ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини соғломлаштириш мақсадида молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш. | 1. Фаолият юритаётган иссиқхона хўжаликларда мавсумий пул оқимлари қарздорликлар фоизини сўндириш муддатларига мутаносиблигини қайта кўриб чиқиш. 2. Иссиқхона хўжаликларнинг кредит шартномаларидаги тўлов графикларига уларнинг мавсумий пул оқимидан келиб чиқиб, тегишли ўзгартириш киритиш масаласини кўриб чиқиш. 3. Кечиктирилган тўловлар бўйича кредит фоизларининг ўз муддатида сўндириб борилишини мониторинг қилиш. | 2024 йил 2024 йил Доимий равишда | Тижорат банклари, Марказий банк |
2. | Фаолияти қайта йўлга қўйиладиган иссиқхона хўжаликларда етиштириладиган экинлар ҳосилдорлигини ошириш мақсадида иссиқхона хўжаликларга юқори малакали, жумладан, хорижий агрономларни жалб қилиш. | 1. Иссиқхона хўжаликларни янги инвесторларига кўмаклашиш мақсадида юқори малакали агрономлар билан музокаралар олиб бориш. 2. Иссиқхона хўжаликларда юқори ҳосилдорликка эришиш мақсадида юқори малакали агрономларни жалб қилиш. Бунда Хитой, Туркия ва Голландия давлатларидан малакали агрономларни жалб қилишга эътибор қаратиш. | 2024 йил
Доимий равишда | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
3. | Иссиқхона хўжаликларга аввал ажратилган кредитлар муддатлари узайтирилганда, улар бўйича расмийлаштирилган маҳаллий ҳокимликлар кафилликлари муддатини узайтириш. | 1. Халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг навбатдаги йиғилишида тижорат банкларига вилоят ҳокимлиги томонидан аввал тақдим этилган кафилликлар муддатини узайтириш масаласини муҳокама қилиш. 2. Халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорига асосан маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган кафилликлар муддати узайтирилишини таъминлаш. | 2024 йил
2024 йил | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тижорат банклари, Марказий банк |
4. | Қарздорнинг мол-мулкига, ҳисобвароғига нисбатан тақиқ қўйилганлиги ёки бошқа қарздорлиги мавжудлигига қарамасдан, тижорат банклари томонидан молиялаштирилган лойиҳа мулкларини гаров сифатида нотариал расмийлаштириш. | 1. Мол-мулкига, ҳисобвароғига нисбатан тақиқ қўйилган ёки бошқа қарздорлиги мавжуд иссиқхона хўжаликларнинг мазкур мол-мулкини гаров сифатида расмийлаштириш бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш. 2. Асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2024 йил
2024 йил | Адлия вазирлиги, тижорат банклари |
5. | Кадастр ҳужжатлари ва ер майдонлари билан муаммолар юзага келган иссиқхоналарнинг ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларини расмийлаштириш ва ерга бўлган ижара ҳуқуқларини узайтиришга кўмаклашиш. | 1. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг ишчи гуруҳлари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишларини олиб бориш. 2. Ер участкаларига ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари сессияларида тегишли қарорларни қабул қилиш. 3. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари сессияларида қабул қилинган қарорларга асосан туман (шаҳар) ҳокими ва ердан фойдаланувчилар ўртасида 30 йил муддатга (30 йилдан кам бўлган шартномалар учун) ижара шартномаларини тузиш ва ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш. 4. Иссиқхоналарга нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш. | 2024 йил 2024 йил 2024 йил
2024 йил | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |