1-ИЛОВА
Илмий котиб | Директор | Илмий кенгаш | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Директор ўринбосари | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ядровий ва радиоактив материалларни ҳисобга олиш, назорат ва жисман ҳимоя қилиш бўлими 1 | Хавфсизликни экспертиза қилиш бўлими 1 | Радиация ва ядро хавфсизлиги бўлими 1 | Ядровий қурилмаларни хавфсиз эксплуатация қилиш бўлими 1 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ахборот ва технологиялар ва ахборот тренинги бўлими 1 | Ядро ва радиоактив материалларни таҳлил қилиш лабораторияси 1 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Нейтрон-физикавий ва иссиқ гидравлик хусусиятларни ҳисоблаш лабораторияси 1 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бош юрисконсульт 1 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Махсус қисм ва кадрлар бўлими 2 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ишончлилик ва сифат бўлими 1 | Хавфсизликни таҳлил қилиш ва баҳолаш бўлими 1 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Халқаро ҳамкорлик бўйича бош мутахассис 1 | Бухгалтерия ва иқтисодиёт бўлими 2 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Эҳтимолий таҳлил лабораторияси 1 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ички аудит хизмати ходими 1 | Девонхона 1 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2-ИЛОВА
Т/р | Тадбир номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
I. «Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» давлат муассасаси фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича | ||||
1. | Марказ жойлаштириладиган бинони таъмирлаш. | 1. Марказ жойлаштириладиган бинони таъмирлаш учун нуқсонлар далолатномасини тузиш ва тасдиқлаш ҳамда унинг асосида харажатлар сметасини тайёрлаш. | 2025 йил март | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси |
2. Харажатлар сметасини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун киритиш. | 2025 йил апрель | |||
3. Таъмирловчи ташкилот билан белгиланган тартибда шартнома тузиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш. | 2025-2026 йилларда | |||
2. | Марказнинг лабораторияларини жиҳозлаш бўйича таклифлар тайёрлаш. | 1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш. | 2025 йил март | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси |
2. Лабораториялар учун зарур бўладиган жиҳоз ва ускуналар рўйхатини тузиш ҳамда етказиб берувчилар ва ускуналар нархини аниқлаш. | 2025 йил июнь | |||
3. | Марказнинг моддий-техник базасини шакллантириш, шу жумладан, лабораторияларни жиҳозлаш. | 1. Марказнинг моддий-техник базасини шакллантириш бўйича харажатлар сметасини тайёрлаш. | 2025 йил март | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси |
2. Харажатлар сметасини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига рўйхатга олиш учун киритиш. | 2025 йил апрель | |||
3. Марказнинг моддий-техник базасини шакллантириш. | 2025 — 2030 йилларда | |||
4. | Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида АЭС блоки тренажёри ва унинг дастурий таъминоти тизимларини сотиб олиш, шунингдек, монтаж, созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш. | 1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш. 2. АЭС блоки тренажёрини сотиб олиш учун техник топшириқни ишлаб чиқиш. 3. Тендер эълон қилиш. 4. Тендер натижаларига кўра, АЭС блоки тренажёрини ишлаб чиқарувчи тендер савдоларида ютиб чиққан ташкилот билан шартнома тузиш. 5. Шартномани белгиланган тартибда комплекс экспертизадан ўтказиш. 6. АЭС блоки тренажёрини монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бажариш. | 2026 — 2030 йилларда | Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази Тендер савдоларида ютиб чиққан ташкилот |
II. Марказни малакали кадрлар билан таъминлаш ва Илмий кенгашни фаолиятини йўлга қўйиш бўйича | ||||
5. | Марказ бўлимлари ва лабораторияларини юқори малакали кадрлар билан тўлдириш. | 1. Марказ штат жадвалини ишлаб чиқиш ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил март | Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси |
2. Фаолиятни юритиш ҳамда ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича чораларни қўриш. | 2025 йилдан бошлаб | |||
3. Мутахассисларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб қилиш бўйича чоралар кўриш. | 2025-2026 йиллар давомида | |||
6. | Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш. | 1. Ҳар бир ходимни йиллик индивидуал қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурини ишлаб чиқиш ва мазкур дастур ижросини таъминлаш. | Доимий | Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси |
2. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ва бошқа халқаро ташкилот ва институтлар билан ҳамкорликда ходимлар малакаси ва билимини ошириш. | Доимий | |||
7. | Марказда Илмий кенгаш фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Илмий кенгаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил март | Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази, |
2. Илмий кенгашни етакчи олимлар, малакали мутахассислардан иборат таркибда ташкил қилиш. | 2025-2026 йиллар давомида | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси | ||
III. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқиш бўйича | ||||
8. | Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқиш. | 1. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлиги талабларини белгиловчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни хатловдан ўтказиш. | 2025 йил II чорак | Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси |
2. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш. | 2025 йил III чорак | |||
3. Ишлаб чиқиладиган нормалар ва қоидалар рўйхатини тузиш ва Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси билан келишиш. | 2025 йил III чорак | |||
4. Нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқиш йиллик режа-жадвалини тайёрлаш ва Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига тасдиқлаш учун киритиш. | Ҳар йили март ойида | |||
5. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан тасдиқланган нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқиш режа-жадвали ижросини таъминлаш. | Режа-жадвалга асосан | |||
IV. Халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш | ||||
9. | Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг Техник ва илмий қўллаб-қувватлаш ташкилотларининг форумига (МАГАТЭ форуми) аъзо бўлиш. | 1. МАГАТЭ форумига аъзо бўлиш бўйича материалларни тайёрлаш ва Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига тақдим қилиш. | 2025 йил апрель | Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси |
2. Марказнинг МАГАТЭ форумига аъзо бўлиш масаласини белгиланган тартибда келишиш. | 2025 йил июнь | |||
3. МАГАТЭ форумига аъзо бўлиш бўйича МАГАТЭга талабнома юбориш. | Аъзолик келишилганидан сўнг бир ҳафта муддатда | |||
4. МАГАТЭ форумида иштирок этиш. | Доимий | |||
10. | Хорижий давлатларнинг тартибга солувчи органлари илмий-техникавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. | 1. Ҳамкорлик бўйича меморандум ва/ёки битимлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш. 2. Ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда келишиш. 3. Ҳужжат лойиҳасини хорижий ҳамкор томонга юбориш. 4. Ҳужжатни имзолаш ва ҳамкорликни йўлга қўйилиши. | 2025-2026 йиллар давомида | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази |