14.10.2024 йилдаги ПФ-155-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 — 2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Космик тадқиқотлар соҳасини янада ривожлантириш ва аэрокосмик технологияларни жорий этиш орқали иқтисодиёт тармоқларидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2024 — 2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича самарадорликни ошириш учун қуйидагилар давлат космик мониторингининг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва бундай ер участкаларида бино ва иншоотлар қурилиши ҳолатларини аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрмон билан қопланган майдонларнинг чегараларини белгилаш ва уларнинг ҳолатини мониторинг қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
геология соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, фойдали қазилмалар жойлашган майдонлардан асоссиз равишда ва бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мавжуд чиқиндиларни сақлаш жойларида белгиланган ҳудуддан ташқарига чиқиш ҳолатларини, янги пайдо бўлган ноқонуний чиқинди зоналарини аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув омборларининг лойқа оқизиқлар билан тўлиб боришини, сув сатҳи режимини мониторинг қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланилишини ўрганиш, экинларнинг турлари ҳамда сув истеъмоли ҳажмларини аниқлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 — 2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларида давлат космик мониторингини амалга ошириш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг космик соҳасини ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, Дастур доирасида қуйидаги мақсадли кўрсаткичларга эришилиши назарда тутилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув сатҳи режими мониторинги амалга ошириладиган сув омборларининг сонини 50 тага етказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги экин ерлари кесимида экин ерларидан фойдаланишнинг жорий ҳолатини, экинларнинг турларини ҳамда ҳақиқатда экин экилган майдонларини тўлиқ қамраб олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, фойдали қазилмалар жойлашган майдонлардан асоссиз ва бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ишлари билан республиканинг барча ҳудудларини қамраб олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрмон билан қопланган барча майдонларнинг чегараларини белгилаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (кейинги ўринда — «Ўзбеккосмос» агентлиги) ҳамда Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази (кейинги ўринларда — Марказ) 2025 йил 1 майга қадар давлат космик мониторинги доирасида аниқланган барча маълумотлар «Space Gov Monitoring» марказлашган ягона платформасида (кейинги ўринларда — SGM платформаси) юритилиши ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар учун соҳавий тегишлилиги бўйича суб-платформалар яратилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 1 мартдан бошлаб ер қаъридан фойдаланиш бўйича масофавий мониторинг ва риск-таҳлил «Геомониторинг» ахборот тизими ҳамда SGM платформаси орқали амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Геомониторинг» ахборот тизимини ишлаб чиқиш, техник қўллаб-қувватлаш ва келгусида ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳисобидан молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбеккосмос» агентлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан биргаликда 2024 йил якунига қадар республикадаги барча 2 573 та норуда фойдали қазилма конларида ҳақиқатда қазилган ҳажмни аниқлашни йўлга қўйиш мақсадида конларнинг рақамли топохаритасини яратсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг бюджетдан ташқари Космик тармоқни ривожлантириш жамғармаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари Космик тармоқни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) этиб қайта номлансин ва қуйидагилар уни молиялаштиришнинг қўшимча манбалари этиб белгилансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-177-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2025 й., 06/25/177/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, вазирлик ва идоралар давлат космик мониторинги доирасида аниқлаган ҳуқуқбузарликлар бўйича ундирилган зарар ва жарима суммаларининг 10 фоизи Жамғармага йўналтирилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-177-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2025 й., 06/25/177/0880-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Рақамли технологиялар вазирлиги ва «Ўзбеккосмос» агентлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) «Ўзбеккосмос» агентлиги марказий аппарати тузилмасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбеккосмос» агентлиги директорининг икки нафар ўринбосарлари лавозимларини киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбеккосмос» агентлиги директорига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча штат бирликларини киритиш ваколатини бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Марказга 2027 йилга қадар тур сертификатга эга бўлишидан қатъи назар максимал учиш вазни 200 килограммдан ошмаган учувчисиз учиш аппаратларини ҳамда уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини харид қилиш, республика ҳудудига олиб кириш, сақлаш ҳамда улардан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатишга рухсат бериш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Белгилансинки, 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб аэро ва космик суратлар ҳамда уларнинг ҳосилаларидан фойдаланиш ва тарқатиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фазовий ўлчам аниқлиги 0,5 — 1 метр/пикселгача бўлган суратлар ва уларнинг ҳосилалари суратга олинган вақтдан бошлаб 5 кун ичида «Хизмат доирасида фойдаланиш учун» грифи асосида, 5 кун ўтгандан кейин эса очиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фазовий ўлчам аниқлиги 1 метр/пиксель ва ундан ортиқ бўлган суратлар ва уларнинг ҳосилалари ўта муҳим, режимли ва ҳарбий объектларни акс эттиришидан қатъи назар назорат кўригидан ўтказилмайди ва очиқ фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбеккосмос» агентлигининг буюртмаларига биноан жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ёки ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимларни ундирмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ «Ўзбеккосмос» агентлигига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг молиялаштириш манбаи аниқ белгиланмаган буюртмаларини бажаришда, буюртмалар билан боғлиқ харажатларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Давлат космик мониторингини амалга ошириш дастури доирасида ажратилган маблағларнинг иқтисод қилинган қисмидан қайта тақсимлаш орқали молиялаштиришга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, ушбу буюртмалар билан боғлиқ харажатлар буюртма берувчи органнинг ёки космик мониторинг амалга оширилаётган соҳага масъул бўлган ижро этувчи ҳокимият органининг бюджетдан ташқари маблағлари ва (ёки) тармоқ корхоналар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 14 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-155-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПФ-155-сон Фармонига

1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 — 2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларида давлат космик мониторингини амалга ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Тоғ-кон саноати ва геология соҳаси

1.

Норуда фойдали қазилма конларида ҳақиқатда қазиб олинган ҳажмни аниқлаш мақсадида аэрокосмик маркшейдерлик ишларини амалга ошириш.

1. Масофавий мониторинг доирасида лицензия ва рухсатномаларга эга бўлган барча конларнинг бирламчи асос топохариталарини WGS-84 координаталари тизимида яратиш мақсадида аэрокосмик технологияларни қўллаш орқали суратга олиш ва қайта ишлаш.

2024 йил 20 декабрга қадар

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

2. «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан тақдим этилган бирламчи асос топохариталар асосида маркшейдерлик ўлчовлари ва қазиб олиш ҳажмларини аниқлаш бўйича ишларни ташкил этиш.

2025 йил 1 январдан бошлаб

-

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Исламов),

Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси

(Б. Халматов),

«Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМ

(Ш. Мирхадиев)

3. «Геомониторинг» ахборот тизими доирасида «масофавий мониторинг» модулини ишлаб чиқиш ва фаолиятини йўлга қўйиш.

2025 йил 1 февралга қадар

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Исламов),

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

4. Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳисоботлари (5 ГР ҳисоботлари, dwg ва tiff форматида топохарита, координата ва баландликлар каталоги ва бошқалар) «Геомониторинг» ахборот тизимига рақамли форматда юкланишини йўлга қўйиш.

2025 йил 1 февралдан бошлаб ҳар чоракда

-

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Исламов)

5. «Геомониторинг» ахборот тизимига киритилган конларнинг 30 фоизидан кам бўлмаган қисмида Масофавий мониторинг доирасида аэрокосмик технологияларни қўллаш орқали ҳақиқатда қазиб олинган ҳажмни аниқлаш, ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан амалга оширилган маркшейдерлик ишлари билан солиштириш мақсадида натижаларни «Масофавий мониторинг» модулига киритиб бориш.

2025 йилдан бошлаб ҳар йили 25 декабрга қадар

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

6. «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан аниқланган ва «Масофавий мониторинг» модули орқали «Геомониторинг» ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида қонунбузарларга нисбатан соҳадаги ваколатли органлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қонуний чора кўриш.

Доимий

-

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Исламов),

Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси

(Б. Халматов),

«Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМ

(Ш. Мирхадиев),

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов)

7. Қонуний чоралар кўриш натижасида ундирилган масофавий мониторинг орқали аниқланган зарар ва жарима суммаларининг 10 фоизини Космик тармоқни ривожлантириш жамғармасига ўтказиш.

Доимий

-

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Исламов),

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов)

2.

Ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, фойдали қазилмалар жойлашган майдонлардан асоссиз равишда ва бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш.

1. Давлат космик мониторингини амалга ошириш дастурида белгиланган ҳудудлар доирасида амалга ошириладиган ишлар бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Ҳар йили февралда

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Исламов),

Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси

(Б. Халматов)

2. Техник ҳужжатларга асосан давлат космик мониторингини амалга ошириш ва «Space Geo Monitoring» субплатформасига босқичма-босқич маълумотларни юклаш.

Бунда:

2024 йилда 13 та;

2025 йилда 14 та;

2026 йилда 14 та ҳудуд кесимида босқичма-босқич мониторингни амалга ошириш.

Ҳар йили июнь, сентябрь, декабрь ойларида

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

3. Маълумотлар аниқлигини ошириш мақсадида космик суратларни қайта ишлаш орқали 1:10 000 масштаб аниқлигидаги картографик асосни яратиш.

2024 йил декабрь

4. Давлат космик мониторинги доирасида аниқланган маълумотлар асосида кўрилган ва кўрилаётган чоралар ҳақида (асослантирувчи ҳужжатлар билан) SGM ягона платформасига маълумот юклаш.

Ҳар йили август, ноябрь, февраль ойларида

-

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Исламов),

Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси

(Б. Халматов)

II. Сув хўжалиги соҳаси

3.

Қишлоқ хўжалиги экин ерларида сув истеъмоли ҳажмларини аниқлаш.

1. Давлат космик мониторингини амалга ошириш дастурида белгиланган ҳудудлар доирасида амалга ошириладиган ишлар бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Ҳар йили февралда

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев)

2. Техник ҳужжатларга асосан давлат космик мониторингини амалга ошириш ва «Space Water Monitoring» субплатформасига босқичма-босқич маълумотларни юклаш.

Бунда:

2024 йилда 2 та;

Ҳар йили декабрда

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар,

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар

(10,9 млрд сўм),

2025 йилда 3 та;

2026 йилда 4 та ҳудуд кесимида мониторингни амалга ошириш.

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

4.

Сув омборларининг лойқа оқизиқлар билан тўлиб бориш динамикасини мониторинг қилиш.

1. Давлат космик мониторингини амалга ошириш дастурида белгиланган ҳудудлар доирасида амалга ошириладиган ишлар бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Ҳар йили февралда

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов)

2. Техник ҳужжатларга асосан давлат космик мониторингини амалга ошириш ва «Space Siltation Monitoring» субплатформасига босқичма-босқич маълумотларни юклаш.

Бунда:

2024 йилда 35 та;

2025 йилда 20 та;

2026 йилда 30 та сув омбори кесимида босқичма-босқич мониторингни амалга ошириш.

Ҳар йили декабрда

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

3. Давлат космик мониторинги доирасида аниқланган маълумотларни ўз фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилиш.

Ҳар йили йил якунига қадар

-

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов)

5.

Сув омборларининг сув сатҳи режимини мониторинг қилиш.

1. Давлат космик мониторингини амалга ошириш дастурида белгиланган ҳудудлар доирасида амалга ошириладиган ишлар бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Ҳар йили февралда

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев)

2. Техник ҳужжатларга асосан давлат космик мониторингини амалга ошириш ва «Space Siltation Monitoring» субплатформасига босқичма-босқич маълумотларни юклаш.

Бунда:

2024 йилда 35 та;

2025 йилда 50 та;

2026 йилда 50 та сув омбори кесимида босқичма-босқич мониторингни амалга ошириш.

Ҳар йили декабрда

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

3. Давлат космик мониторинги доирасида аниқланган маълумотларни ўз фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилиш.

Ҳар йили йил якунига қадар

-

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев)

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов)

III. Қишлоқ хўжалиги соҳаси

6.

Қишлоқ хўжалиги экин ерларидан фойдаланишнинг жорий ҳолати (бошқа мақсадларда), экинларнинг турлари (асосан пахта, буғдой, шунингдек, сунъий интеллект имкониятларига кўра бошқа экин турлари) ҳамда ҳақиқатда экилган экин майдонларини аниқлаш.

1. Давлат космик мониторингини амалга ошириш дастурида белгиланган ҳудудлар доирасида амалга ошириладиган ишлар бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Ҳар йили февралда

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

2. Техник ҳужжатларга асосан давлат космик мониторингини амалга ошириш ва «Space Agro Monitoring» субплатформасига босқичма-босқич маълумотларни юклаш.

Бунда:

2024 йилда 8 та;

2025 йилда 13 та;

2026 йилда 13 та ҳудуд кесимида босқичма-босқич мониторингни амалга ошириш.

Ҳар йили июль, октябрь ойларида

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

IV. Ер муносабатлари соҳаси

7.

Ер муносабатлари соҳасида ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида бино ва иншоотлар қурилишини аниқлаш.

1. Давлат космик мониторингини амалга ошириш дастурида белгиланган ҳудудлар доирасида амалга ошириладиган ишлар бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Ҳар йили февралда

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов)

2. Техник ҳужжатларга асосан давлат космик мониторингини амалга ошириш ва «Space Land Monitoring» субплатформасига босқичма-босқич маълумотларни юклаш.

Бунда:

2024 йилда 14 та;

2025 йилда 14 та;

2026 йилда 14 та ҳудуд кесимида босқичма-босқич мониторингни амалга ошириш.

Ҳар йили июнь, сентябрь, декабрь ойларида

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

3. Маълумотлар аниқлигини ошириш мақсадида космик суратларни қайта ишлаш орқали 1:5000-1:10 000 масштаб аниқлигидаги картографик асосни яратиш.

2024 йил декабрь

4. Давлат космик мониторинги доирасида аниқланган маълумотлар асосида кўрилган ва кўрилаётган чоралар ҳақида (асослантирувчи ҳужжатлар билан) SGM ягона платформасига маълумот юклаш.

Ҳар йили август, ноябрь, февраль ойларида

-

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов)

8.

Қишлоқ хўжалиги ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатларини ҳамда ноқонуний қурилган бино ва иншоотларни аниқлаш.

1. Давлат космик мониторингини амалга ошириш дастурида белгиланган ҳудудлар доирасида амалга ошириладиган ишлар бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Ҳар йили февралда

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов)

2. Техник ҳужжатларга асосан давлат космик мониторингини амалга ошириш ва «Space Land Monitoring» субплатформасига босқичма-босқич маълумотларни юклаш.

Бунда:

2024 йилда 13 та;

2025 йилда 14 та;

2026 йилда 14 та ҳудуд кесимида босқичма-босқич мониторингни амалга ошириш.

Ҳар йили июнь, сентябрь, декабрь ойларида

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

3. Маълумотлар аниқлигини ошириш мақсадида космик суратларни қайта ишлаш орқали 1:5000-1:10 000 масштаб аниқлигидаги картографик асосни яратиш.

2024 йил декабрь

4. Давлат космик мониторинги доирасида аниқланган маълумотлар асосида кўрилган ва кўрилаётган чоралар ҳақида (асослантирувчи ҳужжатлар билан) SGM ягона платформасига маълумот юклаш.

Ҳар йили август, ноябрь, февраль ойларида

-

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов)

9.

Ўрмон фонди ерларида ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, ноқонуний бино ва иншоотлар қурилиш ҳолатларини аниқлаш.

1. Давлат космик мониторингини амалга ошириш дастурида белгиланган ҳудудлар доирасида амалга ошириладиган ишлар бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Ҳар йили февралда

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов)

2. Техник ҳужжатларга асосан давлат космик мониторингини амалга ошириш ва «Space Land Monitoring» субплатформасига босқичма-босқич маълумотларни юклаш:

Бунда:

2024 йилда 8 та;

2025 йилда 14 та;

2026 йилда 14 та ҳудуд кесимида босқичма-босқич мониторингни амалга ошириш.

Ҳар йили июнь, сентябрь, декабрь ойларида

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

3. Маълумотлар аниқлигини ошириш мақсадида космик суратларни қайта ишлаш орқали 1:5000-1:10 000 масштаб аниқлигидаги картографик асосни яратиш.

2024 йил декабрь

4. Давлат космик мониторинги доирасида аниқланган маълумотлар асосида кўрилган ва кўрилаётган чоралар ҳақида (асослантирувчи ҳужжатлар билан) SGM ягона платформасига маълумот юклаш.

Ҳар йили август, ноябрь, февраль ойларида

-

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов)

10.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, ноқонуний бино ва иншоотлар қурилиш ҳолатларини аниқлаш.

1. Давлат космик мониторингини амалга ошириш дастурида белгиланган ҳудудлар доирасида амалга ошириладиган ишлар бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Ҳар йили февралда

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов)

2. Техник ҳужжатларга асосан давлат космик мониторингини амалга ошириш ва «Space Land Monitoring» субплатформасига босқичма-босқич маълумотларни юклаш.

Бунда:

2024 йилда 12 та;

2025 йилда 14 та;

2026 йилда 14 та ҳудуд кесимида босқичма-босқич мониторингни амалга ошириш.

Ҳар йили июнь, сентябрь, декабрь ойларида

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

3. Маълумотлар аниқлигини ошириш мақсадида космик суратларни қайта ишлаш орқали 1:5000-1:10 000 масштаб аниқлигидаги картографик асосни яратиш.

2024 йил декабрь

4. Давлат космик мониторинги доирасида аниқланган маълумотлар асосида кўрилган ва кўрилаётган чоралар ҳақида (асослантирувчи ҳужжатлар билан) SGM ягона платформасига маълумот юклаш.

Ҳар йили август, ноябрь, февраль ойларида

-

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов)

11.

Сув омборларининг муҳофаза зоналарида ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, бино ва иншоотлар қурилиш ҳолатларини аниқлаш.

1. Давлат космик мониторингини амалга ошириш дастурида белгиланган ҳудудлар доирасида амалга ошириладиган ишлар бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Ҳар йили февралда

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов)

2. Техник ҳужжатларга асосан давлат космик мониторингини амалга ошириш ва «Space Land Monitoring» субплатформасига босқичма-босқич маълумотларни юклаш.

Бунда:

2024 йилда 35 та;

2025 йилда 50 та;

2026 йилда 50 та сув омборлари кесимида босқичма-босқич мониторингни амалга ошириш.

Ҳар йили июнь, сентябрь, декабрь ойларида

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

3. Давлат космик мониторинги доирасида аниқланган маълумотлар асосида кўрилган ва кўрилаётган чоралар ҳақида (асослантирувчи ҳужжатлар билан) SGM ягона платформасига маълумот юклаш.

Ҳар йили август, ноябрь, февраль ойларида

-

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов)

V. Ўрмон хўжалиги соҳаси

12.

Ўрмон билан қопланган майдонларнинг чегараларини белгилаш.

1. Давлат космик мониторингини амалга ошириш дастурида белгиланган ҳудудлар доирасида амалга ошириладиган ишлар бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Ҳар йили февралда

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги
(Ш. Кадиров),
Ўрмон агентлиги
(Н. Бакиров)

2. Техник ҳужжатларга асосан давлат космик мониторингини амалга ошириш ва «Space Forest Monitoring» субплатформасига босқичма-босқич маълумотларни юклаш.Бунда:2024 йилда 8 та;2025 йилда 4 та ҳудуд кесимида босқичма-босқич мониторингни амалга ошириш.

Ҳар йили декабрда

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

«Ўзбеккосмос» агентлиги
(Ш. Кадиров)

3. Давлат космик мониторинги доирасида амалга оширилган ҳудудлар бўйича қайта мониторингни ташкил этиш.

Ҳудудлар кесимида давлат космик мониторинги якунлангандан бошлаб ҳар 3 йилда

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

«Ўзбеккосмос» агентлиги
(Ш. Кадиров)

13.

Ўрмон фонди ерларидаги ўрмон қоплами бўйича турларга ажратиш ва унинг ҳолатини мониторинг қилиш.

1. Давлат космик мониторингини амалга ошириш дастурида белгиланган ҳудудлар доирасида амалга ошириладиган ишлар бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Ҳар йили февралда

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Ўрмон хўжалиги агентлиги

(Н. Бакиров)

2. Техник ҳужжатларга асосан давлат космик мониторингини амалга ошириш ва «Space Forest Monitoring» субплатформасига босқичма-босқич маълумотларни юклаш.

Бунда:

2024 йилда 1 та;

2025 йилда 3 та;

2026 йилда 6 та ҳудуд кесимида босқичма-босқич мониторингни амалга ошириш.

Ҳар йили декабрда

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

«Ўзбеккосмос»агентлиги

(Ш. Кадиров)

VI. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳаси

14.

Мавжуд чиқиндиларни сақлаш жойларида белгиланган ҳудуддан ташқарига чиқиш ҳолатларини, янги пайдо бўлган ноқонуний чиқинди зоналарини аниқлаш.

1. Давлат космик мониторингини амалга ошириш дастурида белгиланган ҳудудлар доирасида амалга ошириладиган ишлар бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Ҳар йили февралда

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

2. Техник ҳужжатларга асосан давлат космик мониторингини амалга ошириш ва «Space Eco Monitoring» субплатформасига босқичма-босқич маълумотларни юклаш.

Бунда:

2024 йилда 12 та;

2025 йилда 14 та;

2026 йилда 14 та ҳудуд кесимида босқичма-босқич мониторингни амалга ошириш.

Ҳар йили июнь, сентябрь, декабрь ойларида

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

3. Маълумотлар аниқлигини таъминлаш мақсадида космик суратларни қайта ишлаш орқали 1:10 000 масштаб аниқлигидаги картографик асосни яратиш.

2024 йил декабрь

4. Давлат космик мониторинги доирасида аниқланган маълумотлар асосида кўрилган ва кўрилаётган чоралар ҳақида (асослантирувчи ҳужжатлар билан) SGM ягона платформасига маълумот юклаш.

Ҳар йили август, ноябрь, февраль ойларида

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

15.

Бошоқли дон экинларидан бўшаган (ўримдан сўнг) ер майдонларида сомонпоялар ва уларнинг қолдиқларини ёқиш (далалар ёқилиши) ҳолатларини аниқлаш.

1. Давлат космик мониторингини амалга ошириш дастурида белгиланган ҳудудлар доирасида амалга ошириладиган ишлар бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Ҳар йили февралда

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

2. Техник ҳужжатларга асосан давлат космик мониторингини амалга ошириш ва «Space Eco Monitoring» субплатформасига босқичма-босқич маълумотларни юклаш.

Бунда:

2025 йилда 13 та;

2026 йилда 13 та ҳудуд кесимида босқичма-босқич мониторингни амалга ошириш.

Ҳар йили июнь, июль ойларида

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

«Ўзбеккосмос»агентлиги

(Ш. Кадиров)

3. Давлат космик мониторинги доирасида аниқланган маълумотлар асосида кўрилган ва кўрилаётган чоралар ҳақида (асослантирувчи ҳужжатлар билан) SGM ягона платформасига маълумот юклаш.

Ҳар йили июнь, июль, ойларида

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-177-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2025 й., 06/25/177/0880-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПФ-155-сон Фармонига

2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг космик соҳасини ривожлантириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш ва такомиллаштириш

1.

«Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари Космик тармоқни ривожлантириш жамғармаси низоми» тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2024 йил декабрь

-

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

2. Ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2025 йил февраль

3. Ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил март

2.

Давлат космик мониторинги хизматларини кўрсатиш бўйича тарифларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Тарифларни ишлаб чиқиш.

2025 йил апрель

-

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

2. Тарифларни Иқтисодиёт ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишиш.

2025 йил май

3. Келишилган тарифларни тасдиқлаш.

2025 йил июнь

3.

«Космик тадқиқотлар ва технологиялар — 2035» стратегиясини ишлаб чиқиш.

1. Консалтинг компанияни жалб қилган ҳолда қуйидагиларни назарда тутувчи Стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш:

а) космик инфратузилмани шакллантириш ва ривожлантириш;

б) сунъий йўлдошларни яратиш ва фаолиятини йўлга қўйиш;

в) космик тадқиқотларни амалга ошириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш;

г) мудофаа ва хавфсизлик ҳамда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш;

д) халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

2025 йил март

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар,

халқаро молия институтлари кредитлари

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Стратегия лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2025 йил июнь

3. Стратегия лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил июль

4.

«2027 — 2030 йилларда космик соҳани янада ривожлантириш орқали иқтисодиёт тармоқлари самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил август

-

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2026 йил октябрь

3. Ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил декабрь

II. Космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар базасини шакллантириш

5.

«Космик технологиялар. Космосдан сунъий йўлдош аппаратлари ёрдамида Ерни масофадан зондлаш. Маълумотлар мазмуни ва форматига қўйиладиган талаблар» миллий стандартини ишлаб чиқиш.

1. Миллий стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил март

-

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Ўзбекистон стандартлар институти

(Г. Газиев)

2. Миллий стандарт лойиҳасини стандартлаштириш бўйича техник қўмитада муҳокамадан ўтказиш.

2025 йил июль

3. Миллий стандартни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон стандартлар институтига киритиш.

2025 йил август

6.

«Космик технологиялар. Космосдан сунъий йўлдош аппаратлари ёрдамида Ерни масофадан зондлаш. Маълумотларни қайта ишлаш даражалари» миллий стандартини ишлаб чиқиш.

1. Миллий стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил март

-

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Ўзбекистон стандартлар институти

(Г. Газиев)

2. Миллий стандарт лойиҳасини стандартлаштириш бўйича техник қўмитада муҳокамадан ўтказиш.

2026 йил июль

3. Миллий стандартни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон стандартлар институтига киритиш.

2026 йил август

7.

«Космик технологиялар. Космосдан сунъий йўлдош аппаратлари ёрдамида Ерни масофадан зондлаш. Ҳосилавий (базавий) маҳсулотлар таркиби ва ҳужжатлаштириш тавсифига қўйиладиган талаблар» миллий стандартини ишлаб чиқиш.

1. Миллий стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил март

-

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Ўзбекистон стандартлар институти

(Г. Газиев)

2. Миллий стандарт лойиҳасини стандартлаштириш бўйича техник қўмитада муҳокамадан ўтказиш.

2026 йил апрель

3. Миллий стандартни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон стандартлар институтига киритиш.

2026 йил август

III. Космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш

8.

Космик соҳага оид халқаро шартномаларда иштирок этиш масаласини ишлаб чиқиш.

1. Космик соҳага оид халқаро шартномаларни ўрганиш ва уларда иштирок этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил май

-

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

2. Космик соҳага оид халқаро шартномаларда иштирок этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил июнь

9.

Халқаро астронавтика конгресси (International Astronautical Congress)га мезбонлик қилиш масаласини кўриб чиқиш.

1. Конгрессга мезбонлик қилиш шартларини ўрганиб чиқиш.

2026 йил февраль

-

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

2. Конгрессга мезбонлик қилиш бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2026 йил апрель

10.

БМТнинг Космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш қўмитаси (COPUOS) йиғилишларида миллий манфаатларни илгари суриш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва космик фазодан тинч мақсадларда фойдаланишни таъминлаш.

1. БМТнинг Космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш қўмитаси (COPUOS) йиғилишлари рўйхатини шакллантириш.

ҳар йили февраль ойига қадар

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

2. Йиғилишлар тематикасига кўра иштирокчилар рўйхатини шакллантириш.

2025 йилдан бошлаб ҳар йили декабрь ойига қадар

3. Йиғилишларда юқори савияда иштирок этишни таъминлаш.

2025 йилдан бошлаб ҳар йили декабрь ойига қадар

11.

Ўзбекистон Республикасида 2026 йилдаги «Space Technology Conference STC» халқаро конференциясини ташкил этиш.

1. Конференция дастурини ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

2. Конференция дастурини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил февраль

12.

«Ўзбеккосмос» агентлиги ходимларининг малакасини ошириш мақсадида уларни космик соҳага оид халқаро конференция ва кўргазмаларга юбориш.

1. Жаҳон космик соҳасининг долзарб тенденцияларини доимий равишда ўрганиш, дунёда ўтказилаётган соҳага оид конференция ва тадбирлар рўйхатини шакллантириш.

Ҳар йили декабрь ойида

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

2. «Ўзбеккосмос» агентлиги ходимларининг малакасини ошириш мақсадида уларни халқаро конференция ва тадбирларга юбориш масаласини ишлаб чиқиш.

Ҳар йили январь ойида

3. Ходимларни космик соҳадаги хорижий экспертлар иштирокидаги семинарлар, маслаҳат учрашувларига юборишни ташкиллаштириш.

заруратга кўра

IV. Космик фаолият соҳасида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш

13.

«Ўзбеккосмос» агентлиги ва унинг муассислигидаги ташкилотлар мутахассисларини ҳамда соҳага қизиқувчи ёшларни хорижий нуфузли компаниялар, ташкилотлар ва олий таълим муассасаларига стажировкалар, дастурлар семинарлар ёки тренингларга юбориш.

1. Хорижий компания, ташкилот ва институтлар рўйхатини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини таҳлил қилиш.

2024 йил ноябрь

«Ўзбеккосмос» агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари,

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари,

халқаро молия институтлари грант ва кредитлари

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Таҳлил асосида танланган хорижий компания, ташкилот ва институтлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

2024 йил декабрь

3. «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан стажировкалар, дастурлар, семинарлар ёки тренингларга юборишни ташкил этиб бориш бўйича режа-жадвални тасдиқлаш.

2025 йилдан бошлаб ҳар йилнинг январь ойида

4. Режа-жадвалга асосан ишларни ташкиллаштириш бўйича чоралар кўриш.

Режа-жадвалга асосан

14.

«Ўзбеккосмос» агентлиги ва унинг муассислигидаги ташкилотлар мутахассисларини ҳамда таълим муассасаларининг соҳага қизиқувчи иқтидорли ўқувчи ва талабаларини «Топ-300» талик рўйхатга кирувчи университетларга ўқишга юбориш.

1. Агентлик ва унинг муассислигидаги ташкилотлари мутахассислари, иқтидорли ўқувчи ва талабаларни саралаб олиш.

2025 йил март

«Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари ҳисобидан халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг грант ва кредитлари

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

(А. Бекмуродов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Саралаб олинган номзодларни «Топ-300» талик рўйхатга кирувчи университетларга ўқишга кириш танловларида иштирок этишларида кўмаклашиш.

2025 йил октябрь

3. Тизимли равишда танловлардан муваффақиятли ўтганларни ўқишга юборилишида тавсияномалар ва кафолат хатлари тақдим этиш.

заруратга кўра

15.

Иқтидорли ёшларни Япониянинг «Kyushu Institute of Technology» олий таълим муассасасига CubeSat сунъий йўлдошини яратиш ва уни учиришни ўз ичига олган «Космик муҳандислиги» магистратура босқичига ўқишга юбориш.

1. «Kyushu Institute of Technology» билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва таълим олувчиларга қўйиладиган талабларни ўрганиш.

2025 йил январь

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш.Шерматов),

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

2. Талабларга мувофиқ иқтидорли ёшларни саралаш ишларини ташкил этиш.

2025 йил июль

3. Саралаб олинганларни «Kyushu Institute of Technology» олий таълим муассасасига ўқишга юбориш ишларини ташкиллаштириш.

2025 йил октябрь

16.

Ерда космик миссия шароитларини имитация қилишга қаратилган «Аналог» космик миссияларни ташкил қилиш мақсадида космос ёки бошқа осмон жисмларида ишлаш билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш.

1. «Аналог» миссияларни амалга ошириш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.

2025 йил январь

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

2. Ўзбекистонда «Аналог» космик миссияни амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2025 йил март

V. Космик соҳага геоахборот технологияларини жорий этиш

17.

«Space Gov Monitoring» марказлашган ягона платформа (SGM ягона платформа) фаолиятини ташкил этиш.

1. SGM ягона платформасини яратиш.

2024 йил декабрь

Давлат космик мониторингини амалга ошириш дастури учун ажратилган маблағлар доирасида

«Ўзбеккосмос»агентлиги

(Ш. Кадиров)

2. SGM ягона платформаси фаолиятини ташкил этиш ва доимий қўллаб-қувватлашни таъминлаш.

2025 йил майдан бошлаб ҳар йилнинг декабрь ойига қадар

3. Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг мавжуд ахборот тизимларини «Ўзбеккосмос» агентлиги билан келишган ҳолда SGM ягона платформаси билан интеграция қилиш ва (ёки) ахборотларни (ахборот тизимлари мавжуд бўлмаган тақдирда) тегишлилиги бўйича SGM ягона платформасида юритилишини таъминлаш.

2025 йил май

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Исламов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов),

Ўрмон хўжалиги агентлиги

(Н. Бакиров)

18.

Космик суратлар захирасини яратиш мақсадида SGM ягона платформасида «Uz Space View» субплатформаси фаолиятини йўлга қўйиш.

1. «Uz Space View» субплатформасини яратиш.

2024 йил декабрь

Давлат космик мониторингини амалга ошириш дастури учун ажратилган маблағлар доирасида

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

2. «Uz Space View» субплатформаси фаолиятини ташкил этиш ва доимий қўллаб қувватлашни таъминлаш.

2025 йил майдан бошлаб ҳар йилнинг декабрь ойига қадар

3. «Uz Space View» субплатформасидан республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фойдаланиш имкониятини яратиш.

2025 йил май

-

19.

Ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, фойдали қазилмалар жойлашган майдонлардан асоссиз равишда ва бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича «Space Geo Monitoring» субплатформасини яратиш.

1. SGM ягона платформаси доирасида «Space Geo Monitoring» субплатформасини яратиш бўйича техник имкониятларни яратиш.

2025 йил февраль

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

2. «Space Geo Monitoring» субплатформасини яратиш.

2025 йил апрель

20.

Қишлоқ хўжалиги экин ерларида сув истеъмоли ҳажмларини аниқлаш бўйича «Space Water Monitoring» субплатформасини яратиш.

1. SGM ягона платформаси доирасида «Space Water Monitoring» субплатформасини яратиш бўйича техник имкониятларни яратиш.

2025 йил февраль

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

2. «Space Water Monitoring» субплатформасини яратиш.

2025 йил апрель

21.

Сув омборларининг лойқа оқизиқлар билан тўлиб бориш динамикаси ва сув сатҳи режимини мониторинг қилиш бўйича «Space Siltation Monitoring» субплатформасини яратиш.

1. SGM ягона платформаси доирасида «Space Siltation Monitoring» субплатформасини яратиш бўйича техник имкониятларни яратиш.

2025 йил февраль

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

2. «Space Siltation Monitoring» субплатформасини яратиш.

2025 йил апрель

22.

Қишлоқ хўжалиги экин ерларидан фойдаланишнинг жорий ҳолати (бошқа мақсадларда), экинларнинг турлари (асосан пахта, буғдой, шунингдек, сунъий интеллект имкониятларига кўра бошқа экин турлари) ҳамда ҳақиқатда экилган экин майдонларини аниқлаш бўйича «Space Agro Monitoring» субплатформасини яратиш.

1. SGM ягона платформаси доирасида «Space Agro Monitoring» субплатформасини яратиш бўйича техник имкониятларни яратиш.

2025 йил февраль

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

2. «Space Agro Monitoring» субплатформасини яратиш.

2025 йил апрель

23.

Ер муносабатлари соҳасида ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида бино ва иншоотлар қурилишини аниқлаш бўйича «Space Land Monitoring» субплатформасини яратиш.

1. SGM ягона платформаси доирасида «Space Land Monitoring» субплатформасини яратиш бўйича техник имкониятларни яратиш.

2025 йил февраль

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

2. «Space Land Monitoring» субплатформасини яратиш.

2025 йил апрель

24.

Ўрмон билан қопланган майдонларнинг чегараларини белгилаш бўйича «Space Forest Monitoring» субплатформасини яратиш.

1. SGM ягона платформаси доирасида «Space Forest Monitoring» субплатформасини яратиш бўйича техник имкониятларни яратиш.

2025 йил февраль

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

2. «Space Forest Monitoring» субплатформасини яратиш.

2025 йил апрель

25.

Мавжуд чиқиндиларни сақлаш жойларида белгиланган ҳудуддан ташқарига чиқиш, янги пайдо бўлган ноқонуний чиқинди зоналарини аниқлаш бўйича «Space Eco Monitoring» субплатформасини яратиш.

1. SGM ягона платформаси доирасида «Space Eco Monitoring» субплатформасини яратиш бўйича техник имкониятларни яратиш.

2025 йил февраль

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

2. «Space Eco Monitoring» субплатформасини яратиш.

2025 йил апрель

VI. Инновацион лойиҳаларни жорий этиш ва космик соҳани оммалаштириш

26.

Талабалар ва ёш мутахассислар ўртасида «Can Sat» типидаги мини сунъий йўлдош ишлаб чиқиш ва учириш.

1. «CanSat» типидаги мини сунъий йўлдошни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш бўйича қўлланма ишлаб чиқиш.

2025 йил февраль

«Ўзбеккосмос» агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

2. Иштирокчилар рўйхатини шакллантириш ва саралаб олиш ишларини ташкиллаштириш.

Ҳар йили март ойида

3. Тадбирни ташкил этиш.

Ҳар йили декабрь ойига қадар

27.

Робототехника, астрономия ва кичик сунъий йўлдошларни яратишга ихтисослаштирилган қисқа муддатли «Cosmic Camp» ёзги космик оромгоҳи дастурларини ташкил қилиш.

1. «Cosmic Camp» ёзги космик оромгоҳи дастурларини ташкил қилиш бўйича қўлланма ишлаб чиқиш.

2025 йил апрель

«Ўзбеккосмос» агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

2. Дастурларни республика оромгоҳларига жорий этиш бўйича рўйхат шакллантириш.

Ҳар йили май ойида

3. «Cosmic Camp» ёзги космик оромгоҳини дастурларини рўйхат бўйича ташкил этиш.

Ҳар йилнинг сентябрь ойига қадар

28.

Туркий давлатлар ташкилоти доирасида мактаб ўқувчиларини космос ва авиацияга ихтисослаштирилган Туркиянинг «Guhem» интерактив марказига юборилишини ташкил этиш.

1. Ўзбекистон Республикасининг мактаб ўқувчиларини «Guhem» интерактив марказига юбориш масаласини Туркий давлатлар ташкилоти билан биргаликда кўриб чиқиш.

Ҳар йили август ойига қадар

«Ўзбеккосмос» агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

2. Таклифнома асосида иқтидорли мактаб ўқувчиларини саралаб олиш.

Ҳар йили сентябрь ойида

3. Саралаб олинган ўқувчиларни «Guhem» интерактив марказига юбориш.

Ҳар йили декабрь ойига қадар

29.

Космик фаолиятга қизиқишни оммалаштириш мақсадида Халқаро космик ҳафталигини ташкиллаштириш.

1. Халқаро космик ҳафталиги доирасида ташкиллаштириладиган тадбирлар рўйхатини шакллантириш.

Ҳар йили сентябрь ойида

«Ўзбеккосмос» агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

2. Халқаро космик ҳафталиги доирасида ташкиллаштириладиган тадбирларни ўтказиш жойини белгилаш.

Ҳар йили октябрь ойида

3. Халқаро космик ҳафталигини ўтказиш.

Ҳар йили октябрь

30.

Талабалар ва мутахассислар учун ердаги жараёнларни таҳлил қилиш мақсадида сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилиш.

1. Сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслар тематикасини шакллантириш.

2025 йил июль

«Ўзбеккосмос» агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

2. Талабалар ва мутахассислар рўйхатини шакллантириш.

Ҳар йили октябрь ойига қадар

3. Қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилиш.

Ҳар йили декабрь ойига қадар

31.

Талабалар ва ёш олимлар ўртасида космик соҳадаги технологиялар ва ижтимоий ташаббусларни ривожлантиришга қаратилган инновацион ғоялар бўйича тадбир ташкиллаштириш.

1. Тадбир режаси ва мезонларини ишлаб чиқиш.

2025 йил февраль

«Ўзбеккосмос» агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

2. Иштирокчилар рўйхатини шакллантириш.

Ҳар йили апрель

3. Тадбирни ташкиллаштириш.

Ҳар йили май

32.

Ёшлар иштирокида юлдузлар ва сайёраларни кузатишга бағишланган «очиқ осмон кечалари» тадбирини ташкил қилиш.

1. Тадбирни режасини ишлаб чиқиш.

2025 йил март

«Ўзбеккосмос» агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров)

2. Тадбир иштирокчилари рўйхатини шакллантириш.

Ҳар йили май

3. Тадбирни ташкил этиш.

Ҳар йили декабрь ойига қадар

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-177-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2025 й., 06/25/177/0880-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПФ-155-сон Фармонига

3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига 1-илованинг «10. Рақамли технологиялар вазирлиги» бўлими 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

1.

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги

24

24

шу жумладан директор ўринбосарлари сони

2

2

».

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПҚ-4756-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларни бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхати қуйидаги мазмундаги 441-позиция билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

441.

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги

Халқаро астронавтика федерацияси

».

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 ноябрдаги «Космик тармоқни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-429-сон қарорининг 6-банди қуйидаги мазмундаги олтинчи-еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Президент давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Бош прокуратура томонидан берилган буюртма асосида шаклланган суратга олиш материаллари ва уларнинг ҳосилалари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби назорат кўригидан ўтказиш учун тақдим этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аэро ва космик суратлар ҳамда уларнинг ҳосилаларидан очиқ фойдаланиш ёки чекловчи гриф қўйилишини ушбу материалларни буюртма асосида қабул қилиб олган органлар томонидан белгиланади.»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-422-сон қарорига 6-илованинг 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

1.

Ер қаъридан фойдаланиш соҳасида белгиланган талабларни бузганлик учун ундириладиган жарималар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4078-сон қарори

а.

50 фоизи

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари

б.

40 фоизи

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ривожлантириш жамғармаси

в.

10 фоизи

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг бюджетдан ташқари Космик тармоқни ривожлантириш жамғармаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПФ-155-сон Фармони

».

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47-позиция «Ажратмалар миқдори (фоизларда)» устунидаги «20» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги 50-позиция билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

50.

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг бюджетдан ташқари Космик тармоқни ривожлантириш жамғармаси

Ер қаъри фойдали қазилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича аниқланган зарар суммаси фоизи миқдоридаги ажратмалар

10

».

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 августдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда аванс тўлаши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхати қуйидаги мазмундаги 23-позиция билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

23.

Космик хизматлар

100%

шартноманинг умумий суммасидан

».

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 336-сон қарорининг 1-иловаси 73-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Рақамли технологиялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 794-сон қарори 9-бандида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) биринчи хатбошидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Рақамли технологиялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) учинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Рақамли технологиялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-Ф-сон фармойишининг рус тилидаги матнида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 1-илованинг «6. Министерства и ведомства, хокимияты» бўлими 6.5-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«6.5. Директор Агентства космических исследований и технологий при Министерстве цифровых технологий Республики Узбекистан»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2-илованинг «6. Министерства и ведомства, хокимияты» бўлими 6.7-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«6.7. Директор Агентства космических исследований и технологий при Министерстве цифровых технологий Республики Узбекистан».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 06/24/155/0811-сон; 30.09.2025 й., 06/25/177/0880-сон)