28.01.1992 йилдаги 35-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.01.1992 йилдаги 35-сон
Дата вступления в силу
28.01.1992
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ФЕЛЬДЪЕГЕРЛИК ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Кўчирма]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ҳузуридаги фельдъегерлик хизмати бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ҳузуридаги Давлат фельдъегерлик хизматига айлантирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Илова қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ҳузуридаги Давлат фельдъегерлик хизмати тўғрисида Низом тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа ишлари вазирлиги, Миллий хавфсизлик xизмати, Молия вазирлиги, Автомобиль транспорти вазирлиги, Иқтисодиёт қўмитаси, Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармаси, Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги билан биргаликда бир ой муддат ичида Давлат фельдъегерлик хизмати фаолиятини таъминлашнинг ташкилий масалаларини кўриб чиқсинлар ва ҳал қилсинлар ҳамда зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кўриб чиқишига киритсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Алоқа вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик алоқа жўнатмаларини фельдъегерлик хизмати орқали қабул қилишни ва бошқа давлатларга олиб боришни ташкил этиш тўғрисидаги Низомни ҳамда тегишли хизматларга кетадиган харажатлар сметасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқишига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1992 йилдан бошлаб ҳар йили республика бюджетида, фойдаланувчилардан тушадиган даромадларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ҳузуридаги Давлат фельдъегерлик хизматини сақлаш учун зарур маблағларни назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1992 йил 28 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 28 январдаги 35-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ҳузуридаги Давлат фельдъегерлик хизмати тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ҳузуридаги Давлат фельдъегерлик хизмати давлат ҳокимияти ва бошқарувнинг олий органларига, ҳукумат муассасаларига, олий ҳарбий қўмондонликка, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Миллий xавфсизлик, мудофаа ишлари органларига ва дипломатик хизматларга ўта муҳим махфий ва бошқа алоқа жўнатмаларини етказиб беришни, шунингдек, айрим ҳолларда эса шартнома бўйича Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг, ташкилотлари ва муассасаларининг тез жўнатиладиган хатларини ташишни таъминловчи ҳарбий-чопарлик ҳукумат хизмати ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Давлат фельдъегерлик хизмати Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигига бўйсунади ва унга хизмат бошлиғи раҳбарлик қилади, уни Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазири лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Давлат фельдъегерлик хизмати бўлинмалари Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикасининг пойтаxтида, вилоят марказларида ҳамда зарурат бўлганда ўта муҳим давлат аҳамиятига эга бўлган иншоотларда тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Давлат фельдъегерлик хизмати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунларига,Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг буйруқларига, қоидаларига ва йўриқномаларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ҳукумат алоқа жўнатмаларини тезкорлик билан етказиб беришни таъминлаш учун республикада ва унинг ташқарисида ердаги ва ҳаво орқали фельдъегерлик йўналишлари шохобчалари тузилади. Темир йўл йўналишлари йўловчи ташиш поездларининг йўловчи ташиш вагонларидаги алоҳида купе ёки почта вагонларида бажарилади. Ҳаво орқали йўналишлар рейсда қатновчи йўловчи ташиш самолётларининг йўловчилар ташиш бўлмаларида бажарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўналишлар бўйича ҳукумат алоқа жўнатмаларини ташиш юзасидан Давлат фельдъегерлик хизмати ишини ташкил этиш ушбу алоқа жўнатмаларининг ишончли сақланишига ва унинг тезроқ етказиб берилишига кафолат берувчи барча зарур шарт-шароитларни таъминлаши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат фельдъегерлик хизмати йўналиш бўйича олиб бориладиган алоқа жўнатмаларининг энг кўп нормасини, сонини белгилаш ва зарурат бўлганда уни олиб боришни қўриқлашни кучайтириш ҳуқуқидан шунингдек, юк боғламлари ва жўнатмаларнинг бошқа турларини ташиш тартибини бошқариб бориш ва ташишни чеклаш ҳуқуқидан, агар ушбу ҳол Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратларининг алоқа жўнатмаларини ташиш билан боғлиқ бўлганда—ўша органлар билан келишувга кўра фойдаланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси ва унинг ҳудудий органлари Давлат фельдъегерлик хизмати бўлинмаларининг талабномаларига кўра фельдъегерлик составининг бориши учун белгиланган тарифлар бўйича йўл ҳақи тўланадиган алоҳида йўловчи ташиладиган купелар берадилар ҳамда темир йўл патталарини навбатдан ташқари сотишни таъминлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳаво орқали йўналишларда Давлат фельдъегерлик хизмати ишини таъминлаш учун Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармаси ва унинг ҳудудий органлари фельдъегерлик составига хизматни бажариш учун самолетларнинг йўловчиларни ташиш бўлмаларидаги қулайроқ жойларни берадилар. Давлат фельдъегерлик xизмати бўлинмаларининг талабномаларига кўра амалдаги тарифлар бўйича навбатдан ташқари авиапатталар сотишни таъминлайдилар ҳамда ушбу бўлинмаларга ижара шартларида аэропортларда телефон алоқаси ва хизмат радиотелевизион трансляцияси бўлган хоналар ажратадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги фельдъегерлик хизмати бўлинмаларини шартнома асосида бошқарув органлари ва бюджетдан пул олувчи ташкилотлар учун амалдаги тарифлар бўйича ишончли автотранспорт билан таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик xизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа ишлари вазирлигининг,Ўрта Осиё темир йўли бошқармасининг, Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармасининг, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлигининг органлари ва мансабдор шахслари Давлат фельдъегерлик хизмати ходимларига ҳукумат алоқа жўнатмаларини қўриқлаш ва олиб бориш юзасидан уларнинг ўз вазифаларини амалга оширишга ҳар томонлама ёрдам берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Давлат фельдъегерлик хизмати ходимларига алоқа жўнатмаларини олиб бориш бўйича хизмат бурчларини бажариш чоғида алоҳида ҳолларда мазкур Низомнинг 6-бандида саналган давлат органларига тегишли алоқа воситаларидан текинга фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат фельдъегерлик хизмати ходимлари томонидан алоқа воситаларидан фойдаланиш зарурлигини алоқани берувчи органларнинг мансабдор шахслари белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Фельдъегерлик алоқаси хизматига қуролли кучлардан захирага бўшатилган, ўз ишчанлик xислатлари, тайёргарлиги ва сиҳат-саломатлигининг аҳволи билан ўзларига ишонилган алоқа жўнатмаларининг сақланишини таъминлай оладиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Хизматнинг вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Давлат фельдъегерлик хизматига қуйидаги вазифалар юклатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Республикаси Президентидан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раисидан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазиридан чиқувчи алоқа жўнатмаларини олиб бориш, шунингдек, уларнинг номига бўлган алоқа жўнатмаларини ҳам уларнинг доимий ишлаш жойига, ҳам республикадаги ва чет элларга сафарлари чоғида уларга олиб бориш; Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Ишлар Бошқарувчисининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Котибиятининг алоқа жўнатмаларини олиб бориш юзасидан топшириқларини бажариш, шунингдек, махсус топшириқларни бажариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) барча алоқа жўнатмаларини олиб бориш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши сессиялари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ва Ҳукумати ўтказадиган кенгашлар котибиятлари ва таҳририй-ноширлик аппаратларининг топшириқларини бажариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратларига фельдъегерлик хизматлари кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа ишлари вазирлиги, Халқ назорати қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши ва Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги, халқ депутатлари вилоят Кенгашлари, вилоят ижроия қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Нукус шаҳридаги ва вилоят марказларидаги бўлинмалари, халқ депутатлари вилоят Кенгашлари ижроия қўмиталари ички ишлар бошқармалари, вилоят халқ назорати қўмиталари, Туркистон ҳарбий округи штаби ва унинг вилоят марказларида жойлашган бўлинмаларининг фельдъегерлик хизмати кўрсатадиган муассасаларга ва ташкилотларга юбориладиган махфий алоқа жўнатмаларини олиб боришни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) ўта муҳим мудофаа ва ҳарбий объектларга, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларига фельдъегерлик алоқа хизматларини кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг қарори билан барча давлатларга махфий ва махфий бўлмаган алоқа жўнатмаларини, техника буюмлари намуналарини етказиб бериш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг олий органларида фельдъегерлик алоқасининг янада тезроқ хизмат кўрсатиши мақсадида уларга бўлинмалар, гуруҳлар ёки алоҳида фельдъегерлар биркитилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Вазирликлар ва идораларнинг алоҳида муҳим иншоотлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан Давлат фельдъегерлик хизмати томонидан хизмат кўрсатиш учун қабул қилинади. Ушбу масала бўйича тегишли таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги билан келишилган ҳолда манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Вазирликлар ва идораларнинг алоҳида муҳим иншоотларига хизмат кўрсатиш махсус фельдъегерлик йўналишлари ёки бевосита мана шу иншоотларда фельдъегерлик хизмати бўлинмаларини ташкил этиш йўли билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алоҳида муҳим иншоотларга фельдъегерлик хизмати томонидан хизмат кўрсатиш тартиби ва шартлари мазкур Низом ва тегишли битим (шартнома)лар билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Маxфий.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Тузилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Давлат фельдъегерлик хизмат бўлинмаларининг ва штатлари Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ҳузуридаги Давлат фельдъегерлик хизматининг таркибий бўлинмалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрида — Давлат фельдъегерлик хизмати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нукус шаҳрида — фельдъегерлик хизмати бўлими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоятларнинг маъмурий марказлари ва бошқа шаҳарларда — фельдъегерлик хизмати бўлимлари ва бўлинмалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мудофаа, саноат ва ҳарбий иншоотларда — фельдъегерлик хизмати бўлимлари (гуруҳлари) таркибига кирувчи фельдъегерлик хизмати бўлимлари (гуруҳлар) ёки алоҳида биркитилган фельдъегерлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Хизматнинг шахсий таркиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Давлат фельдъегерлик хизматининг ходимлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида доимий хизмат қилувчи кичик, ўрта, катта ва юқори бошлиқлар таркибига, шунингдек, эркин ёлланадиган таркибга бўлинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат фельдъегерлик хизмати бўлинмаларининг раҳбарлари ходимларни танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш учун жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Давлат фельдъегерлик хизматининг бошлиқлар таркиби хизматни ички ишлар органларининг оддий ва бошлиқлар таркибининг хизматни ўташлари ҳақидаги амалдаги Низомга мувофиқ ўтайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат фельдъегерлик хизматининг ички ишлар органларида доимий хизматда бўлган ҳар бир ходими ички ишлар органлари бошлиқлар таркиби учун белгиланган қасамёдни қабул қилишга мажбурдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Эркин ёлланадиган таркибга Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилиги татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Давлат фельдъегерлик хизмати бошлиқлар таркиби лавозимларини эгаллаб турган шахсларнинг хизмат бўйича ишга тайинланиши, ишдан бўшаши ва бошқа ишга ўтиши белгиланган тартибда тасдиқланган лавозимлар рўйхатига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазири, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ҳузуридаги Давлат фельдъегерлик хизмати бошлиғи, фельдъегерлик хизмати бўлимлари ва бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан хизматга олиш, бошлиқлар таркибига махсус унвонлар бериш ва фельдъегерлик хизмати бошлиқлар таркибига кирувчи шаxсларни ички ишлар органлари хизматидан бўшатиш уларда амал қилувчи низомларга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Алоқа вазирлиги биргаликда қабул қиладиган буйруқлар билан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Давлат фельдъегерлик хизматининг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар учун белгиланган тартибда интизомий, маъмурий, моддий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Давлат фельдъегерлик хизмати бўлинмаларидаги ички тартиб, бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг бўйсуниши ва интизоми Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг буйруқлари ва йўриқномалари хамда ички ишлар органларининг интизомий устави билан тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат фельдъегерлик хизмати бўлинмаларининг ходимлари ўз хизматларига хос бўлмаган ишларга жалб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Давлат фельдъегерлик хизматининг бошлиқлар таркиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг бошлиқлар таркиби учун белгиланган кийим-бош киядилар. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари Давлат фельдъегерлик хизматининг бошлиқлар таркибига ички ишлар органлари бошлиқлар таркибининг тегишли шахсий гувоҳномаларини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Маблағ билан таъминлаш ва моддий таъминот
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Давлат фельдъегерлик хизматининг маъмурий-бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларини сақлаш фойдаланувчилардан тушувчи даромадлар ҳисобга олинган ҳолда республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ҳузуридаги Давлат фельдъегерлик хизмати мустақил балансга ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган, ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат фельдъегерлик хизмати бўлинмаларининг штатлари ва харажатлари сметаси маҳаллий молия органларида рўйхатдан ўтказилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг олий органлари, Ўзбекистон Республикасининг биркитилган фельдъегерлар томонидан хизмат кўрсатиладиган вазирликлари ва идоралари фельдъегерлик хизматининг биркитилган ходимларини сақлаш харажатларини тўлайдилар ҳамда зарур инвентарь ва коммунал хизматлар (электр билан ёритиш, иситиш, сув таъминоти, телефон алоқаси, радиотрансляция ва бошқалар) билан бирга текин жиҳозланган хизмат ва ёрдамчи хоналар ажратади, ишда зарур бўладиган материаллар, алоқа жўнатмаларини ташиш учун тара ва бошқалар билан таъминлайдилар, шунингдек, алоқа жўнатмаларини етказиб бериш ва ҳар хил топшириқларни бажариш учун автотранспорт берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мана шу органлар, вазирликлар ва идоралар Давлат фельдъегерлик хизматининг уларга хизмат қилиш учун биркитилган xодимларини уй-жой майдони, санатория-курортда даволаниш учун йўлланмалар билан таъминлайдилар, зарурат бўлганда эса уларга ётоқхоналардан коммунал ва маиший хизматлар учун харажатлар тўланмайдиган вақтинчалик турар жой майдони берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Агар алоҳида муҳим иншоотларга фельдъегерлик алоқаси билан хизмат кўрсатиш учун махсус фельдъегерлик маршрутлари ташкил этиш талаб этилса, бундай йўналишларни (авиация, темир йўл, автомобиль йўналишлари) сақлаш ва бу иншоотларга фельдъегерлик хизмати шахсий таркибининг хизмат сафарлари xаражатлари ана шу алоҳида муҳим иншоотлар тегишли бўлган вазирликлар ва идораларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат фельдъегерлик хизмати бўлинмалари бевосита алоҳида муҳим иншоотларнинг ёпиқ зоналарида жойлаштирилганда бу иншоотлар қарашли бўлган вазирликлар ва идоралар Давлат фельдъегерлик хизмати бўлинмаларининг ишлаши учун ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган тартибда зарур шароитларни таъминлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Муассасалар ва ташкилотларнинг алоқа жўнатмаларини Давлат фельдъегерлик хизмати орқали ташиганлик учун улар билан ҳисоб-китоблар фельдъегерлик алоқаси хизмати учун белгиланган тартибда тасдиқланган тариф бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Давлат фельдъегерлик хизматининг бошлиқлар таркиби ички ишлар органларининг бошлиқлар таркиби учун белгиланган барча ҳуқуқлар, имтиёзлар ва афзалликлардан фойдаланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат фельдъегерлик хизмати ходимларининг пул таъминоти Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари оператив хизмат ходимлари даражасида белгиланади. Кўрсатиб ўтилган имтиёзлар ва афзалликлар бу ходимларга Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ҳузуридаги Давлат фельдъегерлик хизмати ҳисобидан таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Давлат фельдъегерлик хизматининг бўлинмалари бевосита алоҳида муҳим иншоотларнинг ёпиқ зоналарида жойлашган бу бўлинмаларнинг бошлиқлар таркиби мана шу иншоотларда ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган ҳуқуқлар ва имтиёзлардан фойдаланадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Давлат фельдъегерлик хизматининг бошлиқлар таркибини кийим-бош билан (белгиланган норма бўйича), санатория-курортда даволаниш учун йўлланмалар билан таъминлаш, шунингдек, бу таркибнинг болаларини пионер лагерларига ва бошқа болалар муассасалари (яслилар, болалар боғчаларига йўлланмалар билан таъминлаш ички ишлар органлари томонидан мана шу хизматнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Давлат фельдъегерлик хизматининг ички ишлар органларида доимий хизматда бўлган ходимларининг ҳамда уларнинг оилаларининг амбулаторияда ва стационарда даволаниши Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг поликлиникалари ва стационарларида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппаратининг Ишлар Бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ҳузуридаги Давлат фельдъегерлик хизмати бўлинмаларининг автомобиль транспорти, моддий-теxника ресурслари билан таъминланишида, бу хизмат ходимларининг уй-жой-маиший шароитларини яxшилашда ёрдам кўрсатадилар.