Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПФ-157-сон Фармонига
ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбир номи | Амалга ошириш механизми | Амалга ошириш муддати | Масъул ижрочилар |
I. Рақамли технологиялар соҳасидаги экспорт қилувчи компаниялар фаолиятини қўллаб-қувватлаш | ||||
1. | IT соҳасида фаолият юритаётган маҳаллий компанияларни жаҳон бозорига олиб чиқиш. | 1. Жаҳон IT-бозорини ўрганиш, маҳаллий компанияларни ушбу бозорга олиб чиқиш бўйича самарали маркетинг стратегиялари ишлаб чиқиш учун нуфузли халқаро консалтинг ташкилотларини жалб қилиш. | 2025 йил 1 февраль | Рақамли технологиялар вазирлиги, IT-парк |
2. Маҳаллий бозорга хизмат кўрсатувчи IT-компанияларнинг халқаро кўргазма ва конференцияларда иштирокини ташкил этиш. | Тадбирлар ўтказиш режасига мувофиқ | |||
3. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали йирик халқаро компаниялар, маҳаллий уюшмалар, тадбиркорлар ва акселераторлар билан бизнес алоқалар ўрнатиш. | 2025 йил 15 июль | |||
2. | Хорижда фаолият юритувчи IT соҳасидаги йирик компанияларни Ўзбекистонда яратилган шароитлар тўғрисида хабардор қилишга қаратилган лойиҳани амалга ошириш. | 1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Юқори салоҳиятга эга йирик IT ва аутсорсинг компаниялари рўйхатини шакллантириш. | 2024 йил 15 ноябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, IT-парк |
3. Халқаро даражада юқори нуфузга эга хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш (видеолар, мақолалар ва бошқа ахборот материаллари). | 2025 йил давомида | |||
3. | Мазкур Фармонда кўзда тутилган солиқ имтиёзлари ва божхона преференциялари юзасидан Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2024 йил 15 ноябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги |
2. Қонун лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2024 йил 15 декабрь | |||
3. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил 1 январь | |||
4. | Халқаро IT-бозорида фаолият кўрсатувчи хорижий корхоналарни мамлакатимизга жалб қилиш ва уларнинг экспорт фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, маҳаллий IT-компанияларни жаҳон бозорига олиб чиқиш ишларини жадаллаштириш. | 1. Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия, Бельгия, Япония, Хитой ҳамда Корея Республикасидаги элчихоналари (ваколатхоналари)га хизмат сафарига юбориш учун Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларнинг юқори малакали ходимлари рўйхати ва ташрифларнинг календарь режасини шакллантириш. | 2024 йил 30 ноябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
2. Мазкур ходимлар рўйхати ва календарь режа лойиҳасини Ташқи ишлар вазирлиги билан келишиш ҳамда тасдиқлаш. | 2025 йил 20 февраль | |||
3. Тасдиқланган рўйхат ва календарь режага асосан Рақамли технологиялар вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларини хизмат сафарига юбориш. | 2025 йил давомида | |||
5. | IT-компанияларни қўллаб-қувватлашга оид дастур ва лойиҳалар асосида қўлланган чоралар, шунингдек, тегишли рўйхат ва рейтингларни Рақамли технологиялар вазирлиги расмий веб-сайтида алоҳида бўлим шаклида эълон қилиб бориш. | IT соҳасидаги корхоналар фаолиятини ривожлантириш бўйича дастурлар ва лойиҳалар асосида кўрсатилган қўллаб-қувватлаш чоралари юзасидан маълумотлар (ташкилотлар кесимида), Рақамли технологиялар вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан юритилиши белгиланган рўйхатлар ва рейтингларни вазирликнинг расмий веб-сайтида алоҳида бўлимда эълон қилиб бориш. | 2025 йил 1 январдан бошлаб | Рақамли технологиялар вазирлиги, IT-парк |
II. Дастурий маҳсулотлар, IT ва масофавий хизматлар экспорти билан шуғулланувчи компанияларга тақдим этилган шарт-шароитларни янада яхшилаш бўйича қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш | ||||
6. | IT-парк резидентлари томонидан амалга ошириш рухсат этилган фаолият турлари рўйхатини кенгайтириш. | 1. IT-парк резидентларига қуйидаги фаолият турларини амалга ошириш рухсат этилишини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш: ахборот технологиялари соҳасида ташкил этиладиган таълим хизмати доирасида, ушбу хизматдан йиллик умумий даромаднинг 40 фоиздан ошмаган ҳолда инглиз тили билан бир қаторда бошқа хорижий тилларни ҳам ўқитиш; Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ахборот хизматларини (бизнес-жараёнлари аутсорсинги) экспорт қилиш фаолияти доирасида, ушбу хизматдан йиллик умумий даромадининг 40 фоизидан ошмаган ҳолда бизнес-жараёнлари аутсорсинги бўйича таълим фаолиятини ҳам амалга ошириш; Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали экспорт қилинаётган хизматлар доирасида чет давлатларга билим жараёнлари аутсорсинги (Knowledge Process Outsourcing) хизматлари. | 2024 йил 15 ноябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси |
2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2024 йил 25 декабрь | |||
3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил 10 январь | |||
7. | «IT-visa» бериш тартибини такомиллаштириш. | 1. Олий таълим муассасаларининг ахборот технологиялари соҳасидаги фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчилари, шунингдек, IT-парк резиденти мақомини олган юридик шахснинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига ҳам «IT-visa» бериш тизимини йўлга қўйишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2024 йил 25 ноябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги |
2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2025 йил 25 февраль | |||
3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш. | 2025 йил 25 март | |||
8. | IT-парк фаолиятини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш. | 1. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом ва IT-пaрк резидентлари учун амалга ошириш рухсат этилган фаолият турларини таҳлил қилиш. | 2025 йил 1 март | Рақамли технологиялар вазирлиги, IT-пaрк |
2. Низом ҳамда амалга ошириш рухсат этилган фаолият турларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш. | 2025 йил 1 июнь | |||
3. Таклифлар асосида амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил 1 июль | |||
9. | Рақамли технологиялар соҳасида ўзини ўзи банд қилган шахсларни қўллаб-қувватлаш дастурини амалга ошириш. | 1. Дастурни амалга ошириш тартиби, шу жумладан, унда иштирок этиш, IT-парк резидентлари бўлган рақамли технологиялар соҳасида ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан амалга ошириш рухсат этиладиган фаолият турларини тасдиқлаш ҳамда ушбу дастурни молиялаштириш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2024 йил 25 октябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги, Рақамли таълимни ривожлантириш маркази |
2. Ҳукумат қарори лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2024 йил 5 ноябрь | |||
3. Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2024 йил 15 ноябрь | |||
10. | IT соҳасидаги экспорт салоҳиятини ошириш учун халқаро даражадаги малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш доирасида мақсадли қарзлар ажратиш тизимини такомиллаштириш. | 1. IT-парк резидентларига икки йил ичида IT соҳасидаги экспорт ҳажмини камида 30 фоизга ошириш шарти билан ёш мутахассисларга ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш ҳамда хорижий тиллар бўйича таълим олиш учун мақсадли қарз ажратиш тартиби бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 556-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил 1 февраль | Рақамли технологиялар вазирлиги, IT-парк |
2. Ҳукумат қарори лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2025 йил 15 апрель | |||
3. Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил 1 май | |||
11. | Ҳудудларда IT-саноатни ривожлантириш, аҳолини юқори даромадли иш ўринлари ва замонавий касблар билан таъминлаш, шунингдек, ҳудудларга IT-хизматлар экспорт қилувчи корхоналарни кенг жалб қилишга қаратилган дастур (Zero Risk), шунингдек, маҳаллий бозор учун IT-хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи корхоналарни халқаро IT-бозорга олиб чиқиш, уларнинг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш лойиҳасини (Local to Global) такомиллаштириш. | 1. Zero-Risk дастури ва Local to Global лойиҳалари амалга оширилиши ҳолатини таҳлил қилиш. | 2025 йил 15 январь | Рақамли технологиялар вазирлиги, IT-парк |
2. Дастур ва лойиҳани амалга ошириш тартибини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш. | 2025 йил 1 март | |||
3. Таклифлар асосида амалдаги қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритиш. | 2025 йил 1 апрель | |||
12. | IT-парк резидентларига корпоратив банк карталари орқали реклама хизматлари учун тўловларни мазкур қарорнинг 3-бандида кўзда тутилган тартибда амалга оширишга рухсат бериш бўйича тартибни амалиётга жорий этиш. | 1. IT-парк резидентларига корпоратив банк карталари орқали реклама хизматлари учун тўловларни амалга оширишга рухсат бериш тартиби юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Ҳукумат қарори лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2024 йил 1 ноябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Марказий банк |
3. Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2024 йил 1 декабрь | |||
13. | IT-парк резидентлари томонидан реклама хизматлари бўйича тўловларни чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари орқали амалга ошириш учун халқаро миқёсда 100 миллиондан ортиқ аудиторияга эга Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги хорижий ахборот ресурслари (шу жумладан, веб-сайтлар, платформалараро ресурслар, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар) рўйхатини тасдиқлаш. | 1. Халқаро миқёсда 100 миллиондан ортиқ аудиторияга эга Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги хорижий ахборот ресурслари (шу жумладан, веб-сайтлар, платформалараро ресурслар, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар) рўйхатини шакллантириш. | 2024 йил 1 ноябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Рақобат қўмитаси |
2. Рўйхатни тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2024 йил 15 ноябрь | |||
3. Рўйхатни Ҳукумат комиссиясига киритиш. | 2025 йил 1 декабрь | |||
14. | IT-парк резидентларига рухсат этилган корпоратив банк карталари орқали реклама хизматларидан фойдаланиш тўловлари бўйича тажриба-синов натижаларини таҳлил қилиш. | 1. Тажриба-синов асосида амалга оширилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш. | 2026 йил 1 январь | Рақамли технологиялар вазирлиги, |
2. Таҳлиллар асосида тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил 1 февраль | |||
III. Дастурий маҳсулотлар, рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда масофавий ҳамда IT-хизматлар экспорти тарғиботини кучайтириш | ||||
15. | Стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини кенгайтириш. | 1. Истиқболли стартап лойиҳалари ва муваффақиятга эришган IT-парк резидентлари рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил 25 январь | Рақамли технологиялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, IT-парк |
2. IT-парк резидентлари ва истиқболли стартап лойиҳалари тўғрисида медиамаҳсулотлар тайёрлаш. 3. Тайёрланган медиамаҳсулотларни хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилиш. 4. IT-парк резидентларининг халқаро кўргазма ва форумларда иштирокини ташкил этиш ҳамда халқаро майдонда резидентлар эътирофига эришиш. | 2025 йил давомида | |||
16. | Маҳаллий бозорга эътиборни кучайтириш ҳамда хорижий компанияларни жалб қилиш мақсадида IT-хизматлар аутсорсинги бўйича халқаро тадбирларни ташкил этиш. | 1. IT-аутсорсинг йўналишида халқаро даражадаги тадбирларни ўтказиш бўйича режа-графикни тасдиқлаш. | 2025 йил 1 февраль | Рақамли технологиялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
2. Тегишли тадбирларни ташкил этиш, бунда IT соҳасидаги етакчи хорижий компаниялар ва экспертларни таклиф қилиш. | Режа-графикка асосан | |||
17. | Рақамли технологиялар соҳасидаги йирик хорижий компанияларни Ўзбекистонда фаолият юритишга қизиқтириш ва уларни мамлакатда яратилган шароитлар ҳақида хабардор қилиш. | 1. Рақамлаштириш соҳасидаги хорижий компаниялар учун Ўзбекистон Республикасига ташрифларни (бизнес-тур) ташкил этиш ва уларда Ўзбекистон ҳақида ижобий фикр шакллантириш. 2. Ташрифлар доирасида йирик хорижий компаниялар ва фаолияти экспортга йўналтирилган IT-парк резидентлари ўртасида учрашувлар ўтказиш. | 2024 йил 15 ноябрдан бошлаб | Рақамли технологиялар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
18. | Хорижий компанияларни мамлакатимизга жалб қилиш бўйича чет давлатларда халқаро конференциялар ўтказиш. | 1. Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари билан ҳамкорликда конференция ташкил этиш ва халқаро IT-аутсорсинг компанияларини жалб қилиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш. 2. Тадбирни тарғиб қилиш ва соҳанинг асосий иштирокчилари билан алоқаларни ўрнатишда дипломатик миссияларнинг фаол иштирокини таъминлаш. 3. Хорижий компанияларни мамлакатимизга жалб қилиш бўйича чет давлатларда халқаро конференциялар ўтказиш. | Алоҳида режа график асосида | Рақамли технологиялар вазирлиги, IT-парк, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги |