03.08.2024 йилдаги 478-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.08.2024 йилдаги 478-сон
Дата вступления в силу
05.08.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий рақамли маркировкалаш лозим бўлган товарларнинг чакана савдосини тартибга солиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий рақамли маркировкалаш лозим бўлган товарларнинг чакана савдосини тартибга солиш, тадбиркорлик субъектлари томонидан маркировка қоидаларига риоя этилаётганлигини назорат қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси) 2024 йил 1 сентябрга қадар алкоголь, тамаки ва пиво маҳсулотлари, маиший техника ва дори воситалари чакана савдоси билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларининг «Asl belgisi» миллий ахборот тизимидан рўйхатдан ўтганлиги ҳамда рақамли маркировкалаш талабларига риоя этилаётганлигини назоратга олсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда Солиқ қўмитаси 2024 йил 10 августга қадар ушбу маҳсулотларнинг чакана савдоси билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларини хатловдан ўтказиш тўғрисида ижтимоий тармоқ ва оммавий-ахборот воситаларида расмий эълон жойлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини тўхтатмоқчи бўлганда, туман (шаҳар) солиқ инспекциясини бир ой олдин хабардор қилиш тартиби жорий этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда солиқ инспектори уч иш кунида чакана савдо ҳуқуқи учун йиғимларнинг тўлиқ тўланганлиги ҳамда алкоголь, тамаки ва пиво маҳсулотларининг омбордаги қолдиқларини хатловдан ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Солиқ қўмитаси тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2026 йил 1 августга қадар қалбаки рақамли маркировкаланган ва/ёки контрафакт маҳсулотларни импорт қилувчи, ишлаб чиқарувчи ҳамда улгуржи ва чакана реализация қилувчи субъектларга нисбатан мазкур маҳсулотларни мусодара қилган ҳолда, жиноий жавобгарликка тортиш нормаларини белгилашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Солиқ қўмитаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) бир ҳафта муддатда Солиқ қўмитасининг белгиланган умумий штат бирликлари доирасида 7 та штат бирлигидан иборат алоҳида тузилма ташкил этсин ҳамда рақамли маркировкалаш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш, яширин ишлаб чиқариш фаолияти ва қалбаки товарлар тарқалишига қарши курашиш орқали солиқ тушумларини тўлиқ таъминлаш мазкур тузилманинг асосий вазифалари этиб белгилансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2024 йил давомида тадбиркорлик субъектлари учун рақамли маркировка қоидалари, шунингдек, рақамли маркировка тизими билан ишлаш бўйича ўқув ва кўргазмали семинарларни ўтказиб борсин ҳамда оммавий-ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) бир ой муддатда мажбурий рақамли маркировкалаш тартиблари, шу жумладан, маркировка кодларини чоп этувчи (типография) ҳамда тегишли ускуналарни етказиб берувчи (интегратор) корхоналар тўғрисидаги батафсил маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтида ҳамда «Soliq» мобил иловасида жойлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2024 йил 1 ноябрга қадар рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларнинг улгуржи савдосини фақат нақд пулсиз шаклда сотиш талабини белгилашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2024 йил 1 декабрга қадар халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, савдо соҳасидаги ҳужжатларни тизимлаштириш, шу жумладан, улгуржи ва чакана савдони тартибга солиш ҳамда маркировкалаш қоидаларини белгиловчи Ўзбекистон Республикасининг «Савдо тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 3 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
478-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 августдаги 478-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизмлари

Муддат

Амалга ошириш шакли

Масъул ижрочилар

I. Мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини такомиллаштириш

1.

Маълумотлар ҳаққонийлигини таъминлаш мақсадида «Asl belgisi» ахборот тизимини «Лицензия» ахборот тизими билан ўзаро интеграция қилиш.

Айрим фаолият ва товар турлари бўйича дастурий тизимларни интеграция қилиш чораларини кўриш.

2024 йил декабрь

Амалий чора-тадбирлар

Солиқ қўмитаси,

Адлия вазирлиги

2.

Онлайн назорат-касса машинаси ва виртуал кассага уланган, штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмаларнинг (2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар) нархлари сунъий равишда ошиб кетишининг олдини олиш.

1. Махсус қурилмалар савдосида нархларни мониторинг қилиб бориш.

2. Махсус қурилмалар нархларини сунъий ошириш ҳолатлари аниқланганда, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш.

Доимий

Амалий чора-тадбирлар

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси,

«Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК

3.

Маркетплейслар учун маркировка қоидалари бузилганда, жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Амалдаги ҳолатни таҳлил қилиш ва халқаро тажрибани ўрганиш.

2024 йил август-сентябр

Амалий чора-тадбирлар

Солиқ қўмитаси,

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

2. Маркетплейслар учун маркировка қоидалари бузилганда, жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил октябрь

4.

Биржалар ва электрон савдо майдончаларида мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларни таклиф қилувчи тадбиркорлик субъектларининг «Asl belgisi» тизимида рўйхатга олинганлиги ва уларда товар қолдиғи мавжудлиги юзасидан назорат ўрнатиш.

1. Биржа ва электрон савдо майдончаларида савдо қилувчи субъектларни «Asl belgisi» тизимида рўйхатдан ўтиш талабини белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2024 йил октябрь

Амалий чора-тадбирлар

Солиқ қўмитаси,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси,

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги,

Биржалар

2. Биржа ва электрон савдо майдончаларида савдо қилувчи субъектларнинг «Asl belgisi» тизимида рўйхатга олинганлигини текшириш имкониятини яратиш.

2025 йил январь

3. Товар қолдиқлари тўғрисидаги маълумотни автоматик равишда солиқ органларига тақдим этиб бориш.

Доимий

5.

Божхона декларациясида маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) идентификация коди (МХИК) тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш тартибини жорий қилиш.

1. Хориж тажрибасини ўрганиш.

2024 йил октябрь

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Божхона қўмитаси,

Солиқ қўмитаси,

Адлия вазирлиги

2. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил декабрь

6.

Импорт қилинаётган ва рақамли маркировкаланадиган товарларни эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштиришда, маркировкалаш шарти билан шартли чиқариш божхона режимига расмийлаштиришга рухсат бериш тартибини жорий қилиш.

1. Хориж тажрибасини ўрганиш.

2024 йил октябрь

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси (заруратга кўра)

Божхона қўмитаси,

Солиқ қўмитаси.

Адлия вазирлиги

2. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил декабрь

7.

Маркировкаланадиган маҳсулотлар реализация қилинганда, маркировкани ўқиш қурилмаларидан фойдаланилгандан сўнг харид чекини чоп этиш тизимини жорий қилиш.

1. Хориж тажрибасини ўрганиш.

2024 йил октябрь

Норматив — ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси,

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

2. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил декабрь

8.

Рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар реализация қилинганда, маркировкалаш қоидаларига риоя қилинганлигини электрон ҳисобварақ — фактураларда хамда онлайн назорат касса машинасининг тўлов чекларида автоматик текшириш мезонларини ишлаб чиқиш.

1. Хориж тажрибасини ўрганиш.

2024 йил октябрь

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Солиқ қўмитаси,

Савдо-саноат палатаси,

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

2. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил декабрь

9.

Рақамли маркировкалашнинг қонунчиликда белгиланган қоидаларини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш.

1. Хориж тажрибасини ўрганиш.

2024 йил сентябрь

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Солиқ қўмитаси,

Савдо-саноат палатаси,

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

2. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил декабрь

II. Рақамли маркировкалашни рағбатлантириш

10.

Тадбиркорлик субъектларини барқарорлик рейтинги бўйича баҳолашда маркировкалаш талабларининг бажарилишини инобатга олиш.

1. Рейтингни баҳолашда маркировкалаш талаблари учун балл бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2024 йил ноябрь

Амалий чора-тадбирлар

Савдо-саноат палатаси,

Солиқ қўмитаси,

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

2. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил декабрь

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

11.

«CRPT TURON» МЧЖ томонидан тизим ишлаши учун зарур бўлган захира сервер, телекоммуникация ва бошқа асбоб-ускуналарни Солиқ қўмитасига жойлаштириш.

1. Солиқ қўмитаси тизимидаги маълумотлар асосида таҳлил ва назорат қилувчи дастурий таъминотни ишлаб чиқиш.

2024 йил ноябрь

Амалий чора-тадбирлар

Солиқ қўмитаси,

«CRPT TURON» МЧЖ

2. «Asl belgisi» МАТ маълумотларига асосан савдо фаолиятида маркировкаланадиган товарлар ишлаб чиқарилгандан (импорт қилингандан, харид қилингандан) кейин 6 ой ичида реализация қилинмаган деб кўрсатилган ҳолатлар тўғрилигини қатъий назоратга олиш.

Доимий

12.

Маркировка кодларини текшириш имкониятини кенгайтириш мақсадида бошқа мобил иловаларда ушбу функцияни яратиш.

Товарлар савдоси солиқ органларининг махсус мобил иловасида маркировка кодларини текшириш имкониятини яратиш.

2025 йил январь

Амалий чора-тадбирлар

Солиқ қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

«CRPT TURON» МЧЖ

13.

Балансида маркировкаланадиган товарлари мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектларини тугатиш жараёнида товарларнинг мавжуд қолдиқлари бўйича ҳисобот бериш амалиётини жорий қилиш.

1. Халқаро тажрибани ўрганиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил декабрь

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Солиқ қўмитаси,

Адлия вазирлиги

14.

Аҳолини қалбаки маҳсулотлардан ҳимоя қилиш, яширин ишлаб чиқариш фаолияти ва қалбаки товарлар тарқалишига қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

1. Амалий чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш ва унинг асосида ишларни ташкил этиш.

2. Оммавий ахборот воситаларида мазкур йўналиш бўйича тарғибот — ташвиқот ишларини амалга ошириш.

2025 йил январь

Амалий чора-тадбирлар

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, бошқа назорат қилувчи органлар, оммавий ахборот воситалари

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/478/0578-сон)