03.12.2024 йилдаги 809-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.12.2024 йилдаги 809-сон
Дата вступления в силу
04.12.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш ҳамда Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 июндаги 317-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармонига асосан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йилда проактив ва композит шаклларига ўтказиладиган давлат хизматлари рўйхати тасдиқланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини проактив шаклга ўтказиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 июндаги 317-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш давлат хизматини проактив шаклга ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат хизматини кўрсатишда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари тўғрисида талаб этиладиган маълумотларни ваколатли орган томонидан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олишини ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Президента Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган давлат хизматини проактив шаклда кўрсатиш учун зарур бўладиган ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилинишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштириш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов ва Ўзбекистон Республикаси Президента Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори А.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 3 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
809-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 декабрдаги 809-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 июндаги 317-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи хатбоши «аттестациядан ўтказиш бўйича» сўзларидан кейин «проактив шаклда» сўзлари билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«3. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бевосита мазкур давлат органлари ва ташкилотларига проактив шаклда давлат хизматини кўрсатиш тарзида амалга оширилади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 2-илованинг матни куйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича проактив шаклда давлат хизмати кўрсатишнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Регламент давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан уларни аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аттестация — талабгорнинг ахборот хизматлари раҳбарларига қўйиладиган талабларга мослигини ваколатли орган томонидан текшириш тартиб-таомили;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гувоҳнома — ваколатли орган томонидан давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг аттестациядан ўтказилганлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг электрон реестри — давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари раҳбарлари тўғрисидаги ҳимояланган электрон маълумотлар базаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор — аттестацияга қўйилган ахборот хизмати раҳбари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ваколатли орган давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини тегишли равишда ҳар уч йилда бир маротаба аттестациядан ўтказади. Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини улар ишлаётган ташкилот томонидан бошқа турдаги аттестациялардан ўтказишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Биринчи марта лавозимга тайинланган ахборот хизмати раҳбари лавозимга тайинланган йилида, бироқ лавозимда камида уч ой ишлаганидан кейин аттестациядан ўтказилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гувоҳномага эга бўлган шахслар мазкур гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашига кадар икки ой муддат ичида аттестациядан ўтиш керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§. Аттестациядан ўтказиш шартлари ва муддатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ваколатли орган аттестациядан ўтказиш муддати келган давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш учун тегишли давлат органи ва ташкилотига аттестацияни ўтказиш санаси, вақти ва жойини кўрсатган ҳолда, аттестация санасидан камида ўн кун олдин хат юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Давлат органи ва ташкилоти хатни қабул қилгандан сўнг ўн кун ичида ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиш учун ваколатли органга электрон шаклда сўровнома юборади ва кўрсатилган муддатларда талабгорни аттестацияда иштирок этишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ваколатли орган талабгор тўғрисидаги зарур маълумотларни «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ваколатли орган томонидан аттестациядан ўтувчи талабгорлар рўйхати тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Белгиланган муддатда аттестацияга кела олмайдиган талабгор аттестация бошлангунга қадар ваколатли органни хабардор қилиши лозим. Бунда талабгор кейинги аттестацияга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Аттестацияда қатнашишдан четлаштирилган талабгор олти ой давомида кейинги аттестацияларга қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§. Талабгорларни аттестациядан ўтказиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Аттестация 5 — 10 та саволдан ва амалий синовлардан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади. Аттестация жараёни узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ва видеотасвир камида бир йил сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорлар аттестацияга шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аттестация саволлари аттестация комиссияси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Талабгорнинг саволларга жавоблари қуйидаги мезонлар асосида аттестация комиссияси томонидан баҳоланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз мутахассислиги бўйича тайёргарлик даражаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумий ва махсус билим ҳамда амалий кўникмалари, касбий фаолияти натижалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз мутахассислиги бўйича хизмат фаолиятини таҳлил қила олиши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш тартиби ва унинг таркиби ваколатли орган томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Аттестацияда талабгор тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 65 фоизи ва ундан юқори балл олган тақдирда, аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтганлиги тўғрисида қарор қабул қилиниши учун асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Аттестация натижаси ҳамда ҳар бир талабгор бўйича аттестация комиссияси қарори мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ талабгорнинг аттестация варақасига киритилади ҳамда ушбу варақа аттестация комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Аттестация давомида аттестация комиссияси котиби томонидан баённома юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аттестация ўтказилган жой ва сана;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аттестация бошланган ва тугалланган вақт;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аттестацияда қатнашган аттестация комиссияси аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда лавозими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аттестациянинг умумий натижалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аттестация жараёнига тааллуқли бўлган бошқа маълумотлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Баённомага аттестацияда ҳозир бўлган ва келмаган талабгорлар рўйхати киритилган жадвал илова қилинади. Мазкур жадвалда ҳар бир талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, иш жойи ва лавозими, мутахассислиги, умумий иш стажи, мутахассислиги бўйича иш стажи, аттестацияда олинган баллар ҳамда аттестация комиссиясининг қарори кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Баённома аттестация комиссияси раиси ва котиби томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Баённомага асосан ваколатли орган раҳбарининг буйруғи қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Талабгор аттестациядан ўта олмаган тақдирда ваколатли орган икки иш куни муддатда унинг сабабларини, қонунчиликдаги аниқ нормаларни кўрсатган ҳолда хулоса расмийлаштиради ҳамда уни тегишли давлат органи ёки ташкилотига хат билан юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ахборот хизмати раҳбари аттестациядан ўтган деб топилган тақдирда аттестация ўтгандан кейин икки иш куни муддатда мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда QR-код қўйилган ҳолда гувоҳномани расмийлаштиради ва давлат органи ёки ташкилотига хат билан юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг электрон реестрини юритиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ваколатли орган Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг электрон реестрини юритади ва унга қуйидаги маълумотларни киритиб боради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аттестация қилинган давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари ёки ахборот хизматлари раҳбарларининг ташкилотлари тўғрисида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аттестация тўғрисида қарор қабул қилинган сана;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аттестациянинг амал қилиш муддати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш тўғрисидаги қарорлар қабул қилиниши учун асослар ва улар қабул қилинган саналар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гувоҳноманинг амал қилишини бекор қилиш учун асос ва бекор қилинган сана.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг электрон реестри бегона одамлар кириши тақиқланган жойларда сақланадиган ва ишлатиладиган электрон манбаларда, ахборотни йўқ қилиш, блоклаш, ўғирлаш ёки ўзгартиришнинг олдини оладиган шарт-шароитларда юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг электрон реестрига тегишли қайдни киритиш учун ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда қабул қилинган қарор асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг электрон реестрига аттестациядан ўтказиш, аттестациянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ва бекор қилиш тўғрисида қайдларни киритиш қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Манфаатдор томонларнинг Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг электрон реестридаги маълумотлардан (давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари таркиби, уларнинг исми, фамилияси, отасининг исми, лавозимлари, унвонлари, электрон почта манзиллари) фойдаланиш имконияти ваколатли органнинг расмий веб-сайти орқали таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи коидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган махфий маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Талабгорлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликка мувофиқ шикоят қилишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича проактив шаклда давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА

Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари (ваколатли орган)

Ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш учун давлат органи ва ташкилотига аттестацияни ўтказиш санаси, вақти ва жойини кўрсатган ҳолда хат юборади.

Аттестациядан ўтказиш муддати келганда

2-босқич

Давлат органи ва ташкилоти

Ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиши учун ваколатли органга сўровнома юборади.

10 кун ичида

3-босқич

Ваколатли орган

Талабгорларни аттестациядан ўтказади. Аттестация ваколатли орган тузадиган аттестация комиссияси томонидан 5 — 10 та саволдан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади.

Қарор қабул қилингандан сўнг аттестация комиссияси шаклланишига қараб

4-босқич

Ваколатли орган

Аттестация ўтказилгандан сўнг гувоҳномани ёки аттестациядан ўта олмаганлиги тўғрисидаги хулосани давлат органи ёки ташкилотига хат билан юборади.

2 иш кунида

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича проактив шаклда давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

Аттестациядан ўтказиш варақаси

1. Фамилияси, исми, отасининг исми ________________________________________________________

2. Туғилган йили (санаси) __________________________________________________________________

3. Маълумоти ____________________________________________________________________________

4. Мутахассислиги

5. Умумий иш стажи __________ шу жумладан, журналистика, ахборот хизматида _________________

6. Бошқа маълумотлар: ____________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

7. Номзодга берилган саволлар ва уларнинг жавоблари:

1)

савол:

_____________________________________________________________________________

жавоб:

2)

3)

4)

5)

6)

амалий синов натижалари _______________________________________________________________

8. Номзоднинг эътирозлари ва таклифлари: ___________________________________________________

9. Овоз бериш натижалари: ________________________________________________________________

ёқлаганлар ______________

қаршилар _______________

10. Суҳбат ўтказилган сана: ________________________________________________________________

11. Ўтказилган суҳбат натижалари бўйича хулоса:

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

Комиссия раиси

______________________________________________

(Ф.И.О., имзо)

Комиссия раисининг ўринбосари

______________________________________________

(Ф.И.О., имзо)

Комиссия аъзолари:

1. ____________________________________________________

(Ф.И.О., имзо)

2. ____________________________________________________

(Ф.И.О., имзо)

3. ____________________________________________________

(Ф.И.О., имзо)

4. ____________________________________________________

(Ф.И.О., имзо)

5. ____________________________________________________

(Ф.И.О., имзо)

6. ____________________________________________________

(Ф.И.О., имзо)

7. ____________________________________________________

(Ф.И.О., имзо)

Ишчи орган масъул ходими

____________________________________________________

(Ф.И.О., имзо)

Суҳбат варақаси билан танишдим

____________________________________________________

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича проактив шаклда давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ахборот хизмат раҳбари аттестациядан ўтганлиги ҳақида

ГУВОҲНОМА

_________________

_____________-сон

(серияси)

Ушбу билан _________________________________________________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

_________________________________________________________________________________________да

(аттестацияни ўтказган ташкилот номи)

аттестациядан ўтганлиги тасдиқланади.

Гувоҳнома _____________________________________ гача амал қилади.

(йил, кун ва ой)

Аттестация комиссияси раиси:

Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи QR-код

___________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2024 й., 09/24/809/0998-сон)