Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг
буйруғи
Машина-трактор паркларининг ва қишлоқ хўжалик корхоналарининг машина саройлари тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 22 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 772-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги ПҚ-3751-сон «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сон «Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2024 йил 19 апрелдаги ПҚ-164-сон «Аграр соҳада хизмат кўрсатувчи давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланган Машина-трактор паркларининг ва қишлоқ хўжалик корхоналарининг машина саройлари тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 772, 1999 йил 12 июль) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. АБДУРАҲМОНОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 2 октябрь,
22-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 10/24/772-1/0842-сон)