18.09.2024 йилдаги 588-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.09.2024 йилдаги 588-сон
Дата вступления в силу
20.09.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024-2025 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини такомиллаштириб бориш орқали аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармони билан тасдиқланган Адлия органлари фаолиятини трансформация қилиш, давлат хизматларини кўрсатиш ва норма ижодкорлигини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси ижросини самарали амалга ошириб бориш мақсадида икки йилга мўлжалланган ҳуқуқий саводхонликни ошириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантиришга қаратилган комплекс ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2024-2025 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва ташкилотларида ўз фаолияти соҳасига оид ҳуқуқий ахборотларни аҳолига етказиш фаолиятини ташкил қилиш ҳамда мувофиқлаштиришга масъул бўлинмалар белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш даражаси ва сифати улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастурда белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши ҳамда натижаси бўйича маълумотлар ҳар чорак якунида Адлия вазирлигига тақдим этиб борилиши учун тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастурда белгиланган чора-тадбирлар тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Адлия вазирлиги Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолатини доимий мониторинг қилган ҳолда, уларнинг ижроси юзасидан ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 18 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
588-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 588-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024-2025 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш

1. Оилада ва таълим муассасаларида ҳуқуқий тарбияни ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш

1.

Болалар учун ҳуқуқий, мантиқий, кўнгилочар интерактив портал — «bolahuquqlari.uz» фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек, портални болалар учун мўлжалланган визуал маълумотлар билан бойитиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил октябрь

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Ҳ. Умарова)

2.

Ўқувчи-ёшларга мотивация беришга қаратилган турли акция ва бошқа тадбирлар ташкил қилиш. Бунда муваффақиятга эришган ёшлар билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил октябрь

-

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

3.

Ёшлар ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида «Ёшлар ва қонун» танловини ташкил қилиш.

Идоравий ҳужжат

2024 йил октябрь,

2025 йил апрель

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

4.

Болалар учун мўлжалланган ҳуқуқий мавзуларда, шу жумладан, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, дарсларга мунтазам қатнашиш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни тарғиб қиладиган видеороликлар тайёрлаш ва тарқатиш.

Видеороликлар

2024 йил октябрь,

2025 йил июль

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Ҳ. Умарова)

5.

Профессионал ва олий таълим муассасалари талабалари учун таълим жараёнлари, стипендия олиш, ётоқхона билан таъминланиш, таълим кредитлари, тўлов-контракт турлари, ўқишдан четлаштириш, ўқишни қайта тиклаш, академик таътил олиш, олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий таълим билан боғлиқ бошқа жараёнларни қамраб олган махсус қўлланмани тайёрлаш ва электрон шаклда тарқатиш.

Қўлланма

2024 йил октябрь

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов)

6.

Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини, билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида улар ўртасида «Интеллектуал марафон» лойиҳасини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил октябрь,

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

Бунда қуйидагиларни қамраб олиш:

«Зукко китобхон» танловини ташкил этиш;

«Заковат» интеллектуал танловини ташкил этиш; «Ҳуқуқ ва мантиқ чизиғи» тест танловини ташкил этиш;

Шахмат ва шашка мусобақаларини ташкил этиш; «Дўстимга китоб улашаман» акциясини ўтказиш.

2025 йил июнь

7.

Мактабларда «Ҳуқуқ оламига саёҳат» ўқув дастурларини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил октябрь

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Ҳ Умарова),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

8.

Ўқувчилар ўртасида «Ҳуқуқ билимдони» фан олимпиадаси, ҳуқуқ фани ўқитувчилари ўртасида «Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси» кўрик-танловини ўтказиш.

Танловлар

2024 йил октябрь

2025 йил август

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги

(А.Ташкулов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Ҳ. Умарова)

9.

Тенгдош-тенгдошга тамойили асосида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтиришга қаратилган «Ислоҳотларга дахлдорман!» кенг қамровли тарғибот акциясини ўтказиш.

Манзилли тарғибот тадбирлари

2024 йил октябрь,

2025 йил июнь

-

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

10.

Таълим муассасаларида ўқувчи-ёшлар учун давлат рамзларини эъзозлаш, ёшга мос ҳуқуқ ва бурчларни тушунтириш мавзуларида очиқ дарслар, ўқув машғулотларини тизимли ва узлуксиз ташкил қилиш.

Очиқ дарслар, ўқув машғулотлари

2024-2025 ўқув йили давомида

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Ҳ. Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

11.

«Конституция — ҳуқуқларим пойдевори» мавзусида барча умумтаълим мактабларини қамраб олишга қаратилган ижодий иншолар танловини ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024-2025 ўқув йили давомида

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Ҳ. Умарова),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

12.

Таълим муассасаларида ёшларни ўз ҳуқуқий саводхонлигини юксак даражада шакллантириш ва оширишдек эзгу мақсадлар атрофида бирлаштирувчи «Ҳуқуқий билимлар ойлиги»ни ўтказиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2024 йил октябрь,

2025 йил октябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Ҳ. Умарова)

13.

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчилари учун «Моддалар гапиради» номли туркум видеороликлар тайёрлаш ва таълим муассасаларига етказиш.

Видеороликлар

2024 йил ноябрь

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Ҳ. Умарова)

14.

Таълим муассасаларида «Конституцияда ёшлар ҳуқуқлари» шиори остида ҳуқуқий ойлик ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йил ноябрь-декабрь,

2025 йил ноябрь-декабрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Ҳ. Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

15.

Адлия вазирлиги юридик техникумларнинг ўқувчи-ёшлари ўртасида «Идрок» интеллектуал ўйинларини ўтказиш.

Танловлар

2024 йил ноябрь-декабрь,

2025 йил ноябрь-декабрь

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

16.

Ўқувчилар ва талабалар ўртасида коррупцияға қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловини ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил ноябрь-декабрь,

2025 йил ноябрь-декабрь

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Ҳ. Умарова)

17.

Кўзи ожиз ўқувчи-ёшлар учун уларнинг ҳуқуқларига оид қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан, янги таҳрирдаги Конституциянинг аудио шаклларини тайёрлаш ҳамда кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга етказиш.

Аудио материаллар

2024 йил декабрь

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

18.

Ёшларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган онлайн ҳуқуқий саводхонлик мактабини ташкил этиш ва у орқали бепул ҳуқуқий ўқув курсларини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил декабрь

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев)

19.

Ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда уларда ватанпарварлик, жамиятга дахлдорлик туйғуларини шакллантиришга қаратилган «Ҳуқуқ ойлиги» лойиҳасини ташкил қилиш.

Манзилли тарғибот тадбирлари

2024 йил декабрь

2025 йил октябрь

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев)

20.

Оилавий ажримлар, оилалардаги нотинчлик, зўравонликнинг ҳуқуқий ва болалар тарбиясидаги салбий оқибатларини ёритиб берувчи ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги телеканаллар орқали тарқатиш.

Ижтимоий видеоролик

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар чоракда камида битта материал)

-

МТРК

(А. Жўрабоев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

21.

Ёшларда ҳуқуқшунослик касбига бўлган қизиқишини рағбатлантириш, уларга ҳуқуқий таълим билан жойига чиққан ҳолда танишиш имкониятини яратиш мақсадида юридик таълим муассасалари, шу жумладан, Тошкент давлат юридик университети ва юридик техникумларда ёшлар учун «Очиқ эшиклар куни» тадбирларини ўтказиш.

«Очиқ эшиклар куни» тадбирлари

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар чоракда камида бир маротаба)

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

22.

Ёшларнинг ўз ҳуқуқларидан хабардорлик даражасини сўровномалар ўтказиш орқали аниқлаш ва унинг натижаларига кўра ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни оширишга қаратилган манзилли тадбирлар ташкил қилиш.

Манзилли тарғибот тадбирлари

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар чоракда бир маротаба)

-

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

23.

«Мамлакат келажаги — қонунга итоаткор ва ҳуқуқбузарликка тоқатсиз ёшлар билан» ғояси асосида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, уларда қонунларга ҳурмат, мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳамда ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган комплекс ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш.

Манзилли тарғибот тадбирлари

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар чоракда бир маротаба)

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Ҳ. Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

24.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёшларнинг ташрифини ташкил қилиш орқали «Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам» тадбирларини ўтказиб бориш.

Манзилли тарғибот тадбирлари

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар чоракда бир маротаба)

-

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

25.

Ёшларда ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилишнинг амалий кўникмаларини ҳосил қилишга қаратилган «Street law» лойиҳасини оммалаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар чоракда бир маротаба)

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

26.

Ёшлар ўртасида ҳуқуқшунослик касбининг обрўси ва нуфузини ошириш, ёшларда ушбу касбга нисбатан ҳурмат ва фахр туйғуларини шакллантириш мақсадида мактабларда, ўрта махсус ва профессионал ҳамда олий таълим муассасаларида учрашувлар ташкил қилиш

Амалий чора-тадбирлар

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар чоракда бир маротаба)

-

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

27.

Янги таҳрирдаги Конституциянинг жамиятдаги ўрни, аҳамияти ва моҳиятини ўрганиш мақсадида:

барча таълим турлари бўйича Конституцияни ўрганишга оид услубий кўрсатмалар ва бошқа дидактик воситаларни қайта кўриб чиқиш;

Конституцияни ўрганиш бўйича қўлланмалар, дарсликлар ва бошқа махсус адабиётларни қайта нашр этиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил август

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Ҳ. Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

2. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда «маҳалла еттилиги» билан ҳамкорликни кучайтириш

28.

«Маҳалла еттилиги»га қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини оддий ва халқчил тилда мунтазам равишда тизимли етказишни Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизимини «Online-mahalla» платформасига интеграция қилиш орқали йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йил октябрь

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Мусаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(Қ. Қуранбаев)

(келишув асосида),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

29.

«Маҳалла еттилиги» аъзолари фаолиятига ҳуқуқий кўмаклашиш мақсадида уларнинг вазифалари, фаолият йўналишлари ва бошқа масалалар бўйича ҳуқуқий маълумот берувчи қўлланма тайёрлаш ва электрон шаклда тарқатиш.

Ҳуқуқий қўлланма

2024 йил октябрь

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

30.

Маҳаллаларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни қуйидаги тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи «Ҳуқуқий тарғибот куни» лойиҳасини ўтказиш:

аҳоли учун энг долзарб масалаларни аниқлаш орқали улар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун имтиёзлар ва моддий ёрдам бериш, нафақа тайинлаш, ишсизликдан ҳимояланиш, вақтинчалик иш билан таъминлаш, ижтимоий ёрдам олиш тартиби бўйича тизимли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш;

кундалик ҳаётда энг кўп зарур бўладиган давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби ҳамда улардан Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва бошқа электрон ресурслар орқали фойдаланишнинг афзалликлари тўғрисида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш.

Манзилли тарғибот тадбирлари

2024-2025 йиллар давомида

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(Қ. Қуранбаев)

(келишув асосида),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Мусаев),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

31.

Маҳалла раисларининг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини қисқа муддатли бепул ўқув курсларини ташкил этиш орқали узлуксиз ошириб боришни назарда тутувчи «Маҳалла ҳуқуқшуноси» лойиҳасини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2024-2025 йиллар давомида

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Мусаев)

32.

«Online-mahalla» платформасида «маҳалла еттилиги» томонидан киритилган аҳолининг турли қатламлари орасида кўп учраётган муаммолардан келиб чиқиб ҳуқуқнинг муайян соҳалари бўйича манзилли ва предметли ҳуқуқий акциялар ўтказиш.

Манзилли тарғибот тадбирлари

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар чоракда бир маротаба)

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Мусаев),

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(Қ. Қуранбаев) (келишув асосида),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

33.

Маҳаллаларда аҳоли орасидаги турли муаммоли масалалар, хусусан, миграция, моддий ёрдам, ер олиш, уй-жой олиш, коммунал масалалар, имтиёзлар, алимент, ишга жойлашиш, таълим олиш ва бошқалар бўйича ҳуқуқий ахборотни буклет, флаер, лифлет ва плакатлар шаклида аҳолига етказиш.

Тарқатма тарғибот материаллари

2024-2025 йиллар давомида

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

вазирлик ва идоралар

34.

Аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини маҳаллаларнинг ўзида ҳал этиш мақсадида «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, улар учун ўқув-семинарлар ташкил қилиш.

Ўқув-семинарлар

2025 йил январь — март

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(Қ. Қуранбаев)

(келишув асосида)

3. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш

35.

Жамият ва давлат ҳаёти учун муҳим қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини давлат хизматчиларига доимий равишда етказиб бериш мақсадида «Қонунчиликдаги янгиликлар» рукни остида ҳуқуқий видеороликлар тайёрлаш.

Ҳуқуқий видеороликлар

2024 йил октябрь

-

Вазирлик ва идоралар

36.

Давлат хизматчилари ўртасида «Ҳуқуқий заковат» интеллектуал ўйинини ўтказиш.

Интеллектуал ўйин

2024 йил ноябрь,

2025 йил сентябрь

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

«Заковат» ННТ

(келишув асосида),

вазирлик ва идоралар

37.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ва уларни тушунтиришга қаратилган материаллар Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизими орқали етказилишини жорий этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2024 йил ноябрь

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

вазирлик ва идоралар

38.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий тузилмалари биноларининг кириш жойларида «Конституция бурчаклари»ни ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йил ноябрь

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Вазирлик ва идоралар

39.

Давлат органлари ва ташкилотлари учун ижро интизоми ва коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳуқуқий қўлланма тайёрлаш.

Ҳуқуқий қўлланма

2024 йил декабрь

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

40.

Давлат органлари ва ташкилотларининг барча бўғинлари томонидан амалга оширилган, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган тадбирларни Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизими орқали баҳолаш ва мониторинг қилиш имкониятини яратиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2024 йил декабрь

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

вазирлик ва идоралар

41.

Давлат хизматчиларининг янги таҳрирдаги Конституция бўйича билим ва кўникмаларини кучайтириш мақсадида онлайн ўқув курсларини ташкил қилиш.

Ўқув курслари

2024-2025 йиллар давомида

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

вазирлик ва идоралар

42.

Давлат органлари ва ташкилотларида давлат хизматчиларининг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари, коррупцияга қарши курашиш ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича билимларини кучайтиришга қаратилган: «Ҳуқуқий билимлар ойлиги»;

«Коррупцияга қарши курашиш ойлиги»; «Конституциявий ҳуқуқ ойлиги»ни ўтказиш.

Идоравий ҳужжат асосида ҳуқуқий ойликларни ўтказиш

2024-2025 йиллар давомида

(июль, ноябрь, декабрь)

-

Вазирлик ва идоралар

43.

Маҳаллий давлат органлари ходимларига жамият ва давлат ҳаёти учун муҳим қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган «Ҳокимлик соатлари» тадбирларини ташкил қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар ойда камида икки маротаба)

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

вазирлик ва идоралар

44.

Давлат хизматчиларининг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро муносабатлари, ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг янгича ёндашувларини қамраб олган қўлланма тайёрлаш ва электрон шаклда тарқатиш.

Қўлланма

2025 йил апрель

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

вазирлик ва идоралар

4. Аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий маданиятини юксалтириш

45.

Чекка ва олис ҳудудларда яшовчи хотин-қизлар учун «Аёлларга ҳуқуқий мадад» қўлланмасини бепул тарқатиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2024 йил октябрь

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

46.

Аҳоли муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш, ҳар бир фуқарога индивидуал ёндашувни жорий этишга қаратилган «Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга» шиори остида аҳолига ҳуқуқий ёрдам беришга қаратилган ҳуқуқий акция ўтказиш.

Ҳуқуқий акция

2024 йил октябрь,

2025 йил май

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

вазирлик ва идоралар

47.

Аҳолининг давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш бўйича кўникмаларини янада кучайтириш, шу жумладан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва бошқа электрон ресурслардан фойдаланишнинг афзалликлари тўғрисида ахборот берувчи медиаматериаллар (видеоролик, анимация, инфографикалар) тайёрлаш ва тарқатиш.

Манзилли тарғибот тадбирлари

2024 йил октябрь

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

48.

Ҳайдовчилар ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини акс эттирувчи, уларни қоидаларга риоя қилишга чорловчи медиаматериаллар тайёрлаш ва оммалаштириш.

Медиаматериаллар

2024 йил октябрь,

2025 йил март

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов)

49.

Ногиронлиги бўлган ҳамда имконияти чекланган шахслар учун ижтимоий лойиҳалар, хайрия акцияларини ўтказиш («Биз биргамиз» , «Ранглар дунёси»).

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йил октябрь,

2025 йил октябрь

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

50.

Маҳаллалар билан ҳамкорликда аҳолининг Конституция мазмун-моҳиятидан хабардорлик даражасини янада ошириш мақсадида қуйидаги ҳуқуқий акцияларни ўтказиш:

«Конституция — фаровон ҳаёт таянчи»;

«Янги Ўзбекистон Конституцияси — инсон қадри учун»;

«Янги Ўзбекистон Конституцияси — менинг Конституциям».

Ҳуқуқий акциялар

2024 йил ноябрь,

2025 йил ноябрь

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

вазирлик ва идоралар

51.

Аҳолининг янги таҳрирдаги Конституцияга оид билимларини кучайтириш ва синовдан ўтказиш мақсадида қатнашиш ихтиёрий бўлган умуммиллий Конституция имтиҳонини ўтказиш.

Танлов

2024 йил декабрь,

2025 йил декабрь

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

вазирлик ва идоралар

52.

Давлат ва жамоат арбоблари, санъаткорлар, машҳур спортчилар, блогер ва фаолларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига янги таҳрирдаги Конституцияга оид муносабатларини жойлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил декабрь,

2025 йил декабрь

-

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов)

53.

Аҳолига кундалик ҳаётда зарур бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларини оддий, содда ва халқчил тилда тушунтириш бўйича ҳуқуқий тарғибот материаллари пакетини (аннотация, видеоролик, инфографика ва бошқа кўргазмали материаллар) тайёрлаш ҳамда уларни телевидение ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш.

Манзилли тарғибот тадбирлари

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар ойда камида иккитадан материал)

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

вазирлик ва идоралар

54.

Аҳолининг турли қатламлари учун зарур бўлган ҳуқуқий маълумотларни содда шаклда тушунтириш бўйча «10 саволга 10 жавоб, муҳим 5 қоида» рукнлари доирасида туркум мақолалар тайёрлаш ва тарқатиш.

Ҳуқуқий мақолалар

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар ойда камида иккитадан материал)

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

вазирлик ва идоралар

55.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами, шу жумладан, ёшлар, хотин-қизлар учун қонунчиликда берилган имтиёзлар, моддий ёрдам, нафақа тайинлаш, ишсизликдан ҳимояланиш, вақтинча бир марталик иш билан банд бўлиш, ижтимоий ёрдам олиш тартиби бўйича комплекс тарғибот тадбирларини ташкил қилиш.

Комплекс тарғибот тадбирлари

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар ойда камида икки маротаба)

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

вазирлик ва идоралар

56.

Аҳоли ўртасида ҳуқуқий нигилизм ҳолатларини бартараф қилиш, уларда ҳуқуқбузарликларнинг жамият ва давлат тараққиёти учун салбий иллат эканлигига оид дунёқарашни янада мустаҳкамлашни тарғиб қилишга қаратилган комплекс тарғибот тадбирларини ташкил қилиш, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда тегишли маълумотларни инфографика ва комикс шаклда аҳолига етказиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар ойда камида икки маротаба)

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

вазирлик ва идоралар

57.

«1008» ишонч телефонига келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш ва унинг натижасига кўра манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш учун тарғибот материалларини тайёрлаш ва масъул давлат органларига етказган ҳолда, аҳолига қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини етказиш бўйича чоралар кўриш.

Комплекс чора-тадбирлар

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар чоракда)

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

вазирлик ва идоралар

58.

Хорижий давлатларда меҳнат қилиш истагида юрган фуқаролар, айниқса, ёшлар учун қонуний меҳнат миграцияси, хусусий бандлик агентликлари хизматидан фойдаланиш тартиби, ноқонуний миграция оқибатлари, одам савдоси гирдобига тушиб қолмаслик тўғрисида кенг тушунтириш ишларини амалга ошириш.

Манзилли тарғибот тадбирлари

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар ойда камида икки маротаба)

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Мусаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

59.

Фуқаролар ўртасидаги ўзаро муаммоларни фақат ҳуқуқий воситалар ёрдамида ҳал этиш, ўзбошимчалик билан ўзгаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига дахл қилмаслик ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича комплекс тарғибот тадбирларини ташкил қилиш.

Комплекс тарғибот тадбирлари

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар ойда камида бир маротаба)

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов)

60.

Йил якунлари бўйича аҳолидан энг кўп келиб тушган мурожаатлар асосида «ТОП-100» ҳуқуқий тавсия ва маслаҳатларни турли кўринишларда кенг жамоатчиликка тақдим этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2024 йил декабрь,

2025 йил декабрь

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

вазирлик ва идоралар

61.

Давлат ва жамият ҳаёти учун муҳим қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот материаллари пакетларини давлат органлари ва ташкилотларига етказган ҳолда аҳоли ўртасида тадбирлар ташкил қилиш.

Манзилли тарғибот тадбирлари

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар ойда камида икки маротаба)

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

вазирлик ва идоралар

62.

Аҳолини турли ҳуқуқбузарликлар, хусусан, фирибгарлик, товламачилик, ўғирликнинг жабрланувчиси бўлиб қолишининг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар ойда камида бир маротаба)

-

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

63.

Маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ҳар бир маҳалланинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда, ҳар чораклик маҳаллабай дастурлар асосида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2024-2025 йиллар давомида

-

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

64.

Низоли оилалар томонидан оилавий муносабатлар доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида «Турмуш» махсус профилактик тадбирларини ўтказиш.

Манзилли тарғибот тадбирлари

2024-2025 йиллар давомида

-

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов)

65.

Аҳолида, айниқса, ёшларда турли ёт ғояларга, шу жумладан, экстримизм, терроризм, гиёҳвандлик ва бошқа иллатларга қарши кучли мафкуравий иммунитетни янада кучайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар ойда камида бир маротаба)

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази

(О. Ҳасанов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев)

66.

Аҳоли ўртасида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш жамият ва давлат тараққиёти учун муҳим омил эканлигини тушунтириш бўйича манзилли тарғибот тадбирларини ташкил қилиш, бунда кўргазмали материаллардан кенг фойдаланиш, мавзу доирасида медиаматериаллар тайёрлаш ва тарқатиш.

Манзилли тарғибот тадбирлари

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар чоракда камида икки маротаба)

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

вазирлик ва идоралар

67.

Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, бу борадаги давлат дастурлари, ёшлар тадбиркорлиги, тадбиркорлик фаолияти учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар бўйича манзилли тарғибот тадбирларини ўтказиш, бунда кўргазмали материаллардан кенг фойдаланиш, мавзу доирасида медиаматериаллар тайёрлаш ва тарқатиш.

Манзилли тарғибот тадбирлари

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар ойда камида бир маротаба)

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

вазирлик ва идоралар

68.

Жазони ижро этиш муассасаларида «Ҳуқуқ ва мен», «Жиноят оламидан қайтиш» номли маърифий-ҳуқуқий машғулотларни ўтказиш.

Маърифий-ҳуқуқий машғулотлар

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар чоракда камида бир маротаба)

-

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Республика Маънавият ва маърифат маркази

(О. Ҳасанов)

69.

«Ёшлар ҳуқуқи», «Ёшларга ҳуқуқий маслаҳатлар», «Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун ҳуқуқий тўплам» ва «Тадбиркорлар учун маслаҳатлар» каби қўлланмалар тайёрлаш ва тарқатиш.

Ҳуқуқий қўлланмалар

2025 йил март

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев)

II. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш

70.

Аҳолининг барча қатламлари учун мўлжалланган, кундалик ҳаётда энг зарур бўлган ҳуқуқий билимларни мустақил ўргатиш бўйича мобиль илова яратиш.

Мобиль илова

2024 йил октябрь

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

71.

Мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларни мустақил ўзлаштиришига қаратилган кўргазмали ўқув қўлланмалари, видеороликлар, компьютер ўйинлари ва мобил иловалар яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йил октябрь

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги,

(А. Ташкулов)

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Ҳ. Умарова),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

72.

«Advice.uz» ҳуқуқий ахборот портали ва «Gender-madad» платформасининг мунтазам равишда юритилиши ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ янгилаб борилишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024-2025 йиллар давомида

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

73.

Ижтимоий тармоқлар орқали, шу жумладан, «Ҳуқуқий ахборот» телеграм каналида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган, каналда бериб борилаётган маълумотлар асосида ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган онлайн «Совринли викторина» ўтказиш.

Онлайн викторина

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар ойда камида бир маротаба)

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

74.

Аҳолининг кундалик ҳаётидаги муаммоларига жонли жавоб бериш мақсадида ижтимоий тармоқларда, телеграм орқали аҳолини қизиқтирган масалалар бўйича соҳа мутахассислари иштирокида овозли суҳбатлар (аудиоподкаст) ўтказиш.

Овозли суҳбатлар (аудиоподкаст)

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар ойда камида бир маротаба)

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

вазирлик ва идоралар

75.

«test.adliya.uz» платформаси орқали аҳолининг ҳуқуқий билимларини доимий равишда синовдан ўтказиб бориш.

Тест синовлари

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар чоракда камида бир маротаба)

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

вазирлик ва идоралар

76.

Ҳуқуқ фани ўқитувчиларининг касбий билим ва кўникмаларини узлуксиз ривожлантириб бориш ҳамда уларни методик таъминлашга қаратилган Адлия вазирлигининг махсус электрон платформасини яратиш.

Электрон платформа

2025 йил январь

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги,

(А. Ташкулов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Ҳ. Умарова)

77.

«yurkitob.uz» ҳуқуқий платформасини аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёшлар, хотин-қизлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун мўлжалланган ҳуқуқий адабиётлар билан бойитиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2025 йил январь

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

78.

«Advice.uz» ҳуқуқий ахборот порталидан 24/7 режимида фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида порталга сунъий интеллект тизимини жорий этиш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил март

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

III. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш

79.

Ҳуқуқий маълумотларни ёритишда амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш мақсадида оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар учун ўқув-семинарлар ташкил қилиш.

У қув-семинарлар

2024 йил октябрь

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(А. Ходжаев)

(келишув асосида)

80.

Болаларга ҳуқуқий тарбия ва одоб-ахлоқнинг бошланғич қоидаларини ўргатиш бўйича турли кўринишдаги телелойиҳаларни амалга ошириш.

Телелойиҳалар

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар чоракда камида иккитадан материал)

-

МТРК

(А. Жўрабоев),

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Ш. Қудратхўжа)

(келишув асосида)

81.

Аҳолининг қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлардан хабардорлигини ошириш мақсадида «Ҳуқуқий ахборот», «Ҳуқуқий дақиқа» радиолойиҳаларини амалга ошириш.

Радиолойиҳалар

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар чоракда камида иккитадан материал)

-

МТРК

(А.Жўрабоев),

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Ш. Қудратхўжа) (келишув асосида),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

82.

Аҳоли орасидаги турли муаммоли масалалар, хусусан, миграция, моддий ёрдам, ер олиш, уй-жой олиш, коммунал масалалар, имтиёзлар, алимент, ишга жойлашиш, таълим олиш ва бошқалар бўйича кўрсатувлар тайёрлаш ва эфирга узатиш.

Кўрсатувлар

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар чоракда камида иккитадан материал)

-

МТРК

(А.Жўрабоев),

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Ш. Қудратхўжа)

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

вазирлик ва идоралар

83.

Жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг шахсий ривожланиш ҳамда жамият тараққиёти учун салбий оқибатлар келтириб чиқаришига оид теледастурлар тайёрлаш ва эфирга узатиш.

Теледастурлар

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар чоракда камида иккитадан материал)

-

МТРК

(А. Жўрабоев),

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Ш. Қудратхўжа)

(келишув асосида),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов)

84.

Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг қисқача мазмун-моҳиятини ёритишга қаратилган видеороликлар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарқатиш.

Видеороликлар

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар ойда камида иккитадан материал)

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

МТРК

(А. Жўрабоев),

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Ш. Қудратхўжа)

(келишув асосида)

85.

Давлат ва жамият ҳаёти учун муҳим қонунчилик ҳужжатлари ҳамда ҳуқуқий ислоҳотлар бўйича матбуот анжуманлари ва брифинглар ташкил қилиш.

Брифинг ва матбуот анжуманлари

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар ойда камида икки маротаба)

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(А. Ходжаев)

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

МТРК

(А. Жўрабоев),

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Ш. Қудратхўжа)

(келишув асосида)

86.

Ижтимоий тармоқларда ва аҳоли ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган ижтимоий ҳодисаларнинг ҳуқуқий асосларини ёритиб беришга қаратилган видеоподкастлар ташкил қилиш ва уларни оммалаштириш.

Видеоподкастлар

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар чоракда камида бир маротаба)

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

вазирлик ва идоралар

87.

Оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар учун соҳага оид қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий қўлланма тайёрлаш.

Ҳуқуқий қўлланма

2025 йил июнь

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(А. Ходжаев)

(келишув асосида)

IV. Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш

88.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ишлари самарадорлигини илмий тадқиқ этиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқот ва таҳлиллар

2024 йил декабрь

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

89.

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳолати ҳамда бу соҳадаги давлат сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини ўрганиш учун сўровномалар ўтказиш.

Сўровнома

2024 йил декабрь,

2025 йил июнь

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

«Ижтимоий фикр» маркази

(Н. Рахимова)

90.

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни онлайн мониторинг қилган ҳолда баҳолаш ва натижаси бўйича Олий Мажлис Сенати ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар ярим йиллик якунлари бўйича)

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

91.

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларда, телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» каналида ҳуқуқий ахборотни етказиш бўйича сўровнома ўтказиш ва сўровнома натижасига кўра ахборот тарқатишни йўлга қўйиш.

Сўровнома

2024-2025 йиллар давомида

(ҳар чоракда бир маротаба)

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

92.

«Аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш: миллий ва халқаро тажриба» мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этиш.

Конференция

2025 йил февраль

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

93.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг замонавий ёндашувлари, янгича услублар ва бошқа масалаларни қамраб олган давра суҳбатлари ташкил қилиш.

Давра суҳбати

2025 йил апрель

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

вазирлик ва идоралар

94.

Ҳуқуқшуносликнинг долзарб масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш.

Тадқиқот ишланмалари

2025 йил июнь

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

95.

Юридик таълим ва ҳуқуқий хизмат кўрсатиш соҳаларини ҳуқуқий технологияларни қўллаш орқали ривожлантиришга қаратилган илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш.

Тадқиқот ва таҳлиллар

2025 йил сентябрь

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2024 й., 09/24/588/0732-сон)