Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Буйруғи
ШНҚ 2.03.16-23 «Совуқ ҳолда букилган рух қопламали профиллар ва гофрали листлардан юпқа деворли пўлат конструкциялар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 24 октябрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 307]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.03.16-23 «Совуқ ҳолда букилган рух қопламали профиллар ва гофрали листлардан юпқа деворли пўлат конструкциялар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига (ҳисоб рақами 242, 2024 йил 2 апрель) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Фанлар академияси ҳамда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир в. б. Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 26 сентябрь,
1-сон
Келишилди:
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги А. КУЛДАШЕВ
2024 йил 23 сентябрь
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси Бошқарув раиси в.б. Б. БОБОКУЛОВ
2024 йил 13 сентябрь
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Б. ЮСУПАЛИЕВ
2024 йил 11 сентябрь
Фанлар академияси вице-президенти (ким-био) Ш. ТУРДИКУЛОВА
2024 йил 20 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 26 сентябрдаги 1-сон буйруғига
ИЛОВА
ШНҚ 2.03.16-23 «Совуқ ҳолда букилган рух қопламали профиллар ва гофрали листлардан юпқа деворли пўлат конструкциялар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Муқаддиманинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) юпқа деворли совуқ ҳолда букилган рух қопламали профиллар ва гофрали листлардан қурилган бино ва иншоотларнинг конструкцияларини ҳисоблаш ва уларни лойиҳалашга оид талабларни белгилайди.
Ушбу ШНҚнинг талаблари совуқ ҳолда букилган рух қопламали профиллар ва гофрали листлардан юпқа деворли пўлат конструкциялардан қуриладиган ҳамда минус 40°C дан кам бўлмаган ва плюс 100°C дан кўп бўлмаган ҳароратли ноагрессив ёки кам агрессив муҳитда фойдаланиладиган, шунингдек ҚМҚ 2.01.03-19 га мувофиқ масъуллик тоифаси V бўлган бино ёки иншоотларни лойиҳалашга нисбатан татбиқ этилади.».
2. 1-бандда:
1) учинчи хатбошидаги «ШНҚ 2.03.05-13 «Пўлат конструкциялар. Лойиҳалаш меъёрлари» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.05-23 «Пўлат конструкциялар. Лойиҳалаш талаблари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) бешинчи хатбошидаги «ҚМҚ 2.01.07-96 «Юклар ва таъсирлар» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.07-21 «Юкламалар ва таъсирлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 3-бандда:
1) «ШНҚ 2.03.05-13да» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.05-23да» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ушбу ШНҚннг талаблари асосида бино ва иншоотларни сейсмик ҳудудларда лойиҳалаш ва қуришни ҚМҚ 2.01.03-19 талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.».
4. 6-банддаги «ШНҚ 2.03.05-13, ҚМҚ 2.01.07-96 ларга» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.05-23, ШНҚ 2.01.07-21 ларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 12-банднинг биринчи хатбошиси, 32, 35, 42 ва 186-бандлардаги «ШНҚ 2.03.05-13» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.05-23» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 15-банднинг биринчи хатбошиси, 23, 58-бандлар ва 200-банднинг бешинчи хатбошисидаги «ШНҚ 2.03.05-13га» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.05-23га» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 30-банднинг бешинчи хатбошисидаги «ҚМҚ 2.01.07-96 ҳамда ШНҚ 2.03.05-13» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.07-21 ҳамда ШНҚ 2.03.05-23» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 70-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси ҳамда 229-банддаги «ҚМҚ 2.01.07-96» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.07-21» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 242-банднинг тўққизинчи, ўнинчи ҳамда ўн бешинчи хатбошилари ва 264-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ШНҚ 2.03.05-13 нинг» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.05-23 нинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 14-илованинг матнидаги «ҚМҚ 2.01.07-96 ва ШНҚ 2.03.05-13 га» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.07-21 ва ШНҚ 2.03.05-23 га» деган сўзлар билан алмаштирилсин.