Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 18 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3294-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-267-сон «Аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 10 мартдаги 28/21-сон қарори (рўйхат рақами 3294, 2021 йил 3 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2021 й., 10/21/3294/0285-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 18 октябрь,
33/6-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 18 октябрдаги 33/6-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 1-бандда:
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«МCC-код — терминал ажратилган мижоз тоифаси коди бўлиб, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолият турини 4 хонали рақам билан таснифлайди;»;
ўнинчи — ўн саккизинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи — ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. 42-бандда:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Банклар тўлов терминалларини техник жиҳатдан мижозга бириктириш пайтида унинг фаолияти туридан келиб чиқиб MCC-кодларини, терминал ва тўлов тури, мижознинг идентификация маълумотлари ва тўлов тизими оператори қоидаларида белгиланган тегишли маълумотларни банк ахборот базасига киритиши лозим. Бунда, мижознинг фаолият тури ва тегишли маълумотлари ўзгарган тақдирда, мижоз уч банк иш кунида хизмат кўрсатувчи банкига тегишли маълумотни тақдим этади ва банк томонидан бир иш куни мобайнида мижозга бириктирилган терминал маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.»;
учинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2024 й., 10/24/3294-1/0950-сон)