09.09.2024 йилдаги 557-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.09.2024 йилдаги 557-сон
Дата вступления в силу
11.09.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш тизимини рақамлаштириш, муаммоларни ҳал этишда инсон омилини камайтириш ҳамда хотин-қизлар мурожаатларини кўриб чиқиш натижадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил октябрь ойидан бошлаб «Xotin-qizlar.uz» платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модулини (кейинги ўринларда — Муаммоларни ўрганиш модули) ишга тушириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича «маҳалла — туман — вилоят — республика» даражасида ҳал этилишини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, «Xotin-qizlar.uz» платформасини такомиллаштириш ҳамда доимий техник қўллаб-қувватлаш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг буюртманомаси асосида Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Xotin-qizlar.uz» платформаси ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали идоралараро электрон ҳамкорлик доирасида алмашиниладиган маълумотлар ҳамда ахборотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модулини ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда 2024 йил 1 октябрга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муаммоларни ўрганиш модулига киритилган масалаларни, биринчи навбатда, маҳалла ва туман (шаҳар) даражасида, зарур ҳолларда эса вилоят ёки республика даражасида ҳал этиш ва мониторингини юритишни назарда тутувчи механизмни жорий қилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муаммоларни ўрганиш модули орқали келиб тушган мурожаатларни масъул вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўрганиб чиқиш ва ҳал этишни таъминлаш мақсадида улар учун фойдаланувчи кабинетларни ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 1 октябрдан бошлаб доимий равишда Муаммоларни ўрганиш модули орқали келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш, хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан мониторинг юритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Махкамова зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 9 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
557-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 557-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Xotin-qizlar.uz» платформаси ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали идоралараро электрон ҳамкорлик доирасида алмашиниладиган маълумотлар ҳамда ахборотлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Маълумот ва ҳужжатлар номи

Масъул идора

1.

Юридик шахс ташкил этган ҳолда ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси

2.

Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар тўғрисида маълумотлар

3.

Доимий иш билан таъминланган хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

4.

Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида бандлиги таъминланган хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар

5.

Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва ўқитиш натижасида бандлиги таъминланганлиги тўғрисида маълумотлар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

«Ҳунарманд» уюшмаси

6.

Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчи қизлар тўғрисида маълумотлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

7.

Ўқувчи қизлар тўғрисида маълумотлар

8.

Олий таълим ташкилотларида таълим олаётган хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

9.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда уларни тугатган хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар

10.

Спорт билан профессионал даражасида шуғулланаётган хотин-қизлар ва улар эришган ютуқлар тўғрисида маълумотлар

Спорт вазирлиги

11.

Хотин-қизларга кўрсатилган тиббий хизматлар, исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш, эрта ва катта ёшдаги туғруқ, хавф гуруҳидаги хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

12.

Соғлиқни сақлаш муассасаларида профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар

13.

Туғилиш, оналар ва болалар ўлими тўғрисида маълумотлар

14.

Фуқаролиги бўлмаган ва вақтинча рўйхатда турган хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар

Ички ишлар вазирлиги

15.

Хорижий давлатларда бўлиб турган хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар

16.

Ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар

17.

Хотин-қизларга ажратилган имтиёзли кредитлар тўғрисида маълумотлар

Марказий банк

18.

Хотин-қизларнинг кўчмас мулкка эгалиги тўғрисида маълумотлар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

19.

Никоҳ, никоҳдан ажралганлик тўғрисида аризалар ва қайд этилган никоҳ, никоҳдан ажралганлик ҳолатлари бўйича маълумотлар

Адлия вазирлиги

20.

Ногиронлиги бўлган хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Маълумотлар интеграция жараёнида реал вақт режимида, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ идентификациясиз шаклда янгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 557-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модулини ишлаб чиқиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

«Xotin-qizlar.uz» платформасини «Рақамли ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказига белгиланган тартибда ўтказиш.

1. Зарур сервер ҳажмлари ва алоқа каналлари юзасидан ўрганиш ўтказиш.

2024 йил сентябрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Ўрганиш якунларига мувофиқ зарур сервер ҳажмларини олиш юзасидан шартномалар имзолаш.

2024 йил октябрь

3. «Xotin-qizlar.uz» платформасини «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказига белгиланган тартибда ўтказиш.

2.

Муаммоларни ўрганиш модулини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

1. Муаммоларни ўрганиш модулини яратиш техник топшириғини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш.

2024 йил сентябрь

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Муаммоларни ўрганиш модулини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

Бунда:

хотин-қизлар томонидан киритилган муаммоларнинг ташкилотлар, соҳалар кесимида маҳалладаги хотин-қизлар фаолларининг ҳамда тегишли ҳудуд ҳокимларининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари шахсий кабинетида акс этишини таъминлаш.

2024 йил октябрь

3.

Муаммоларни ўрганиш модули билан ишлаш жараёнини ташкил этиш.

1. Тегишли малакали ходимлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.

2024 йил сентябрь

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари, ижрочилар маблағлари

«Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ишчи гуруҳ томонидан маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари учун Муаммоларни ўрганиш модули билан ишлаш малакасини шакллантиришга қаратилган видеойўриқнома ва услубий қўлланма ишлаб чиқиш.

2024 йил октябрь

4.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тизими ходимларининг Муаммоларни ўрганиш модули билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш.

1. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тизими ходимларини ўқитиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

2024 йил сентябрь

Ижрочилар маблағлари

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ўқув жараёнларида иштирок этадиган ходимларнинг рўйхатини шакллантириш.

2024 йил октябрь

3. Ўқув жараёнларни ҳудудлардаги IT — парк биноларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш.

2024 йил ноябрь

5.

Муаммоларни ўрганиш модули тўғрисида аҳоли, хусусан, хотин-қизларнинг хабардорлигини ошириш.

1. «Хонадонбай» юриш давомида аҳолига Муаммоларни ўрганиш модулининг мазмун-моҳияти ва хотин-қизлар муаммоларини тезкор ҳал этишдаги афзалликлари тўғрисида тушунтиришлар бериб бориш.

2. Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли ва аҳоли билан тезкор мулоқот учун ташкил этилган алоқа тизимлари орқали Муаммоларни ўрганиш модули тўғрисида маълумот бериб бориш.

3. Муаммоларни ўрганиш модули афзалликлари ҳамда натижадорлиги тўғрисида қисқа метражли ижтимоий роликлар тайёрлаш, маълумот бериб бориш.

2024 йил сентябрь доимий равишда

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари, ижрочи маблағлари

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва уларни тегишлилиги бўйича давлат органлари ва ташкилотларига юбориш, мурожаатларни қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этиш жараёнларини рақамлаштириш.

1. Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан жойларда хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, улар иштирокида қайд этиш ва мурожаатларни Муаммоларни ўрганиш модулининг Мурожаатлар билан ишлаш ягона онлайн платформасига (pm.gov.uz) интеграция қилиш.

2024 йил ноябрь

Ижрочиларнинг ўз маблағлари

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Муаммоларни ўрганиш модулига киритилган мурожаатларни Мурожаатлар билан ишлаш ягона онлайн платформаси орқали тегишлилиги бўйича давлат органлари ва ташкилотларига юбориш механизмларини йўлга қўйиш.

2024 йил декабрь

3. Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли, тегишли ҳудуд ҳокимларининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан муаммоларнинг соҳалар ва ижрочилар кесимида ҳал этилиши бўйича тизимли таҳлил қилиш.

Доимий

4. Муаммоларни ўрганиш модулига киритилган мурожаатларнинг тизимли таҳлили асосида аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.

Ҳар чорак якуни билан

7.

«Xotin-qizlar.uz» платформасини манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ҳамда маълумотлар базалари билан интеграция қилиш.

1. Вазирлик ва идоралар ҳамда «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси билан интеграция қилиш тармоқ графигини тасдиқлаш.

2024 йил сентябрь

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тармоқ графиги асосида идоралараро маълумот алмашинуви бўйича технологик йўриқномалар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.

2024 йил октябрь

8.

Муаммоларни ўРганиш модулига статистика ҳисоботи шаклларини киритиш.

1. Статистик ҳисобот шаклларини:

хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш бўйича йўналишлар, ҳар бир йўналиш доирасида кўрсатилган ёрдам ва ундан фойдаланган шахслар кесимида;

туман (шаҳар) даражасида маҳалла ва сектор кесимида туман (шаҳар) ташкилотлари рўйхати асосида;

вилоят даражасида маҳалла, сектор ва туман (шаҳар) кесимида вилоят ташкилотлари рўйхати асосида;

республика даражасида маҳалла, сектор, туман (шаҳар) ва вилоятлар кесимида вазирлик ва идоралар рўйхати асосида ишлаб чиқиш.

2. Ҳисобот шакллари асосида статистика кўрсаткичларини тақдим этувчи «Дастур» ишлаб чиқиш.

2024 йил октябрь

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

9.

Муаммоларни ўрганиш модулини такомиллаштириб бориш, юзага келадиган камчиликларни бартараф этиш.

1. Муаммоларни ўрганиш модули фаолияти юзасидан таҳлил қилиб бориш.

2. Таҳлил натижалари асосида Муаммоларни ўрганиш модулига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

3. Заруратга кўра манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб бориш.

Доимий равишда

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

«Аёллар дафтари» доирасида ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож хотин-қизлар билан манзилли ишлаш тизимини янада такомиллаштириш.

«Аёллар дафтари» электрон дастурини такомиллаштириш чораларини кўриш.

2024 йил сентябрь

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Бунда:

барча тегишли ташкилотлар билан интеграция қилиш жараёнини якунлаш;

барча ҳисоботларни тизим орқали олиш имкониятини яратиш.

2024 йил октябрь

11.

Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаш шароитларини яхшилаш.

1. Маҳалладаги хотин-қизлар фаолларига тегишли моддий-техник базани хатловдан ўтказиш.

2024 йил октябрь

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан, ижрочи маблағлари

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Хатлов натижаларига кўра маҳалладаги хотин-қизлар фаолларини компьютер жамланмалари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

2024 йил октябрь

12.

Муаммоларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш борасида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг масъулиятини ошириш.

1. Муаммоларни ўрганиш модули орқали қилинган мурожаатларнинг натижалари тўғрисида масъулларнинг ҳисоботларини халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида эшитиб бориш.

2024 йил ҳар чоракда

Маблағ талаб этилмайди

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тизими масъуллари томонидан Муаммоларини ўрганиш модулига киритилган муаммоларнинг таҳлили натижаларини муҳокама қилиб бориш.

Ҳар ярим йил якунида

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 09/24/557/0701-сон)