23.12.2024 йилдаги 874-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.12.2024 йилдаги 874-сон
Дата вступления в силу
24.12.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш талаб ва шартларининг соддалаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 22-иловага ўзгартириш киритиш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги йилларда республикамизда ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялашни такомиллаштириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, ушбу йўналишдаги фаолиятни лицензиялаш бўйича асосий талаб ва шартлар барчага умумий бўлганлиги боис давлат сирлари билан ишламайдиган талабгорларда уларни тўлиқ бажаришда юзага келаётган қийинчиликлар амалдаги тартибни соддалаштиришни тақозо этмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш талаб ва шартларини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 22-илованинг 9-позицияси иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 23 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
874-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 декабрдаги 874-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 22-илованинг 9-позициясига киритилаётган ўзгартириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) лицензиат томонидан ахборотнинг криптографик ҳимояси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;

б) лицензияланадиган фаолиятнинг аризада кўрсатилган тури бўйича ахборотнинг криптографик ҳимояси соҳасидаги фаолиятни тартибга солувчи техник ва методик ҳужжатларнинг, шу жумладан, ички низомлар, йўриқномалар, методикаларнинг мавжуд бўлиши;

в) ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришда Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари ҳисобланадиган криптографик алгоритмларни ёхуд ахборотни криптографик ҳимоялаш соҳасидаги ваколатли орган томонидан тавсия қилинадиган стандартларни қўллаш;

г) ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилишни, уларнинг техник ва техник-иқтисодий тавсифномаларини, лицензияга мувофиқ амалга оширилган тадбирлар ҳамда кўрсатилган хизматлар сони ва сифатини акс эттирувчи ўз фаолияти тўғрисидаги маълумотларни белгиланган шаклда лицензияловчи органга тақдим этиш;

д) давлат сирига тегишли деб топилган маълумотларни, ҳимоя қилиниши зарурлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ахборотни, амалий фаолияти давомида ишонилган тижорат сирларини ошкор қилмаслик;*

е) лицензия талабгорининг доимий штатида ахборотни ҳимоя қилиш соҳаси бўйича бир нафар мутахассиснинг мавжуд бўлиши, шунингдек, талаб қилинадиган мутахассислар бўлмаган тақдирда, айрим иш турларини бажариш учун мутахассисларни (лицензияловчи орган билан келишган ҳолда) жалб этиш бўйича тегишли шартноманинг мавжуд бўлиши;*

ж) мутахассислар учун ҳуқуқларни, функционал вазифаларни ва ҳимоя қилиниши зарурлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ахборотлар билан ишлаш учун зарур режим бўйича талабларни белгиловчи ички қоидаларнинг мавжудлиги;

з) ишлаб чиқилаётган ва ишлаб чиқарилаётган ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларида турли даражалардаги протоколларнинг амалга оширилишини назарда тутувчи, ахборотнинг криптографик ҳимоя воситалари маълумотларини, шунингдек, улар негизида қурилган ахборот-коммуникация тизимларини умумий фойдаланиладиган тармоққа ва тизимга киритиш имконини берувчи техник ва технологик ечимларини қўлланиш;

и) лицензияланаётган фаолиятнинг аризада кўрсатилган тури бўйича ишлаб чиқариш қувватлари (реализация қилиш, ишлаб чиқариш фаолиятидан ташқари) ва барча зарур ишларни амалга ошириш учун ахборотни техник ҳимоя қилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва стандартлар талабларига мувофиқ бўлган ахборотлаштириш бинолари ва (ёки) объектларининг мавжуд бўлиши;

к) норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ иш юритишни (давлат сирларига тегишли маълумотлар билан ишлаганда — махфий иш юритиш, конфиденциал маълумотлар билан ишлаганда — умумий иш юритиш) ва объектнинг ички режимини амалга ошириш;

л) ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш учун зарур бўлган техник ўлчаш ва назорат қилиш воситаларининг, инструментлар ва приборларнинг мавжуд бўлиши.

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/874/1058-сон)