1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Амалга ошириш муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш. | 1. Ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уларда ҳуқуқий коллизиялар, ҳуқуқни қўллашда турлича ёндашувлар ва мураккабликлар мавжудлиги нуқтаи назаридан таҳлил этиш. Таҳлил асосида ташқи меҳнат миграцияси соҳасини тартибга солувчи амалдаги қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатларни бекор қилиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2. Миграция агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан хусусий бандлик агентликлари фаолиятини лицензиялаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан тегишли қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 3. Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш: хусусий бандлик агентликлари томонидан лицензия олиш учун захира қилинадиган маблағлар миқдорини базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз бараваридан тўрт минг бараваригача тушириш; хусусий бандлик агентликларига чет элда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда ушбу жараёнга ҳамкор хорижий иш берувчиларни жалб қилиш ҳуқуқини бериш; хусусий бандлик агентликларининг моддий-техника базаси ва улар раҳбарининг малакасига қўйиладиган талабларни белгилаш; хусусий бандлик агентликлари ходимлари учун одоб-ахлоқ қоидаларини жорий этиш; хусусий бандлик агентликлари фаолиятини баҳолаш мезонларини белгилаш ва уларнинг рейтингини тузиш; хусусий бандлик агентликлари ва хорижий иш берувчиларнинг фуқаролар олдида солидар жавобгар бўлишини белгиловчи тартибни жорий этиш; фирибгарлик, одам савдоси, терроризм, экстремизм билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар ташкил этган ёки раҳбари бўлган хусусий бандлик агентликларига лицензия берилишини, шунингдек, хусусий бандлик агентликлари томонидан ушбу жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар билан меҳнат, фуқаролик-ҳуқуқий ва агентлик шартномалари тузилишини тақиқлаш; хусусий бандлик агентликлари томонидан хизмат кўрсатиш шартномалари бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурталаш тартибини жорий этиш ва суғурта мукофоти миқдорини хизмат кўрсатиш шартномаси суммасига ҳамда фуқаронинг Ўзбекистонга қайтиш харажатларига мутаносиб миқдорда белгилаш. | 2024 йил декабрь | Миграция агентлиги, Адлия вазирлиги, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Бош прокуратура, Бизнес-омбудсман |
4. Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурталаш, шунингдек, мазкур соҳадаги суғурта маҳсулотларини ривожлантириш орқали Миграция жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини ошириш масалаларига оид илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва натижаси бўйича асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 5. Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг пул ўтказмаларини амалга ошириш бўйича харажатларини камайтириш масалаларига оид илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифларни киритиш. | 2025 йил январь | |||
6. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш: ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат органлари ва бошқа иштирокчиларнинг вазифа ва мажбуриятлари аниқ белгилаш; хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш чораларини белгилаш. | 2025 йил март | |||
7. Меҳнат миграцияси соҳасидаги миллий қонунчиликни халқаро ҳужжатларга мослаштириш чораларини кўриш. | 2025 йил апрель | |||
8. Фуқароларни хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юбориш жараёнида хусусий секторнинг иштироки кенгайтирилаётганлиги муносабати билан мазкур соҳада хорижий давлатлар билан тузилган халқаро шартномаларни қайта кўриб чиқиш. 9. Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларни ташкиллаштирилган ҳолда танлашнинг янги шаклларини ишлаб чиқиш ва амалиётга киритиш. | 2025 йил сентябрь | |||
2. | Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган фуқароларнинг чет мамлакатга чиқиш имкониятларини кенгайтириш ва уларга сифатли хизматлар кўрсатилишини таъминлаш. | Қуйидагиларни белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш: вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чиқиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан 10 миллион сўмгача миқдорда Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада (шундан 4 фоиз банк маржаси) икки йил муддатга микрокредитлар ажратиш тартибини; халқаро тан олинган дастурларни жорий қилган таълим ташкилотларида касбга ўқимоқчи бўлган фуқароларга Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан таълим кредитини ажратиш тартибини; «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида (кейинги ўринларда — Дастурий мажмуа) касбий таълим муассасалари ва касбий кўникмалар марказларида фаолият юритаётган чет тили фани ўқитувчиларининг рейтингини тузиш тартибини; инглиз, корейс, немис ва япон тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилар сони энг кўп бўлган 50 нафар ўқитувчига Жамғарма ҳисобидан 50 миллион сўмдан субсидия тўлаш тартибини. | 2024 йил декабрь | Миграция агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
3. | 2025 — 2030 йилларга мўлжалланган хавфсиз, тартибли ва қонуний миграция учун ҳуқуқий ҳамда ташкилий шарт-шароитларни яратишга қаратилган ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш. | 2025 — 2030 йилларда хавфсиз, тартибли ва қонуний миграция учун ҳуқуқий ва ташкилий шарт-шароитларни яратишга қаратилган ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш. Бунда Ҳаракатлар режасида, жумладан: ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани ва ташкилий асосларни такомиллаштириш; фуқаролик жамияти институтлари ролини янада ошириш; қонунчилик бузилиши ҳолатларининг мониторинги тизимини йўлга қўйиш; халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ахборот-маърифий ишларни жадаллаштиришни назарда тутиш. | 2025 йил февраль | Миграция агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
4. | Ташқи меҳнат миграцияси соҳасида давлат ва тижорат хизматларини кўрсатишнинг, чет элга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларга субсидиялар ажратишнинг маъмурий тартиб-таомилларини мақбуллаштириш ҳамда бизнес жараёнлари реинжинирингини (BPR) ўтказиш. | 1. Ташқи меҳнат миграцияси соҳасида давлат ва тижорат хизматларини кўрсатишнинг, чет элга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларга субсидиялар ажратишнинг маъмурий тартиб-таомилларини таҳлил этиш ҳамда бизнес жараёнлари реинжинирингини (BPR) ўтказиш. 2. Ўтказилган таҳлил натижаларига асосан ташқи меҳнат миграцияси соҳасида давлат ва тижорат хизматларини кўрсатишнинг, чет элга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларга субсидиялар ажратишнинг маъмурий тартиб-таомилларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 3. Ишлаб чиқилган ҳужжатлар лойиҳаларини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 4. Келишилган лойиҳаларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил март | Миграция агентлиги, Адлия вазирлиги |
5. | Дастурий мажмуани такомиллаштириш. | 1. Дастурий мажмуанинг мобиль иловасини ишлаб чиқиш. | 2024 йил декабрь | Миграция агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги |
2. Дастурий мажмуа ва унинг мобиль иловасида қуйидаги қўшимча имкониятларни яратиш: хорижий мамлакатларда талаб юқори бўлган касблар, уларни ўзлаштириш учун давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чоралари, шунингдек, ушбу касбларга ўқитадиган таълим ташкилотлари ҳақида маълумот олиш; фуқароларнинг хорижий иш берувчилар буюртмасида кўрсатилган талабларга жавоб беришини идоралараро ахборот алмашинуви орқали автоматик равишда баҳолаш (скоринг қилиш); хусусий бандлик агентликларининг хорижий иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари билан тузган шартномаларини рўйхатдан ўтказиш; хусусий бандлик агентликлари ва хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилаётган фуқароларга «шахсий кабинет» орқали хизмат кўрсатиш; шахсни «One-ID», «Face-ID», «Mobile-ID» каби тизимлар орқали идентификация қилишни йўлга қўйиш; хусусий бандлик агентлиги ва хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган фуқаролар ўртасидаги хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномани электрон тарзда расмийлаштириш; хусусий бандлик агентликлари томонидан хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни фақат ҳамкор хорижий иш берувчилар ва (ёки) рекрутинг агентликлари буюртманомаларида кўрсатилган бўш иш ўринлари доирасида тузиш; фуқароларга хизмат кўрсатиш шартномалари бандлари хусусий бандлик агентликлари томонидан ўз вақтида ва тўлиқ бажарилмаганлиги ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳақида мурожаат қилиш. 3. Қуйидагиларни назарда тутувчи ишончсиз хорижий иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари реестрини юритиш тартибини тасдиқлаш: хорижий иш берувчилар ва рекрутинг агентликларини реестрга киритиш ва чиқариш мезонларини; реестрни Дастурий мажмуада очиқ эълон қилиб боришни; хусусий бандлик агентликларининг ишончсиз хорижий иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари реестрига киритилган субъектлар билан тузилган шартномаларини Дастурий мажмуада рўйхатдан ўтказишни рад этишни. 4. Хорижда ташкиллаштирилган меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқарога масофадан туриб онлайн рўйхатдан ўтиш ва тўловларни амалга ошириш имконини яратиш мақсадида Дастурий мажмуани Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, Ички ишлар вазирлиги, тижорат банклари ва суғурта компанияларининг ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилиш. | 2025 йил январь | |||
6. | Фуқароларни ташкиллаштирилган ҳолда танлаш ҳамда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга юбориш жараёнларида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш. | 1. Қуйидагиларни назарда тутувчи тартибни жорий қилиш: хусусий бандлик агентликларига улар томонидан Жамғармада захира қилинадиган маблағларни тегишли лицензия амал қилиш муддатига мутаносиб даврга, Агентлик розилигисиз сарфламаслик ва маблағлар сарфланган тақдирда, белгиланган муддатларда ўрнини тўлдириш шарти билан тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштириш ҳуқуқини бериш; хусусий бандлик агентликларига захира қилинадиган маблағларни депозитга қўйиш ҳисобидан олинадиган фоиз даромадларини мустақил ишлатишга рухсат бериш; хусусий бандлик агентликларининг хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларида белгиланган мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ харажатларни ушбу депозитга жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан Агентлик кўрсатмасига асосан қоплаш. 2. Агентлик томонидан хорижий иш берувчилар ва (ёки) рекрутинг агентликларидан жалб қилинган иш ўринларини лицензияга эга хусусий бандлик агентликлари ўртасида тақсимлаш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | 2024 йил декабрь | Миграция агентлиги, Марказий банк, Адлия вазирлиги |
7. | Хусусий бандлик агентликларининг фуқароларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш борасидаги имкониятларини кенгайтириш. | 1. Хусусий бандлик агентликларига чет элда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш учун давлат таълим ташкилотлари бино ва иншоотларини текин фойдаланишга бериш. | 2025 йил январь | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Миграция агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги |
2. Хусусий бандлик агентликлари томонидан ташкил қилинган ўқув курсларининг таълим сифатини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан мониторинг қилиш. | Доимий | |||
8. | Хорижга ишлаш мақсадида кетаётган фуқароларни касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш, малакасини баҳолаш ва кетишдан олдин мослаштириш мажмуасини ташкил этиш. | Тошкент шаҳридаги Касбий кўникмалар марказининг Учтепа филиали биносида хорижга ишлаш мақсадида кетаётган фуқароларни касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш, малакасини баҳолаш ва кетишдан олдин мослаштириш мажмуасини ташкил этиш. | 2026 йил январь | Миграция агентлиги |
9. | Миграция соҳасида ваколатли давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ўзаро алоқаларни кенгайтириш ва ижтимоий шерикчиликни мустаҳкамлаш. | 1. Миграция соҳасидаги механизмларни такомиллаштириш, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга ва таҳқирланишга дучор бўлган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳалар юзасидан ижтимоий шерикчилик тўғрисидаги битим ва шартномалар тузиш. 2. Ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг натижаларини тизимли равишда ОАВ ва Интернет тармоғида ёритишни таъминлаш. | 2024 йил ноябрь | Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
10. | Хориждаги ўзбек диаспоралари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, уларни миграция соҳасидаги масалаларни ҳал этишга жалб этиш. | 1. Хорижда меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада ҳимоя қилиш ва миграция соҳасида юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида: хориждаги ўзбек диаспоралари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар рўйхатини шакллантириш ҳамда улар билан меҳнат миграцияси масалалари бўйича яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш; нодавлат нотижорат ташкилотларнинг миграция соҳасини такомиллаштириш, мигрантларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган грантларини жалб қилиш бўйича музокаралар олиб бориш; маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда мигрантларнинг нуфузини кўтаришга қаратилган материалларни жойлаштириш, ушбу мавзуга оид ток-шоу ва кўрсатувлар ташкил қилиш; халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда медиафорум, бўш иш ўринлари кўргазмалари ва иш берувчилар учун инфотурлар ташкил этиш. 2. Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида чет элга чиқаётган фуқаролар учун қисқа қўлланмаларни чоп этиш, уларга, шу жумладан аэропорт ва аҳоли гавжум жойларда, чет мамлакатларда бўлиш тартиби тўғрисида бирламчи маълумотлар бериш. | 2025 йил март | Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси |
11. | Хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари икки томонлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик бўйича чоралар кўриш. | 1. Хорижда ишлаётган фуқаролар икки томонлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик юзасидан музокаралар олиб бориш. 2. Ҳукуматлараро битимлар тузиш бўйича таклифлар киритиш. | 2024 йил декабрь | Солиқ қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Миграция агентлиги |
12. | Туркия Республикаси билан таълим, малака ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш бўйича ҳукуматлараро битим лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Туркия Республикасининг ваколатли органлари билан таълим, малака ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш бўйича ҳукуматлараро битим лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар ўтказиш. | 2025 йил май | Ташқи ишлар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миграция агентлиги |
2. Туркия ваколатли органи томонидан Ўзбекистон фуқароларига Туркияда меҳнат фаолиятини олиб бориш учун рухсатномалар берилмаслигига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш бўйича ҳукуматлараро музокаралар ўтказиш. | 2025 йил июнь | |||
13. | Хорижий давлатларга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш тизимини такомиллаштириш. | 1. Жанубий Кореяга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиб кетаётган фуқароларни кетишдан олдин тайёрловнинг 4 та босқичини Ўзбекистонда ўтказиш юзасидан Корея томони билан музокаралар олиб бориш. | 2025 йил январь | Миграция агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
2. Корея касбий таълим тизимига асосланган ўқув курсларини Ўзбекистонда ташкил этиш. | 2025 йил июнь | |||
14. | Ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш. | Қуйидагилар тўғрисида махсус дастур ва лавҳаларни эфирга узатиб бориш: хорижий мамлакатларда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш тартиби ва шартлари, чет давлатларнинг меҳнат ва миграция тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар, мазкур касбларга ўқитадиган таълим муассасалари; Агентлик, маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари, секторлар, «маҳалла еттилиги», Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилаётган ишлар; хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган фуқароларга давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чоралари. | 2024 — 2026 йиллар давомида | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Миграция агентлиги |
15. | Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган фуқароларнинг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш. | Кетишдан олдин мослаштириш тадбирлари доирасида ўтказиладиган курсларда фуқароларнинг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини оширишга доир мавзулар бўйича дастурлар ишлаб чиқиш ва машғулотлар ташкил этиш. | 2024 йил ноябрь | Миграция агентлиги, Марказий банк |
2-ИЛОВА
Т/р | Ҳудуд номи | Тасарруф этувчи вазирлик | Касбга ўқитиш муассасаси номи |
Қорақалпоғистон Республикаси | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази | |
Андижон вилояти | Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази | ||
Бухоро вилояти | Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази | ||
Жиззах вилояти | Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази | ||
Қашқадарё вилояти | Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази | ||
Навоий вилояти | Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази | ||
Наманган вилояти | Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази | ||
Самарқанд вилояти | Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази | ||
Сурхондарё вилояти | Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази | ||
Сирдарё вилояти | Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази | ||
Тошкент вилояти | Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази | ||
Фарғона вилояти | Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази | ||
Хоразм вилояти | Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази | ||
Тошкент шаҳри | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги | Тошкент шаҳридаги Касбий кўникмалар марказининг Учтепа филиали |
3-ИЛОВА
Т/р | Ҳудуд номи | Тасарруф этувчи вазирлик | Касбга ўқитиш муассасаси номи |
Қорақалпоғистон Республикаси | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | Нукус Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми | |
Андижон вилояти | Андижон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми | ||
Бухоро вилояти | Афшона Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми | ||
Жиззах вилояти | Жиззах Абу Али ибн Сино номли Жамоат саломатлиги техникуми | ||
Қашқадарё вилояти | Қарши Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми | ||
Навоий вилояти | Навоий Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми | ||
Наманган вилояти | 2-сон Наманган Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми | ||
Самарқанд вилояти | Самарқанд Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми | ||
Сурхондарё вилояти | Термиз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми | ||
Сирдарё вилояти | Гулистон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми | ||
Тошкент вилояти | Янгийўл Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми | ||
Фарғона вилояти | 1-сон Марғилон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми | ||
Хоразм вилояти | Урганч Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми | ||
Тошкент шаҳри | 2-Республика Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми | ||
Қашқадарё вилояти | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги | Қашқадарё вилояти касбий кўникмалар минтақавий маркази | |
Самарқанд вилояти | Самарқанд вилояти касбий кўникмалар минтақавий маркази | ||
Фарғона вилояти | Фарғона вилояти касбий кўникмалар минтақавий маркази | ||
Тошкент шаҳри | Тошкент шаҳри касбий кўникмалар минтақавий маркази |
4-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддатлари | Масъул ижрочилар |
I. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижий давлатларда ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга оширишини ташкил этиш бўйича истиқболли лойиҳаларни аниқлаш | ||||
Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари (Корея Республикаси, Япония, Австралия) | ||||
1. | «Мавсумий ишлар учун Е-8» виза тури орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Кореяга юбориш бўйича меморандум имзолаш. | 1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон фуқароларини вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилиш тўғрисида келишувга эришиш. | 2025 йил март | Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси, Миграция агентлиги |
2. Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ўртасида учрашувлар ташкил этиш ва Корея Республикасининг «Мавсумий ишлар учун Е-8» виза тури орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Кореяга юбориш тўғрисида меморандум лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил май | Миграция агентлиги | ||
3. Корея Республикаси (туманлар маъмурияти) ва Ўзбекистон Республикаси (туман ва шаҳар ҳокимликлари) маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ўртасида меморандум имзолаш. | Хорижий томон билан келишувга мувофиқ | |||
2. | Япония йирик иш берувчилари билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Япония давлатида бандлигини таъминлаш юзасидан келишувларга эришиш. | 1. Япония иш берувчилари талабига мос кадрлар базасини яратиш. | 2025 йил март | Миграция агентлиги, Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
2. Япония йирик иш берувчилари билан келишувлар имзолаш. | 2025 йил июнь | |||
3. Япония иш берувчилари талабларидан келиб чиқиб, касбий таълим ташкилотларида қурилиш, тиббиёт, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш касблари ва япон тили бўйича қўшма ўқув курсларини ташкил қилиш. 4. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда Японияга ишга юбориш чораларини кўриш. | Хорижий томон билан келишувга мувофиқ | |||
3. | Австралия ва Янги Зеландия давлатларига Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш бўйича имкониятларни яратиш. | 1. Австралия ва Янги Зеландия давлатларининг тегишли вазирлик ва идоралари билан музокаралар ўтказиш. 2. Миграция агентлиги вакилларининг мазкур давлатларга ишчи ташрифларини амалга ошириш ҳамда тегишли вазирлик ва идоралари, салоҳиятли иш берувчилари билан музокаралар ташкил этиш. | 2025 йил февраль | Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Сингапурдаги элчихонаси, Миграция агентлиги |
3. Ўзаро ҳамкорлик масалаларида келишувларга эришиш ва меҳнат миграцияси дастурларига қўшилиш масалаларини ўрганиш. | Хорижий томон билан келишувга мувофиқ | |||
Жанубий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ давлатлари ( Кувайт, Қатар) | ||||
4. | Кувайт Давлатида Ўзбекистон фуқароларини муносиб иш ўринлари билан таъминлашга қаратилган ҳуқуқий базани яратиш мақсадида тегишли келишувларни имзолаш. | 1. Келишув лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Хорижий томон билан келишув лойиҳаси ва уни имзолаш юзасидан музокаралар олиб бориш. | 2025 йил март | Ташқи ишлар вазирлиги, Миграция агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
3. Икки томонлама ҳужжатларни имзолаш. | Хорижий томон билан келишувга мувофиқ | Миграция агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
5. | Қатар Давлатида Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш имкониятларини яратиш. | 1. Йирик иш берувчи компаниялар билан мақсадли музокаралар ўтказиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил февраль | Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Қатар Давлатидаги элчихонаси, Миграция агентлиги |
2. Иш берувчилар талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон фуқароларини касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитишга ихтисослашган таълим муассасаларида тайёрлаш. | Хорижий томон билан келишувга мувофиқ | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миграция агентлиги | ||
3. Касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитишга ихтисослашган таълим муассасаларини муваффақиятли тамомлаган Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда ишга юборишни йўлга қўйиш. | Миграция агентлиги | |||
Европа давлатлари (Австрия, Словакия, Словения, Хорватия, Бельгия, Нидерландия, Венгрия, Буюк Британия, Литва, Латвия, Эстония, Финляндия, Италия, Испания, Чехия, Германия, Швеция, Туркия) | ||||
6. | Австрия давлатининг йирик иш берувчи компаниялари билан ҳамкорликни ривожлантириш. | 1. Йирик иш берувчи компаниялар билан мақсадли музокаралар ўтказиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил март | Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Австриядаги элчихонаси, Миграция агентлиги |
2. Меҳнат миграцияси дастурларига қўшилиш имкониятларини ўрганиш. | 2025 йил июнь | |||
3. Иш берувчилар талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон фуқароларини касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитишга ихтисослашган таълим муассасаларида тайёрлаш. | Хорижий томон билан келишувга мувофиқ | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миграция агентлиги | ||
4. Касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитишга ихтисослашган таълим муассасаларини муваффақиятли тамомлаган Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда ишга юборишни йўлга қўйиш. | Миграция агентлиги | |||
7. | Словакиянинг автосаноат ва машинасозлик соҳасидаги компаниялари билан музокаралар ўтказиш. | 1. Словакиянинг автосаноат ва машинасозлик соҳасидаги компаниялари билан музокаралар ўтказиш. 2. Ўзаро ҳамкорлик масалаларида келишувларга эришиш ва меҳнат миграцияси дастурларига қўшилиш масалаларини ўрганиш. 3. Словакиянинг автосаноат ва машинасозлик соҳасидаги йирик иш берувчи компаниялари билан мақсадли музокаралар ўтказиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил май | Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Австриядаги элчихонаси, Миграция агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
4. Иш берувчилар талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон фуқароларини юк ташувчи автомашина ва автобус ҳайдовчилигига ўқитишни ташкил этиш. | 2025 йил декабрь | Ички ишлар вазирлиги, Миграция агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
5. Юк ташувчи автомашина ва автобус ҳайдовчилигига ўқишни муваффақиятли тамомлаган Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда ишга юборишни йўлга қўйиш. | 2026 йил март | Миграция агентлиги | ||
8. | Словения ва Хорватия давлатларининг йирик иш берувчи компаниялари билан ҳамкорликни ривожлантириш. | 1. Йирик иш берувчи компаниялар билан мақсадли музокаралар ўтказиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил февраль | Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Австриядаги элчихонаси, Миграция агентлиги |
2. Иш берувчилар талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон фуқароларини касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитишга ихтисослашган таълим муассасаларида тайёрлаш. | 2025 йил май | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миграция агентлиги | ||
3. Касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитишга ихтисослашган таълим муассасаларини муваффақиятли тамомлаган Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда ишга юборишни йўлга қўйиш. | 2025 йил ноябрь | Миграция агентлиги | ||
9. | Бельгия билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш. | 1. Бельгия ҳукумати билан меҳнат миграцияси бўйича келишувларни тузиш, Ўзбекистоннинг меҳнат мигрантлари учун йиллик квоталар сонини ошириш, виза талабларини енгиллаштириш бўйича музокаралар олиб бориш. | 2025 йил сентябрь | Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги элчихонаси, Миграция агентлиги |
2. Ўзаро ҳамкорлик масалаларида келишувларга эришиш ва меҳнат миграцияси дастурларига қўшилиш масалаларини ўрганиш. | 2025 йил ноябрь | |||
3. Йирик иш берувчи компаниялар билан мақсадли музокаралар ўтказиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш. | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миграция агентлиги | |||
4. Иш берувчилар талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон фуқароларига инглиз ва француз тилларини ўргатиш, касбга тайёрлаш бўйича ўқув курсларини (дастурлаш, қурилиш, тиббиёт) ташкил этиб, уларни тамомлаган фуқароларга сертификатлар тақдим қилиш. | Хорижий томон билан келишувга мувофиқ | |||
5. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда ишга юборишни йўлга қўйиш. | Миграция агентлиги | |||
10. | Нидерландиянинг йирик иш берувчи корхоналари билан ҳамкорлик ўрнатиш. | 1. Нидерландия Ҳукумати билан меҳнат миграцияси бўйича келишувларни тузиш, Ўзбекистоннинг меҳнат мигрантлари учун йиллик квоталар сонини ошириш, виза талабларини енгиллаштириш бўйича музокаралар олиб бориш. | 2025 йил апрель | Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги элчихонаси, Миграция агентлиги |
2. Ўзаро ҳамкорлик масалаларида келишувларга эришиш ва меҳнат миграцияси дастурларига қўшилиш масалаларини ўрганиш. | 2025 йил август | |||
3. Йирик иш берувчи компаниялар билан мақсадли музокаралар ўтказиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш. | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миграция агентлиги | |||
4. Иш берувчилар талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон фуқароларига инглиз ва француз тилларини ўргатиш, касбга тайёрлаш бўйича ўқув курсларини (дастурлаш, қурилиш, тиббиёт) ташкил этиб, уларни тамомлаган фуқароларга сертификатлар тақдим қилиш. | Хорижий томон билан келишувга мувофиқ | |||
5. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда ишга юборишни йўлга қўйиш. | Миграция агентлиги | |||
11. | Венгрияда Ўзбекистон фуқароларини муносиб иш ўринлари билан таъминлашга қаратилган ҳуқуқий базани яратиш мақсадида тегишли келишувларга эришиш. | 1. Келишув лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Хорижий томон билан келишув лойиҳаси ва уни имзолаш юзасидан музокаралар олиб бориш. | 2025 йил март | Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Венгриядаги элчихонаси, Миграция агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
3. Икки томонлама ҳужжатларни имзолаш чораларини кўриш. | Хорижий томон билан келишувга мувофиқ | |||
12. | Буюк Британияда ҳамшираларни ишга жойлаштириш учун қулайлик яратиш ва иш билан таъминлаш кўламини ошириш. | 1. Тиббиёт терминологиясига асосланган инглиз тили тайёрлов курсларини ташкил этиш. | 2025 йил июнь | Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонаси |
2. «Occupational English Test» (OET) тиббиёт соҳасида инглиз тилини баҳолаш маркази филиали фаолиятини Ўзбекистонда йўлга қўйиш бўйича музокара ўтказиш ва филиални очиш. | 2025 йил сентябрь | |||
13. | Ўзбекистон Республикаси делегациясининг меҳнат миграцияси масалалари бўйича Европа давлатларига ташриф режасини тасдиқлаш ва амалга ошириш. | 1. Ўзбекистон Республикаси делегациясининг меҳнат миграцияси масалалари бўйича Европа давлатларига ташриф режасини келишиш учун Миграция бўйича республика комиссиясига таклиф киритиш. | 2024 йил ноябрь | Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
2. Тасдиқланган ташриф режаси бажарилишини таъминлаш. | 2025 йил декабрь | |||
3. Ташрифлар якуни бўйича эришилган келишувлар ижросини таъминлаш. | Келишувларда белгиланган муддатларда | |||
14. | Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагидаги фуқаролар учун виза расмийлаштиришда қулай шарт-шароитлар яратиш. | 1. «VFS Global» виза маркази билан музокаралар олиб бориш. | 2025 йил март | Ташқи ишлар вазирлиги, Миграция агентлиги |
2. Ҳамкорлик меморандумини имзолаш ва Миграция агентлиги биносида виза марказларининг фронт офисини ташкил этиш чораларини кўриш. | Хорижий томон билан келишувга мувофиқ | |||
15. | Латвия, Литва, Эстония ва Финляндиянинг йирик иш берувчи компаниялари билан Ўзбекистондан малакали ишчи кучини жалб қилиш бўйича манзилли ва тизимли музокаралар олиб бориш. | 1. Йирик иш берувчи компаниялар билан мақсадли музокаралар ўтказиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил апрель | Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги элчихонаси, Миграция агентлиги |
2. Иш берувчилар талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон фуқароларини касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитишга ихтисослашган таълим муассасаларида тайёрлаш. | Хорижий томон билан келишувга мувофиқ | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миграция агентлиги | ||
3. Касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитишга ихтисослашган таълим муассасаларини муваффақиятли тамомлаган Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда ишга юборишни йўлга қўйиш. | Миграция агентлиги | |||
16. | Италиянинг йирик иш берувчилари билан Ўзбекистон фуқароларини қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида юқори малака талаб этилмайдиган ишларга жалб этиш юзасидан музокаралар ўтказиш. | 1. Италия Республикаси Меҳнат ва ижтимоий сиёсат вазирлиги билан музокаралар ўтказиш ва «Decreto Flussi» дастурига Ўзбекистонни қўшиш. | 2025 йил февраль | Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчихонаси, Миграция агентлиги |
2. Иш берувчилар рўйхатини шакллантириш ва улар билан Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масаласи юзасидан музокаралар олиб бориш. | 2025 йил июнь | |||
3. Ўзбекистонлик ишчиларни иш берувчи корхоналарга ва мавсумий ишга жойлаштириш имкониятларини кўриб чиқиш. | 2025 йил ноябрь | |||
17. | Испания давлати билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш. | 1. Ўзбекистон фуқароларининг испан тилини ўрганиш даражасини ошириш мақсадида Сервантес институтининг филиалини мамлакатимизда очиш масаласини кўриб чиқиш. | 2025 йил март | Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Испаниядаги элчихонаси, Миграция агентлиги |
2. Меҳнат миграцияси дастурларига қўшилиш имкониятларини ўрганиш. | 2025 йил июль | |||
3. Иш берувчилар талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон фуқароларини касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитишга ихтисослашган таълим муассасаларида тайёрлаш. | Хорижий томон билан келишувга мувофиқ | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миграция агентлиги | ||
4. Ўзбекистонлик ишчиларни иш берувчи корхоналарга ишга жойлаштириш имкониятларини кўриб чиқиш. | Миграция агентлиги | |||
18. | Чехия Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги билан музокаралар олиб бориш. | 1. Чехия Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги ҳамда соҳага алоқадор бошқа идоралар билан музокаралар олиб бориш. | 2024 йил декабрь | Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги элчихонаси, Миграция агентлиги |
2. Ўзбекистонлик ишчиларни жалб қилиш учун ажратиладиган квоталар сонини кўпайтириш масалаларини келишиш. | 2025 йил март | |||
3. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкиллаштирилган тартибда ишга жалб қилиш имкониятини ўрганиш. | Хорижий томон билан келишувга мувофиқ | |||
19. | Ўзбекистонлик ишчиларнинг немис тилини В1-В2 даражасида билиши ва тегишли диплом (сертификат) билан тасдиқланган касбий малакани эгаллаши учун имкониятлар яратиш. | Германиянинг немис тили ва касб-ҳунарни ўқитишга ихтисослашган муассаса ва ширкатларини жалб қилган ҳолда ўзбекистонлик ишчилар учун ўқув курсларини ташкил қилиш. | 2024 — 2026 йиллар | Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа алоқадор вазирлик ва идоралар |
20. | Швециянинг йирик иш берувчи компаниялари билан Ўзбекистондан тегишли талабларга жавоб берадиган ишчи кучини жалб қилиш бўйича манзилли ва тизимли музокаралар олиб бориш. | 1. Йирик иш берувчи компаниялар билан мақсадли музокаралар ўтказиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш. 2. Меҳнат миграцияси дастурларига қўшилиш имкониятларини ўрганиш. | 2025 йил март | Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги элчихонаси, Миграция агентлиги |
3. Ўзбекистонлик ишчиларни Швецияда мавсумий ишларга жалб қилиш имкониятини ўрганиш. | 2025 йил июнь | |||
4. Иш берувчилар талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон фуқароларини касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитишга ихтисослашган таълим муассасаларида тайёрлаш. | Хорижий томон билан келишувга мувофиқ | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миграция агентлиги | ||
5. Таълим муассасаларини муваффақиятли тамомлаган фуқароларни ташкиллаштирилган ҳолда ишга юборишни йўлга қўйиш. | Миграция агентлиги | |||
21. | Туркия билан Ўзбекистон фуқаролари учун «ишчи виза»ни расмийлаштириш ва иш рухсатномасини бериш жараёнларини соддалаштиришга келишиш. | 1. Тегишли вазирлик ва идоралар билан музокаралар ўтказиш. | 2025 йил март | Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси, Миграция агентлиги |
2. Музокаралар натижаси бўйича Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган тартибда ишга жалб қилиш чораларини кўриш. | Хорижий томон билан келишувга мувофиқ | |||
Америка Қўшма Штатлари | ||||
22. | Америка Қўшма Штатлари билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ўрнатиш масалаларида музокара ўтказиш. | 1. Икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ўтказиладиган сиёсий маслаҳатлашувлар, шунингдек, ҳар йили ўтказиладиган Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик мулоқоти (SPD) кун тартиби доирасида Ўзбекистонни «Н-2» ишчи визасини олиши мумкин бўлган давлатлар рўйхатига киритиш масаласини кўриб чиқиш. | 2025 йил май | Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси, Миграция агентлиги |
2. Икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида консуллик маслаҳатлашувларини ташкил қилиш масаласини кўриб чиқиш. 3. АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ва Ўзбекистоннинг манфаатдор идоралари ўртасида бўлиб ўтадиган музокараларда хориж томонига Ўзбекистонда миграция соҳасида олиб борилаётган ижобий ўзгаришларни етказиш. | 2025 йил октябрь | |||
4. Масъул вазирлик ва идоралар вакилларидан ташкил топган делегациянинг АҚШга ташрифини амалга ошириш. | 2025 йил ноябрь | |||
5. Ташкиллаштирилган тартибда мигрантларни АҚШга юбориш бўйича икки томонлама битим ишлаб чиқиш ҳамда хориж томони билан келишиш. | Хорижий томон билан келишувга мувофиқ | |||
II. Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда ватандошлар ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш | ||||
Осиё-Тинч Океани минтақаси давлатлари (Корея Республикаси, Япония) | ||||
23. | Кореяда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг нуфузини кўтариш, иш берувчилар томонидан уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишининг олдини олиш, шунингдек, Корея Республикасида ноқонуний бўлишнинг салбий оқибатларини кенг жамоатчиликка ёритиб бориш. | 1. Меҳнат мигрантлари фаолиятида дуч келадиган муаммоларни ўрганиш. 2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилганлик ҳолатлари юзасидан мониторинг олиб бориш. 3. Элчихона ва ваколатхона томонидан ташкил этилган ватандошлар билан учрашувлар ва тадбирларга кенг оммани жалб қилиш. 4. Ноқонуний меҳнат миграциясига оид ахборий буклет ва флаерларни тайёрлаш. 5. Интернет тармоғи, ижтимоий тармоқлар ва бошқа ОАВ орқали миграцияга оид маълумотларни ёритиб бориш. 6. Учрашув ва тадбирларда мазкур масалаларнинг моҳиятини ёритиб бориш. | 2024 — 2026 йиллар | Миграция агентлиги, Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси |
24. | Хориждаги ватандошлар ташкилотлари ўртасида ўзаро алоқани йўлга қўйиш орқали Япониядаги меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмини яратиш. | 1. Меҳнат мигрантлари фаолиятида дуч келадиган муаммоларни ўрганиш. 2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилганлик ҳолатлари юзасидан мониторинг олиб бориш. 3. Хориждаги ватандошлар ташкилотлари билан тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш. | 2024 — 2026 йиллар | Миграция агентлиги, Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси |
Европа давлатлари | ||||
25. | Европа давлатларидаги ватандошларимиз ва Ўзбекистон Республикасининг Европа давлатларидаги элчихоналари ўртасидаги муносабатни ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ҳамда фуқароларимиз билан улар бўлиб турган давлатда иш билан таъминлаш борасида ҳамкорлик ўрнатиш. | 1. Ўзбек диаспораси вакиллари ва етакчилари билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш ва улар орқали барча ватандошларимиз билан яқиндан мулоқот ўрнатиш. | 2025 йил март | Ўзбекистон Республикасининг Европа давлатларидаги элчихоналари, Ташқи ишлар вазирлиги |
2. Ўзбек диаспораси вакиллари билан меҳнат мигрантлари масаласида ҳамкорлик тизимини ташкил қилиш. 3. Диаспора вакиллари ёрдамида Европа давлатларида ишсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини иш билан таъминлашга кўмаклашиш. | 2025 йил декабрь | |||
Америка Қўшма Штатлари ва Канада | ||||
26. | АҚШдаги Ўзбекистон фуқаролари ва ватандошларимиз билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларни йўлга қўйиш ва мазкур давлатларда фуқароларимизни иш билан таъминлаш борасида ҳамкорлик ўрнатиш. | 1. Ўзбек диаспораси вакиллари ва етакчилари билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш ва улар орқали барча ватандошларимиз билан яқиндан мулоқот ўрнатиш. 2. Ўзбек диаспораси вакиллари билан меҳнат мигрантлари масаласида ҳамкорлик тизимини йўлга қўйиш. | 2024 — 2026 йиллар | Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
27. | Канададаги Ўзбекистон фуқаролари ва ватандошларимиз билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантиришда ватандошлар уюшмалари салоҳиятидан кенг фойдаланиш. | 1. Меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ўқитиш ва ишга жойлашишига ёрдам бериш, турли хайрия акцияларини уюштиришда ватандошлар уюшмалари салоҳиятидан кенг фойдаланиш. 2. Ватандошлар уюшмалари билан биргаликда спорт ва маданий тадбирларни уюштириш. 3. Ватандошлар уюшмалари билан биргаликда Канадада Ўзбекистон маданий, илмий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш, ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ишларини амалга ошириш. | 2024 — 2026 йиллар | Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси |