1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбир номи | Амалга ошириш шакли | Ижро муддати | Молиялаштириш манбалари | Ижро бўйича масъул |
Кўнгилочар, спорт ва экстремал туризм билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш учун зарур шарт-шароитларга эга замонавий туристик инфратузилма объектларини ташкил этиш | |||||
1. | «Ғелон» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция) фаолиятини ташкил этиш. Бунда Дирекциянинг: устав капиталини шакллантириш, унинг таъсис ҳужжатлари ва ташкилий тузилмасини тасдиқлаш; бошқарув органлари фаолиятини ташкил этиш; моддий-техника базасини шакллантириш; асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлигини белгилаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил | — | Қашқадарё вилояти ҳокимлиги |
2. | «Ғелон» туристик-рекреацион зонада (кейинги ўринларда — Туристик зона) барпо этиладиган туризм ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш. | Ташкилий | 2025 йил | Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари | Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси, Дирекция |
3. | «Ғелон» халқаро умуммавсумий курорт мажмуаси (кейинги ўринларда — Инвестиция лойиҳаси) бош режасини, шу жумладан, батафсил режалаштириш лойиҳаси ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш. | Ташкилий | 2025 йил | Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари | Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Дирекция, Туризм қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
4. | Туристик зона ҳудудидаги ер участкалари, бино ва иншоотлар ҳамда дарахт ва буталарни тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда дарахт ва буталар белгиланган тартибда муҳофазага олинишини таъминлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил январь | — | Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги |
5. | Инвестиция лойиҳаси доирасида объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни келишиш ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил | Лойиҳа компанияси маблағлари | Энергетика вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирилиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзсувтаъминот» АЖ |
6. | Туристик зонани ривожлантиришни назарда тутувчи мастер режа ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаш. | Мастер режа | 2025 йил | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси | Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Дирекция, Туризм қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
7. | Туристик зона ҳудудида бож олинмайдиган («duty free») ва йирик халқаро брендларнинг савдо дўконларидан иборат бўлган («Luxury tourism village») йирик савдо мажмуаларини жойлаштиришни ўз ичига олган замонавий чакана савдо объектлари фаолиятини ташкил этиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси | 2025 йил | Ижрочилар | Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси, Дирекция, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт |
8. | Қишки спорт турларини ривожлантириш мақсадида чанғи ва сноуборд мактабини ташкил этиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси | 2025 йил | Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари | Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Спорт вазирлиги |
9. | Тоғ чанғиси ва сноуборд бўйича олимпия захиралари мактабини барпо этиш ва ривожлантириш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси | 2025 йил | Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари | Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Спорт вазирлиги, Туризм қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси |
10. | Инвестиция лойиҳаси ҳудудида хизмат кўрсатиш соҳаси фаолиятини, маданий-кўнгилочар объектлар (кинотеатр, ресторан ва барлар, ташриф буюрувчилар маркази, спа маркази, болалар майдончаси, отхоналар, кузатув минораси, кемпинг майдони, пиёдалар кўприги) қуришни ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | Инвести-ция битимига асосан | Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари | Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Дирекция, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Спорт вазирлиги, |
11. | Инвестиция лойиҳаси ҳудудида замонавий муҳандислик инфратузилмасини қуриш. | Амалий чора-тадбирлар | Инвести-ция битимига асосан | Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари | Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Дирекция, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат |
12. | «Ҳисорак» сув омбори ҳудудида туризм хизматларини ривожлантириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси | 2025 йил | — | Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, |
Автотранспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш, ҳудудда янги транспорт турларини жорий этиш, мазкур транспорт инфратузилмасини ривожлантириш | |||||
13. | Умумий узунлиги 33 км бўлган Ҳисорак — Ғелон, Ҳисорак — Сарчашма автомобиль йўлини икки тасмали қилиб учинчи тоифадаги йўл даражасигача етказиш. | Ташкилий | 2024 — 2026 йиллар | Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган маблағлар | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, |
14. | Мираки — Ғелон йўналишида йўловчи ташиш қатновларини йўлга қўйиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил | Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари | Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, |
Туризм хизматларини ташкил этишда туристларнинг ҳаёти ва саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш | |||||
15. | Туристик зона ҳудудида ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида: қутқарув хизматлари тизимини ташкил қилиш; туну кун видеокузатув тизимини жорий этиш; хавфсиз туризмни таъминлаш бўлимини (tourist police) ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил ноябрь | Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туризм қўмитаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги |
Янги замонавий энергия тежовчи тизим ва технологияларни жорий этиш орқали ноёб экологик тизимни сақлаш | |||||
16. | Туристик зона чегараларигача тунги вақтда ёритиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, бошқа замонавий энергия тежовчи тизим ва технологияларни кенг жорий этиш чораларини кўриш. | Чора-тадбирлар дастури | 2026 йилдан бошлаб | Ижрочилар | Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Дирекция, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, |
17. | Туристик зона ҳудудида кўкаламзорлаштириш ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш. | Амалий | 2025 йил | Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари | Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Дирекция, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
18. | Туристик зона ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва ташиб кетиш хизматларини кўрсатиш тизимини жорий этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 январь | Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари | Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Дирекция |
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ҳудуднинг туризм салоҳиятини оммалаштириш | |||||
19. | Реал вақт режимида туризм хизматларини тақдим этиш имкониятини берувчи Туристик зонанинг расмий веб-сайтини яратиш. Туристик зона расмий веб-сайтини кенг тарғиб қилиш чораларини кўриш. | Веб-сайт яратиш | 2025 йил | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари | Туризм қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Дирекция |
20. | Туристик зонанинг тўлиқ географик жойлашуви ҳамда унинг диққатга сазовор жойлари ҳақидаги маълумотларни «Google» хариталарга жойлаштириш. | Ташкилий | 2025 йил март | Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари | Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси, Дирекция |
21. | Туристик зона ҳудудида маҳаллий ва халқаро маданий-кўнгилочар, спорт тадбирлари, йирик форумлар, конференциялар, шунингдек, бошқа тадбирлар ўтказишини рағбатлантириш ва мунтазам ташкил этиб боришни таъминлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2027 йил | Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари | Туризм қўмитаси, Маданият вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Дирекция |
Туризм соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш | |||||
22. | Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туризм ва маданий мерос техникумида туризм ва хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи юқори малакали кадрларни мунтазам тайёрлаш | Амалий | 2025 йил ноябрдан бошлаб ҳар йили икки марта | Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари | Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси, |
23. | Туристик зонани ривожлантириш ва инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида илғор хорижий туризм зоналари тажрибасини ўрганиш. | Чора-тадбирлар | Тармоқ жадвал асосида | Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари | Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси, Дирекция |
«Ғелон» туристик-рекреацион зонасида туризмни комплекс ривожлантириш бўйича тадбирлар | |||||
24. | Шаҳрисабз тумани «Ғелон» МФЙга «Яшил маҳалла» мақомини бериш. Бунда: экологик талабларга жавоб берадиган ҳаракатланиш воситаларидан фойдаланишни йўлга қўйиш; кичик ГЭСларни барпо этиш; ҳудуднинг дизайн кодини ишлаб чиқиш; туризм хизматларини диверсификациялашни назарда тутиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил май | Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги |
25. | Шаҳрисабз туманида тоғ туризмини ривожлантириш мақсадида хорижий туризм ва ОАВ вакиллари учун инфотурлар ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йилдан бошлаб ҳар йили бир марта | Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари | Туризм қўмитаси, |
26. | Маҳаллий аҳоли даромадларини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида туризм объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда умумий овқатланиш, савдо-кўнгилочар, ҳунармандчилик ва сувенир буюмларини ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўриш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йилдан бошлаб | Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари | Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, |
27. | Туристик объектларга ташриф буюрувчилар учун Туристик зона ҳудудидаги йўналишлар ҳақида ўзбек ва хорижий тилларда тарқатма маълумотлар ва йўналтирувчи белгилар ишлаб чиқиш. | Медиарежа | 2025 йил февраль | Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари | Ташаббускор тадбиркорлик субъектлари, |
28. | Шаҳрисабз туманининг асосий магистраль йўлларида ҳар 3 кмда туристик йўл белгиларини ўрнатиш. | Ташкилий | 2026 йил декабрь | Дастурлар доирасида ажратиладиган маблағлар, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари маблағлари | Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси, Автомобиль йўллари қўмитаси |
3-ИЛОВА
Т/р | Амалга ошириладиган чора-тадбирлар | Ўлчов бирлиги | Қуввати | Талаб этиладиган маблағ (млн сўмда) | Йиллар кесимида | Молиялаштириш манбаи | Масъул вазирлик ва идоралар | ||
2024 йил | 2025 йил | 2026 йил | |||||||
Ҳаммаси: | – | – | 280 600 | 19 600 | 191 300 | 69 700 | |||
I. Йўл-транспорт инфратузилмасини таъмирлаш ва қуриш | |||||||||
Умумий: | – | 33 | 165 300 | 4 100 | 126 500 | 34 700 | |||
Шаҳрисабз тумани | |||||||||
1. | Ҳисорак қишлоғидан Ғелон қишлоғига олиб борувчи ички хўжалик йўлини учинчи тоифага мослаб қайта қуриш | км | 21 | 137 200 | 2 500 | 100 000 | 34 700 | Республика бюджети маблағлари | Автомобиль йўллари қўмитаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги |
2. | Ҳисорак қишлоғидан Сарчашма қишлоғига олиб борувчи ички хўжалик йўлини учинчи тоифага мослаб қайта қуриш | км | 12 | 28 100 | 1 600 | 26 500 | – | Республика бюджети маблағлари | Автомобиль йўллари қўмитаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги |
II. Электр энергияси тармоқларини яхшилаш | |||||||||
Жами: | – | – | 80 000 | 8 000 | 37 000 | 35 000 | |||
Халқаро курорт чегараларигача | |||||||||
1. | 110 кВ электр тармоқларини қуриш ва таъмирлаш | км | 32 | 32 000 | 3 000 | 15 000 | 14 000 | Республика бюджети маблағлари | «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги |
2. | ПС-35/10 2*10 000 кВА подстанция қуриш ва таъмирлаш | дона/кВА | 3/10 000 | 48 000,0 | 5 000,0 | 22 000,0 | 21 000,0 | ||
III. Ичимлик ва оқова сув тармоқларини яхшилаш | |||||||||
Жами: | – | – | 35 000 | 7 200 | 27 800 | ||||
«Ғелон» халқаро умуммавсумий курорт мажмуаси чегараларигача | |||||||||
1. | 1,5 минг м3 қувватли оқова сув тозалаш иншоотини қуриш | дона | 1 | 21 000 | 3 500 | 17 500 | Республика бюджети маблағлари | «Ўзсувтаъминот» АЖ, | |
2. | Ичимлик сув тармоғини қуриш | км | 8,5 | 14 000 | 3 700 | 10 300 | |||
IV. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш | |||||||||
Жами: | – | – | 300 | 300 | |||||
«Ғелон» халқаро умуммавсумий курорт мажмуаси чегараларигача | |||||||||
1. | Трасса бўйича оптик толали алоқа тармоғини ўрнатиш лойиҳа ишларини амалга ошириш | дона | 1 | 300 | 300 |
| Республика бюджети маблағлари | «Ўзбектелеком» АЖ, | |