Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
4. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 266-модда; 1996 йил, № 5—6, 63-модда, № 9, 120-модда; 1998 йил, № 9, 163-модда) «Амир Темур ордени» деган сўзлардан сўнг «Жалолиддин Мангуберди ордени» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
1. Жалолиддин Мангуберли ордени билан мамлакат мустақиллигини, Ватан сарҳадларини, она юрт тупроғини ҳимоя қилишда ҳамда уни кўз қорачиғидай асрашда юксак ҳарбий маҳорат, қаҳрамонлик ва жасорат намуналарини кўрсатган, давлатимизнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган қўмондонлик таркибига кирувчи ҳарбий хизматчилар мукофотланадилар.
3. Жалолиддин Мангуберди ордени билан мукофотлашга доир тақдимнома мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш муассасалари республика органларининг раҳбарлари томонидан киритилади.
4. Жалолиддин Мангуберди ордени билан мукофотлаш ва орденни топшириш «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Жалолиддин Мангуберди ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг олтмиш беш карраси миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
LexUZ шарҳи
«Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, давлат мукофотлари билан тақдирланган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлардан фойдаланадилар ҳамда бир марта бериладиган пул мукофоти ёки шу қийматдаги эсдалик совғасини оладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жалолиддин Мангуберди ордени билан мукофотланган шахслар қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
7. Жалолиддин Мангуберди ордени билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда орден, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла бериладиган пул тўлови мукофотланганнинг оиласига топширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2000 йил 29 августдаги ПФ-2708-сон «Жалолиддин мангуберди орденини таъсис этиш тўғрисида»ги Фармони
Жалолиддин Мангуберди ордени 925 пробали кумушдан тайёрланади, қиррадор кумушранг нурлар таралган бешбурчак шаклга эга. Бешбурчак жо бўлган доиранинг диаметри 55 миллиметрдир.
Орденнинг марказида, оқ айлана билан ҳошияланган доирада, таралаётган нурлар фонида Жалолиддин Мангубердининг қабариқ зарҳал тасвири жойлашган. Сиймо ортидаги фон ҳаворанг-мовий эмаль билан қопланган.
Айлананинг юқори қисмида доира бўйлаб «JALOLIDDIN MANGUBERDI» деган ёзув жойлашган. Айлананинг сирт диаметри 35 миллиметр.
Айлананинг пастки қисмида яшил эмаль қопланган иккита дафна новдаси симметрик тарзда жойлашган бўлиб, барглари орасига фианит кристаллар ўрнатилган.
Айлана узра, марказ бўйлаб ўлчами бўйича диаметри 8 миллиметрли доирага жо бўладиган тилларанг мусамман жойлашган.
Орденнинг орқа томони ботиқ. Ўртасида бурама қадағичи бор. Пастки қисмида орденнинг тартиб рақами 1 миллиметр катталикдаги ботиқ шрифт билан ёзилган.