29.05.2018 йилдаги ПҚ-3751-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Кўчирма]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигининг тезкор ривожланиши ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш имконини берувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2016 йилда қишлоқ хўжалик техникасини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва сервис хизмати кўрсатиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация хизматлари кўрсатишнинг ягона ўзаро боғланган тизимининг яратилиши қишлоқ хўжалиги корхоналари, «Ўзагросервис» АЖ ташкилотларининг сервис корхоналари ва машина-трактор паркларини қайта жиҳозлашни таъминлаш имконини берди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, мазкур соҳада ўтказилган таҳлиллар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш тизимида қатор тизимли муаммолар сақланиб қолаётганлигини кўрсатди. Улар қаторида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, «Ўзагросервис» АЖ ва улар таркибидаги корхоналарнинг, хусусан, машина-трактор паркларининг якуний молиявий кўрсаткичлари ва фаолиятининг самарасиз ташкил этилганлиги мазкур ташкилотлар фаолияти ва бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилишини талаб этмоқда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи, тадбиркорлик субъектларининг машина-трактор парклари фаолиятига жалб этилмаганлиги уларни ривожлантириш ва модернизация қилиш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан механизация ва сервис хизматларини кўрсатишлари борасидаги чекловлар мазкур хизматлар бозорининг тезкор ривожланишига ва қишлоқ хўжалиги ерларининг зарур техника билан кенг қамраб олинишига тўсқинлик қилмоқда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи, механизация ва сервис хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этишда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари манфаатдорлигининг паст даражадалиги уларнинг молиявий барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бешинчи, айрим мансабдор шахсларнинг механизация ва сервис хизматлари кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашишлари хусусий мулк дахлсизлигининг кафолатлари бузилишига ва мазкур фаолиятни амалга оширишнинг жозибадорлиги пасайишига олиб келмоқда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олтинчи, агротехник ишларни ташкил этишда алоҳида ёндошувнинг мавжуд эмаслиги, жумладан ҳудудларнинг ўзига хослигидан келиб чиқилмаслиги, шунингдек ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда механизация хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат молиявий кўмагининг мавжуд эмаслиги машина-трактор паркларида сезиларли даражада қарздорликлар пайдо бўлишининг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
еттинчи, қишлоқ хўжалик техникаси ва унинг эҳтиёт қисмларига бўлган нархларни оптималлаштириш, шунингдек ўзаро манфаатдорлик шартлари асосида мамлакатга янги илғор ишлаб чиқарувчиларни жалб қилиш борасидаги ишларнинг лозим даражада амалга оширилмаганлиги механизация ва сервис хизматлари бозорининг ривожланишига тўсқинлик қилмоқда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чиқарувчиларнинг норозилигини келтириб чиқармоқда ва машина-трактор парклари фаолиятининг самарадорлигини пасайтирмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга кўрсатилаётган механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини, енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбарига (Н.С. Отажонов) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги ПҚ-2658-сон «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори 7-бандининг «Автосаноат Агротехсервис» МЧЖ ва «Ўзагросервис» АЖ машина-трактор парклари тизимини оптималлаштириш қисми бажарилмаганлиги қатъий кўрсатиб ўтилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзагросервис» АЖ «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Агробанк» АТБ билан биргаликда икки ой муддатда «Автосаноат Агротехсервис» МЧЖ ва «Ўзагросервис» АЖ машина-трактор парклари тизимини оптималлаштириш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин ва оптималлаштиришнинг барча жараёнларини 2018 йилнинг 1 октябрига қадар якунласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, «Ўзавтосаноат» АЖнинг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 1 июлдан «Ўзагросервис» АЖнинг «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ташкилий тузилмасидан чиқариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзагросервис» АЖ устав жамғармасидаги «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖга тегишли бўлган улушни «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ устав жамғармасини ўтказилаётган улушнинг баланс қийматига камайтирган ҳолда давлат тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ва «Ўзагросервис» АЖ билан ҳамкорликда икки ой муддатда «Ўзагросервис» АЖни «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖнинг ташкилий тузилмасидан чиқиши билан боғлиқ барча ташкилий чора-тадбирлар кўрилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Ўзагросервис» АЖ икки ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда «Ўзагросервис» АЖ ташкилотларининг бўш турган ва фойдаланилмаётган бинолари ва иншоотларини тўлиқ хатловдан ўтказсин ҳамда уларни ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарздорликларини тегишли равишда камайтирган ҳолда баланс қиймати бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, тижорат банклари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига машина-трактор паркларининг «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар кафиллигида тақдим этилган кредитлари бўйича мажбурият таъминотини (кафиллик, мол-мулк гарови) алмаштириш тўғрисида таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзагросервис» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликларининг 2018 йил 1 ноябрдан қуйидагилар орқали машина-трактор паркларини бошқаришнинг энг самарали шаклини танлаш бўйича эксперимент (кейинги ўринларда — эксперимент) ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик билдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзагросервис» АЖнинг 2-иловага мувофиқ 26 та машина-трактор паркларини тадбиркорлик субъектларига сотиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзагросервис» АЖнинг 3-иловага мувофиқ 3 та машина-трактор паркларини давлат унитар корхоналарига (кейинги ўринларда — «Туман МТП» ДУК) айлантириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) «Ўзагросервис» АЖ машина-трактор паркларини сотиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимлари томонидан 2018 йил 31 декабргача қуйидагилар орқали таъминланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
баҳолаш бўйича ишлар харажатларини тегишли машина-трактор парклари маблағлари ҳисобидан қоплаган ҳолда машина-трактор паркларининг мулки ва мулкий ҳуқуқларни баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ёки бир нечта тадбиркорлик субъектлари томонидан тегишли машина-трактор паркларининг устав жамғармасидаги таъсисчи улушини эллик бир фоизидан юз фоизигача бозор нархида сотиб олиш бўйича энг яхши таклифлар танловини эълон қилиш ва ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
машина-трактор паркларининг устав жамғармасидаги юз фоиз улуш сотиб олинган вақтдан бошлаб икки йил давомида ташкилий-ҳуқуқий шакл ва асосий фаолият турини (механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш) сақлаб қолиш шарти билан «Ўзагросервис» АЖ ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тегишли шартнома тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
машина-трактор паркларининг устав жамғармаларидаги таъсисчи улушини сотишдан келиб тушган барча маблағларни «Ўзагросервис» АЖ ташкилотларининг қарздорликларини қоплашга йўналтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) таъсисчининг тегишли машина-трактор паркларининг устав жамғармаларидаги улушини баҳолаш қиймати бўйича сотиш имкони бўлмаган тақдирда, «Ўзагросервис» АЖ сотишга қўйилган активларнинг нархларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сон «Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган тартибда босқичма-босқич пасайтириш механизмини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) «Ўзагросервис» АЖ машина-трактор паркларини «Туман МТП» ДУКга айлантириш тегишли вилоятлар ҳокимликлари томонидан 2018 йилнинг 31 декабригача қуйидагилар орқали таъминланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
машина-трактор паркларининг устав жамғармаларидаги улушни кейинчаликда уларни «Туман МТП» ДУКга айлантирган ҳолда тегишли туман ҳокимликларига баланс қиймати бўйича ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзагросервис» АЖ устав жамғармасидаги давлат улушини туман ҳокимликларига ўтказилаётган улушнинг баланс қийматига камайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли туман ҳокимликлари томонидан «Туман МТП» ДУК уставларини тасдиқлаш, шунингдек уларни малакали кадрлар билан тўлдириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) тадбиркорлик субъектларига сотилган машина-трактор парклари, шунингдек «Туман МТП» ДУК тегишлича «Ўзагросервис» АЖнинг сотиладиган ва қайта ташкил этиладиган машина-трактор паркларининг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) тегишли туман ҳокимлиги «Туман МТП» ДУКнинг таъсисчиси ҳисобланади ва мазкур корхонанинг мулки етарли бўлмаган ҳолларда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар тарзда жавобгар бўлади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) тадбиркорлик субъектларига сотилган машина-трактор парклари ва «Туман МТП» ДУКларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги ПҚ-2658-сон «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 14-банди билан «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ва «Ўзагросервис» АЖ ташкилотлари учун белгиланган барча божхона, солиқ имтиёзлари ва преференциялар, бўшаган маблағларни қарздорликни ёпишга йўналтирган ҳолда, татбиқ этилади.
(8-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5668-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимларига экспериментнинг муваффақиятли ўтказилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. 2019 йилда «Туман МТП» ДУКларга қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришнинг мақсадли параметрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Экспериментда иштирок этувчи ташкилотларга қуйидагиларни таъминлаш тавсия этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
машина-трактор парклари томонидан кўрсатиладиган механизация ва сервис хизматлари рўйхатини кенгайтириш, жумладан юк ва енгил автотранспорт воситаларига ҳамда техниканинг бошқа турларига сервис хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
машина-трактор парклари фаолиятига инвесторларни, жумладан уларга хоналар, бино ва иншоотларни ижарага бериш ҳамда машина-трактор парки ҳудудида биргаликда тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш йўли билан жалб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли машина-трактор паркларининг жиҳозларини модернизация қилиш, шунингдек механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган жиҳозларнинг янги замонавий турларини сотиб олиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 1 январга қадар ўтказилган эксперимент натижалари бўйича машина-трактор паркларини бошқаришни ташкил этишнинг энг самарали шаклини қўллаш бўйича асосланган таклиф киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йилга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини шакллантиришда ҳосилдорлиги паст ерларга хизмат кўрсатувчи «Ўзагросервис» АЖ машина-трактор парклари учун қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олишга субсидиялар ажратишни назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. 2018 йил 1 июлдан якка тартибдаги тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига қишлоқ аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятга жалб этиш бўйича кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бориш, шунингдек уларга ўз фаолиятларини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси эксперимент ўтказишда қонунчиликка риоя этилиши ҳамда давлат органлари мансабдор шахсларининг машина-трактор парклари, фермерлик хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний фаолиятига аралашишларига йўл қўйилмаслиги устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш, таъмирлаш ҳамда механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома мажбуриятларининг бажарилиши устидан тизимли мониторинг ва жамоатчилик назоратини олиб бориш, уларнинг натижалари бўйича фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судларга даъво аризалари киритиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги техникаси ва улар эҳтиёт қисмлари нархларининг жаҳон конъюнктурасини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар бўйича аниқ таклифлар киритсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги техникаси учун импорт қилинадиган эҳтиёт қисмларни бевосита ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш тизимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзаро манфаатли шартлар асосида Ўзбекистон Республикасига қишлоқ хўжалиги техникасининг янги илғор ишлаб чиқарувчиларини жалб қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. «Ўзагросервис» АЖ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда «Ўзагросервис» АЖ ва унинг ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи фонди миқдорини ошириш бўйича аниқ чоралар кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда реал вақт режимида механизация хизматлари кўрсатишнинг ягона электрон ҳисобини юритиш ва мониторинг қилишни жорий этиш чораларини кўрсин, бунда ушбу тизимнинг «Ўзагросервис» АЖ учун очиқ бўлишини таъминлашни назарда тутсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 1 январига қадар тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятларни «Ўзагросервис» АЖга ўтказган ҳолда ҳудудий «Агросервис МТП» МЧЖларни «Ўзагросервис» АЖ таркибига қўшиб юборишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 январдаги ПҚ-3459-сон «Қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланиш даражасини янада ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 12-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзагротехмаш» АЖ ва «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖларнинг бир-бирини такрорловчи функциялари ва тузилмаларини, уларни бирлаштириш ҳамда «Ўзагролизинг» АЖни «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖнинг ташкилий тузилмасидан чиқариш йўли билан оптималлаштириш тўғрисида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, «Ўзагросервис» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаларига мазкур қарорнинг ижро ҳолати тўғрисида ахборот киритиб борсинлар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 29 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-3751-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги ПҚ-3751-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзагросервис» АЖнинг тадбиркорлик субъектларига сотиладиган машина-трактор парклари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т

«Ўзагросервис» АЖ машина-трактор паркларининг номи

Минтақалар номи

1.

«Хўжайли Агросервис МТП» МЧЖ

Қорақалпоғистон Республикаси

2.

«Амударё Агросервис МТП» МЧЖ

3.

«Асака Агросервис МТП» МЧЖ

Андижон вилояти

4.

«Хўжаобод Агросервис МТП» МЧЖ

5.

«Когон Агросервис МТП» МЧЖ

Бухоро вилояти

6.

«Қоровулбозор Агросервис МТП» МЧЖ

7.

«Зомин Агросервис МТП» МЧЖ

Жиззах вилояти

8.

«Ғаллаорол Агросервис МТП» МЧЖ

9.

«Шаҳрисабз Агросервис МТП» МЧЖ

Қашқадарё вилояти

10.

«Яккабоғ Агросервис МТП» МЧЖ

11.

«Кармана Агросервис МТП» МЧЖ

Навоий вилояти

12.

«Конимех Агросервис МТП» МЧЖ

13.

«Косонсой Агросервис МТП» МЧЖ

Наманган вилояти

14.

«Чортоқ Агросервис МТП» МЧЖ

15.

«Нуробод Агросервис МТП»МЧЖ

Самарқанд вилояти

16.

«Қўшработ Агросервис МТП» МЧЖ

17.

«Денов Агросервис МТП» МЧЖ

Сурхондарё вилояти

18.

«Қумқўрғон Агросервис МТП»МЧЖ

19.

«Боёвут Агросервис МТП» МЧЖ

Сирдарё вилояти

20.

«Ховос Агросервис МТП»МЧЖ

21.

«Оҳангарон Агросервис МТП» МЧЖ

Тошкент вилояти

22.

«Паркент Агросервис МТП» МЧЖ

23.

«Янгиобод Маш Тех Сервис» МЧЖ

Фарғона вилояти

24.

«Чимён Маш Тех Сервис» МЧЖ

25.

«Қўшкўпир Агросервис МТП» МЧЖ

Хоразм вилояти

26.

«Ҳазорасп Агросервис МТП» МЧЖ

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги ПҚ-3751-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзагросервис» АЖнинг давлат унитар корхоналарига айлантирилаётган машина-трактор парклари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

«Ўзагросервис» АЖ машина-трактор парклари номи

Давлат унитар корхоналари номи

1.

Пастдарғом туман «Агросервис МТП» МЧЖ

«Пастдарғом туман МТП» ДУК

2.

Жарқўрғон туман «Агросервис МТП» МЧЖ

«Жарқўрғон туман МТП» ДУК

3.

Гулистон туман «Агросервис МТП» МЧЖ

«Гулистонтуман МТП» ДУК

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги ПҚ-3751-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йилда «Туман МТП» ДУКларга қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб беришнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т

Ташкилотлар номи

Жами қишлоқ хўжалиги техникаси

шу жумладан

Ҳайдов техникаси

Чопиқ тракторлари

Осма ва тиркама қишлоқ хўжалиги техникаси

Бошқа техника турлари

сони

суммаси

сони

суммаси

сони

суммаси

сони

суммаси

сони

суммаси

1.

«Пастдарғом туман МТП» ДУК

24

6 130

6

4 372

5

1 200

13

558

2.

«Жарқўрғон туман МТП» ДУК

81

9 332

10

3 550

15

3 225

54

1 890

2

667

3.

«Гулистон туман МТП» ДУК

45

7 112

8

2 840

10

2 400

27

1 872

Жами

150

22 574

24

10 762

30

6 825

94

4 320

2

667

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: зарур ҳолларда қишлоқ хўжалиги техникаларининг сони ва суммаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда қайтадан кўриб чиқилиши мумкин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2018 й., 07/18/3751/1284-сон; 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)