1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддати | Молиялаштириш манбалари | Ижро учун масъуллар |
I. Наманган давлат техника университети фаолиятини ташкил этиш | |||||
1. | Наманган давлат техника университети (кейинги ўринларда — Университет) фаолиятини ташкил этиш. | 1. Университет уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш. 2. Университетнинг ташкилий тузилмаси ва харажатлар сметасини тасдиқлаш. | 2025 йил март | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Университет |
2. | Университет факультетлари ва кафедралари фаолиятини ташкил этиш. | 1. Тажрибали мутахассислар, педагог ходимлар ва олимлардан иборат ишчи гуруҳ тузиш. | 2025 йил февраль | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Кадрлар буюртмачилари талабларига мос ташкил этилиши зарур бўлган кафедралар рўйхатини шакллантириш. 3. Кафедраларни зарур ўқув-услубий қўлланмалар ва меъёрий-услубий ҳужжатлар билан таъминлаш. 4. Кафедраларнинг профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш ва фаолиятини йўлга қўйиш. | 2025 йил март | ||||
3. | Университетни тажрибали ва юқори малакали мутахассислар (педагог ходимлар) билан тўлдириш. | 1. Хорижий ва маҳаллий малакали мутахассисларни (педагог ходимларни) белгиланган тартибда очиқ танловлар асосида саралаб олиш. | 2025 йил март | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, Университет |
2. Меҳнат қонунчилиги талаблари асосида педагог ходимларни ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномаларини расмийлаштириш. | 2025 йил март | ||||
3. Наманган муҳандислик-қурилиш институти, Наманган муҳандислик-технология институти ҳамда Наманган тўқимачилик саноати институтининг ишдан бўшатиладиган ишчи ва хизматчиларини белгиланган тартибда иш билан таъминлаш чораларини кўриш. | 2025 йил апрель | ||||
4. | Талабаларга кўрсатилаётган хизматларни «Ягона дарча» тамойили асосида ташкил этиш мақсадида Регистратор офиси фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Регистратор офиси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил март | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Регистратор офиси фаолиятини йўлга қўйиш. | 2025 йил апрель | ||||
II. Университетда ўқув жараёнини ташкил этиш, таълим сифатини таъминлаш, янги педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини жорий этиш | |||||
5. | Ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш ва таълим жараёнига татбиқ этиш ҳамда Ахборот-ресурс маркази фондини мунтазам янгилаб бориш. | 1. Ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш учун профессор-ўқитувчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш асосларини белгилаш. | 2025 йил май | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Дарслик ва ўқув қўлланмаларини, илмий, услубий адабиётларни нашр қилиш учун Университет харажатлари сметасида мунтазам маблағ ажратиш. | 2026 йил январдан | ||||
3. Университет таълим йўналишлари ва мутахассисликларини ўқув адабиётлари янги авлоди билан таъминлаш мақсадида таҳририят-нашриёт бўлими фаолиятини ташкил этиш, босмахонанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва замонавий босма жиҳозлар билан таъминлаш. | 2026 йил декабрь | ||||
6. | Университетда халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида ТОП-1000 талик рўйхатга кирувчи нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари ва мутахассислари улушини ошириш. | 1. Ўқув ва илмий жараёнга хорижий профессор-ўқитувчиларни, шунингдек, ўқув жараёнини янада такомиллаштириш ва ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш мақсадида халқаро грантлар жалб қилиш бўйича нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларининг тажрибасини ўрганиш. 2. 2025-2026 йиллар мобайнида Университетга етакчи хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларидан ҳар йили юқори малакали ўқитувчи ва мутахассисларни маърузалар ўқиш, махсус курслар ташкил этиш ҳамда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун жалб қилиш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | халқаро грантлар, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
7. | Ҳамкор ташкилот ва корхоналарда кадрлар тайёрловчи мутахассислик кафедралари филиалларини ташкил этиш. | 1. Университетнинг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ҳамкор ташкилот ва корхоналарда мутахассислик кафедраларининг филиалларини ташкил этиш. | 2025 йил сентябрь | Университетнинг бюджетдан ташқари ва грант маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет, ҳамкор ташкилот ва корхоналар |
2. Мутахассислик кафедраларининг филиалларида машғулотлар олиб борган ҳамда малакавий амалиёт ишларига раҳбарлик ва маслаҳатчилик қилган ходимларга Университет томонидан соатбай иш ҳақи тўлашни жорий этиш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | ||||
8. | 1. Таълим сифатини таъминлашда хорижий тажрибаларни ўрганиш. | 2025 йил май | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет | |
2. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича шартномалар тузиш. | 2025 йил июнь | ||||
3. Хорижий экспертлар иштирокида таълим сифатини ошириш бўйича тегишли таълим дастурларини халқаро таълим талабларига мослаштириш. | 2025 йил июнь | ||||
4. Халқаро таълим стандартларига мослаштирилган таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш. | 2026 йил август | ||||
9. | Университет профессор-ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириб бориш, жумладан, хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида тажриба оширишларини ташкил этиш. | 1. Университет профессор-ўқитувчиларининг 2025 — 2027 йилларда хорижда малака ошириш ва илмий-амалий стажировка ўташ режасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил май | Университетнинг бюджетдан ташқари ва грант маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Ҳар йили камида 10 нафар профессор-ўқитувчиларни ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим ташкилотларига малака оширишга юбориш. 3. Профессор-ўқитувчилар учун хорижий илмий марказлар ва олий таълим ташкилотларида, шунингдек, корхоналарда стажировкалар ташкил этиш. | 2025 — 2027 йиллар | ||||
10. | Университет ўқув жараёнларига хориждан профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳа мутахассисларини жалб қилиш. | 1. Етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари профессор-ўқитувчиларини ўқув жараёнига жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | Университетнинг бюджетдан ташқари ва грант маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Ўзаро ҳамкорлик асосида хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларининг профессор-ўқитувчиларини ўқув жараёнларига жалб этиш. | 2025 — 2027 йилларда | ||||
11. | Университетни нуфузли халқаро ташкилотлар рейтингига киритишга тайёрлаш. | 1. Университетни нуфузли халқаро ташкилотлар рейтингига киритиш бўйича беш йиллик чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил март | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Университетнинг нуфузли илмий-техник базаларда ўз профилига эга бўлишини таъминлаш. | 2025 йил март | ||||
3. Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларида Университет профилини очиш. | 2025 йил декабрь | ||||
4. Университетни нуфузли халқаро ташкилотлар рейтингига киритиш бўйича чора-тадбирлар режасида белгиланган мақсадли параметрлар ижросини мониторинг қилиб бориш. | 2025 — 2027 йилларда ҳар олти ойда | ||||
12. | Университет тасарруфидаги академик лицейларда таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш чораларини кўриш. | 1. Академик лицей учун икки йиллик тизимга мослаштирилиб, чуқурлаштирилган фанлардан яратилган дарслик ва адабиётларни апробациядан ўтказиш ва чоп этишга тайёрлаш. | 2025 йил июнь | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Апробациядан ўтган ва нашр қилишга тайёрланган дарсликларни чоп этиш. | 2025 йил август | ||||
3. Университет тасарруфидаги академик лицей ўқув дастурларини халқаро дастурлар («International Advanced Levels», «International Baccalaureate») асосида такомиллаштириш. | 2025/2026 ўқув йилига қадар | ||||
13. | Университет тасарруфидаги академик лицейнинг маънан эскирган ўқув-лаборатория ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси ва бошқа ташкилий техника жиҳозларини хатловдан ўтказиш ва янги лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш. | 1. Академик лицейнинг маънан эскирган ўқув-лаборатория ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси ва бошқа ташкилий техника жиҳозларини хатловдан ўтказиш. | 2025 йил март | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Университет тасарруфидаги академик лицейни янги лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш. | 2025/2026 ўқув йилига қадар | ||||
III. Университетнинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини ривожлантириш ҳамда илмий ишлар натижадорлигини таъминлаш | |||||
14. | Университетнинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида олий таълимдан кейинги таълимни тизимли ташкил этиш. | 1. Университетнинг илмий салоҳиятини йилма-йил ошириб бориш мақсадида олий таълимдан кейинги таълимни тизимли ташкил этиш учун эҳтиёжлар юқори бўлган ихтисосликлар бўйича таянч докторантурада кадрларни мақсадли тайёрлашни йўлга қўйиш. | 2025 йил ноябрь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Университет тадқиқотчиларини хорижий олий таълим ташкилотларига докторантурага ўқишга юбориш. | 2026 йил ноябрь | ||||
15. | Университет тадқиқотчиларининг илмий стажировкаларини ташкил этиш орқали илмий ишлар кўламини ошириш. | 1. Университет илмий-техник, муҳандис ходимлари ва тадқиқотчиларини республика ва хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ташкилотларида, илмий-тадқиқот марказларида стажировкаларини ташкил этиш. 2. Наманган вилоятидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналарида тадқиқотчиларнинг стажировка ўташи бўйича дастурлар тайёрлаш ва амалга ошириш. | 2025 йил октябрь | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Университет, Инновацион ривожланиш агентлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Наманган вилояти ҳокимлиги |
16. | Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг илмий-технологик вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий технологияларни синаш ва жорий этишга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш. | 1. Наманган вилояти Ёшлар технопарки билан ҳамкорликда инновацион ишланмаларни яратиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш. 2. Университет кафедраларидаги илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, илмий лойиҳалар кўламини кенгайтириш ва хўжалик шартномаларини бажаришни ташкил этиш. 3. Тармоқ корхоналарининг муаммолари бўйича мавзулар базасини шакллантириш. 4. Тармоқ корхоналарининг буюртмаларига мувофиқ шартномалар тузиш ва лойиҳаларни бажариш. | 2026 йил май | Ҳудуддаги тармоқ корхоналарининг маблағлари | Университет, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
17. | Университетда давлат илмий дастурлари доирасида олиб борилаётган лойиҳалар ва тадқиқотларнинг натижадорлигини ошириш. | 1. Давлат илмий дастурлари доирасида тадқиқотлар мавзуларини ҳудудий ва ишлаб чиқариш соҳалари муаммоларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш. 2. Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш учун лойиҳа ва таклифлар киритиб бориш. | 2026 йил май | Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
IV. Университетда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар тизимини такомиллаштириш | |||||
18. | Университетнинг ёшлар билан ишлаш ва маънавий-маърифий соҳада амалга ошириладиган 2025 йил учун мўлжалланган иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 1. Университет иш режасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил февраль | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Иш режани тасдиқлаш ва ижрога йўналтириш. | 2025 йил март | ||||
19. | Университетда талабалар театр студияси фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Талабалар театр студияси фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш. | 2025 йил апрель | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Талабалар театр студияси фаолиятини йўлга қўйиш. | 2025 йил май | ||||
20. | Талабаларнинг ички тартиб қоидаларга тўлиқ риоя этишини таъминлаш мақсадида Наманган давлат техника университетининг одоб-ахлоқ кодексини ишлаб чиқиш. | 1. Одоб-ахлоқ кодексини ишлаб чиқиш. | 2025 йил апрель | - | Университет |
2. Барча босқичдаги талабаларни Одоб-ахлоқ кодекси билан таништириш. | 2025 йил май | ||||
3. Одоб-ахлоқ кодексида белгиланган қоидаларга амал қилиниши юзасидан Одоб-ахлоқ комиссияси фаолиятини самарали йўлга қўйиш. | 2025 йил сентябрдан | ||||
21. | Халқ эътирофи ва эл ардоғидаги санъаткор, шоир, ёзувчи, олим, давлат ва жамоат арбоблари билан талабалар учрашувларини ташкил этиш. | 1. Халқ эътирофи ва эл ардоғидаги санъаткор, шоир, ёзувчи, олим, давлат ва жамоат арбоблари билан учрашувлар, давра суҳбатлари ва ижодий кечалар ўтказиш рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил сентябрь | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Шакллантирилган рўйхатга мувофиқ, семинар, очиқ мулоқот ва бошқа тадбирларни, шу жумладан, масофавий тарзда ҳам ташкил қилиш. | режа асосида | ||||
V. Университет моддий-техника базасини мустаҳкамлаш | |||||
22. | Университетнинг бино ва иншоотларини жорий таъмирлаш. | 1. Бино ва иншоотларни жорий таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. | 2025 йил июль | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ бино ва иншоотларни жорий таъмирлаш. | 2025 йил август | ||||
23. | Университетнинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлашни 2026 йил ва кейинги йиллар учун мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиш. | 1. Университетнинг бино ва иншоотларини таъмирталаблиги бўйича хатловдан ўтказиш. | 2025 йил август | Республика бюджети маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, Университет |
2. Хатлов натижасида таъмирталаб деб топилган бино ва иншоотларни ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиш юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига таклиф киритиш. | 2025 йил октябрь | ||||
24. | «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали, мевали дарахт ҳамда бута кўчатларини экиш. | 1. Манзарали, мевали дарахт ҳамда бута кўчатларини экиш режасини шакллантириш. | 2025 йил сентябрь | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Белгиланган режага асосан манзарали, мевали дарахт ҳамда бута кўчатларини экиш. | 2025 йил март | ||||
VI. Университет фаолиятини рақамлаштириш ва таълим жараёнларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш | |||||
25. | Университет кампуси ва улардаги бино-иншоотларнинг АКТ инфратузилмасини такомиллаштириш. | 1. Университетнинг мавжуд биноларида IT инфратузилмаси ҳолатини хатловдан ўтказиш. | 2025 йил март | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Университет |
2. Хатлов натижаларига кўра талаб этиладиган IT қурилмаларини харид қилиш. | 2025 йил июнь-июль | ||||
3. Университетнинг барча биноларини оптик толали каналлар орқали юқори тезликдаги интернетга улаш. | 2025 йил август | ||||
4. Университетдаги серверларни узлуксиз захира электр таъминоти манбаи билан таъминлаш. | 2025 йил сентябрь | ||||
26. | Университет фаолиятига бошқаришнинг замонавий технологияларини қўллаш. | 1. Университетда «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (НEMIS) ахборот тизимини ўрнатиш, созлаш ва ишга тушириш. | 2025 йил апрель | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Ахборот тизимига Университетнинг профессор-ўқитувчилари, ходимлари ҳамда талабалари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ киритилишини таъминлаш ҳамда таълим муассасаларига тегишли маълумотларни бирлаштириш. | 2025 йил июнь | ||||
27. | Талабаларга онлайн усулда шартномалар олиш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш. | 1. Университет учун «Олий таълим тизимида тўлов хизматларини ягона ҳисоб рақами орқали қабул қилиш ва тақсимлаш ҳамда молиявий ҳисоботларни юритиш» (billing.edu.uz) ахборот тизимини ўрнатиш, созлаш ва алоҳида профиль яратиш, тегишли маълумотларни бирлаштириш. | 2025 йил март | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Талабаларга шартномаларни онлайн тақдим этиш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш. | 2025 йил апрель | ||||
28. | Университетнинг кутубхона фондини рақамлаштириш ва электрон кутубхона тизимига киритиш. | 1. Университетда мавжуд кутубхона фондини хатловдан ўтказиш ҳамда рақамлаштирилиши лозим бўлган ресурслар рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил март | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Рўйхат асосида ресурсларни «Unilibrary» электрон кутубхона платформасига киритиш. | 2025 йил май | ||||
2-ИЛОВА
Т/р | Объектнинг номи | Манзили | Эгаллаган майдони, (м2) | Балансда сақловчи |
1. | 1, 2, 3-ўқув бино-иншоотлари | Наманган шаҳри Янги Наманган тумани И. Каримов кўчаси 12-уй | 110600,0 | Наманган муҳандислик-қурилиш институти |
2. | 600 ўринли талабалар турар жойи бино ва иншоотлари | Наманган шаҳри Янги Наманган тумани И. Каримов кўчаси 27-уй | 14600,0 | |
3. | Устахона ва омбор биноси | Наманган шаҳри Давлатобод тумани М. Муродов кўчаси 101-уй | 2878,0 | |
4. | 4-ўқув биноси | Наманган шаҳри Янги Наманган тумани Анорзор кўчаси 1-уй | 9573,0 | |
5. | 5-ўқув биноси | Наманган шаҳри Янги Наманган тумани 8 март кўчаси 6-А-уй | 37900,0 | |
6. | 7-ўқув биноси | Уйчи тумани Ёрқўрғон қишлоғи Навоий кўчаси 1-уй | 21300,0 | |
7. | 7-ўқув биноси очиқ спорт майдони | Уйчи тумани Ёрқўрғон қишлоғи Навоий кўчаси 1-уй | 8600,0 | |
8. | 1, 2, 3, 4, 5, 6-ўқув бинолари, 1-ТТЖ биноси ва ошхона, фаоллар зали, спорт зал, ёрдамчи ўқув бино-иншоотлар | Наманган шаҳри Давлатобод тумани Косонсой кўчаси 7-уй | 39655,4 | Наманган муҳандислик-технология институти |
9. | 360 ўринли 2-ТТЖ биноси ва иншоотлари | Наманган шаҳри Давлатобод тумани И. Каримов кўчаси 1-уй | 7806,3 | |
10. | 7-ўқув биноси | Наманган шаҳри Давлатобод тумани Спортчилар кўчаси 1-уй | 4630,9 | |
11. | 8, 9, 10-ўқув бинолари | Наманган шаҳри Давлатобод тумани Спортчилар кўчаси 1-уй | 16648,9 | |
12. | 11-ўқув биноси | Наманган шаҳри Давлатобод тумани Мустақиллик кўчаси 6-А-уй | 9715,0 | |
13. | 1, 2, 3-ўқув биноси, спорт зал ва ёрдамчи бино-иншоотлар | Наманган шаҳри Давлатобод тумани Жанубий айланма йўли кўчаси 17-уй | 2435,1 | Наманган тўқимачилик саноати институти |
3-ИЛОВА
Т/р | Таълим ташкилоти номи | Қуввати |
I. Ўрта махсус таълим ташкилотлари | ||
1. | Наманган давлат техника университетининг 1-сон академик лицейи (Наманган муҳандислик-қурилиш институти академик лицейи) | 820 |
2. | Наманган давлат техника университетининг 2-сон академик лицейи (Наманган муҳандислик-технология институти академик лицейи) | 600 |
II. Касбий таълим ташкилотлари | ||
1. | Косонсой туман 1-сон политехникуми | 810 |
2. | Косонсой туман 2-сон политехникуми | 900 |
3. | Косонсой туман 3-сон политехникуми | 555 |
4. | Мингбулоқ енгил саноат техникуми | 540 |
5. | Мингбулоқ агротехнологиялар техникуми | 720 |
6. | Мингбулоқ туман 1-сон политехникуми | 1530 |
7. | Мингбулоқ туман 2-сон политехникуми | 585 |
8. | Наманган туман 2-сон политехникуми | 1050 |
9. | Наманган саноат ва иқтисодиёт техникуми | 765 |
10. | Наманган хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми | 1260 |
11. | Наманган шаҳар 1-сон политехникуми | 540 |
12. | Наманган шаҳар 2-сон политехникуми | 900 |
13. | Норин туман 1-сон политехникуми | 1050 |
14. | Норин туман 2-сон политехникуми | 720 |
15. | Поп туман 1-сон политехникуми | 1050 |
16. | Поп туман 2-сон политехникуми | 750 |
17. | Поп туман 3-сон политехникуми | 870 |
18. | Тўрақўрғон туман 1-сон политехникуми | 585 |
19. | Тўрақўрғон туман 2-сон политехникуми | 540 |
20. | Тўрақўрғон агротехнологиялар техникуми | 1050 |
21. | Уйчи туман 1-сон политехникуми | 1530 |
22. | Уйчи туман 2-сон политехникуми | 750 |
23. | Наманган саноат ва технологиялар техникуми | 1050 |
24. | Учқўрғон саноат ва технологиялар техникуми | 840 |
25. | Учқўрғон туман 1-сон политехникуми | 960 |
26. | Учқўрғон туман 2-сон политехникуми | 900 |
27. | Чортоқ туман 1-сон политехникуми | 900 |
28. | Чортоқ туман 2-сон политехникуми | 600 |
29. | Чуст туман 1-сон политехникуми | 900 |
30. | Чуст туман 2-сон политехникуми | 1080 |
31. | Янгиқўрғон туман 1-сон политехникуми | 750 |
32. | Янгиқўрғон туман 2-сон политехникуми | 615 |