10.12.2024 йилдаги ПҚ-428-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарши давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қашқадарё вилояти иқтисодиёт тармоқлари учун замонавий билим ва кўникмаларга эга олий маълумотли муҳандис кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, олий таълим муассасаларининг мавжуд ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали ҳамда Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиали негизида Қарши давлат техника университетини (кейинги ўринларда — Университет) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муҳандислик, геология, ишлаб чиқариш, қурилиш, транспорт, энергетика, ахборот технологиялари ва дастурлаш, хизмат кўрсатиш ҳамда ирригация тизимлари ва агротехнологиялар соҳалари бўйича, шунингдек, ҳудуднинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжига мувофиқ замонавий билим ва амалий кўникмаларга эга муҳандис кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудуддаги техника йўналишларида ўрта бўғин кадрларини тайёрлайдиган касбий таълим ташкилотларининг методик ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
замонавий ўқув, илмий ва IT лаборатория базасини яратиш, ушбу лабораторияларни илғор технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда илмий-инновацион тадқиқотлар трансферини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим жараёнига илм-фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини қўллаш, халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида биринчи 300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотлари тажрибаси асосида таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда талабаларнинг академик алмашинувини таъминлаш ҳамда талаба ва профессор-ўқитувчиларнинг саноат корхоналарида малакавий амалиёт ва стажировка ўташини йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалий ва фундаментал илмий-тадқиқот ишлари ва инновацион лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш чораларини кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабаларни ҳар томонлама етук кадрлар бўлиб етишиши учун барча шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, уларда юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, таълим-тарбия ва амалиёт уйғунлигини самарали ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарши давлат техника университети фаолиятини ташкил этиш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарши давлат техника университетига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилаётган объектлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарши давлат техника университетига бириктирилаётган ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Университетга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида биринчи 300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотларининг дастурлари асосида ўз таълим дастурларини шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет фаолияти йўналишлари бўйича шартнома асосида маслаҳат ва эксперт-таҳлилий хизматлар кўрсатиш ҳамда илмий-тадқиқот ва инновацион хизмат кўрсатувчи корхоналарни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим ва илмий-тадқиқот жараёнига чет эллик мутахассисларни жалб қилиш ҳамда уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаш ва тўлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессор-ўқитувчиларни ўқув-методик, илмий-тадқиқот ишлари ва «устоз-шогирд» тизими бўйича бажарган ишларининг натижаси ҳамда талабаларнинг эришган ютуқлари бўйича рағбатлантириб бориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси билан биргаликда икки ой муддатда Университет фаолиятини такомиллаштириш ва таълим сифатини таъминлаш мақсадида хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда Университетда Трансформация марказини ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Трансформация маркази қуйидаги масалалар юзасидан масъул этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университетнинг таълим дастурларини халқаро таълим стандартларига мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университетни дунёнинг энг нуфузли олий таълим ташкилотлари рейтингига киритиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва ижросини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш ҳамда Университет дипломларининг хорижда тан олинишига эришиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш мақсадида Университет ўқув-услубий бўлинма ҳамда деканатлар штатларини мақбуллаштириш ҳисобидан Регистратор офиси фаолиятини йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университетнинг таълим, тадқиқот ва ахборот-кутубхона фаолиятларини ҳамда бошқарув жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2024/2025 ўқув йили давомида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет илмий салоҳиятини ошириб бориш чорасини кўрсин ҳамда унинг халқаро ҳамкорлигини йўлга қўйишда, хусусан, етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари билан қўшма таълим ва халқаро алмашинув дастурларини жорий этишга кўмаклашсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака талаблари ва фаннинг ўқув дастурлари иш берувчиларнинг таклифлари ҳамда етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари дастурлари асосида халқаро таълим стандартларига мослаштирилган ҳолда таълим жараёнига жорий этилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет бошқарув кадрлари лавозимларига олий таълим ташкилотларида юқори натижалар кўрсатган, узоқ йиллик иш тажрибасига эга, хорижий тилларни биладиган, нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларида таҳсил олган ёки малака оширган истиқболли мутахассисларни жалб этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университетни танлов асосида ишлаб чиқариш, олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида катта илмий ва (ёки) амалий тажриба орттирган мутахассислар, устувор равишда, илмий даражага эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университетда қайта тикланувчи энергия манбалари, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси ва атроф-муҳит муҳандислиги йўналишларида кадрлар тайёрлаш салмоғини ошириш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет талабаларининг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичини ва профессор-ўқитувчиларнинг фаолият самарадорлигини халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизимини жорий этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университетда Таълим хизматлари марказини ташкил этиб, талабаларга ўқиш давомида юзага келадиган ташкилий ва ҳуқуқий масалалар бўйича барча зарур хизматларнинг «ягона дарча» тамойили асосида кўрсатилишини йўлга қўйсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет профессор-ўқитувчилари ва докторантларини етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига илмий стажировка ва малака оширишга юбориш чорасини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университетнинг бакалавриат ва магистратура босқичларига ўқишга қабул қилинган иқтидорли талабалар учун дарслар хорижий тилларда ўқитиладиган алоҳида гуруҳлар ташкил этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Тошкент кимё-технология институтининг собиқ Шаҳрисабз филиали базасида Университетнинг Шаҳрисабз озиқ-овқат муҳандислиги факультети фаолиятини йўлга қўйиб, унда устувор равишда озиқ-овқат технологияси, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда озиқ-овқат саноати машиналари ва агрегатлари йўналишларида кадрлар тайёрлашни ташкил этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб йирик ишлаб чиқариш корхоналарини Университетга саноат ҳамкори сифатида бириктириш ҳамда ушбу тизимнинг самарали фаолиятини ташкил этиш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университетга етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида фаолият юритувчи чет эллик ва (ёки) етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари битирувчиси бўлган маҳаллий мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Университет давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида фаолият юритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Университет Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали ҳамда Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиалининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали ҳамда Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиалида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ва 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Университет дипломи берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) Университет фаолиятини молиялаштириш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджети маблағлари, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, ҳомийлик хайриялари ва грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида тасдиқланган бюджет параметрларига тегишли ўзгартириш киритган ҳолда амалга оширилади, 2025 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими М.Б. Азимов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 10 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-428-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 декабрдаги ПҚ-428-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарши давлат техника университети фаолиятини ташкил этиш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

I. Қарши давлат техника университети фаолиятини ташкил этиш

Қарши давлат техника университети (кейинги ўринларда  — Университет) фаолиятини ташкил этиш.

1. Университет уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2. Университет факультетлари ва кафедралари фаолиятини ташкил этиш.

3. Университетнинг тузилмаси ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.

2025 йил
январь

 — 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Университет

Университетга тажрибали ва юқори малакали мутахассис ва педагог ходимларни жалб қилиш.

1. Мутахассис ва педагог ходимларни очиқ танлов асосида саралаб олиш ҳамда улар билан қонунчилик талаблари асосида меҳнат шартномаларини расмийлаштириш.

2. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти ҳамда Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиалининг штатлар сони мақбуллаштирилиши натижасида ишдан бўшатиладиган профессор-ўқитувчилар, ишчи ва хизматчи ходимларни белгиланган тартибда иш билан таъминлаш чораларини кўриш.

2025 йил
март

 — 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
Университет

2025 йил

давомида

Университет учун замонавий кампус қуриш.

1. Университетнинг замонавий кампусини барпо этиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини, жумладан, қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқиш:

Қарши шаҳридан камида 20 гектар ер майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида Университетга ажратиш;

Университет кампусини лойиҳалаш ва қурилишда республика бюджети, маҳаллий бюджет, Университетнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ишларни белгилаш;

Университетнинг мавжуд бино
ва иншоотларини алоҳида лотларга ажратиб босқичма-босқич аукцион савдолари орқали сотиш ва ундан тушадиган маблағларни Университетга йўналтириш;

қурилиш ишлари амалга ошириладиган ва Университет кампуси фойдаланишга топшириладиган муддатни белгилаш.

2. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил февраль










2025 йил
март

— 

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Давлат активларини бошқариш агентлиги

II. Университетда ўқув жараёнини ташкил этиш, таълим сифатини таъминлаш, янги педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини жорий этиш

Университетда кадрлар тайёрлаш йўналишларини қайта кўриб чиқиш.

1. Қашқадарё вилоятидаги иш берувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда Университетда кадрлар тайёрланадиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш.

2025 йил
март

 — 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси,

Университет

2. Мазмун жиҳатидан яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишларини бирлаштириш орқали йириклаштириш.

2025 йил
май

Таълим жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор таълим технологиялари ва ўқитиш методикаларини жорий этиш.

1. 2025/2026 ўқув йилига қадар замонавий малака талабларини ва фан дастурларини ишлаб чиқиш мақсадида иш берувчилар таклифлари ҳамда биринчи 300 талик рўйхатга кирган олий таълим ташкилотлари дастурларини таҳлил қилиш.

2025 йил
март - апрель

 — 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Иш берувчилар таклифлари ва биринчи 300 талик рўйхатга кирган олий таълим ташкилотлари дастурлари асосида таълим йўналишлари фанлар каталогини оптималлаштириш.

2025 йил
май

Таълимнинг замонавий педагогик технологиялари ва методларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

1. Таълим жараёнини инновацион таълим технологиялари асосида ташкил этиш.

2. Таълим мазмунини креатив фикрлаш, инновацион ғоя ва ишланмаларни шакллантиришга хизмат қилувчи таълим технологиялари билан бойитиш.

3. Талабаларнинг амалий компетенцияларини ривожлантириш мақсадида амалий ва сайёр машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

Университетнинг 2 та таълим йўналишини халқаро аккредитациядан ўтказиш.

1. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича шартномалар тузиш.

2. Хорижий экспертлар иштирокида ички ва ташқи сифатни таъминлаш бўйича тегишли таълим дастурларини халқаро таълим талабларига мослаштириш.

2025/2026 ўқув йили давомида

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

3. Халқаро таълим талабларига мослаштирилган таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш.

2026/2027 ўқув йили давомида

Университетни нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларига киришга тайёрлаш.

1. Университетни нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларига киритиш бўйича беш йиллик чора-тадбирлар режаси ва эришиладиган мақсадли кўрсаткичларни тасдиқлаш.

2025 йил
июнь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Университетни нуфузли халқаро илмий-техник маълумотлар базаларига улаш ҳамда Университетнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари ва талабалари учун эркин фойдаланиш имконини яратиш.

2025 йил
март

3. Университет профессор-ўқитувчиларининг илмий мақолаларини иқтибослик даражаси юқори бўлган хорижий журналларда чоп этиш.

Доимий

4. Чора-тадбирлар режасининг ижросини ва мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолатини мониторинг қилиб бориш.

Университет профессор-ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириб бориш, жумладан, хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида тажриба оширишларини ташкил этиш.

1. Университет профессор-ўқитувчиларининг республикадаги илғор илмий-тадқиқот марказлари ва вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш корхоналарида стажировкаларини ташкил этиш бўйича дастур тайёрлаш ва амалга ошириш.

2024 йил февраль

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Университет профессор-ўқитувчиларининг хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ режасини ишлаб чиқиш.

2025 йил ноябрь

3. Ҳар йили камида 10 нафар профессор-ўқитувчиларни ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим ташкилотларига малака оширишга юбориш.

Доимий

4. Профессор-ўқитувчилар учун хорижий илмий марказлар, олий таълим ташкилотлари, корхоналарда стажировкалар ташкил этиш.

Университетнинг ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнларига юқори малакали хорижлик профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларни жалб қилиш.

1. Етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари профессор-ўқитувчиларини ўқув жараёнига жалб қилиш.

2. Хорижлик профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб белгилаш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

Университет тизимидаги академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш ва таълим сифатини янада ошириш.

1. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти академик лицейини Қарши давлат техника университети Нуристон академик лицейи этиб қайта номлаш.

2025 йил

Январь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Университет

2. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали академик лицейини Қарши давлат техника университети 1-сон академик лицейи этиб қайта номлаш.

3. Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти академик лицейини Қарши давлат техника университети 2-сон академик лицейи этиб қайта номлаш.

4. Университет тизимидаги академик лицейлар ўқув дастурларини халқаро дастурлар асосида такомиллаштириш.

2025/2026 ўқув йилига қадар

5. Университет тизимидаги академик лицейларни янги лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш.

Университетнинг кутубхона фондини рақамлаштириш ва электрон кутубхона тизимига киритиш.

1. Университетда мавжуд кутубхона фондини хатловдан ўтказиш ҳамда рақамлаштирилиши лозим бўлган ресурслар рўйхатини шакллантириш.

2. Рўйхат асосида барча ресурсларни рақамлаштириш ҳамда электрон кутубхона тизимига киритиш.

2025/2026 ўқув йили давомида

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

III. Университетнинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини ривожлантириш ҳамда илмий ишлар натижадорлигини таъминлаш

Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг илмий-технологик вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий технологияларни синаш ва жорий этишга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотларни олиб бориш.

1. Университет кафедраларининг илмий тадқиқотлари йўналишларини белгилаш ва илмий лойиҳалар кўламини кенгайтириш.

2. Тармоқ корхоналарининг муаммоларини ўрганиш ва улар бўйича мавзулар базасини шакллантириш.

2025 йил февраль

 — 

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги,
Университет,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

3. Тармоқ корхоналарининг буюртмасига мувофиқ шартнома асосида илмий-тадқиқот лойиҳаларини бажариш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб доимий

4. Университет ва Қашқадарё вилояти Ёшлар технопарки ўртасида ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ҳамда ҳамкорликда янги инновацион ишланмаларни яратиш.

Университетда давлат илмий дастурлари доирасида олиб борилаётган лойиҳалар ва тадқиқотларнинг натижадорлигини ошириш.

1. Давлат илмий дастурлари доирасида тадқиқотлар мавзуларини ҳудудий ва ишлаб чиқариш соҳалари муаммоларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш.

2025 йил апрель

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Университет

2. Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш учун лойиҳа ва таклифлар киритиб бориш.

Доимий

Университетда ёш олимлар ва талабаларга муҳандислик-техника йўналишларидаги инновацион ишланмаларнинг тажриба нусхалари (прототиплари)ни тайёрлаш учун шароит яратиш.

1. Университет ҳудудида ёш олимлар ва талабалар учун инновацион ишланмаларининг тажриба нусхалари ва прототиплари тайёрланадиган устахона, 3D лойиҳалаш ва моделлаштириш ҳамда кичик ишлаб чиқариш цехларидан иборат мажмуа барпо этиш концепциясини ишлаб чиқиш.

2025 йил апрель

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Университет

2. Ишлаб чиқариш цехларидан иборат мажмуани қуриш ишларини амалга ошириш.

2026/2027 ўқув йили

3. Мажмуани фойдаланишга топшириш.

давомида

Университет кампуси ва бино-иншоотларидаги ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини такомиллаштириш.

1. Университетнинг мавжуд биноларида ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмаси ҳолатини хатловдан ўтказиш.

2025 йил
март

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Университет

2. Хатлов натижаларига кўра талаб этиладиган ахборот-коммуникация технологияларини харид қилиш.

2025 йил
июль

3. Университетнинг барча биноларини оптик толали юқори тезликдаги интернетга улаш.

2025 йил сентябрь

Университет фаолиятига бошқаришнинг замонавий технологияларини қўллаш.

1. Университетни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими (НEMIS)»га улаш.

2025 йил февраль

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. «НEMIS» ахборот тизимига Университетнинг профессор-ўқитувчилари, ходимлари ҳамда талабалари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ киритилишини таъминлаш ҳамда таълим ташкилотларига тегишли маълумотларни бирлаштириш.

2025 йил

март

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 декабрдаги ПҚ-428-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарши давлат техника университетига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилаётган объектлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Объект номи

Манзили

Эгаллаган майдони, 2)

Балансда сақловчи

1.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти бош биноси

Қарши шаҳри «Ойдин» МФЙ Мустақиллик кўчаси 225-уй

140 554,4

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

2.

Нефть ва газ факультети биноси

Қарши шаҳри «Нахшаб» МФЙ Насаф кўчаси 6-уй

19 470,4

3.

Энергетика факультети биноси

Қарши шаҳри «Гунгон» МФЙ Хонобод кўчаси 33-уй

16 100,0

4.

Иқтисодиёт факультети биноси

Қарши шаҳри «Нефтчи» МФЙ Мустақиллик кўчаси 226-уй

30 040,3

5.

Геология ва кончилик иши факультети биноси

Қарши шаҳри «Ойдин» МФЙ Хонобод кўчаси 15-уй

21 240,8

6.

Қишлоқ хўжалик машиналари кафедраси ва гараж биноси

Қарши шаҳри «Гунгон» МФЙ Хонобод шоҳ кўчаси 7/158-уй

15 389,6

7.

2-сонли талабалар тураржойи биноси

Қарши шаҳри «Ойдин» МФЙ М.Қошғарий кўчаси 4/86-уй

3 422,9

8.

Ўқув полигони биноси

Деҳқонобод тумани «Дуоб» МФЙ

30 275,0

9.

Ўқув-амалиёт полигони биноси

Касби тумани «Месит» МФЙ

20 189,6

10.

Ўқув-амалиёт полигони биноси

Касби тумани «М.Улуғбек» МФЙ

38 947,5

11.

Ўқув-амалиёт полигони биноси

Миришкор тумани Вори қишлоғи

32 947,5

12.

Ўқув биноси

Қарши шаҳри Хонобод шоҳкўчаси 19-уй

55 608,8

«Тошкент ирригация
ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети

Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти

13.

Ўқув-амалиёт полигони биноси

Касби тумани «Назартепа» МФЙ Назартепа қишлоғи 21-уй

17 000,0

14.

Ўқув-амалиёт полигони биноси

Қарши тумани «Дашт» МФЙ

17 650,0

15.

1-сонли ўқув биноси

Шаҳрисабз шаҳри
Шаҳрисабз кўчаси 20-уй

37 900,0

Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали

16.

2-сонли ўқув биноси

Шаҳрисабз тумани
Авазмалик қишлоғи 2-уй

40 000,0

17.

«А» ўқув биноси

Қарши тумани «Ертепа» ҚФЙ Мирмирон қишлоғи

48 193,8

Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали

18.

«Б» ўқув биноси

Қарши тумани «Мирмирон» МФЙ Мирмирон қишлоғи 18-уй

39 744,3

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 декабрдаги ПҚ-428-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарши давлат техника университетига бириктирилаётган ўрта махсус ҳамда касбий таълим ташкилотлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Таълим ташкилоти номи

Қуввати

I. Ўрта махсус таълим ташкилотлари

1.

Қарши давлат техника университети Нуристон академик лицейи

600

2.

Қарши давлат техника университети 1-сон академик лицейи

470

3.

Қарши давлат техника университети 2-сон академик лицейи

450

II. Касбий таълим ташкилотлари

4.

Ғузор туман 2-сон политехникуми

900

5.

Ғузор саноат ва технологиялар техникуми

540

6.

Деҳқонобод туман 2-сон политехникуми

540

7.

Касби туман 1-сон политехникуми

900

8.

Касби туман 2-сон политехникуми

740

9.

Касби агротехнологиялар техникуми

750

10.

Китоб туман 2-сон политехникуми

600

11.

Китоб туман 3-сон политехникуми

600

12.

Косон агротехнологиялар техникуми

900

13.

Косон туман 2-сон политехникуми

600

14.

Косон туман 3-сон политехникуми

675

15.

Қамаши туман 1-сон политехникуми

540

16.

Қамаши туман 2-сон политехникуми

615

17.

Қамаши туман 3-сон политехникуми

750

18.

Қамаши агротехнологиялар техникуми

750

19.

Қарши туман 2-сон политехникуми

615

20.

Қарши дизайнер ва технологларни тайёрлаш техникуми

645

21.

Қарши туман агросаноат техникуми

750

22.

Қарши шаҳар 2-сон политехникуми

540

23.

Қарши шаҳар 3-сон политехникуми

750

24.

Миришкор туман 2-сон политехникуми

900

25.

Муборак туман политехникуми

600

26.

Нишон туман политехникуми

900

27.

Чироқчи туман 1-сон политехникуми

900

28.

Чироқчи туман 2-сон политехникуми

720

29.

Чироқчи туман 3-сон политехникуми

900

30.

Яккабоғ туман 1-сон политехникуми

750

31.

Яккабоғ туман 2-сон политехникуми

600

32.

Яккабоғ туман 3-сон политехникуми

900

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 07/24/428/1017-сон)