| Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларда барча иштирокчилар ҳаракатини мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил қилиш. | 1. Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини тартибга солувчи низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш бўйича лойиҳалар юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг ҳар чорак якунлари бўйича таҳлилларини олиб бориш. 3. Кенгаш йиғилиши қарорига мувофиқ масъулларга топшириқлар бериш ва ижросини назорат қилиб бориш. | 2025 йил январь | — | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Стратегик ислоҳотлар агентлиги, халқаро ва нодавлат ташкилотлар |
| Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини скрининг, профилактика, диагностика қилиш, даволаш, кузатиш ва реабилитация қилишда ягона ёндашув асосида тиббий ёрдам кўрсатишнинг узлуксизлигини таъминлаш. | 1. Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони скрининги, диагностикаси ва даволаш бўйича қўлланма (клиник протоколларни) ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш. 2. Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони скрининги, диагностикаси, даволаш ва кейинчалик кузатиш тартибини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: касаллик босқичи ва тарқалганлик даражасидан келиб чиқиб аниқланган бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини даволаш схемаларини ишлаб чиқиш; жарроҳлик амалиётини ўтказган беморларни кузатиш, реабилитация қилиш ва паллиатив парваришлаш схемаларини ишлаб чиқиш. 3. Диагностика жараёнларининг сифат назорати стандартларини ишлаб чиқиш. | 2024 йил якунига қадар 2025 йил май | — | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Стратегик ислоҳотлар агентлиги, халқаро ва нодавлат ташкилотлар (келишув асосида), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
| Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини профилактика, скрининг, диагностика қилиш ва даволашда иштирок этувчи тиббиёт муассасаларини стандартларга мувофиқ жиҳозлаш. | 1. Тиббиёт муассасалари ва улардаги мавжуд тиббий жиҳозларни хатловдан ўтказиш. 2. Бачадон бўйни саратонини скрининг қилиш ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлашда иштирок этувчи тиббиёт муассасаларини (бирламчи бўғин ва ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш муассасаларини) жиҳозлашга қўйилган талабларни қайта кўриб чиқиш. 3. Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлашда иштирок этувчи тиббиёт муассасаларини зарур тиббий жиҳозлар билан таъминлаш. | 2025 йил июнь | — | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Стратегик ислоҳотлар агентлиги |
| Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони профилактикаси тизимини татбиқ этиш. | 1. Бирламчи бўғин тиббиёт ходимларининг онкологик касалликлар тўғрисидаги ҳушёрлигини ошириш, аёллар ўртасида онкологик касалликлар ривожланиши хавфи омилларини эрта аниқлаш чораларини кўриш. 2. Ўсмир қизлар ўртасида одам папилломаси вирусига (кейинги ўринларда — ОПВ) қарши эмлашнинг ёш чегараларини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янгиланган тавсияларига асосан қайта кўриб чиқиш ҳамда Миллий профилактик эмлаш календарини қайта тасдиқлаш. 3. ОПВ (жинсий йўл билан юқадиган бошқа касалликлар, жумладан, ОИВ инфекцияси) юқиши хавфини камайтириш мақсадида ёши ва миллий урф-одатларни ҳисобга олган ҳолда ўғил болалар ва қизларнинг репродуктив тарбияси бўйича дастурлар (алоҳида ота-оналар ва мактаб ўқитувчилари учун) ишлаб чиқиш. 4. Барча аёллар бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони белгилари пайдо бўлганда зудлик билан гинеколог кўригидан ўтиш зарурлигини кенг тарғиб қилиш. 5. Тиббиётнинг бирламчи бўғини ходимлари учун бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонининг бирламчи профилактикаси масалалари бўйича тренинглар ва семинарлар ташкил этиш, шу жумладан, мотивацион маслаҳат бериш ва аёллар билан ўзаро ҳамкорлик усулларини ўргатиш. 6. Акушер-гинеколог ва репродуктологлар томонидан аёлларга гормонал дориларни буюришнинг қатъий мезонларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. | 2025 йил 1 январь | Халқаро молия ташкилотлари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санэпидқўм, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
| Бачадон бўйни саратонини эрта аниқлаш тизимини татбиқ этиш. | 1. Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида 30 — 50 ёшдаги аёлларнинг электрон базасини (рўйхатини) шакллантириш, ушбу аёлларни режали кўрикдан ўтишга таклиф қилиш тизимини яратиш. 2. Ҳар йили 30, 40 ва 50 ёшдаги аёлларда ОПВни аниқлаш орқали бачадон бўйни саратонига скрининг қилиш, уларни суюқлик цитологияси усули ёрдамида триажлаш. Бунда ОПВ тести мусбат аёлларни триажлаш натижасида ўзгаришлар топилганда кольпоскопия усулида текширишни ташкил қилиш. | 2025 йилдан бошлаб | Халқаро молия ташкилотлари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
| Кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш тизимини татбиқ этиш. | 1. Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида 30 — 65 ёшдаги аёлларнинг электрон маълумотлар базасини (рўйхатини) шакллантириш, ушбу аёлларни режали кўрикдан ўтишга таклиф қилиш тизимини яратиш. 2. Ҳар 2 йилда бир марта 30 — 65 ёшдаги аёлларни кўкрак бези саратонига скринингдан ўтказиш. Бунда 30 — 65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралаш ҳамда 45 ёшгача бўлган аёллар кўкрак безини ультратовуш текшируви усулида, 45 — 65 ёшдаги аёллар маммография орқали кўрикдан ўтказилади. | 2025 йилдан бошлаб | Давлат бюджети маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
| Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини диагностика қилиш сифатини назорат қилиш амалиётини жорий этиш. | 1. Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида Маммография тасвирини ўқиш маркази (ягона ридинг маркази)ни ташкил этиш ҳамда уни маммографик скринингни бошқариш ва сифатини назорат қилиш ахборот тизимида (screening.mammo.uz) туман (шаҳар) тиббиёт муассасаларининг маммографик кабинетлари билан интеграция қилиш. Бунда кейинги 5 йил ичида Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш дастури эҳтиёжларини таъминлаш учун тасвирларни архивлаш ва алоқа тизими (PACS) ва етарли сервер сиғимини таъминлаш. 2. Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан эрта диагностика қилиш мақсадида ўтказилаётган маммография текширувларини Ягона ридинг марказига улаш шарти билан Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали молиялаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. Бунда маммография текширувлари харажатларини қоплаш нархлари (тарифлар) белгиланишини таъминлаш. 4. Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги Ягона ридинг маркази ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги референс лаборатория фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 5. Ягона ридинг марказига 8 та штат бирлиги ажратиш. 6. Маммография бажариш стандартларига амал қилиш ва аёлларга муолажа зарарини камайтириш мақсадида: тасвирга олиш учун сифат назорати протоколини яратиш; рентген лаборантлар ва радиологлар учун кундалик ва ҳафталик сифат назорати тестлари бўйича ўқишни ташкил этиш; техник носозлик сабабли қайта маммографиялар кўрсаткичини ҳар бир маммография кабинетлари кесимида мунтазам назорат қилиш; PGMI (жойлашишни аниқлаш ва сифат) ва BIRADS (радиологлар ҳисоботи) воситаларидан фойдаланган ҳолда маммография тасвирларини кенг қамровли баҳолашдан ўтказиш. Бунда, интервалли саратон касалликларига алоҳида эътибор қаратиш; ҳар бир радиолог томонидан ўқилган тасвирлар бўйича ёзувларни сақлаш ва радиологларнинг иш юкини мақбуллаштириш; ахборот тизимида биринчи ўқишни амалга оширган радиологларга иккинчи ва учинчи ўқиш хулосалари билан танишишга рухсат бериш ҳамда касаллик аниқланган (BIRADS 0/4/5) беморлар муҳокамасида иштирокини таъминлаш; ахборот тизимида ультратовуш ва биопсия натижаларини, маммолог кўриги ва якуний ташхисни қайд этишни таъминлаш. | 2025 йилдан бошлаб | Халқаро молия ташкилотлари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
| Кўкрак бези саратонининг диагностикаси сифатини назорат қилиш тизимини жорий этиш. | 1. Кўкрак бези саратонининг якуний ташхисини мультидисциплинар тиббий жамоа иштирокидаги консилиум хулосасига асосан қўйилишини таъминлаш. 2. Аниқ локализация ва даволашни режалаштиришга ёрдам бериш учун пайпасланмайдиган ва ультратовуш билан кўринмайдиган ўсмаларни (игнали/игнасиз) маркерлашни ривожлантириш. Сифатни назорат қилиш жараёнини кучайтириш, маммографик тасвирларнинг ишончлилиги ва аниқлигини таъминлаш учун мавжуд синов объектларидан (кўкрак безининг патологиясини тўғри тақлид қилувчи Plexiglas фантоми) фойдаланиш. 3. Кўкрак бези саратонининг диагностикаси ва босқичини аниқлаш учун радиологик хизматлардан жумладан, ультратовуш, магнит-резонанс томография, компьютер томографияси ва позитрон-эмиссион томографиясидан фойдаланиш. 4. Барча кўкрак бези саратони билан оғриган беморларнинг патоломорфологик ҳисоботига pTNM босқичлари ҳақидаги маълумотларни киритиш ҳамда йилига камида бир марта pTNM натижалари таҳлилини ўтказиш. 5. Барча кўкрак бези саратони билан касалланган беморларнинг таснифига 0-босқични киритиш. | 2025 йилдан бошлаб | — | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
| Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини даволаш сифатини назорат қилиш амалиётини жорий қилиш. | 1. Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини даволаш протоколларини илмий асосланган маълумотларга мос янгилаш. 2. Жорий миллий онкология дори воситалари рўйхатини унинг ЖССТ муҳим онкология дорилари рўйхатига мос келишини таъминлаш учун қайта кўриб чиқиш ҳамда энг асосий эҳтиёжлар тўлиқ қопланишини таъминлаш учун уларни устувор гуруҳлар бўйича таснифлаш. 3. Онкология дориларини тайёрлаш, аралаштириш, қайта тайёрлаш учун Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг клиник фармакологларини ўқитиш. 4. Тиббиёт муассасаларида тиббиёт ходимлари томонидан дори, сарфлаш материаллари ва тиббиёт асбоб-ускуналари билан хавфсиз ишлаш талабларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 5. Радиотерапия ускуналари билан таъминотни қисқа, ўрта ва узоқ муддатли босқичларда режалаштириш учун радиотерапияга бўлган тахминий ва реал эҳтиёжни баҳолаш. 6. Чизиқли тезлаткичлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. 7. Радиотерапевт онкологларнинг мультидисциплинар жамоа консилиуми ва йиғилишларида иштирок этишини таъминлаш. 8. Кўкрак безини сақлаб қолиш мақсадида жарроҳлик ёки бошқа стандарт даво турлари билан бирга радиотерапиядан фойдаланишни назарда тутиш. 9. Беморларни, ходимларни ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш учун жарроҳлик бўлимларида онкологик дори-дармонларни тайёрлаш ва беморларга қўллашни ман қилиш. 10. Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиаллари амалиётига лимфа тугунлари биопсиясини (SLNB) жорий этиш. 11. Давлат бюджетидан бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини даволаш учун ажратилаётган маблағлар маълумотларни бошқаришнинг ягона электрон тизими маълумотлари асосида мақсадли йўналтирилишини таъминлаш. 12. Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини даволаш муолажалари каталогини яратиш. 13. Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони касаллигини даволашнинг аниқ қийматини ҳисоблаш. | 2025 йилдан бошлаб | Давлат бюджети маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
| Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонига чалинган ёки уни ўтказган аёлларга ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш. | 1. ННТ билан ҳамкорликда бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонига чалинган ёки уни ўтказган аёлларга ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатишни ташкил этиш. 2. Репродуктив тизим онкологик касалликларига чалинган аёлларни эмоционал ва психологик қўллаб-қувватлаш бўйича тиббиёт ходимларини ихтисослаштирилган тарзда ўқитиш. 3. Заруратга кўра, халқаро ташкилотлар билан биргаликда бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонига чалинган аёлларга кейс-менежмент орқали ижтимоий ва психологик хизматлар кўрсатиш. 4. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами мутахассислари томонидан паллиатив тиббий хизматга муҳтож беморларга уйда тиббий хизмат кўрсатиш тизимини жорий этиш. | 2025 — 2026 йиллар | Халқаро молия ташкилотлари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
| Скрининг текшируви, бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини дастлабки босқичларида аниқлаш ва даволаш масалалари бўйича аҳолининг хабардорлик даражасини ошириш. | 1. Аҳоли учун ахборот ва тарғибот кампаниясининг режаси, жадвали, контенти ва каналларини ишлаб чиқиш. 2. Турли мақсадли гуруҳлар (ўсмирлар, катта ёшли аёллар, эркаклар) учун бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонининг хавф омиллари (тамаки чекиш ва алкоголь ичимлик истеъмол қилиш), профилактикаси, эрта аниқлаш ва даволашнинг муҳимлиги тўғрисида ўқув материаллари, шу жумладан, брошюралар, буклетлар, онлайн ресурслар ва бошқаларни ишлаб чиқиш. 3. Телевидение, радио, интернет ва босма оммавий ахборот воситалари орқали кенг кўламли ахборот кампанияларини ташкил этиш. 4. Беморлар ҳамжамиятини яратиш, ахборот тарқатиш ва тадбирлар ўтказишга кўмаклашиш учун маҳаллий жамоалар ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. 5. Саратонга чалинган беморлар ёки уларнинг яқинлари қарор қабул қилиши учун маълумот олишлари мумкин бўлган бепул онлайн маълумотнома хизматини яратиш. 6. Саратонга чалинган аёллар учун даволанишнинг турли усулларидан ўз вақтида фойдаланишни таъминлаш ва даволанишдан воз кечмаслик учун даволаш хизматлари бўйлаб ҳаракатланишга ёрдам берадиган навигаторни ишлаб чиқиш. Бунда ҳамширалар ёки кўнгиллилар (айниқса, саратон касаллигидан омон қолганлар) навигатор сифатида ўқитилиши мумкин. 7. Аҳоли орасида қуйидаги мақсадларда ижтимоий сўровлар ўтказиш: мақсадли гуруҳдаги аёллар скринингдан ўтганлиги ва уларнинг кўрсатилган хизматлардан қониқиш даражасини баҳолаш; аҳолининг хабардорлик даражасини баҳолаш; ахборот кампанияларининг самарадорлигини баҳолаш. | 2025 — 2030 йиллар | Корея Республикасининг KOFIH жамғармаси маблағлари (келишув асосида) ҳамда бошқа халқаро молия ташкилотлари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Стратегик ислоҳотлар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
| Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш. | 1. Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш соҳасида янгиланган протоколлар бўйича бирламчи бўғин мутахассисларини тайёрлаш. Оилавий шифокорлар, гинекологлар, патронаж доя ва ҳамшираларни саратоннинг илк белгилари, аломатлари бўйича аёлларни хабардор қилиш, белгилар аниқланганда йўналтириш ва кузатиш бўйича ўқитишни ташкил этиш. 2. Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида Тренинг марказини ташкил этиш. Бунда бачадон бўйни саратони скрининги, диагностикаси, саратонолди касалликларини даволаш ва кўкрак бези саратони клиник пальпацияси бўйича гинекологлар учун бир йиллик ўқув курсини ташкил этиш. Барча кўп тармоқли марказий поликлиникаларнинг онконазорат хоналари гинекологларини бир йиллик курсда ўқитиш ва сертификатлаш. 3. Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази филиалларида бирламчи бўғин мутахассислари (оилавий шифокорлар, доялар, гинекологлар, цитологлар, ОПВ таҳлилини амалга оширувчи шифокор-лаборантлар) учун бачадон бўйни саратони скрининг алгоритми, ОПВ аниқланган ва цитологик суртма аномал бўлган аёлларни кольпоскопия текширувидан ўтказиш ва саратонолди касалликларни даволаш бўйича машғулотлар ўтказиш учун ўқув марказларини ташкил этиш. 4. Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони диагностикаси ва уни даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш. Жумладан, поликлиникалардаги ультратовуш шифокорларини кўкрак безини ультратовуш текшируви бўйича ўқитиш. 5. Ҳудудларда гистология хизматини мустаҳкамлаш. 6. Қуйидаги тиббий таълим муассасаларида оила тиббиёти, гинекология, онкология, суюқлик цитологияси, вирусология, кольпоскопия, патоморфология (биопсия), ҳамширалик иши йўналишларида ўқув дастурларини халқаро стандартлар асосида янгилаш: барча олий тиббий таълим муассасалари; Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази; Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумлари; Республика ўрта тиббиёт в фармацевтика ходимлари малакасини ошириш маркази. Ушбу таълим муассасаларида гинекологлар учун кольпоскопия ва кўкрак безларининг клиник пальпацияси, цитологлар учун суюқлик цитологияси, вирусологлар учун ОПВ диагностикаси, онкологлар учун бачадон бўйни саратонини даволаш, доялар учун суртма олиш бўйича курсларини ташкил этиш. | 2025 йилдан бошлаб | Корея Республикасининг KOFIH жамғармаси маблағлари (келишув асосида) | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
| Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш ва диагностика қилишда иштирок этувчи тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш. | 1. Ягона ридинг марказининг маммография бўйича экспертлар гуруҳи томонидан биринчи ўқиш ва назорат тартибида (иккинчи) ўқиш учун сунъий интеллект тизимидан фойдаланган ҳолда (screening.mammo.uz) ахборот тизимида скрининг маммограммаларини гибрид ўқишни ташкил этиш. 2. Ягона ридинг марказнинг маммография бўйича экспертларга (screening.mammo.uz) тизимида ўқилган ҳар бир маммограмма учун ҳамда референс лабораторияда ҳар бир ўқилган суюқлик цитологияси учун шифокор-цитологларга ишбай ҳақ тўлаш механизмини жорий этиш. | 2025 йил январь | Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
| Халқаро стандартларга мувофиқ бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш соҳасида фаолият юритаётган тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини такомиллаштириш. | 1. Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш дастурида қатнашувчи тиббиёт муассасаларини уларнинг зарур талаблар асосида жиҳозланганлиги ва инфратузилмаси бўйича комплекс баҳолаш. 2. Зарур ускуналар рўйхатини тузиш ва моддий-техника базасини янгилаш ва модернизация қилиш учун устувор эҳтиёжларни аниқлаш. 3. Ҳар йили 30 — 50 ёшдаги аёллар учун халқаро стандартларга мос бўлган ОПВ таҳлили учун реагентлар ва сарфлов материалларини харид қилиш. Бунда: 2025 йил — 3,4 млн АҚШ доллари (Ислом тараққиёт банки — 2,6 млн АҚШ доллари, KOFIH жамғармаси — 800 минг АҚШ доллари); 2026 йил — 3,5 млн АҚШ доллари (Давлат бюджети ва халқаро молия ташкилотлари маблағлари); 2027 йил — 3,5 млн АҚШ доллари (Давлат бюджети ва халқаро молия ташкилотлари маблағлари); 2028 йил — 3,6 млн АҚШ доллари (Давлат бюджети ва халқаро молия ташкилотлари маблағлари); 2029 йил — 3,7 млн АҚШ доллари (Давлат бюджети ва халқаро молия ташкилотлари маблағлари); 2030 йил — 3,7 млн АҚШ доллари (Давлат бюджети ва халқаро молия ташкилотлари маблағлари). 4. Саратонолди, бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони диагностикаси учун қуйидаги зарур ускуналарни харид қилиш (Давлат бюджети маблағлари): а) туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида скрининг тадбирлари учун 14 та рақамли стационар маммографлар; б) Ягона ридинг марказида тасвирларни сақлаш учун сервер; в) 1 500 нафар аёлда кўкрак бези саратонининг эрта диагностикаси учун бир марталик биопсия тўпламлари ва операциядан олдинги маркерлар (ўсмани фиксация қилувчи игна); г) Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиалларига биопсия олиш ва бачадон бўйни саратонолди касалликларини даволаш учун 14 та радиотўлқинли жарроҳлик аппаратлари. д) Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиалларига — 14 та, туманлараро перинатал марказларга — 16 та полимер занжирли реакция аппарати; е) Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиалларига суюқлик цитология суртмаларини текшириш ва Референс лабораторияга юбориш учун 14 видеокамерали бинокуляр рақамли микроскоплар. 5. Логистика тизими ҳамда ускуна узлуксиз ва сифатли ишлашини таъминлаш учун унга мунтазам техник хизмат кўрсатиш ва калибровка қилишни жорий этиш. | |
Халқаро молия ташкилотлари ҳамда Давлат бюджети маблағлари
21,4 млн АҚШ доллари
2,1 млн АҚШ доллари
220 минг АҚШ доллари
500 млн сўм (ҳар йили) 224 минг АҚШ доллари
Ислом тараққиёт банки маблағлари
Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари
500 млн сўм | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
| Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони скрининги билан қамровни кенгайтириш. | 30 — 50 ёшдаги аёлларни бачадон бўйни саратони ҳамда 40 — 65 ёшдаги аёлларнинг кўкрак бези саратони скрининги билан қамровини кенгайтириш чораларини кўриш. | 2025 — 2030 йиллар | Халқаро молия ташкилотлари маблағлари | Саратон касаллиги назорати соҳасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштирувчи кенгаш |
| Тиббиёт муассасаларини бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони назорати соҳасидаги малакали кадрлар билан таъминлаш. | 1. Ягона ридинг марказини радиолог шифокор (4 та штат бирлиги), эпидемиолог (1 та штат бирлиги), маълумот таҳлилчиси (1 та штат бирлиги) ва ахборот технологиялар мутахассислари (2 та штат бирлиги) билан таъминлаш. 2. Туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларнинг онконазорат хоналарида акушер-гинеколог шифокор штат бирлигини киритиш. 3. 2 та навбатда ишни ташкил қилиш учун тиббиёт муассасаларида стационар ва мобиль маммографик ускуналар билан жиҳозланганлигига қараб рентген-лаборант штат бирликларини киритиш. | 2025 йилдан бошлаб | Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
| Ахборотни йиғиш, сақлаш ва таҳлил қилишга оид маълумотларни бошқариш ҳамда Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш дастури амалга оширилишини мониторинг қилишнинг ягона электрон тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | 1. Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони бўйича маълумотларни бошқаришнинг ягона электрон тизимини (скрининг регистрни) ишлаб чиқиш. 2. Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони бўйича маълумотларни бошқаришнинг ягона электрон тизимини (канцер-регистрни) ишлаб чиқиш. Бунда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Саратон профилактикаси марказидаги канцер-регистр бўлимини врач-методист (6 та), эпидемиолог (1 та), маълумот таҳлилчиси (2 та) ва IT мутахассис (3 та) учун штат бирликлари билан таъминлаш. 3. Қайта алоқа (мобиль иловалар ва бошқалар) тизимини йўлга қўйган ҳолда скрининг-регистр ва канцер-регистрни соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этиш. 4. Маълумотларни бошқаришнинг ягона электрон тизимининг мавжуд тиббий ахборот тизимлари, шу жумладан, соғлиқни сақлаш электрон тизими, канцер-регистр ва эмлаш электрон реестри билан интеграциясини таъминлаш. Бунда маълумотларнинг аниқ ва тўлиқлигини таъминлаш учун тизимлар ўртасида ахборотнинг автоматик алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, узлуксиз техник қўллаб-қувватлаш ва техник муаммоларни оператив бартараф этиш. | 2025 йил май | Халқаро молия ташкилотлари маблағлари
Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий
тиббиёт маркази маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
| Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш дастурини мониторинг қилиш механизми ва самарадорлигини баҳолаш ҳамда уни яхшилаш бўйича йўналишларни белгилаш. | 1. Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (KPI), индикаторлар ва қўлланмалар, Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш дастурининг турли жиҳатларини, шу жумладан, аҳолини скрининг билан қамраб олиш, бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш, диагностика ва даволаш сифати, беморлар яшаб қолиш ва тиббий хизматлардан қониқишини мониторинг қилиш ва баҳолаш учун ички ва ташқи аудит тизимини халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқиш ва жорий қилиш. Бунда мониторинг қилишнинг асосий индикаторлари сифатида қуйидагиларни белгилаш: ОПВга қарши эмлаш билан қамров; бачадон бўйни/кўкрак бези саратони скринингига таклиф қилиш кўрсаткичи; бачадон бўйни/кўкрак бези саратони скрининги билан мақсадли гуруҳларни қамраб олиш; бачадон бўйни/кўкрак бези саратони скринингида қатнашишни рад этган мақсадли гуруҳлардаги аёллар улуши; бачадон бўйни/кўкрак бези саратони диагностикаси билан қамраб олиш; бачадон бўйни/кўкрак бези саратони скрининги текширувидан диагностикага қадар ўтган вақт; бачадон бўйни/кўкрак бези саратони гистология текшируви орқали тасдиқланганлар улуши; бачадон бўйни/кўкрак бези саратони гистология натижасига асосан гипердиагностика/сохта ижобий натижалар кўрсаткичи; бачадон бўйни/кўкрак бези саратони ташхиси қўйилгандан кейин даволанишни бошлашгача ўтган вақт; бачадон бўйни/кўкрак бези саратонидан даволанишни бошлаганлар улуши; бачадон бўйни/кўкрак бези саратонидан даволанишни тугатганлар улуши; бачадон бўйни/кўкрак бези саратони билан ёш бўйича касалланиш кўрсаткичи; бачадон бўйни/кўкрак бези саратони босқичлари кесимида касалланиш кўрсаткичи; бачадон бўйни/кўкрак бези саратонидан ёш бўйича ўлим ҳолатлари; бачадон бўйни/кўкрак бези саратонида оралиқ (интервал) саратон даражаси; бачадон бўйни/кўкрак бези саратони касаллигидан кейинги яшаш кўрсаткичи. 2. Маълумотларни электрон усулда тўплаш орқали мониторинг қилиб бориш ва дашбордда ахборот тизимига улаш. 3. Муаммоли йўналишлар ва ечимларини аниқлаш учун йиғилган маълумотларни доимий таҳлил қилган ҳолда ҳисоботларнинг даврий нашрини таъминлаш. 4. Онкология соҳаси, шу жумладан, нодавлат тиббиёт ташкилотлари мутахассисларидан иборат мустақил эксперт гуруҳларини ташкил этиш ва муаммоли йўналишлар ва уларнинг ечимлари бўйича уларнинг эксперт хулосаларини олиш. 5. Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш дастурининг аҳоли саломатлигига, жумладан, касалланиш, ўлим ва яшаб қолиш кўрсаткичларига таъсирини даврий баҳолаш. 6. Маълумотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаш учун аҳоли ва мақсадли гуруҳдаги аёллар ўртасида сўровнома ўтказиш ҳамда маълумотларни сўровнома натижалари билан таққослаш. | 2025 йил январь
2025 — 2030 йиллар давомида (ҳар ойда)
| Халқаро молия ташкилотлари маблағлари
Республикасининг KOFIH жамғармаси
маблағлари (келишув асосида) | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Стратегик ислоҳотлар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
| Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини диагностика қилиш ва даволаш жараёнларига янги технологиялар ва инновацион усулларни жорий қилиш. | 1. Саратон билан касалланган аёллар орасида ЖССТ билан ҳамкорликда DEDICA тадқиқотини ўтказиш. 2. Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини диагностика қилиш ва даволашда жорий ва истиқболли технологиялар ва усулларни кўриб чиқиш. 3. Етакчи халқаро ва миллий тадқиқот институтлари, технология компаниялари ва тиббиёт муассасалари билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш. 4. Тиббиёт ходимларини янги технологиялардан фойдаланиш, диагностика қилиш ва даволаш усуллари бўйича хорижда ўқитишни таъминлаш. Бунда дастурни амалга ошириш учун масъул тиббиёт ходимлари (доя, гинеколог, цитолог, патоморфолог, онколог) ўқишини ташкил этиш. 5. Инвестицияларни жалб қилган ҳолда синов ҳудудларда клиник синовларни ўтказиш ва кейинчалик диагностиканинг инновацион технологиялари ва усулларини баҳолаш ва жорий қилиш. | 2025 — 2030 йиллар | Халқаро молия ташкилотлари маблағлари
Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари
| Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |