24.01.2025 йилдаги ПҚ-25-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нукус давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикасида муҳандислик соҳаларида юқори малакали кадрлар тайёрлаш, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро интеграцияни йўлга қўйиш, ўқитиш усул ва шаклларини такомиллаштириш, таълим жараёнига инновацион технологияларни жорий этиш орқали таълим сифатини ҳамда илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали негизида Нукус давлат техника университетини (кейинги ўринларда — Университет) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саноат, техника-технология, муҳандислик соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим жараёнига илм-фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини қўллаган ҳолда халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида юқори 300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотлари тажрибаси асосида таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудуд учун истиқболли бўлган янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
замонавий ўқув, илмий ва IT лабораториялари базасини яратиш, ушбу лабораторияларни илғор технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда илмий-инновацион тадқиқотлар трансферини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалий ва фундаментал илмий-тадқиқот ишлари ва инновацион лойиҳалар самарадорлигини ошириш ҳамда тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ихтисослик соҳалари бўйича таълим, илм-фан, ишлаб чиқариш ўртасида интеграцияни кучайтириш ҳамда таълим дастурларининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан узвий боғлиқлигини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудуддаги техника йўналишларида ўрта бўғин кадрларини тайёрлайдиган касбий таълим ташкилотларининг услубий ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соҳа ташкилотларида талабаларнинг малакавий амалиётини ва профессор-ўқитувчиларнинг стажировкасини ташкил этиш, шунингдек, мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабаларнинг ҳар томонлама етук кадрлар бўлиб етишиши учун барча шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, уларда юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, таълим-тарбия ва амалиёт уйғунлигини самарали ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Университетда Илғор муҳандислик мактаби фаолиятини ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Илғор муҳандислик мактаби юридик шахс мақомисиз ташкил этилади ҳамда унда таълим олиш учун академик кўрсаткичлари юқори бўлган талабалар танлов асосида сараланади ва амалиётга йўналтирилган махсус таълим дастурлари асосида ўқитилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Илғор муҳандислик мактаби йўналишига мос саноат ҳамкорлари белгиланиб, уларнинг техник ва технологик тараққиётини таъминлаш учун замонавий лабораториялар ташкил этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Илғор муҳандислик мактабида саноат ҳамкорлари томонидан тақдим этилган муаммолар портфели асосида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб бориш йўлга қўйилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Илғор муҳандислик мактабида амалга ошириладиган амалий ва инновацион лойиҳаларни саноат ҳамкорлари ва Инновацион ривожланиш агентлиги маблағлари ҳисобидан биргаликда молиялаштириш тизими жорий этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Илғор муҳандислик мактаби фаолияти Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик ишлаб чиқариш корхоналарини Университетнинг Илғор муҳандислик мактабига саноат ҳамкори сифатида бириктириш ҳамда самарали фаолиятини тизимли давом эттириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025/2026 ўқув йилига қадар Университетда тажриба-ишлаб чиқариш («спин-офф») корхонасини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида фаолият юритувчи чет эллик ва (ёки) етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари битирувчиси бўлган маҳаллий мутахассисларни Университетга шартнома асосида жалб этиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Университетга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида биринчи 300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотларининг дастурлари асосида ўз таълим дастурларини шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет фаолияти йўналишлари бўйича шартнома асосида маслаҳат ва эксперт-таҳлил хизматлари кўрсатиш ҳамда илмий-тадқиқот ва инновацион хизмат кўрсатувчи корхоналар ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим ва илмий-тадқиқот жараёнига чет эллик мутахассисларни жалб қилиш ҳамда уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маош ҳамда бошқа тўловларни белгилаш ва тўлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессор-ўқитувчиларни ўқув-методик, илмий-тадқиқот ишлари ва «устоз-шогирд» тизими бўйича бажарган ишларининг натижаси ҳамда талабаларнинг эришган ютуқлари бўйича рағбатлантириб бориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нукус давлат техника университети фаолиятини ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нукус давлат техника университетига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилаётган объектлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нукус давлат техника университетига бириктирилаётган касбий таълим ташкилотлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2025/2026 ўқув йили бошлангунига қадар кадрлар буюртмачилари талаб ва эҳтиёжлари ҳамда халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида биринчи 300 талик рўйхатга кирган олий таълим ташкилотлари тажрибаси асосида Университетнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) танлов фанлари ва мустақил таълимга Тебинбулоқ кон-металлургия комбинатининг таклифлари асосида замонавий фанларни доимий киритиб борсин ҳамда талабаларнинг малакавий амалиётлари бевосита Тебинбулоқ кон-металлургия комбинатида ташкил қилинишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Университетда Таълим хизматлари марказини ташкил этиб, талабаларга ўқиш давомида юзага келадиган ташкилий ва ҳуқуқий масалалар бўйича барча зарур хизматларнинг «ягона дарча» тамойили асосида кўрсатилишини йўлга қўйсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университетда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси, атроф-муҳит муҳандислиги, кимё муҳандислиги, электр муҳандислиги, қайта тикланувчи энергия манбалари, технологик машиналар ва жиҳозлар йўналишларида кадрлар тайёрлаш салмоғини ошириш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Энергетика муҳандислиги таълим йўналиши бўйича битирувчиларга «Муқобил ва қайта тикланувчи энергетика» квалификациясини беришни ҳамда ўқув режасининг танлов фанлари қисмига «Атроф-муҳит муҳофазаси» ва «Яшил энергетика ва экологик комплаенс» фанлари киритилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет талабаларининг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичини ва профессор-ўқитувчиларнинг фаолият самарадорлигини халқаро тажрибалар асосида баҳолаш тизимини жорий этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амударё муҳандислик-технологиялар техникумида муҳандислик соҳаларидаги касблар (мутахассисликлар) бўйича касбий таълим дастурларида тўлиқ давлат гранти асосида ўрта бўғин кадрларини тайёрлашни йўлга қўйсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амударё муҳандислик-технологиялар техникумига муҳандислик соҳаларида дуал таълим шаклида ўқувчиларни қабул қилишни иш берувчилар билан тузилган шартномалар асосида тўғридан-тўғри амалга оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Университет давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида фаолият юритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Университет фаолияти тугатилаётган Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти ва Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ва битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Университет дипломи берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) Университет фаолиятини молиялаштириш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджети маблағлари, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, ҳомийлик хайриялари ва грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида тасдиқланган бюджет параметрларига тегишли ўзгартириш киритган ҳолда амалга оширилади, 2026 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.У. Эрманов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 24 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-25-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 январдаги ПҚ-25-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нукус давлат техника университети фаолиятини ташкил этиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

I. Нукус давлат техника университети фаолиятини ташкил этиш

1.

Нукус давлат техника университети (кейинги ўринларда — Университет) фаолиятини ташкил этиш.

1. Университет уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2. Университет факультетлари ва кафедралари фаолиятини ташкил этиш.

3. Университетнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

2025 йил март

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Университет

2.

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти ва Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали фаолиятини тугатиш ҳамда уларнинг асосий активларини хатловдан ўтказиб, Университет балансига ўтказиш.

1. Асосий активларни хатловдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2025 йил март

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Кадастр агентлиги

2. Ишчи гуруҳ томонидан таълим муассасаларининг асосий активларини хатловдан ўтказиш ва Институт балансига топшириш.

2025 йил апрель

3.

Университет факультетлари ва кафедралари фаолиятини ташкил этиш.

1. Тажрибали мутахассислар, педагог ходимлар ва олимлардан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2025 йил февраль

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Кадрлар буюртмачилари талабларига мос ташкил этилиши зарур бўлган кафедралар рўйхатини шакллантириш.

2025 йил март

3. Кафедраларни зарур ўқув-услубий қўлланмалар ва меъёрий-услубий ҳужжатлар билан таъминлаш.

2025 йил апрель

4.

Университетга тажрибали ва юқори малакали мутахассис ва педагог ходимларни жалб қилиш.

1. Мутахассис ва педагог ходимларни очиқ танлов асосида саралаб олиш ҳамда улар билан қонунчилик талаблари асосида меҳнат шартномаларини расмийлаштириш.

2025 йил март

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Университет

2. Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалининг штатлар сони мақбуллаштирилиши натижасида ишдан бўшатиладиган профессор-ўқитувчилар, ишчи ва хизматчи ходимларни белгиланган тартибда иш билан таъминлаш чораларини кўриш.

2025 йил давомида

5.

Нукус шаҳар 1-сон политехникумини Нукус шаҳри Нукус-Тўрткўл автомагистрали шоҳкўчаси, 181-уй манзилидаги бино ва иншоотларга жойлаштириш.

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институтининг Нукус шаҳри Нукус-Тўрткўл автомагистрали шоҳкўчаси 181-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларини Нукус шаҳар 1-сон политехникумига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш.

2025 йил апрель

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

II. Университетда ўқув жараёнини ташкил этиш, таълим сифатини таъминлаш, янги педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини жорий этиш

6.

Таълим жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор таълим технологиялари ва ўқитиш методикаларини жорий этиш.

1. Замонавий малака талаблари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш мақсадида иш берувчиларнинг таклифлари ҳамда 300 талик рўйхатга кирган университетлар дастурларини таҳлил қилиш.

2025 йил апрель — май

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Иш берувчиларнинг таклифлари ва 300 талик рўйхатга кирган олий таълим ташкилотлари дастурлари асосида таълим йўналишлари бўйича фанлар каталогини оптималлаштириш.

2025 йил июль

7.

Ахборот-ресурс маркази фондини янги авлод адабиётлари билан бойитиб бориш.

1. Бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислигига киритилаётган янги фанлардан етишмаётган ўқув адабиётлари рўйхатини шакллантириш.

2025 йил май

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Яратилган янги адабиётлар муаллифларини моддий ва маънавий рағбатлантириш ва адабиётларни чоп этиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

8.

Талабаларнинг амалий компетенцияларини ривожлантириш мақсадида амалий ва сайёр машғулотлар ташкил этиш.

1. Талабаларнинг амалиётини ҳудуддаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва илмий-тадқиқот муассасаларида ташкил этиш.

2. Талабалар амалиётини самарали ташкил этиш ва доимий мониторингини олиб бориш.

Доимий

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

9.

Университетнинг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш.

1. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича шартномалар тузиш.

2025 йил май

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Хорижий экспертлар иштирокида таълим сифатини таъминлаш бўйича тегишли таълим дастурларини халқаро таълим талабларига мослаштириш.

2025 йил июль

3. Халқаро таълим талабларига мослаштирилган таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш.

2026 йил декабрь

10.

Университет профессор-ўқитувчилари ва докторантларини хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига илмий стажировка ва малака оширишга юбориш.

1. Университет профессор-ўқитувчиларининг 2025 — 2027 йилларда хорижда илмий стажировка, малака ошириш режасини ишлаб чиқиш.

2025 йил апрель

Университетнинг бюджетдан ташқари ва грант маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси,

Университет

2. Ҳар йили камида 5 нафар профессор-ўқитувчи ва докторантларни хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига илмий стажировка ва малака оширишга юбориш.

2025 — 2027 йиллар

11.

Ўқув жараёнига чет элдан профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳа мутахассисларини жалб қилиш.

1. Етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларининг профессор-ўқитувчиларини ўқув жараёнига жалб қилиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Университетнинг бюджетдан ташқари ва грант маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари битирувчиси бўлган ва (ёки) фаолият юритаётган ватандошларни ўқув жараёнларига жалб этиш.

2025 — 2027 йилларда

12.

Университет профессор-ўқитувчиларининг соҳа йўналиши бўйича республикадаги ишлаб чиқариш корхоналарида стажировка ўташини ташкил этиш.

1. Соҳа йўналиши бўйича республикадаги ишлаб чиқариш корхоналарида профессор-ўқитувчиларнинг стажировка ўташини ташкил этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш.

2025 йил октябрь

Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Профессор-ўқитувчиларнинг ҳар йили камида бир марта ишлаб чиқариш корхоналарида стажировка ўташини ташкил этиш.

2025 — 2027 йилларда

13.

Университет талабаларини бевосита ишлаб чиқариш амалиётига кенг жалб қилиш ҳамда уларда амалий кўникмаларни шакллантириш.

1. Талабаларнинг амалиётларини мақсадли ташкил этиш учун уларни асосий иш берувчи корхона ва ташкилотларга бириктириш.

Ҳар йили октябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Талабаларнинг амалиёт ўташ даврида муайян ташкилот ва корхоналарда мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлашишларига кўмаклашиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

14.

Университетни нуфузли олий таълим ташкилотлари рейтингига киритишга тайёрлаш.

1. Университетни нуфузли олий таълим ташкилотлари рейтингига киритиш бўйича беш йиллик чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2025 йил сентябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Университетнинг нуфузли илмий-техник базаларда ўз профилига эга бўлишини таъминлаш.

2025 йил октябрь

3. Университетни нуфузли олий таълим ташкилотлари рейтингига киритиш бўйича чора-тадбирлар режасида белгиланган мақсадли параметрлар ижросини мониторинг қилиб бориш.

2025 — 2027 йиллар давомида

III. Университетнинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини ривожлантириш ҳамда илмий ишлар натижадорлигини таъминлаш

15.

Университетнинг хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ҳамжамиятига интеграциялашувини таъминлаш.

1. Университет профессор-ўқитувчиларининг хорижий мамлакатларда соҳага оид ўтказиладиган халқаро конференциялар, симпозиумлар ва семинарларда тизимли равишда иштирок этишини таъминлаш.

2025 йилдан бошлаб

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, ҳомийлик маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Университет

2. Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини «Scopus» ва «Web of Science» халқаро илмий-техник маълумотлар базаларидаги журналларда эълон қилиш.

Доимий

16.

«Scopus» ва «Web of Science» халқаро маълумотлар базаларига киритилган илмий журналларда мақолалар чоп этиш, мақолаларга иқтибослик кўрсаткичларини ошириш.

1. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий журналларда мақолалар чоп қилишлари учун семинар-тренинглар ташкил этиш, консультация ва маҳорат дарсларини ўтказиш.

2025 йил сентябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини патентлаш салмоғини ошириш, тажрибали профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳа мутахассислари томонидан уларга зарур маслаҳатлар бериб бориш.

Доимий

17.

Университетда Илғор муҳандислик мактаби фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Илғор муҳандислик мактабини ташкил этиш юзасидан хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш.

2025 йил май

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Университет

2. Илғор муҳандислик мактабини ташкил этиш бўйича меъёрий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2025 йил июль

3. Илғор муҳандислик мактаби йўналишига мос саноат ҳамкорларини белгилаш.

2025 йил сентябрь

4. Таълим олиш учун академик кўрсаткичлари юқори бўлган талабаларни танлов асосида саралаш ва ўқув жараёнини амалиётга йўналтирилган махсус таълим дастурлари асосида ташкил этиш.

2025 йил август-сентябрь

5. Илғор муҳандислик мактабида саноат ҳамкорлари томонидан тақдим этилган муаммолар портфели асосида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини йўлга қўйиш.

2026 йил январь

IV. Университетда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар тизимини такомиллаштириш

18.

Университетнинг ёшлар билан ишлаш ва маънавий-маърифий соҳада амалга ошириладиган йиллик иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Университет иш режасини ишлаб чиқиш.

Ҳар йили январь ойида

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Иш режасини тасдиқлаш ва ижрога йўналтириш.

Доимий

19.

Талабаларнинг ички тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя этишини таъминлаш мақсадида Нукус давлат техника университетнинг Одоб-ахлоқ кодексини ишлаб чиқиш.

1. Университетнинг Одоб-ахлоқ кодексини ишлаб чиқиш.

2025 йил апрель

-

Университет

2. Барча босқичдаги талабаларни Одоб-ахлоқ кодекси билан таништириш.

2025 йил май

3. Одоб-ахлоқ кодексида белгиланган қоидаларга амал қилиниши юзасидан Одоб-ахлоқ комиссияси фаолиятини самарали йўлга қўйиш.

2025 йил сентябрдан

20.

Халқ эътирофи ва эл ардоғидаги санъаткор, шоир, ёзувчи, олим, давлат ва жамоат арбоблари билан талабалар учрашувларини ташкил этиш.

1. Халқ эътирофи ва эл ардоғидаги санъаткор, шоир, ёзувчи, олим, давлат ва жамоат арбоблари рўйхатини шакллантириш.

2025 йил февраль

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Шакллантирилган рўйхатга мувофиқ семинар, очиқ мулоқот ва бошқа тадбирларни, шу жумладан, масофавий тарзда ҳам ташкил қилиш.

Режа асосида

V. Университет фаолиятини рақамлаштириш ва таълим жараёнларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш

21.

Олий таълим муассасаси кампуси ва улардаги бино-иншоотларда АКТ инфратузилмасини такомиллаштириш.

1. Олий таълим муассасасининг мавжуд биноларида IT инфратузилмаси ҳолатини хатловдан ўтказиш.

2025 йил февраль

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Университет

2. Хатлов натижаларига кўра талаб этиладиган IT қурилмаларини харид қилиш ва ўрнатиш.

2025 йил май

22.

Университет фаолиятига бошқаришнинг замонавий технологияларини қўллаш.

1. «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (НEMIS) ахборот тизимини ўрнатиш ва ишга тушириш.

2025 йил январь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Ахборот тизимига Университетнинг профессор-ўқитувчилари, ходимлари ҳамда талабалари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ киритилишини таъминлаш.

2025 йил февраль-март

23.

Талабаларга кўрсатилаётган хизматларни «ягона дарча» тамойили асосида ташкил этиш мақсадида Таълим хизматлари маркази фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Таълим хизматлари маркази низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил апрель

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Таълим хизматлари маркази фаолиятини йўлга қўйиш.

2025 йил май

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 январдаги ПҚ-25-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нукус давлат техника университетига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилаётган объектлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Объект номи

Манзили

Эгаллаган майдони,

2)

Балансда сақловчи

1.

1-ўқув биноси

Нукус шаҳри А. Досназаров кўчаси 74-уй

8 022,0

Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали

2.

2-ўқув биноси

Нукус шаҳри Т. Каипбергенов кўчаси 26-уй

5 957,9

3.

3-ўқув биноси

Нукус шаҳри А. Утепов кўчаси 10-уй

3 519,8

4.

Мўйноқ IT марказ биноси

Мўйноқ тумани Ажинияз кўчаси 123-уй

1 903,0

5.

Нукус шаҳар 1-сон политехникумининг бино ва иншоотлари

Нукус шаҳри А. Утепов кўчаси рақамсиз уй

5036,0

Нукус шаҳар 1-сон политехникуми

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 январдаги ПҚ-25-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нукус давлат техника университетига бириктирилаётган касбий таълим ташкилотлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Таълим ташкилоти номи

Қуввати

1.

Амударё муҳандислик-технологиялар техникуми

960

2.

Беруний туман 1-сон политехникуми

600

3.

Нукус рақамли технологиялар техникуми

360

4.

Нукус шаҳар 2-сон политехникуми

360

5.

Тахиатош туман политехникуми

720

6.

Тахтакўпир туман политехникуми

660

7.

Тўрткўл туман 3-сон политехникуми

900

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.01.2025 й., 07/25/25/0075-сон)