27.12.2024 йилдаги ПҚ-462-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ватанимиз тарихида ғоят мураккаб ва синовли давр бўлган XX аср бошида майдонга чиққан Маҳмудхўжа Беҳбудий Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси ҳисобланади. У миллий озодлик ҳаракатининг буюк намояндаси сифатида илм-фан, таълим ва тарбия, адабиёт ва санъат, матбуот соҳаларини ривожлантириш, жаҳондаги илғор тараққиёт ютуқларини ўзлаштириш орқали халқимизнинг онгу тафаккурини юксалтириш ҳамда ҳурриятга эришиш йўлида ўз ҳаётини бахш этган фидойи зотдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳмудхўжа Беҳбудий чор ҳукумати ва маҳаллий мутаассиб кучларнинг мислсиз қаршилигига қарамасдан, юртимизда биринчилар қаторида илк замонавий мактаблар ташкил қилиш, улар учун зарур дарсликлар яратиш, нашриёт ва театрлар барпо этиш ишларига бош-қош бўлди. Моҳир публицист сифатида ўз даврининг долзарб муаммоларига бағишланган қатор салмоқли асарлар ва икки юздан ортиқ мақолалар яратди. Шу билан бирга, «Самарқанд» газетаси ҳамда «Ойина» журналига асос солди. 1914 йилда «Турон» театрида саҳналаштирилган «Падаркуш» пьесаси орқали ўлкамизда театр санъатининг тамал тошини қўйди. Афсуски, атоқли адиб ва жамоат арбоби бўлган бу мутафаккир зот 44 ёшида ёвуз кучлар қурбони бўлди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мустақиллик даврида Маҳмудхўжа Беҳбудий хотирасини абадийлаштириш, ҳаёти ва фаолиятини чуқур тадқиқ қилиш, илмий ва бадиий асарларини кенг оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айниқса, кейинги йилларда Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонида унинг муаззам ҳайкали ўрнатилгани, Самарқанд шаҳрида уй-музейи ташкил қилингани мамлакатимиз ҳаётида катта воқеа сифатида эътироф этилди. Истеъдодли драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги мукофот таъсис қилингани шу йўлдаги янги амалий қадам бўлди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳмудхўжа Беҳбудий асарларининг ёш авлодимиз интеллектуал ва маънавий салоҳиятини ошириш, шу асосда уларни Янги Ўзбекистон бунёдкорлари, чинакам ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаш борасидаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб ҳамда унинг бебаҳо меросини янада кенгроқ ўрганиш ва тарғиб этиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Маданият вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда жамоатчилик вакилларининг 2025 йилда Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ташкилий қўмита (А. Арипов) икки ҳафта муддатда Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини нишонлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу дастурда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мутафаккир адибнинг «Танланган асарлар» тўплами, унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган илмий-оммабоп китобларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида спектакллар саҳналаштириш ҳамда бугунги кунга қадар яратилган «Маҳмудхўжа Беҳбудий» киносериали ва «Халқ юраги» бадиий-публицистик фильмларининг оммавий намойишларини ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бадиий академиянинг Марказий кўргазмалар залида Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва ижоди, шунингдек, Туркистон жадидлик ҳаракати намояндаларининг фаолиятига оид тасвирий санъат асарлари кўргазмасини уюштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумий ўрта таълим муассасалари, ижод мактаблари ўқувчилари, «Темурбеклар мактаблари» курсантлари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Маҳмудхўжа Беҳбудий сабоқлари» мавзусида иншолар танловини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча бўғиндаги таълим муассасалари, кутубхоналар, меҳнат жамоалари, маҳаллалар ва ҳарбий қисмларда таниқли олимлар ва адиблар иштирокида Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва ижодига бағишланган ижодий учрашувлар, адабиёт ва китобхонлик кечаларини ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
замонавий рақамли ва тарғибот технологиялари асосида Маҳмудхўжа Беҳбудий асарларини ёшлар ўртасида кенг оммалаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил октябрь ойида Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида «Маҳмудхўжа Беҳбудий мероси ва жадидлик ҳаракатини ўрганишнинг долзарб масалалари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил ноябрь ойида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишланган тантанали адабий-маърифий хотира кечасини ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Самарқанд шаҳридаги Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи ҳудудини ободонлаштириш ҳамда музей экспозициясини бойитиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарши шаҳридаги кўчалардан бирига Маҳмудхўжа Беҳбудий номини бериш ҳамда унга бағишланган ёдгорлик лавҳасини ўрнатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Интернет ва ижтимоий тармоқлар учун мўлжалланган аудиовизуал асарлар яратиш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида туркум материалларни эълон қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташкилий қўмитага Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини нишонлаш доирасида ўтказиладиган тадбирларни юксак савияда уюштириш, мазкур қарорга асосан белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш вазифалари юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ташкилотчиларга Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 27 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-462-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПҚ-462-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ташкилий қўмита раҳбари

2.

О.Қ. Абдурахманов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари, Ташкилий қўмита раҳбари ўринбосари

3.

Х.М. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси

4.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

5.

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

6.

Х.У. Умарова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

7.

Ш.А. Аюпов

Фанлар академияси президенти

8.

А.М. Бобоев

Самарқанд вилояти ҳокими в.б.

9.

М.Б. Азимов

Қашқадарё вилояти ҳокими

10.

О.Р. Фозилкаримов

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

11.

А.А. Ходжаев

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

12.

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

13.

С.С. Саидов

Ёзувчилар уюшмаси раиси

14.

А.В. Нуридинов

Бадиий академия раиси

15.

Ш.Т. Ризаев

Кинематография агентлиги директори в.б.

16.

О.А. Хасанов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

17.

Б.В. Ҳасанов

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори

18.

М.М. Комилов

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори

19.

Р.И. Холмуродов

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ректори

20.

Ҳ. Болтабоев

Мирзо Улуғбек комидаги Ўзбекистон Миллий университети ўзбек адабиётшунослиги кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор

21.

Ҳ.А. Саидов

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети профессори, филология фанлари доктори, жадидшунос

22.

Ш. Беҳбудий

Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг эвараси

23.

Б.О. Онорбоев

Вазирлар Маҳкамаси бўлим бошлиғи, Ташкилий қўмита котиби

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги ПФ-164-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2025 й., 06/25/164/0821-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 07/25/462/0010-сон; 11.09.2025 й., 06/25/164/0821-сон)