1-ИЛОВА
ИЛОВА
|
Босқичлар |
Масъуллар |
Амалга ошириш механизми |
Муддати | |||
|
1-босқич |
Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Ўзбекгидрогеология» давлат муассасаси |
Сув омборлари тўғрисидаги барча маълумотларни (лойиҳа ҳужжатлари, кунлик олиб бориладиган ўлчов натижалари ва бошқалар), шунингдек, унинг атроф ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган кўчки ҳодисалари тўғрисидаги маълумотларни «Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси»га (кейинги ўринларда — Платформа) киритиб боради. |
Доимий равишда | |||
|
2-босқич |
Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги |
Платформага киритилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда, сув омборлари (III-IV-синфга кирувчи сув омборларида тақдим этилган рўйхат асосида) тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилади ва тўғонларнинг радиолокацион космик суратларини интерферометрик қайта ишлаш орқали деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикасини аниқлайди. |
Ҳар йили камида бир марта | |||
|
3-босқич |
Фанлар академияси |
Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизимидаги деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикаси маълумотларини ҳар бир тўғон кесимида илмий таҳлил қилади, шунингдек, кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаб, уларни Платформага киритади. |
Икки ҳафта муддатда | |||
|
Радиолокацион космик мониторинг натижаларига асосан сув омборлари тўғонлари ва унга туташ майдонларда деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикаси юқори бўлган ҳолатлар вужудга келган тақдирда, тегишли хулосани Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлиги космик мониторингини ўрганиш комиссиясига (кейинги ўринларда — Комиссия) тақдим этади. |
Заруратга кўра | |||||
|
4-босқич |
Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлиги космик мониторингини ўрганиш комиссияси |
Фанлар академиясининг тегишли хулосасини Комиссия мажлисида батафсил кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. Комиссия қарорини вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади. |
Уч кун муддатда | |||
|
5-босқич |
Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
Комиссия қарорида сув омборлари тўғонлари ва унга туташ майдонларда деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикаси юқори бўлган ҳолатлар мавжуд бўлса, сув омборлари тўғонларида инструментал-техник текширув ўтказади ва натижаси бўйича ҳисобот тайёрлаб, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Фанлар академиясига тақдим этади. |
Икки ҳафта муддатда | |||
|
6-босқич |
Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Фанлар академияси |
Инструментал-техник текширув ва космик мониторинг натижасида аниқланган маълумотларни ўрганиб чиқиб, уларнинг хавфсизлик мезонлари талабларига мос келиши ёки мос келмаслиги, шунингдек, тўғоннинг сейсмик мустаҳкамлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ҳамда хулосани Комиссияга тақдим этади. |
Бир ҳафта муддатда | |||
|
7-босқич |
Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлиги космик мониторингини ўрганиш комиссияси |
Тақдим этилган хулосани Комиссия мажлисида кўриб чиқади ва қарор қабул қилади. |
Уч кун муддатда | |||
|
Ўрганиш натижаларига кўра, хулоса хавфсизлик мезонлари талабларига мос келган тақдирда, Республика кенгашига ахборот киритади. |
Қарор қабул қилингандан сўнг | |||||
|
Сув омборлари тўғонлари хавфсизлик мезонларига мос келмаганда, тўғонда сейсмик заифлик мавжуд бўлганда ҳамда фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш хавфлари юзага келганда, Республика кенгашига ҳолат тўғрисида ахборот киритади. |
Бир кун муддатда | |||||
|
8-босқич |
Республика кенгаши |
Фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келиши мумкин бўлган сув омборлари тўғонларида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни белгилайди. |
Уч кун муддатда | |||
|
9-босқич |
Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда |
Сув омбори тўғонида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширади. Амалга оширилган ишлар тўғрисида Республика кенгашига ахборот киритади. |
Икки ҳафта муддатда | |||
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Сув омборининг номи |
Жойлашган манзили |
Синфи |
Фойдаланувчи ташкилот |
Сейсмик жиҳатдан неча баллик зонада жойлашганлик кўрсаткичи |
|
1. |
Андижон |
Андижон вилояти |
1 |
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ |
8 |
|
2. |
Тўдакўл |
Бухоро вилояти |
2 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
8 |
|
3. |
Тозакўл |
Бухоро вилояти |
2 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
8 |
|
4. |
Қўрғонтепа |
Фарғона вилояти |
2 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
8 |
|
5. |
Каркидон |
Фарғона вилояти |
1 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
8 |
|
6. |
Қоравултепа |
Жиззах вилояти |
2 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
8 |
|
7. |
Зомин |
Жиззах вилояти |
2 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
8 |
|
8. |
Чортоқ |
Наманган вилояти |
2 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
9 |
|
9. |
Резаксой |
Наманган вилояти |
1 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
9 |
|
10. |
Варзик |
Наманган вилояти |
2 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
9 |
|
11. |
Жийдалисой |
Наманган вилояти |
2 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
9 |
|
12. |
Пачкамар |
Қашқадарё вилояти |
2 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
8 |
|
13. |
Ҳисорак |
Қашқадарё вилояти |
1 |
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ |
8 |
|
14. |
Қизилсув |
Қашқадарё вилояти |
2 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
8 |
|
15. |
Деҳқонобод |
Қашқадарё вилояти |
2 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
8 |
|
16. |
Лангар |
Қашқадарё вилояти |
2 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
8 |
|
17. |
Чимқўрғон |
Қашқадарё вилояти |
2 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
8 |
|
18. |
Қорабоғ |
Қашқадарё вилояти |
2 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
8 |
|
19. |
Талимаржон |
Қашқадарё вилояти |
1 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
7 |
|
20. |
Қаттақўрғон |
Самарқанд вилояти |
2 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
8 |
|
21. |
Қоратепа |
Самарқанд вилояти |
2 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
8 |
|
22. |
Тусунсой |
Самарқанд вилояти |
2 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
7 |
|
23. |
Оқдарё |
Самарқанд вилояти |
3 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
7 |
|
24. |
Учқизил |
Сурхондарё вилояти |
4 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
7 |
|
25. |
Тўполанг |
Сурхондарё вилояти |
1 |
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ |
9 |
|
26. |
Жанубий Сурхон |
Сурхондарё вилояти |
2 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
9 |
|
27. |
Чорвоқ |
Тошкент вилояти |
1 |
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ |
8 |
|
28. |
Оҳангарон |
Тошкент вилояти |
1 |
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ |
8 |
|
29. |
Тошкент |
Тошкент вилояти |
2 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
8 |
3-ИЛОВА
|
1. |
С.З. Мирзаев |
— |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг вице-президенти, Комиссия раиси |
|
2. |
Д.А. Бекмирзаев |
— |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бўлим бошлиги, Комиссия раисининг ўринбосари |
|
3. |
Т.Н. Бутунбаев |
— |
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари |
|
4. |
С.Т. Зупаров |
— |
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари |
|
5. |
А.К. Фозилов |
— |
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Сув омборларидан хавфсиз ва самарали фойдаланиш бошқармаси бошлиғи |
|
6. |
Ш.М. Қодиров |
— |
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори |
|
7. |
Р.Б. Раҳимов |
— |
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи |
|
8. |
Т.З. Султанов |
— |
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори |
|
9. |
К.Дж. Салямова |
— |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти бош илмий ходими |
|
10. |
Б.Э. Хусанов |
— |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг М.Т. Урозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти бош илмий ходими |
|
11. |
В.А. Исмаилов |
— |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти директори |
|
12. |
Қ.И. Қўчқоров |
— |
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази бошлиғи |
|
13. |
Э.С. Тошматов |
— |
«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети доценти |
|
14. |
Ш.Н. Насруллаев |
— |
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги бўлим бошлиғи, Комиссия котиби |