Ҳужжат кучини йўқотган 20.10.2012 12.06.2003 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1250
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 12.06.2003 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1250
Дата вступления в силу
22.06.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 20.10.2012
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси олий хўжалик суди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувиНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МУДДАТИДА ТЎЛАНМАГАН СОЛИҚЛАР ВА БЮДЖЕТГА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАРНИ ҚАРЗДОР КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР МОЛ-МУЛКИ ҲИСОБИДАН УНДИРИБ ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ХЎЖАЛИК СУДЛАРИ ҚАРОРЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 12 июнда 1250-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 10 октябрдаги 2, 7433, 76, 2012-30, 230-В-2-сонли ««Муддатида тўланмаган солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги хўжалик судлари қарорларини ижро этиш тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга киритилган ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1250-2, 10.10.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 мартдаги «Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги 133-сонли, 2004 йил 25 мартдаги «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 140-сонли ва 2003 йил 18 мартдаги «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги 147-сонли қарорларига мувофиқ муддатида тўланмаган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги хўжалик судлари қарорларининг мажбурий тартибда ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
(қарор муқаддимаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 28 ноябрдаги 31, СП-01/755, 98, 2006-50, 230-В-1-сонли қарори таҳририда (рўйхат рақами 1250-1, 28.11.2006 й.) — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 491-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Муддатида тўланмаган солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги хўжалик судлари қарорларини ижро этиш тўғрисидаги Йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Йўриқнома ижро этиш учун жойлардаги барча суд ижрочилари бўлимлари, хўжалик судлари, молия бошқармалари, давлат солиқ бошқармалари ва тижорат банкларига етказилсин.
(қарорнинг 2-банди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 28 ноябрдаги 31, СП-01/755, 98, 2006-50, 230-В-1-сонли қарори таҳририда (рўйхат рақами 1250-1, 28.11.2006 й.) — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 491-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Йўриқноманинг аниқ ва бир хилда бажарилишини назорат қилиш Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаментининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар хўжалик судлари раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларининг бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар давлат солиқ бошқармаларининг бошлиқлари, Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари бошлиқлари ва республика тижорат банклари бошқаруви раислари зиммасига юклатилсин.
(қарорнинг 3-банди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 28 ноябрдаги 31, СП-01/755, 98, 2006-50, 230-В-1-сонли қарори таҳририда (рўйхат рақами 1250-1, 28.11.2006 й.) — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 491-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адлия вазири А. ПОЛВОН-ЗОДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2003 йил 10 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
05-20-247-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий хўжалик суди раиси М. АБДУСАЛОМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2003 йил 10 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
01/226-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазири М. НУРМУРОДОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2003 йил 10 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
71-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ж. САЙФИДДИНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2003 йил 10 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2003 йил 10 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
230-В-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди,
Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси
ва Марказий банк Бошқарувининг
2003 йил 10 июндаги 05-20-247-сонли,

01/226-сонли, 71-сонли, 1-сонли ва
230-В-сонли қарори билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муддатида тўланмаган солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги хўжалик судлари қарорларини ижро этиш тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЙЎРИҚНОМА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Йўриқнома Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 мартдаги «Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги 133-сонли, 2004 йил 25 мартдаги «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 140-сонли ва 2003 йил 18 мартдаги «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги 147-сонли қарорларига асосан ишлаб чиқилган.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 28 ноябрдаги 31, СП-01/755, 98, 2006-50, 230-В-1-сонли қарори таҳририда (рўйхат рақами 1250-1, 28.11.2006 й.) — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 491-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича қарзларни ундиришни қарздор корхона ва ташкилотнинг мол-мулкига қаратиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича қарзлар (кейинги матнларда муддатида тўланмаган солиқлар деб аталади), шунингдек уларни ўз вақтида тўламаганлик учун пенялар, жарималар ва солиқлар ҳамда бюджетга тўланадиган бошқа мажбурий тўловлар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини бузганлик учун бошқа хил санкциялар (кейинги матнларда жарима санкциялари деб аталади) қарздор корхоналардан давлат солиқ органлари томонидан инкассо топшириғи бериш йўли билан сўзсиз ундириб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қарздор корхонанинг ҳисоб-китоб (жорий) счётига хизмат кўрсатувчи банк инкассо топшириғини олиши билан 3 кун муддатда қарзни ундириб олади ёхуд қарздор корхонанинг ҳисоб-китоб (жорий) счётида пул маблағлари мавжуд бўлмаганлиги туфайли топшириқ тўлиқ ёки қисман бажарилмаганлиги тўғрисида белги қўяди ва банк белгиси қўйилган инкассо топшириғининг нусхасини солиқ органига ва қарздор корхонага юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Солиқ органи топшириқ тўлиқ ёки қисман бажарилмаганлиги тўғрисида банк белгиси қўйилган инкассо топшириғини олган кундан бошлаб бир сутка муддатда чопар орқали ёки буюртма хабар билан, топширилганлиги тўғрисида хабардор қилган ҳолда, муддатида тўланмаган солиқларни ва жарима санкцияларини тўлаш ҳақида қарздор корхонага ёзма талабнома юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Солиқ органининг муддатида тўланмаган солиқлар ва жарима санкцияларини тўлаш тўғрисидаги ёзма талабномаси олингандан (топширилгандан) сўнг ўн кун мобайнида қарздор корхона томонидан қондирилмаслиги ёки жавобсиз қолдирилиши, солиқ органи қарзни қарздор корхонанинг мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги талаб билан хўжалик судига ариза бериши учун асос ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Муддатида тўланмаган солиқларни ва жарима санкцияларини қарздор корхона мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш ҳақидаги ариза солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ёхуд унинг ўринбосари томонидан имзоланади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ тўловчининг солиқлар ва бюджетга бошқа тўловлар тўлаш бўйича қарзи борлиги тўғрисидаги мавжуд шахсий счётларидан кўчирма;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ тўловчининг банклардаги ҳисоб-китоб, жорий, валюта, махсус ссуда ёхуд бошқа счётларида пул маблағлари йўқлиги тўғрисида банк маълумотномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ тўловчи томонидан солиқ қонунчилигига риоя қилинишини текшириш (бундай текширишлар ўтказилган тақдирда) далолатномалари бўйича ҳисоб-китобларни текшириб чиқиш натижалари тўғрисида маълумотнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сўнгги ҳисобот даври учун корхона баланси нусхаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Хўжалик суди солиқ органи томонидан тақдим этилган ариза қондирилгандан сўнг ундиришни қарздор корхонанинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Муддатида тўланмаган солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги хўжалик судлари қарорларини ижро этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Хўжалик судлари муддатида тўланмаган солиқлар ва жарима санкцияларини ҳамда давлат божларини қарздор корхоналар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги ижро ҳужжатларини Хўжалик процессуал кодексининг 210-моддасига биноан бевосита қарздор корхона жойлашган жойдаги тегишли туман (шаҳар) давлат солиқ органларига юборадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, мажбурий ижрога тақдим қилинадиган ижро ҳужжатлари «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси талаблари асосида расмийлаштирилган бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Солиқ органи хўжалик судидан ижро ҳужжатини қабул қилиб олгандан кейин уни махсус китобда рўйхатдан ўтказиб, 3 иш кунидан кечиктирмасдан мажбурий тартибда ижросини таъминлаш учун тегишли туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлимига кузатув хати билан топширади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 28 ноябрдаги 31, СП-01/755, 98, 2006-50, 230-В-1-сонли қарори таҳририда (рўйхат рақами 1250-1, 28.11.2006 й.) — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 491-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кузатув хатида мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор корхона томонидан тўлаб берилган сумма ва ундирилмай қолган қарз миқдори, қарздор корхонанинг жойлашган манзили, солиқ тўловчининг идентификацион рақами, банкдаги депозит ҳисоб рақами, шунингдек хизмат кўрсатувчи банк номи кўрсатилган бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлими ижро ҳужжатларининг ушбу Йўриқноманинг 7-банди иккинчи хатбошидаги талаблар асосида расмийлаштирилганлигини текшириб қабул қилиб олади ва уларнинг ижросини «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун талаблари асосида амалга оширади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 28 ноябрдаги 31, СП-01/755, 98, 2006-50, 230-В-1-сонли қарори таҳририда (рўйхат рақами 1250-1, 28.11.2006 й.) — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 491-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар ижро ҳужжати тегишли тартибда расмийлаштирилмаган бўлса, суд ижрочиси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддасида белгиланган тартибда тегишли қарор чиқариб, ижро ҳужжатини уни тақдим қилган солиқ органига қайтариб юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қарздор корхона муддатида тўланмаган солиқлар ва жарималарни «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ суд ижрочиси томонидан белгиланган муддатда ихтиёрий равишда тўламаган тақдирда, суд ижрочиси қонунда белгиланган тартибда ундирувни қарздор корхонанинг мол-мулкига қаратиш чораларини кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Хўжалик суди томонидан берилган ижро ҳужжатларидаги талаблар ноаниқ бўлса, суд ижрочиси ушбу ижро ҳужжатини тушунтириб беришни сўраб ижро ҳужжатини берган хўжалик судига ариза билан мурожаат қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик суди томонидан ушбу мурожаат «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 31-моддасида белгиланган 10 кунлик муддатда кўриб чиқилади ва натижалари юзасидан тегишли суд ижрочилари бўлимига ёзма равишда тушунтириш берилади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 28 ноябрдаги 31, СП-01/755, 98, 2006-50, 230-В-1-сонли қарори таҳририда (рўйхат рақами 1250-1, 28.11.2006 й.) — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 491-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ижро ҳужжати юзасидан олиб борилаётган мажбурий ижро ҳаракатлари хўжалик судлари томонидан тўхтатилган тақдирда, тегишли суд ижрочилари бўлими ва солиқ органларига бу ҳақда кузатув хати билан бирга суднинг мажбурий ижро ҳаракатларини тўхтатиш тўғрисидаги ажрими тақдим этилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 28 ноябрдаги 31, СП-01/755, 98, 2006-50, 230-В-1-сонли қарори таҳририда (рўйхат рақами 1250-1, 28.11.2006 й.) — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 491-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Хўжалик судларининг қарорларига асосан берилган ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлашда банк ёки бошқа кредит ташкилоти томонидан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги суд ижрочиси томонидан аниқланганда, бу ҳақда суд ижрочиси тегишли далолатнома тузади ҳамда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 81-моддаси ва Хўжалик процессуал кодексининг 218-моддасида белгиланган жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун мазкур далолатномани илова қилган ҳолда тегишли ариза билан ўзи жойлашган жойдаги хўжалик судига мурожаат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу ариза хўжалик суди томонидан Хўжалик процессуал кодексининг 125-моддасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳал этилиб, қабул қилинган суд ҳужжати мазкур Кодекснинг 148-моддасида белгиланган муддатда тегишли суд ижрочилари бўлимига юборилади.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 28 ноябрдаги 31, СП-01/755, 98, 2006-50, 230-В-1-сонли қарори таҳририда (рўйхат рақами 1250-1, 28.11.2006 й.) — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 491-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Хўжалик судларининг ушбу тоифадаги ижро ҳужжатларини мажбурий тартибда ижро этиш жараёнида содир этилган Жиноят кодексининг 232-233-моддаларида кўрсатилган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича суд ижрочиси жиноий жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун ўзи жойлашган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига тўпланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Қарздор корхона ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундирилган маблағларнинг тақсимланиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 мартдаги «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 147-сонли қарорига мувофиқ, ижро иши бўйича бюджетга ундирилган суммадан 10 фоиз миқдордаги ажратмалар Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига (кейинги матнларда Жамғарма деб юритилади) ўтказилади. Бунда, ижро ҳужжатлари бўйича суд ижрочилари томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар солиқ идоралари томонидан қўйилган инкассо топшириқномаларига асосан ундирилган суммалардан 10 фоизли ажратма олинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Суд ижрочилари томонидан қарздор корхонанинг мол-мулкини бевосита сотиш (реализация қилиш) натижасида ундирилган пул маблағлари аввал суд ижрочиларининг депозит ҳисоб рақамларига ўтказилиб, ушбу маблағларнинг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
90 фоизи — корхонанинг солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган қарзларини қоплаш учун корхонанинг банкдаги 29896 ҳисоб рақамига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10 фоизи — тўғридан-тўғри Жамғарманинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда корхонанинг банкдаги 29896 ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар тегишли солиқ турлари бўйича ва солиқ органларининг инкассо топшириқномаларига мувофиқ пропорционал равишда республика ва маҳаллий бюджетларнинг ҳамда давлат мақсадли жамғармаларининг ҳисоб рақамларига белгиланган тартибда ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Жамғармага ўтказилган 10 фоизли ажратманинг қарздор корхоналарнинг солиқ органларидаги шахсий ҳисоб варақларида акс эттирилиши Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Солиқ органи мажбурий тартибда ижро этиш учун суд ижрочилари бўлимига тақдим этилган ушбу тоифадаги ижро ҳужжатида кўрсатилган сумма тўлиқ ундирилгандан сўнг, ўзи томонидан қўйилган инкассо топшириқномаларини 10 фоизли ажратмага ўтказилган пул маблағини ҳисобга олган ҳолда ижросиз қайтариб олади ва бу ҳақда ижро ҳужжатини мажбурий тартибда ижро этиш учун тақдим қилган суд ижрочилари бўлимига хабар беради.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 28 ноябрдаги 31, СП-01/755, 98, 2006-50, 230-В-1-сонли қарори таҳририда (рўйхат рақами 1250-1, 28.11.2006 й.) — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 491-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Давлат бюджетига ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан ундирилган суммалар бўйича тўловларни қабул қилиб олиш ва тегишли ҳисоб рақамларга ўтказиш билан боғлиқ бўлган банк хизматлари учун банк муассасалари томонидан фоизлар олинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлимлари ва давлат солиқ органлари ўртасида ушбу тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижроси юзасидан ҳар ойда кейинги ойнинг 5-санасига қадар ўзаро тезкор маълумот алмашиб борилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк бошқарувининг 2006 йил 28 ноябрдаги 31, СП-01/755, 98, 2006-50, 230-В-1-сонли қарори таҳририда (рўйхат рақами 1250-1, 28.11.2006 й.) — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 491-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Жойлардаги вилоят хўжалик судлари, давлат солиқ бошқармалари ва Департаментнинг ҳудудий бошқармалари ўртасида ушбу тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижроси юзасидан ҳар чорак якунлари бўйича жойлардан олинган маълумотлар асосида таққослаш ишлари амалга оширилиб, натижалари бўйича Олий хўжалик суди, Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаментига мазкур Йўриқномага илова этилаётган шаклга мувофиқ кейинги чорак биринчи ойининг 5-санасига қадар маълумот тақдим этиб борилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 28 ноябрдаги 31, СП-01/755, 98, 2006-50, 230-В-1-сонли қарори таҳририда (рўйхат рақами 1250-1, 28.11.2006 й.) — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 491-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муддатида тўланмаган солиқлар ва
бюджетга мажбурий тўловларни қарздор
корхона ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан
ундириш тўғрисидаги хўжалик судлари қарорларини
ижро этиш тўғрисидаги Йўриқномага
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муддатида тўланмаган солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги хўжалик судлари қарорларининг ижроси юзасидан ____________ вилояти бўйича ______ йилнинг ___-чорак ҳолатига
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАҚҚОСЛАШ ДАЛОЛАТНОМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
‎т/р

‏ Туман (шаҳар) номи

Солиқ органлари томонидан хўжалик судларидан қабул қилиб олинган ижро ҳужжатлари‎‎‎

Суд ижрочилари‎ бўлими томонидан иш юритувига қабул қилиб олинган ижро ҳужжатлари

Ундирилган қарзлар‎‎

Ижроси тўлиқ таъминланган ижро ҳужжатлари‎

Қонуннинг* 37-моддасига асосан ижро иши тугатилган ‎‎ижро ҳужжатлари

Қонуннинг* 40-моддасига асосан қайтарилган ижро ҳужжатлари

Қонуннинг* 62-моддасига асосан тугатиш камиссиясига топширилган ижро ҳужжатлари

Кейинги чоракка қолдиқ бўлиб ўтган ижро ҳужжатлар‎‎‎и

Жами

‎‎шундан

Қарз
‎дор корхо
‎на ‎томонидан тўлан
‎ган

‎‏ ‏Мол-мулкни сотиш ҳисоби
‎га ундирилган‎

сони

сумма
‎си ‎

сони

сумма
‎си

сони

сумма
‎си

сумма
‎си

сумма
‎‎си

сони

‎сумма
‎си

‎сони

‎сумма
‎си

‎сони

сумма
‎си

сони

‎сумма
‎си

сони

сумма
‎си‎

Изоҳ; * «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун.

__________хўжалик судининг раиси‎‎

_______________ДСБ бошлиғи‎‎

___________Департамент ҳудудий бошқармаси бошлиғи‎‎

_______________________________‎‎

__________________________‎‎

_______________________________‎‎

(Ф. И. Ш., имзо)‎‎

(Ф. И. Ш., имзо)‎‎

(Ф. И. Ш., имзо)‎‎

___йил «__»___________________‎‎

___йил «__»________________‎‎

___йил «__»___________________‎‎

(Йўриқнома иловаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 28 ноябрдаги 31, СП-01/755, 98, 2006-50, 230-В-1-сонли қарори таҳририда (рўйхат рақами 1250-1, 28.11.2006 й.) — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 491-модда)
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 11-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 491-модда)