Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги «Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-291-сон ва 2023 йил 30 ноябрдаги «Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида»ги ПҚ-381-сон қарорларига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 28 ноябрь,
ПФ-200-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 ноябрдаги ПФ-200-сон Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6207-сон Фармонида:
а) 2-бандда:
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 1-илова 2-бўлимининг учинчи хатбошисидаги «ДУК» қисқартмаси «АЖ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
в) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6218-сон Фармонига 3-илованинг «Вазирликлар» бўлими 26-позицияси «Идоравий мансуб ташкилотлар» бобининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги ПФ-101-сон Фармонига 9-илованинг 19 ва 20-позициялари чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 ноябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-244-сон Фармонига 1-илованинг 1-позицияси «Ваколатли орган номи» устунидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида инвестициялар, саноат ва савдо соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-111-сон Фармони 1-бандининг олтинчи хатбошисидан «ҳамда электрон тижоратни ривожлантириш» сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3724-сон қарорининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Миллий реестрни шакллантириш, юритиш ва келгусида ривожлантириш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига юклансин».
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрдаги «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш бўйича идоралараро комиссияни ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3947-сон қарорининг 6-бандида:
а) «б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари А.Я. Хайдаровга — лизинг хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, аудиторлик ташкилотлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар хавфлари бўйича»;
б) «ж» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ж) Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари В.Ю. Пакка — Агентлик томонидан тартибга солинадиган соҳалардаги хавфлар бўйича».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-227-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги «Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-101-сон қарорида:
2-илованинг 3-позицияси чиқариб ташлансин;
3-иловадан «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ» блоки чиқариб ташлансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги «Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-415-сон қарорига илованинг 1 — 6, 9, 13 ва 14-позициялари чиқариб ташлансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги «Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-291-сон қарорида:
а) 4-бандда:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — бешинчи хатбошилар тегишинча иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 4-иловада:
15-позиция чиқариб ташлансин;
26-позициянинг «Амалга ошириш механизми» устунида:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишинча иккинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 06/24/200/0981-сон; 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон)