Ҳужжат кучини йўқотган 12.12.2019 07.04.1992 йилдаги 174-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 07.04.1992 йилдаги 174-сон
Дата вступления в силу
07.04.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 12.12.2019
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ СУВ ОМБОРЛАРИ ВА БОШҚА СУВ ҲАВЗАЛАРИ, ДАРЁЛАР, МАГИСТРАЛЬ КАНАЛЛАР ВА КОЛЛЕКТОРЛАРНИНГ, ШУНИНГДЕК, ИЧИМЛИК СУВ ВА МАИШИЙ СУВ ТАЪМИНОТИНИНГ, ДАВОЛАШ ВА МАДАНИЙ-СОҒЛОМЛАШТИРИШДА ИШЛАТИЛАДИГАН СУВ МАНБАЛАРИНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЗОНАЛАРИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎFРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дарёлар, сув омборлари, сув ҳавзалари ва сув таъминоти барча манбаларини саноат, қурилиш, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа объектларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек, ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий-соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 1992-1993 йилларда республика ҳудуди чегарасида сувни муҳофаза қилиш зоналарини ва қирғоқбўйи минтақаларни белгилашни таъминласинлар. Бир вақтнинг ўзида, 1993 йилдан бошлаб, давлат бошқарув органлари, хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотларнинг маҳаллий бюджетларида кўрсатиб ўтилган Низомда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун маблағ ажратиш назарда тутилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1982 йил 16 апрелдаги 269-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1992 йил 7 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
174-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги 174-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек, ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий-соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом сувни муҳофаза қилиш зоналарини ва сув иншоотларининг санитария муҳофазаси зоналари (округлари)ни белгилаш тартибини, шунингдек, сув ресурслари ифлосланиши, булғаниши ва тугашининг олдини олиш учун бу зоналарда хўжалик фаолияти тартибини бошқариб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари атрофига, шунингдек, дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторлар бўйлаб сувни муҳофаза қилиш зоналари ва кирғоқбўйи минтақалар белгиланади; хўжалик-ичимлик сув таъминоти манбалари атрофида санитария муҳофазаси зоналари ва санитария-ҳимоя минтақалари белгиланади; минерал сувлар ва бошқа даволаш воситалари манбалари атрофида санитария муҳофазаси округлари белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сувни муҳофаза қилиш зоналарининг белгиланиши сув омборлари ва хўжалик-ичимлик сув таъминоти, даволаш ва аҳолининг маданий-соғломлаштириш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бошқа сув манбаларининг зоналари ва санитария муҳофазаси округларини белгилаш заруриятини истисно этмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Сувни муҳофаза қилиш зоналари ва санитария муҳофазаси зоналари (округлари)* табиатни муҳофаза қилиш органлари ва тегишли сув иншоотларидан фойдаланувчи вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг таклифлари бўйича белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Бундан кейин «сувни муҳофаза қилиш зоналари» деб аталади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш бўйича ишлар гидрологик, гидрогеологик, муҳандислик-геология, санитария-эпидемиология, агрохўжалик, тупроқ, геоботаник ва топографик қидирувлар ва тадқиқотлар маълумотларидан фойдаланилган ҳолда лойиҳа ташкилотлари мутахассислари томонидан бажарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ишлаб турган сув иншоотлари бўйича сувни муҳофаза қилиш тадбирлари икки босқичда бажарилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи босқичда бу минтақаларда сувни муҳофаза қилиш зоналари ва хўжалик фаолияти тартиби белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи босқичда қурилиш нормалари ва қоидаларига, шунингдек, тармоқ методик кўрсатмаларига мувофиқ заруриятга кўра, муҳандислик, мелиоратив, санитария-техника ва бошқа тадбирлар амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Янгидан қурилган сув иншоотлари бўйича сувни муҳофаза қилиш тадбирлари мазкур Низомга риоя қилинган ҳолда сув иншооти қурилиши лойиҳа ҳужжатлари таркибида ишлаб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Сувни муҳофаза қилиш зонасига киритилган ерлар, дарёлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, магистраль каналлар ва коллекторлар, гидроузеллар, насос станцияларининг қирғоқбўйи ерлари ҳамда сув таъминоти ва минерал сув таъминоти манбаларининг санитария муҳофазаси зоналари (округлари) қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари) ва бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек, фуқароларнинг ер эгалигидан ва ердан фойдаланишларидан олиб қўйилмайди, балки мазкур Низомнинг талабларига риоя қилинган ҳолда улар томонидан фойдаланилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Дарёлар, сув омборлари, сув ҳавзалари, магистраль, хўжаликлараро каналлар ва коллекторлар, гидроузеллар, насос станциялари ва бошқа сув иншоотларининг қирғоқбўйи ерлари маҳаллий бошқарув органларининг қарори билан улардан нормал фойдаланиш учун зарур бўлган табиатни муҳофаза қилиш ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлаш мақсадида бу объектлар тегишли бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотларга берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сув таъминоти ва минерал сув манбалари санитария муҳофазасининг биринчи зонаси минтақалари (округлари) ер участкалари билан биргаликда сув олиш ва бошқа иншоотлар қуриш учун белгиланган тартибда бу иншоотлардан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга фойдаланишга берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СУВ ОМБОРЛАРИ ВА БОШҚА СУВ ҲАВЗАЛАРИНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЗОНАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларининг сувни муҳофаза қилиш зонаси уларнинг акваториясига туташиб кетувчи ҳудуд ҳисобланади. Бу ҳудудда санитария ҳолатини зарур даражада сақлаш, сувнинг ифлосланиши ва булғанишининг ҳамда сув омборларининг тупроқ эрозияси билан лойиҳаланишининг олдини олиш, шунингдек, қулай сув режимини ташкил этиш ва унга амал қилиш мақсадида махсус режим ўрнатилади ҳамда мазкур иншоотлар кимга қарашли бўлса ўша ташкилотлар билан уларни сақлаш учун маблағ жалб қилган ҳолда фойдаланишнинг зарур талабларини кафолатли таъминлаш тўғрисида шартнома мажбуриятлари имзолангандан кейин хўжалик фаолиятига рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Сувни муҳофаза қилиш зоналари сув омбори ва бошқа сув ҳавзаларининг бутун периметри бўйича белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сувни муҳофаза қилиш зонасининг таркибига қуйидагилар киради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қирғоқларни 50 йил ичида қайта ишлаш лойиҳалаштирилаётган зона (янги қурилиш чегараланган зона);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сойлик, жарлик, қирғоқбўйи қияликлари ва тик қиялиги 5 градусдан кўп бўлган нураган ерларни ўз ичига олувчи, эрозия жиҳатидан актив зоналар, сув омборлари ва сув ҳавзаларига бевосита туташиб кетувчи силжувчи участкалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув омборларида сувнинг тезлик билан тиргак даражасига кўтарилиши шароитида вақтинча сув босган зоналар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
доимий сув босган зона;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари қирғоқларига экилган иҳота дарахтлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Сувни муҳофаза қилиш зоналарининг кенглиги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларининг вазифасидан, уларга туташ ерларнинг тавсифи ва улардан хўжалик жиҳатдан фойдаланишдан, жойнинг рельефидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши ва қуйидагича бўлиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
катта сув омборлари ва бошка сув ҳавзалари (сиғими 1,1 дан 10 куб километргача бўлган) атрофида — 200 — 250 метр;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўртача сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари (сиғими 0,6 дан 1 куб километргача бўлган) атрофида — 150 — 200 метр;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кичик сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари (сиғими 0,2 дан 0,5 куб километргача бўлган) атрофида — 100 — 150 метр;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жуда кичик сув омборлари ва сув ҳавзалари (сиғими 0,1 куб километрдан кам бўлган) атрофида — 50 метргача.
(11-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 978-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2018 й., 09/18/978/2270-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Сувни муҳофаза қилиш зоналарининг чегаралари жойнинг конкрет шароитини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши ҳамда баландликда жойлашган ҳудудлар, дарё водийларининг четлари, сойликлар, йўл-транспорт тармоқлари ва бошқа муҳандислик иншоотлари билан бирга уюшмаган юза оқимини қисман ўз ичига олувчи табиий ва сунъий чегаралар билан бирга қўшилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сув омбори сувни муҳофаза қилиш зонасининг ички чегараси сувнинг нормал тиргак даражасида унинг кесимидан, бошқа сув ҳавзалариники — сувнинг ўртача кўп йиллик даражасидан бошлаб қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ерларида жойлашган кичик сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари атрофидаги сувни муҳофаза қилиш зоналари жойнинг конкрет шароитларидан келиб чиқиб белгиланади ҳамда санитария талабларига риоя қилинган ҳолда фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Сув омборларида ва балиқчилик хўжалиги аҳамиятига эга бўлган бошқа сув ҳавзаларида балиқчилик хўжалиги ва бошқа идораларининг органлари фаолияти, муҳофаза идораларидан ташқари, фойдаланиш юзасидан барча зарур талабларга риоя қилиш кафолати ва уни сақлаш учун маблағлар жалб қилинган ҳолда иншоотнинг эгаси билан келишилган тақдирда ҳамда шартнома асосида юритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Сув омборлари ва сув ҳавзаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида қирғоқбўйи минтақаси ажратилади. Бу ерда анча қатъий хўжалик фаолияти тартиби ўрнатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қирғоқбўйи минтақаси таркибига, одатда, сувни ҳимоя қилиш зонаси чегарасида пляжлар, қирғоқ камарлари, силжиш участкалари, тош уюмлари киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қирғоқбўйи минтақасининг энг кам ҳажмлари сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларига туташиб кетувчи ерлар (шудгор, пичанзор ва бошқалар)нинг турига ва сув ҳавзаларининг сиғими ҳисобга олинган ҳолда қияликларнинг тиклигига боғлиқ равишда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шудгор, кўп йиллик дарахтзор, ўрмонлар ва дарахтзор-чангалзор жойларда қирғоқбўйи минтақалари 3 градусгача тик қияликларда — 55 метргача, 3 градусдан 8 градусгача — 35—40 метргача белгиланади. Оғиш 8 градусдан кўп бўлганда қирғоқбўйи минтақа кенглиги ҳар бир конкрет ҳолатда алоҳида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Барча ҳолларда қирғоқбўйи минтақаси сув ҳавзасининг нормал горизонти шароитида сув кесимидан камида 20 метр кенгликда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Қирғоқнинг қайта ишланадиган участкаларида қирғоқбўйи минтақанинг энг кам кенглиги қирғоқнинг 5 — 10 йилда лойиҳалаштирилаётган чекиниши катталиги ҳисобга олинган ҳолда кўпайтирилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Аҳоли пунктлари доирасида сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари қирғоқбўйи минтақалари ҳажми табиатни муҳофаза қилиш ва санитария назорати давлат органлари, шунингдек, меъморчилик ва сув хўжалиги органлари билан келишиб, конкрет шароитлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Агар мазкур Низомнинг 14 — 16-бандларига мувофиқ белгиланган қирғоқбўйи минтақанинг ички чегараси сув омбори ёки сув ҳавзаси учун ажратиб олинган ернинг чегарасига нисбатан қирғоққа яқин бўлса, қирғоқбўйи минтақаси ернинг ажратиб олинган чегараси бўйича белгиланади, агар ажратиб олинган ердан нарида бўлса, қирғоқбўйи минтақа чегараси ернинг ажратиб олинган доирасидан ташқарига чиқиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДАРЁЛАРНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЗОНАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Сувни муҳофаза қилиш зоналари, кимга қарашлилиги ёки кимнинг ер эгалиги ва ердан фойдаланишида бўлган жойдан оқишидан қатъи назар, доимий ёки вақтинчалик оқимга эга бўлган барча дарёлар, сойлар ва жилғалар бўйлаб белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Сувни муҳофаза қилиш зонасига қайирлар, ер ости сувлари туфайли нураган, тошқин пайтида сув босадиган участкалар қайирдан кейинги дастлабки поғона-поғона ёнбағирлар, ўзак қирғоқларнинг четлари ва тик қияликлари, дарё водийсига оқувчи сойлар, силжийдиган участкалар, қирғоқларнинг қайта ишланадиган участкалари киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Дарёларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналарининг ички чегаралари сувнинг ўртача кўп йиллик кесимидан бошлаб қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Дарёлар, сойлар ва ирмоқларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналари кенглиги геоморфологик, гидрогеологик шароитлар ҳисобга олинган ҳолда, туташ ерлардан фойдаланиш характери ҳамда ўртача кўп йиллик сарфга кўра қуйидаги миқдорларда қабул қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
катта дарёларда (сув сарфи секундига 100 куб метрдан ортиқ) — 300—500 метр;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўртача дарёларда (сув сарфи секундига 5 куб метрдан 100 куб метргача) — 100 — 300 метр;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кичик дарёларда (сув сарфи секундига 2 куб метрдан 5 куб метргача) — 50 — 100 метр;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жуда кичик дарёларда (сув сарфи секундига 2 куб метргача бўлган сойлар) — 50 метрагача.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сувни муҳофаза қилиш зонасининг кенглиги дарёнинг бутун узунлиги бўйлаб унинг ҳар бир бўлагида сув сарфига боғлиқ равишда ҳар хил белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Амударё ва Сирдарёнинг, улар ирмоқларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳажмлари сув хўжалиги лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар бўйича белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Балиқчилик хўжалиги аҳамиятига эга бўлган сув иншоотлари учун сувни муҳофаза қилиш зонасининг кенглиги балиқчилик хўжалиги органлари билан табиатни муҳофаза қилиш ва сув хўжалиги органлари ўртасида келишилади ҳамда улар томонидан қирғоқни мустаҳкамлаш, қирғоқни ҳимоя қилиш ва экология талабларини бузмаслик кафолатланган махсус қарор билан расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Дарё ва сойларнинг қирғоқлари бўйича сувни муҳофаза қилиш зонаси доирасида қирғоқ минтақаси ажратиб кўрсатилади. Бу минтақада хўжалик фаолияти юритиш қатъий чеклаб қўйилади ҳамда у ёки бу саноат-фуқаро қурилиши, уй-жой, ижтимоий-маиший ва маданий иншоотлар қуриш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дарё ва сойлар қирғоқбўйи минтақасининг кенглиги сувнинг ўртача кўп йиллик кесимига кўра аниқланади ҳамда дарёларда уларга туташиб кетган экин майдонларига ва қирғоқ қияликлари тиклигига боғлиқ равишда қуйидаги ҳажмларда белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шудгор ва кўп йиллик дарахтзор жойларда қияликлар тиклиги 3 градусгача бўлса — 35 — 55 метр ва 3 градусдан ортиқ бўлса — 55 — 100 метр;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пичанзор ва яйловларда қияликлар тиклиги 3 градусгача бўлса — 25 — 35 метр ва 3 градусдан ортиқ бўлса — 35 — 50 метр;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрмон ва дарахтзор-чангалзор майдонларда қияликлар тиклиги 3 градусгача бўлганда — 35 — 55 метр ва 3 градусдан ортиқ бўлганда — 55 — 100 метр.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Энг кўп аҳамият бериш кўпроқ емирилган тупроққа тегишлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тоғ дарёлари ва вақтинча сув оқадиган сойлар учун қирғоқ бўйи минтақа кенглиги ҳар бир конкрет ҳолатда туташган ерлардан фойдаланиш характери ва уларнинг сув ҳолатига таъсиридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳоли пунктлари доирасида дарё ва сувларнинг қирғоқбўйи минтақаси ҳажмлари табиат муҳофазаси ва санитария назорати давлат органлари, шунингдек, меъморчилик ва сув хўжалиги органлари билан келишилган ҳолда конкрет шароитлардан келиб чиқиб белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАГИСТРАЛЬ КАНАЛЛАР ВА КОЛЛЕКТОРЛАРНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЗОНАЛАРИ ВА ҚИРҒОҚБЎЙИ МИНТАҚАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Барча магистраль каналлар, уларнинг тармоқлари ва хўжаликлараро тақсимловчилари, магистраль ва хўжаликлараро коллекторлар бўйлаб қирғоқбўйи минтақалари белгиланади. Уларда хўжалик фаолиятининг махсус тартиби жорий этилади ҳамда бу иншоотлар тегишли бўлган хўжаликларнинг розилигисиз у ёки бу сув олувчи машина, механизмлар ўрнатиш, вақтинчалик, доимий иншоот, бинолар қуриш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Қирғоқбўйи минтақалари ва уларда ўрнатиладиган иншоотлар сувнинг оқимлари билан ифлосланишидан, қирғоқларнинг нураш жараёнидан, очиқ сув оқимларидан ва сувнинг ҳолатига таъсир этувчи бошқа ҳаракатлардан ҳимоя қилишни таъминлаши керак. Бунда барча сув истеъмолчилари томонидан исталган ҳажмда сув олиш сув хўжалиги ташкилотлари билан тузилган шартномалар бўйича амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Қирғоқбўйи минтақасининг ички чегараси каналлар ва коллекторлар сувларининг ҳисоб-китоб кесимидан келиб чиқиб ўрнатилади, ташқи чегара ерларнинг ажратиб олиниш чегарасига мувофиқ келиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қирғоқбўйи минтақасининг кенглиги ва каналлар, коллекторларни ажратиб олиш минтақаси сув хўжалиги органлари томонидан белгиланган очиқ сув оқимларининг намунавий профиллари ва уларнинг қурилиши лойиҳаларига кўра ер ажратишнинг амалдаги нормаларига мувофиқ белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Лойиҳада назарда тутилган каналлар ва коллекторларнинг қирғоқбўйи минтақаси ҳудуди бу иншоотлар қарашли бўлган сув хўжалиги ташкилотларига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Сувнинг ҳолатига таъсир кўрсатишнинг олдини олиш мақсадида секундига 50 куб метрдан ортиқ сув ўтказиш қувватига эга бўлган магистраль каналлар, лойиҳа-ҳисоб-китоб сув сарфи секундига 10 куб метрдан ортиқ бўлган магистраль коллекторлар бўйлаб сувни муҳофаза қилиш зоналари белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Магистраль каналлар ва коллекторлар сувни муҳофаза қилиш зоналарининг кенглиги геоморфологик, гидрогеологик шароитлар, туташиб кетган ерлардан фойдаланиш характери ҳисобга олинган ҳолда белгиланади ҳамда ажратиб олиш минтақаси чегарасидан қуйидаги ҳажмларда қабул қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
секундига 50 дан 100 куб метргача сув ўтказиш қувватига эга бўлган магистраль каналлар, лойиҳа ҳисоб-китоб сув сарфи секундига 10 дан 20 куб метргача бўлган коллекторлар учун — 100 метр;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
секундига 100 дан 150 куб метргача сув ўтказиш қувватига эга бўлган магистраль каналлар, лойиҳа-ҳисоб-китоб сув сарфи секундига 20 дан 50 куб метргача бўлган коллекторлар учун — 200 метр;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
секундига 150 куб метрдан ортиқ сув ўтказиш қувватига эга бўлган магистраль каналлар, лойиҳа-ҳисоб-китоб сув сарфи секундига 50 куб метрдан ортиқ бўлган коллекторлар учун — 300 метр.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ХЎЖАЛИК-ИЧИМЛИК СУВ ТАЪМИНОТИ МАНБАЛАРИНИНГ САНИТАРИЯ МУҲОФАЗАСИ ЗОНАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Барча ишлаб турган, лойиҳалаштирилаётган ва қайта қурилаётган водопроводларда санитария-эпидемиология жиҳатидан ишончлиликни таъминлаш мақсадида сув олиш жойларидаги сув таъминоти манбалари санитария муҳофазаси зоналарини, водопровод иншоотлари зонаси ва санитария-ҳимоя минтақасини ҳамда сув ҳавзаларининг санитария-ҳимоя минтақаларини ўз ичига олувчи санитария муҳофазаси зонаси белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Сув олиш жойидаги сув таъминотининг юза ва ер ости манбалари санитария муҳофазаси зонаси уч минтақадан иборат бўлиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи минтақа — қаттиқ тартибли минтақа;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи ва учинчи минтақалар — хўжалик фаолияти чекланган тартибли минтақалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Сув таъминоти юза манбаларининг санитария муҳофазаси зонаси биринчи минтақасининг чегаралари сув олиш жойларидан қуйидагича масофада белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) дарё ва каналлар учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оқим бўйлаб юқорига — камида 200 метр;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оқим бўйлаб қуйига — камида 100 метр;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув олиш жойига туташиб кетувчи қирғоқ бўйлаб ёз-кузги сув сатҳи бўйича сув кесимининг камида 100 метри;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарама-қарши қирғоқ томон йўналишда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дарё ва каналлар кенглиги 100 метрдан кам бўлганда — ёз-куз давридаги сув сатҳининг бутун акваторияси ва сув кесимидан 50 метр кенгликдаги қарама-қарши қирғоқ, дарёлар ва каналлар кенглиги 100 метрдан кўп бўлганда — кенглиги камида 100 метр бўлган акватория минтақаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) сув омборлари ва кўллар учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
акватория бўйича барча йўналишларда — камида 100 метр;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув олинадиган жойга туташиб кетувчи қирғоқ бўйича — сув омборида нормал тамба даражасида ва кўлда ёз-куз давридаги сув сатҳи шароитида сув кесимидан камида 100 метр.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Сув таъминоти юза манбаларининг санитария муҳофазаси зонасининг иккинчи минтақаси чегаралари қуйидагича белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) дарё ва каналлар учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оқим бўйлаб юқорига, ирмоқлар ҳам шу жумлага киради, дарё ва каналлар кенглиги ва узунлиги бўйича ўртача сув оқими тезлигидан ҳамда ёз-куз даврида сув сатҳининг ўртача ойлик сув сарфи 95 фоиз таъминланганда сувнинг минтақа (пояс) чегарасидан сув олиш жойигача оқиб келиш вақтидан келиб чиққан ҳолда камида 3 сутка;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оқим бўйлаб қуйига — биринчи минтақа (пояс) чегарасидан камида 250 метр;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ён томондаги чегаралар — ёз-куз давридаги сув сатҳи шароитида сув кесими масофасидан — текисликдаги рельефда — 500 метр, торли рельефда — дарё ёки канал томонга қараган ён бағир юқорисигача, лекин қиялама нишабликда 750 метрдан ва тик қияликда 1000 метрдан кўп эмас;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) сув омборлари ва кўллар учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шамоллар сони сув олиш жойига томон 10 фоизгача бўлганда барча йўналишларда акватория бўйлаб 3 километр масофагача, шамоллар сони 10 фоиздан ортиқ бўлганда 5 километргача;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ён томондаги чегаралар — сув омборида тамбанинг нормал даражасида ва кўлда сувнинг ёз-куз давридаги сатҳи шароитида сув кесимидан текисликдаги рельефда 500 метр масофада, тоғлик жойдаги рельефда — сув омбори ёки кўлга қараганда биринчи қияликнинг юқорисигача, лекин қиялама нишабликда 750 метрдан ва тик қияликда 1000 метрдан кўп эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Сув таъминоти юза манбалари санитария муҳофазаси зонасининг учинчи минтақаси чегаралари дарё ва каналлар оқими бўйлаб юқорига ва қуйига ёки иккинчи минтақа учун бўлганидек, сув омбори ва кўлларнинг акваторийси бўйлаб барча томонларга, ён томондаги чегаралар — сув айиргич бўйлаб, бироқ дарё ва каналлар ёки сув омборлари эса кўллардан — 3 —5 километрдан кўп бўлмаган масофада бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Сув таъминоти ер ости манбаининг санитария муҳофазаси зонаси биринчи минтақаси чегаралари якка сув олиш жойидан (қуруқ шахта қудуғи, каптаж) ёки гуруҳли сув олишда энг чеккадаги сув олиш иншоотидан бошлаб қуйидагича масофада ўрнатилиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муҳофаза қилинган ер ости сувларидан фойдаланилганда — 30 метр;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етарлича муҳофаза қилинмаган ер ости сувларидан фойдаланилганда — 50 метр;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инфильтрацион сув олиш жойларида сув манбаининг юзасидан — камида 150 метр;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ирмоқли сув олиш жойларида ёки инфильтрацион сув олиш жойига қуйилувчи участкада — мазкур Низомнинг 34-бандига мувофиқ сув таъминоти юза манбанинг биринчи минтақаси зонасига ўхшаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер ости сувлари захиралари ёпиқ типдаги инфильтрацион иншоотдан сунъий равишда тўлдирилганда — 50 метр, очиқ типда — 100 метр.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Ер ости манбаи сув таъминотининг санитария муҳофазаси зонаси иккинчи минтақасининг чегараси иқлим районларига ва микроб билан ифлосланишининг сув олиш жойига қадар 100 дан 300 суткагача силжиши ҳисобга олинган ҳолда муҳофазаланганлигига кўра белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Зонанинг учинчи минтақаси чегараси сувнинг кимёвий ифлосланиши сув олиш жойига силжиши вақтига кўра аниқланади. У сув олиш жойидан фойдаланишнинг қабул қилинган муддатидан ортиқ бўлиши, лекин камида 25 йил ўтиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нам сақлайдиган қатламнинг инфильтрацион озиқланиши шароитида санитария муҳофазаси зонасининг иккинчи ва учинчи минтақаларини мазкур Низомнинг 35 ва 36-бандларига мувофиқ сув таъминоти юза манбаининг иккинчи ва учинчи минтақалари чегараларига татбиқан қабул қилиш керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Водопровод иншоотлари (насос станциялари, сувни тайёрлаш станциялари, сиғим станциялари) санитария муҳофазаси зоналари биринчи минтақа чегарасидан ва унинг атрофига санитария-ҳимоя минтақаси (қўриқлаш зонаси)дан иборат бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Водопровод иншоотлари ҳудуди санитария муҳофазаси биринчи минтақасининг чегараси майдоннинг ўраб олинишига мос келади ва қуйидаги масофада бўлиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тоза сув ҳавзалари деворидан, фильтрлардан, контактли ёритгичлардан — камида 30 метр масофада;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қолган бошқа иншоотлардан ва водопровод минорасидан камида 15 метр масофада.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Сув таъминоти манбаи зонаси иккинчи минтақаси ташқарисида жойлашган водопровод иншоотлари тўсиқлари атрофидаги санитария-ҳимоя минтақаси камида 100 метр кенгликка эга бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Водопровод бўйлаб санитария-ҳимоя минтақалари белгиланади, уларнинг кенглиги энг чеккадан водопроводдан бошлаб ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилиши тугалланган ҳудудда қуруқ тупроққа ётқизилганда — диаметри 1000 миллиметргача бўлганда камида 10 метр ва диаметри катта бўлганда камида 20 метр, нам тупроқда — диаметридан қатъи назар, камида 50 метр;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилиб тугалланган ҳудудда давлат санитария назорати ва табиат муҳофазаси органлари билан келишилган ҳолда минтақа кенглигининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳажмларини камайтиришга йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДАВОЛАШ-СОҒЛОМЛАШТИРИШ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН МИНЕРАЛ СУВ МАНБАЛАРИНИНГ САНИТАРИЯ МУҲОФАЗАСИ ОКРУГЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Аҳолини даволаш ва маданий-соғломлаштириш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган минерал сув манбалари, шифобахш балчиқ олинадиган жойлар, минерал кўллар атрофида даволаш манбаларининг табиий физик ва кимёвий хоссаларини сақлаш, шунингдек, уларни бузилишдан, ифлосланишдан ҳамда муддатидан илгари тугаб қолишдан асраш мақсадида санитария муҳофазаси округи белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир ёки бир-бирига боғлиқ бир неча минерал сув конларидан, аралаш пляжлардан ва бошқа табиий даволаш воситаларидан фойдаланилганда улар учун санитария муҳофазасининг ягона округи белгиланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Санитария муҳофазаси округи уч зонага бўлинади: биринчиси — қаттиқ тартибли зона, иккинчиси — чекланган зона, учинчиси — кузатиш зонаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Биринчи зона минерал сувлар юзага чиқадиган, шифобахш балчиқ конлари, минерал кўллар, сувидан даволаш мақсадларида фойдаланиладиган кўрфазлар, пляжлар жойлашган жойларни, шунингдек, денгизнинг қирғоқбўйи минтақасини ва пляжларга туташиб кетувчи кенглиги камида 100 метрли ҳудудни қамраб олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Иккинчи зона юза сувларнинг минерал сувлар юзага чиқадиган жойга ва шифобахш балчиқ конларига, минерал кўллар ва кўрфазларга, минерал манбалар ҳосил қилишда иштирок этувчи минерал ва чучук сув циркуляцияга учрайдиган ер юзасидан унча чуқур бўлмаган жойларга томон оқиши юз берадиган ҳудудни:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
минерал сувлар ва шифобахш балчиқлар табиий ва сунъий сақланадиган жойларни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
санаторий-курорт муассасалари ва дам олиш муассасалари жойлашган ҳудудни, шунингдек, лойиҳа-ҳужжатларига кўра парклар, ўрмон-парклар ва бошқа кўкаламзор жойлар барпо қилиш мўлжалланган ҳудудни қамраб олади. Курортнинг санитария муҳофазаси округи учун назарда тутилган қоидаларга риоя қилинмаган ҳолда улардан фойдаланиш ифлосланишга, таркибнинг ўзгаришига ёки минерал сув ва шифобахш балчиқ зоналарининг тугаб қолишига ёҳуд буларнинг барчаси бир бўлиб табиий даволаш воситаларининг ёмонлашувига олиб келиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Учинчи зона (сиртдан унинг чегаралари санитария муҳофазаси округи чегаралари билан мос келади) гидроминерал ресурслар озиқланадиган ва пайдо бўладиган бутун жойларни, ҳудудни ўраб олган ўрмонзорни, шунингдек, санитария муҳофазаси округи учун белгиланган қоидаларга риоя қилинмаган ҳолда халқ хўжалиги мақсадларида фойдаланилиши минерал сув ва шифобахш балчиқ конларининг гидрогеологик тартибига, санитария ва ландшафтиқлим шароитларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳудудни қамраб олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЗОНАЛАРИДА ВА САНИТАРИЯ МУҲОФАЗАСИ ЗОНАЛАРИДА ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, сойлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналарида қуйидагилар тақиқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўсимлик зараркунандалари ва касалликларига, бегона ўтларга қарши ишлатиладиган заҳарли дориларнинг ҳар қандай турини қўллаш ва кўмиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
заҳарли дорилар, пестицидлар, гербицидлар ва минерал ўғитлар сақланадиган омборлар, аппаратларни заҳарли дорилар билан тўлдирадиган майдончалар, авиация-кимё ишларини олиб бориш учун учиш-қўниш йўллари қуриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
канализация-тозалаш иншоотларини ва оқова сувларни турли хил тўплагичларни жойлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чорвачилик комплекслари ва фермаларини, паррандачилик фабрикаларини жойлаштириш, ҳайвонлар, моллар ва паррандалар кўмиладиган, ахлат ва ишлаб чиқариш, кимё ва радиоактив моддалар чиқиндилари ташланадиган жойга айлантириш, шунингдек, тайёрланган суюқ гўнгни суғоришда фойдаланиш, тўхташ жойлари, ёнилғи-мойлаш материаллари қуйиш пунктлари, автотранспорт, тракторлар, қишлоқ хўжалик техникаси ва бошқа техника тузатиладиган, ювиладиган ва техник қаровдан ўтказиладиган жойлар қуриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қор қопламига ўғит солиш, таркибида гўнг бўлган оқова сувлардан тозаламасдан ўғит сифатида фойдаланиш, шунингдек, тозаланмаган саноат ва хўжалик-маиший оқова сувларни ташлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молларни, айниқса жарлик-ботқоқ жойларда, нормалаштирмай ўтлатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дарахтлар ва буталарни кесиш, ўрмонни парваришлаш учун кесиш ва санитария мақсадида кесиш бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар ва сойларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналарида сувнинг ҳолатига таъсир кўрсатувчи қурилиш, тубни чуқурлаштириш ва портлатиш ишлари олиб бориш, фойдали қазилмалар ва сув ўтлари қазиб олиш, кабеллар трубопроводлар ва бошқа коммуникациялар ётқизиш, бурғилаш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишларни бажариш табиат муҳофазаси ва санитария назорати давлат органлари, шунингдек, сув хўжалиги органлари билан келишилган ҳолда фақат ноҳия бошқарув органларининг рухсати бўйича амалга оширилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сув сатҳининг нормал даражасидан, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларидан 2 километр масофада қишлоқ хўжалиги ва ўрмонзор ерларга заҳарли дориларни авиация ёрдамида сепиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Қирғоқбўйи минтақаси доирасида, мазкур Низомнинг 49-бандида белгиланган чеклашларга қўшимча равишда, қуйидагилар тақиқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ноҳия бошқарув органларининг табиат муҳофазаси давлат органлари ва сув хўжалиги органлари билан келишилган рухсатномасисиз қишлоқ хўжалик экинлари ўстириш (ёш дарахт қаторлари орасига экилган вақтинчалик экинлардан ташқари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
органик ва минерал ўғитларни қўллаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мол боқиш ва моллар ёз даврида сақланадиган жой ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иншоотларнинг ҳар қандай хилини қуриш ва мавжудларини кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ажратилган жойлар ташқарисида палаталар тикиш, автомобилларнинг тўхташ жойлари ва қайиқлар боғлаб қўйиладиган жойлар қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўғитлардан бўшаган тараларни йўқ қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўғитларни транспортда ташиш ва сепишда қўлланиладиган тара, машина ва асбоб-ускуналарни тозалаш, ювиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жун, каноп, тери ювиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Сув таъминотининг юза ва ер ости манбалари санитария муҳофазаси зонаси биринчи минтақаси ҳудудида, шунингдек, водопровод иншоотлари санитария муҳофазаси зонаси биринчи минтақаси ҳудудида қуйидагилар тақиқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асосий водопровод иншоотларидан ташқари қурилишнинг барча турлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уй-жой ва жамоат биноларини жойлаштириш, одамларнинг яшаши, шу жумладан, водопроводда ишловчи одамларнинг яшаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
водопровод иншоотларига хизмат кўрсатувчи трубопроводлардан ташқари турли мақсадлардаги трубопроводларни ётқизиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оқова сувларни юза манбаларга чиқариш, чўмилиш, сувлоқ ҳосил қилиш, мол боқиш, кир ювиш, балиқ овлаш, заҳарли дорилар, пестицидлар, гербицидлар, минерал ва органик ўғитларни қўллаш, сақлаш ва кўмиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча бинолар сувни чиқариб ташлашнинг энг яқин канализация системасига уланган, оқова сувларни тозалаш иншоотлари биринчи минтақа ташқарисига жойлашган бўлиши керак, канализация мавжуд бўлмаган тақдирда нотоза нарсаларни чиқариб ташлашнинг санитария талаблари ҳисобга олинган ҳолда сув ўтказмайдиган хандақлар қазилиши керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юза оқимни биринчи минтақа ташқарисига чиқариш таъминланиши керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дарахтларни санитария мақсадида кесиш ва уларни парвариш қилишга йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. Сув таъминотининг юза ва ер ости манбалари санитария муҳофазаси зонаси иккинчи минтақаси ҳудудида, шунингдек, водопровод иншоотлари санитария-ҳимоя минтақаси доирасида қуйидагилар тақиқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудуднинг нотоза нарсалар, ахлат, гўнг, саноат чиқиндилари, маиший оқовалар ва бошқалар билан ифлосланиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
заҳарли дорилар ва минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари омборларини, ўра-чуқурларни, шлам сақланадиган жойларни ва сув таъминоти манбаларининг кимёвий ифлосланишига олиб келувчи бошқа иншоотларни жойлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
моллар кўмиладиган жойларни, қабристонларни, ассенизация ва фильтрлаш далаларини, суғориладиган деҳқончилик далаларини, гўнг сақланадиган омборхоналарни, силос сақланадиган чуқурларни, чорвачилик ва паррандачилик корхоналари ва фермаларини, сув таъминоти манбаларининг микроб билан ифлосланишига олиб келувчи бошқа иншоотларни жойлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бевосита тошқин хавфи бўлган даврда, музлаган ёки қор билан қопланган далага ўғит сепиш, ўғитларни авиация ёрдамида сепишда сочилиб кетишига йўл қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қум ва шағал қазиб олиш, шунингдек, тубни чуқурлаш ишлари олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
санитария муҳофазаси биринчи минтақасининг ташқи чегараларидан 500 метр масофада мол боқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
53. Сув таъминотининг юза ва ер ости манбалари санитария муҳофазаси зонаси учинчи минтақаси ҳудудида табиат муҳофазаси ва санитария назорати давлат органлари билан келишиб амалдаги санитария нормалари ва табиатни муҳофазага қилиш талабларига риоя этган ҳолда хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият билан шуғулланишга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54. Сув олиш жойларининг санитария-ҳимоя минтақалари зоналарида ҳожатхоналар, ювинди ўралари, гўнг сақланадиган жойлар, ахлатхоналар ҳамда тупроқ ва сизот сувларнинг ифлосланиши учун шароит яратувчи бошқа иншоотлар бўлмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Уюмлар ҳудудида, ассенизация далаларида, фильтрлаш далаларида, суғориладиган деҳқончилик далаларида, қабристонларда, моллар кўмиладиган жойларда сув олиш жойлари қуриш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55. Минерал сув манбалари, шифобахш балчиқ конлари, минерал кўлларнинг санитария муҳофазаси округлари доирасида тупроқ, сув, ҳавони ифлослантирувчи, ўрмонлар ва бошқа дарахтзорларга зарар етказувчи, нураш жараёнлари ривожланишига олиб келувчи ҳамда сувнинг табиий даволаш хоссаларига ва ҳудуднинг санитария аҳволига салбий таъсир кўрсатувчи барча ишлар тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Санитария муҳофазаси округларида табиий даволаш воситаларининг зарур даражасидаги санитария ҳолатини таъминловчи, шунингдек, даволаниш ва дам олиш учун қулай шароитлар яратувчи санитария-соғломлаштириш тадбирлари ва бошқа чора-тадбирлар амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
56. Биринчи зона ҳудудида табиий даволаш воситаларидан фойдаланиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшашлари, иншоотлар қуриш, кон қазиш ва ер ости ишларини бажариш, шунингдек, манбанинг табиий даволаш хоссаларига ва ҳудуднинг санитария ҳолатига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ҳаракатларни қилиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
57. Иккинчи зона ҳудудида аҳолининг даволаниши ва дам олиши билан боғлиқ объектлар ва иншоотлар қуриш, курортнинг ривожланиши ва ободончилиги билан бевосита боғлиқ бўлмаган кон ишлари ва бошқа ишларни бажариш, шимувчи қудуқлар қуриш, суғориш далалари ва ер ости фильтрланиш манбалари, моллар кўмиладиган жойлар, қабристонлар, моллар кўплаб ҳайдаб ўтиладиган жойлар барпо этиш, ўсимлик зараркунандалари ва касалликларига қарши кураш мақсадида заҳарли дориларни қўллаш, яшил дарахтзорларни чопиб ташлаш (ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш ва санитария кесишларидан ташқари) ҳамда ер участкалари, ўрмонлар ва сув ҳавзаларидан даволаш воситалари сифатининг ёмонлашувига ёки уларнинг камайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа хилда фойдаланиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
58. Учинчи зона ҳудудида табиат муҳофазаси ва санитария назорати давлат органлари билан келишган ҳолда табиий даволаш воситаларига ва ҳудуднинг санитария ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлмаган барча иш турларига йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
59. Маҳаллий бошқарув органлари табиат муҳофазаси ва санитария назорати давлат органларининг тавсияси билан маҳаллий санитария-гигиена шароитларини ҳисобга олган ҳолда сув иншоотлари сувни муҳофаза қилиш зоналарида хўжалик фаолиятининг қўшимча чеклашларини белгилашлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЗОНАЛАРИНИ КЕЛИШИШ ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ёки табиат давлат органлари лойиҳаларнинг фойдаланиш талаблари ва зарур экологик ва санитария шароитларига мувофиқ ноҳия бошқарув органларига таклифлар киритадилар. Агар таклифлар зарур даражада ҳал этилмаса, улар кўриб чиқиш учун вилоят бошқарув органларига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61. Вилоят, ноҳия бошқарув органлари бир ой муддат ичида сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амударё, Сирдарё, Зарафшон дарёлари каби йирик ва мураккаб иншоотларда сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигининг таклифига кўра кўриб чиқилади ҳамда қарор тегишли вилоят ҳокимликлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
62. Сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш учун доимий, ноҳия, вилоят, республика комиссиялари ташкил этилади. Бу комиссиялар таркиби, одатда, табиат муҳофазаси органлари, сув хўжалиги, санитария назорати, меъморчилик, ер тузилиши, шунингдек, комиссияни тузувчи органнинг хоҳиши бўйича корхоналар, ташкилотлар, муассасалар вакилларидан иборат бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссияга, одатда, ноҳия, вилоят, бошқарув органининг раҳбарларидан бири, республика даражасида эса — республика Бош вазирининг ўринбосари ёки Ҳукуматнинг ихтиёри билан Ҳукумат аъзоларидан бири бошчилик қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
63. Сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш юзасидан таклифларни тайёрлаш учун лойиҳа ташкилотлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мелиорация ва сув хўжалиги, сув таъминоти иншоотларининг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, улардан фойдаланиш бўйича амалдаги нормативларга, табиат муҳофазаси ва ер тузишнинг ҳудудий схемалари ва комплекс дастурларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қиладилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув иншоотлари жойлашган жойларнинг ҳамда сизот сувлар сатҳи пасайган ва кўтарилган зона доирасидаги туташиб кетган ҳудуднинг зоогеографик, ов хўжалиги, геоботаник, тупроқ, ўрмон хўжалиги, гидрогеологик тавсифини ўрганадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув таъминоти акваториясининг ихтиологик, балиқ хўжалиги, гидрогеологик, гидробиологик, гидрокимёвий тавсифини ўрганадилар (сув олиш иншооти створидан 2 километр юқори ва 2 километр қуйи зона ҳажмида);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
санитария-эпидемиологик вазият тўғрисидаги маълумотларни тўплайдилар ва ўрганадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
флора ва фаунанинг алоҳида қўриқланадиган турлари, сув иншоотлари таъсири зонасида жойлашган табиат ёдгорликлари, қўриқхоналар тўғрисидаги маълумотларни тўплайдилар ва ўрганадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сувнинг ифлосланиши ва булғанишининг олдини олиш, унумдор ер майдонларини ва ҳудуднинг мавжуд тузилишини энг кўп даражада сақлаб қолиш, емирилиш жараёнларини, ернинг ботқоқланишини ва бошқа зарарли таъсирларни тўхтатишни ҳисобга олган ҳолда сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш ва амалдаги норма ҳамда қоидаларни қўллаш имкониятларини ўрганадилар ва текширадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сувнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи иншоотлар рўйхатини аниқлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
64. Сувни муҳофаза қилиш зонасининг чегараси режа-картографик асосга туширилади ҳамда участка ва ер-сувнинг тартиби ҳисобга олинган ҳолда умумий майдон аниқланади. Режаларда сувни муҳофаза қилиш зонаси ва унга туташиб кетган участка чегарасида олдин турли эҳтиёжлар учун ажратилган барча участкалар чегараси кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
65. Сувни муҳофаза қилиш зонасининг ҳажмларини асословчи, иншоотнинг атроф-муҳитга таъсири даражаси тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа техник-иқтисодий кўрсаткичлар тайёрланади. Иншоотларни қуриш, сувнинг ҳолатига, ҳудуднинг ободончилигига ва бошқаларга салбий таъсир кўрсатувчи корхоналар, бинолар ва иншоотларни ёпиш ёки бузиб ташлаш юзасидан чора-тадбирлар белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
66. Сувни муҳофаза қилиш зонасини белгилаш бўйича маълумотлар комиссиянинг кўриб чиқиши учун тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Материалларнинг комиссиялар томонидан кўриб чиқилиши натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
комиссия таркиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сувни муҳофаза қилиш зонасига киритилувчи ер участкаларига тавсиф;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер участкасидаги қурилишлар, иншоотлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари, кўп йиллик дарахтзорлар, уларнинг баланс қиймати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сувни муҳофаза қилиш зонасини маъқуллаш тўғрисида комиссия хулосаси, атроф- муҳитни, тарих ва маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш бўйича тавсия этиладиган чора-тадбирлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
комиссиянинг ихтиёрига кўра бошқа масалалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
67. Сувни муҳофаза қилиш зоналарининг комиссия томонидан маъқулланган чегаралари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ноҳия ташкилотларига қарашли бўлган магистраль каналлар ва коллекторлар бўйича табиатни муҳофаза қилиш вилоят қўмитаси, санитария назорати ноҳия органлари, сув хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги органлари билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоят ташкилотларига қарашли бўлган дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, шунингдек, сув таъминоти ва минерал сув манбалари бўйича, мазкур банднинг 4-xатбошида санаб ўтилган иншоотлардан ташқари, табиат муҳофазаси вилоят қўмитаси, давлат назорати вилоят органлари, сув хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги органлари билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ирмоғи Сурхондарё билан бирга Амударё, ирмоқлари Қорадарё, Норин ва Чирчиқ, Зарафшон билан бирга Сирдарё, шунингдек, минерал сув манбалари ва республика аҳамиятига эга бўлган даволаш курортлари ва санаторийлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси; Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Балиқчилик саноати аҳамиятига эга бўлган иншоотларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналари балиқчилик муҳофазаси органлари келишилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дарёлар, сойлар, магистраль каналлар ва коллекторлар сувни муҳофаза қилиш зоналари чегаралари шаҳарлар ҳудуди бўйича қирғоқбўйи минтақалари бўйича ўтганда тегишли меъморчилик органлари билан келишилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Минерал сув манбалари ва бошқа маҳаллий аҳамиятга эга бўлган курортлар ва санаторий-даволаш воситаларининг санитария муҳофазаси округлари касаба уюшмалари вилоят органлари билан, Республика аҳамиятига эга бўлганлари — Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
68. Материаллар юборилган давлат назорати, табиат муҳофазаси назорати органлари, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар уларни 10 кун муддат ичида кўриб чиқадилар ва ўзларининг асосли хулосаларини берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
69. Сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш бўйича тасдиқлашга тақдим этиладиган материаллар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
комиссиянинг муҳофаза зоналарини белгилаш тўғрисидаги далолатномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва бошқа органларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналарини келишганлик тўғрисидаги хулосаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
режа-картография материали.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
70. Сувни муҳофаза қилиш зоналари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
магистраль каналлар, коллекторлар, ҳамда туман аҳамиятига эга бўлган сув хўжалиги объектлари бўйича туман ҳокимликлари томонидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари бўйича, мазкур банднинг тўртинчи хатбошида санаб ўтилган объектлардан ташқари вилоят ҳокимликлари томонидан;
(70-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 411-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 156-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амударё, ирмоғи Сурхондарё билан бирга, Сирдарё, ирмоқлари Қорадарё, Норин ва Чирчиқ, Зарафшон дарёлари билан бирга, вилоятлараро ва республикалараро каналлар ва коллекторлар, шунингдек, республика аҳамиятига эга бўлган курортлар ва санаторийларнинг минерал сув ва бошқа даволаш воситалари манбалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳри ва вилоят тасарруфидаги шаҳарлар ҳудуди бўйича ўтувчи дарёлар, сойлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналари тегишли ҳокимликлар томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
71. Сувни муҳофаза қилиш зоналарининг тегишли тартибда тасдиқланган чегаралари натурада огоҳлантирувчи белгилар билан ифодаланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
72. Бу ишларни олиб борган лойиҳа ташкилоти томонидан сувни муҳофаза қилиш зоналари тасдиқлангандан кейин иловага мувофиқ муҳофаза қилинадиган ҳудуднинг паспорти тайёрланади. Муҳофаза қилинадиган ҳудуднинг паспортида иншоотнинг номи, белгиланган зоналар (минтақалар) ва бу зоналарда ердан фойдаланиш тартиби кўрсатилади. Паспортга белгиланган зона (минтақа)лар чегараси акс эттирилган график материал илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Паспорт маҳаллий бошқарув органи раҳбари томонидан имзоланади ва хўжалик фаолияти тартибига риоя қилинишни назорат қилиш учун давлат назорати органларига ва бошқа манфаатдор органларга юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
73. Сув иншоотларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида ва уларга туташиб кетувчи ҳудудларда сувни ифлосланиш, булғаниш ва тугаб қолишдан муҳофаза қилишни, шунингдек, сувнинг ҳолати ва таркиби яхшиланишини таъминловчи қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
технологик чора-тадбирлар — улар саноат сув таъминотининг сув айланиши тизимлари, оқова сувларни тозалаш ва зарарсизлантириш иншоотлари қурилишига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оқова сувлар қолдиқларидан халқ хўжалигида фойдаланган ҳолда утиллаштиришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оқова сувларни тозалаш ва зарарсизлантириш иншоотларининг барқарор ишлашини таъминловчи саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш иншоотларининг технологик жараёнларини ташкил этишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ифлос оқова сувлар ҳосил бўлишини истисно этувчи технологик жараёнларни ташкил этишга йўналтирилган бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрмон-мелиоратив ва агротехник чора-тадбирлар — улар сув иншоотлари қирғоқларининг мустаҳкамланишини таъминлашга, уларни ўпирилишдан, ботқоққа айланишдан сақлашга, шунингдек, сув иншоотлари оқимининг табиий режими барқарорлашиши ва яхшиланишига қаратилган бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гидротехник чора-тадбирлар — улар сувдан фойдаланишда қулай шароитлар яратишни таъминловчи гидротехник тизимлар ва иншоотлар барпо этишга, шунингдек, зарур ҳолларда дарё ва каналларнинг ўзанларини, ҳовуз, кўллар ва сув омборларининг тубларини зарарли балчиқ ва чўкиндилардан тозалашга қаратилган бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
санитария-техник чора-тадбирлар — улар сув иншоотларига ташланадиган оқова сувларни зарарсизлантириш ва хавфсизлантиришни таъминлашга, шунингдек, санитария муҳофазасига ва хўжалик фаолияти юритиладиган ҳудудни тузишга қаратилган бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташкилий чора-тадбирлар сувнинг ҳолатига таъсир кўрсатувчи корхоналар, бинолар ва иншоотларни сувни муҳофаза қилиш зоналаридан кўчиришни ёки ёпишни назарда тутади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
атроф-муҳитга қулай таъсир кўрсатиш учун ифлосланувчи воситалардан фойдаланмай кўкаламзорлаштириш ва дарахт экиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
74. Янгидан қурилаётган сув иншоотларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида бу чора-тадбирларни амалга ошириш харажатлари уларни қуриш қийматига тегишли бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мавжуд сув иншоотларида сувни муҳофаза қилиш зоналари белгиланиши муносабати билан ишлаб чиқилаётган ҳудуднинг ифлосланишини бартараф этиш бўйича технологик ва санитария-техника чора-тадбирлари ифлосланиш манбалари ҳисобланган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек, фуқаролар маблағлари ҳисобидан бажарилади, улар бу кўрсатмаларни бажаришдан бош тортган тақдирда уларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий, иқтисодий ва бошқа даъволар қўзғатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гидротехник, мелиоратив, агротехник ва ташкилий чора-тадбирлар тегишли сув иншоотлари қарашли бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар маблағлари ҳисобидан бажарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
75. Ердан фойдаланиш режимига, хўжалик фаолиятига ва мазкур Низом билан белгиланган бошқа хатти-ҳаракатларга риоя этиш мажбурияти сувни муҳофаза қилиш зоналарида ердан фойдаланувчи ер эгаларига ва ердан фойдаланувчиларга юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгиланган режимга риоя этишнинг давлат назорати маҳаллий бошқарув органлари, табиат муҳофазаси, санитария назорати давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бевосита иншоотларда зоналар ва иншоотларни муҳофаза қилишни назорат қилиш ва зарур чора-тадбирларни амалга ошириш сувни муҳофаза қилиш зоналари билан бирга иншоотларга қарашли бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда бажарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сувни муҳофаза қилиш режимига риоя қилиш устидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жамоат ташкилотлари ва фуқаролар томонидан жамоат назорати ўрнатилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

........Ўзбекистон Республикаси ______________________________________________________ вилояти _______________________________________________________________________ ноҳияси ҳудудидаги __________________________________________________________ сувни муҳофаза қилиш зонасининг

‎ПАСПОРТИ

_________________________________________________________________________________________‎

(сувни муҳофаза қилиш зонаси чегараларини тасдиқлаган органнинг‎

__________________________________________________________________________________мувофиқ‎

номи, ҳужжатнинг тартиб рақами, унинг номи)‎

________________________________________________________________________________ ҳудудида

(ер эгаси ёки ердан фойдаланувчининг номи)‎

илова қилинаётган график материалга мувофиқ чегараларда умумий майдони _______ га бўлган _____________________________________________________________ сувни муҳофаза қилиш
‎ зонаси белгиланган. ‎
.........Сувни муҳофаза қилиш зонасининг ҳудуди сув кесимидан _______ м масофада белгиланган.‎
.........Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
‎199 ___ йил_______ даги ____ -сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида
‎сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторлар,
‎ шунингдек, ичимлик ва маиший сув таъминоти, даволаш ва маданий-соғломлаштириш
‎ мақсадларида ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари
‎тўғрисидаги Низомга мувофиқ сувни муҳофаза қилиш зонасида қуйидагилар тақиқланади:‎
_______________________________________________________________________________________‎
‎_______________________________________________________________________________________
‎_______________________________________________________________________________________
.......Сувни муҳофаза қилиш зонасида қуйидаги биринчи навбатдаги чора-тадбирларни
‎амалга ошириш мўлжалланади:‎
_______________________________________________________________________________________‎ ‎_______________________________________________________________________________________ ‎_______________________________________________________________________________________‎
‎_______________________________________________________________________________________‎ ‎_______________________________________________________________________________________ ‎
........Колхозлар, совхозлар ва бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари
‎ва фуқаролар сувни муҳофаза қилиш зонасида хўжалик фаолияти режимига риоя этилиши
‎ учун жавоб берадилар.‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа



‎Давлат бошқарув органи
‎(вилоят, шаҳар, ноҳия)нинг раҳбари ‎


‎Табиат муҳофазаси Бош давлат
‎назоратчиси ‎