1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Ижро шакли | Ижро муддати | Ижро учун масъуллар |
1. | ИИВ Академияси бакалавриат таълим йўналиши ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратура мутахассисликларидаги ўзгаришларни инобатга олиб, Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчаларни киритиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил апрель | Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), Бош прокуратура (С. Самадов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
2. | ИИВ Академияси «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» бакалавриат таълим йўналишига номзодларни ўқишга қабул қилиш тартибини белгилаш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2025 йил март | Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов) |
3. | Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислигига номзодларни амалдаги тартибдан келиб чиқиб ўқишга қабул қилиш тартибини белгилаш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2025 йил май | Бош прокуратура (С. Самадов) |
4. | ИИВ Академияси тузилмасида мавжуд штатлар доирасида (тергов фаолияти бўйича кадрларни мақсадли тайёрлаш жараёни тамомланганлиги ҳисобидан) киберҳуқуқ, аниқ фанлар, рақамли технологиялар ва ахборот хавфсизлиги ҳамда криминалистик экспертизалар кафедраларини ўз ичига олувчи Киберхавфсизлик ва рақамли криминалистика факультетини ташкил этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил июнь | Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов, Д. Назармухамедов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов) |
5. | ИИВ Академияси «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқув жараёнини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тезкор-қидирув ва эксперт-криминалистика фаолиятларига ихтисослашган ҳолда дуал таълим тизими асосида ташкил этиш. Бунда тегишли ўқув дастурларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, ўқув иншоотлари ва рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши кураш бўйича бўлинмаларда (киберхавфсизлик бўлинмалари) ўқув жараёнини ташкил этиш шароитларини яратиш, эксперт гуруҳлари, амалиёт раҳбарлари, масъул амалиёт ходимлари ва профессор-ўқитувчиларнинг вазифа ва функцияларини белгилаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов, Д. Назармухамедов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов) |
6. | ИИВ Академиясининг «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» бакалавриат таълим йўналиши ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислиги бўйича илғор хорижий тажрибалар асосида малака талаблари, таълим дастурлари, ўқув режалари ва ўқув-методик материаллар мажмуаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил май — сентябрь | Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), Бош прокуратура (С. Самадов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов) |
7. | Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳасига бакалавр ва магистратура таълим йўналишларида профессионал кадрлар тайёрлашга масъул профессор-ўқитувчилар томонидан тегишли юкламаларни бажариш ҳамда таълим олувчиларнинг фанларни ўзлаштириш даражасини баҳолаш мезонлари ва методикасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил июнь — сентябрь | Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), Бош прокуратура (С. Самадов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов) |
8. | «Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш асослари» фани бўйича ўқув дарслиги ва ўқув-методик материаллар ишлаб чиқиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил июль — декабрь | Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов) |
9. | ИИВ Академияси «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» бакалавриат таълим йўналишида таҳсил олаётган курсантларнинг иш ўрганиш амалиёти ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислигида таҳсил олаётган тингловчиларнинг амалиёти бўйича дастурларни ишлаб чиқиш, амалиёт ўташ бўлинмалари ва масъул амалиёт ходимларининг вазифа ва функцияларини ишлаб чиқиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил сентябрь | Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), Бош прокуратура (С. Самадов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов) |
10. | Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг ахборот-таълим портали орқали суриштирувчилар, терговчилар ҳамда прокуратура органларининг тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи ходимлари учун масофавий шаклда «Рақамли криминалистика» йўналиши бўйича доимий махсус ўқув курсларини ташкил этиб бориш. Бунда хорижий таълим ташкилотлари тажрибасини ўрганган ҳолда масофавий шаклда махсус ўқув курслари дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | Бош прокуратура (С. Самадов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг магистратурасига танловда қатнашаётган суриштирув ва тергов фаолиятини амалга ошириш ваколатига эга давлат органларининг ходимлари хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган тақдирда, уларни чет тилидан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижасига кўра ўқишга қабул қилиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2025 йил май | ||
11. | ИИВ Академияси ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ўртасида, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўртасида таълим жараёнида ўқув-методик ва ахборот-ресурс масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум ва (йўналишлари бўйича) шартномалар имзолаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил май-июнь | Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
12. | ИИВ Академияси ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида Ахборот-ресурс марказлари фондини замонавий ўқув, методик ва илмий адабиётлар билан бойитиш, илғор хорижий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларининг ахборот-ресурс марказлари фондларига улаш чораларини кўриш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил май — октябрь | Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), Бош прокуратура (С. Самадов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
13. | ИИВ Академиясида «Киберполигон» ўқув лабораториясини ташкил этиш (бюджетдан ташқари ҳамда тақиқланмаган маблағлар ҳисобидан) ва уни зарур компьютер ва техник қурилмалар билан таъминлаш чораларини кўриш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрь | Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов, Д. Назармухамедов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов) |
14. | Рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш йўналишида далилларни тўплаш ва изларни тадқиқ қилиш учун рақамли криминалистиканинг аппарат дастурий таъминот воситаларини харид қилиш ва ўқув машғулотларини ўтказиш ҳамда илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш жараёнида фойдаланилишини таъминлаш чораларини кўриш (бюджетдан ташқари ҳамда тақиқланмаган маблағлар ҳисобидан). | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025/2026 ўқув йили давомида | Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), Бош прокуратура (С. Самадов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
15. | ИИВ Академияси ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун кадрлар тайёрлашга ихтисослашган тузилмаларни малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан жамлаш ҳамда ҳар ойлик рағбатлантириб бориш (мезонлар асосида) тартибини тасдиқлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил июль | Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов, Д. Назармухамедов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев, С. Самадов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов) |
Идоравий норматив ҳужжат | 2025 йил май | |||
16. | Рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бўйича етакчи хорижий мамлакатларнинг (Россия Федерацияси, Беларусь, Хитой, Корея ва Туркия Республикаси) ихтисослашган ва турдош таълим ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича меморандум ва келишувларни имзолаш. Бунда замонавий ёндашув ва методология юзасидан тажриба алмашиш, ўқув жараёнига татбиқ этиш, хорижий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига профессор-ўқитувчиларни педагогик стажировкага юборишни назарда тутиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025/2026 ўқув йили давомида | Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
17. | Рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш фаолиятини илмий ва услубий жиҳатдан тадқиқ этишга йўналтирилган халқаро ва давлат грантларида ИИВ Академияси ва Малака ошириш институтининг иштирокини ташкил этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов, Д. Назармухамедов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
18. | ИИВ Академияси ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, етакчи миллий ва хорижий таълим муассасалари мутахассислари ҳамда профессор-ўқитувчиларини жалб этган ҳолда рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни ривожлантириш истиқболларига бағишланган илмий-амалий тадбирларни (конференция, семинар-тренинг, маҳорат дарслари) тизимли ўтказишни йўлга қўйиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), Бош прокуратура (С. Самадов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов), тегишли вазирлик ва идоралар |
19. | «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» илмий ихтисослигини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил апрель | Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
20. | Давлат суд-экспертиза муассасаларида рақамли криминалистика соҳасида тадқиқотлар олиб борувчи мутахассисларнинг етакчи халқаро экспертларни жалб этган ҳолда мунтазам равишда малакасини ошириш тизими ва сертификатланган мутахассисларнинг ягона электрон реестрини юритиш тартибини жорий этиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2025 йил май | Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
21. | Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳамда мазкур турдаги ҳуқуқбузарликларнинг жабрланувчисига айланишнинг барвақт олдини олиш бўйича аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган мақсадли тарғибот-ташвиқот чораларини тизимли равишда амалга ошириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), Бош прокуратура (С. Самадов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов) |
22. | ИИВ Академиясида «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» бакалавриат таълим йўналиши ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислиги бўйича ўқув жараёнига кўмаклашиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Инха университети ҳамда Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтини жалб этиш чораларини кўриш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025/2026 ўқув йили давомида | Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), Бош прокуратура (С. Самадов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
2-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Т/р | Таълим йўналишлари (мутахассисликлари) | Бериладиган малака | Таълим шакли | Таълим муддати |
I. Бакалавриат* | ||||
1. | Юриспруденция (фаолият тури бўйича): «Тезкор-қидирув фаолияти»; «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробация фаолияти»; «Эксперт-криминалистика фаолияти»; «Жазони ижро этиш фаолияти»; «Ташкилий-штаб фаолияти»; «Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш» | юрист | кундузги | 3 йил |
2. | Юриспруденция (фаолият тури бўйича): «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» | юрист | кундузги | 4 йил |
3. | Юриспруденция (фаолият тури бўйича): «Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва фош этиш фаолияти» | юрист | сиртқи | 4 йил / 3 йил** |
II. Магистратура | ||||
4. | Ташкилий-тактик бошқарув | II даражали магистр-юрист | кундузги | 1 йил |
5. | Ташкилий-стратегик бошқарув | I даражали магистр-юрист | кундузги | 1 йил |
6. | Илмий-педагогик фаолият | магистр-юрист | кундузги | 2 йил |