31.07.2024 йилдаги 465-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.07.2024 йилдаги 465-сон
Дата вступления в силу
03.11.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига автомобиль транспортида йўловчи ва юк ташиш фаолиятини лицензиялаш ҳамда йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 9 январдаги ПФ-8-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда йўловчиларга сифатли ва хавфсиз автотранспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автомобиль транспортида йўловчи ва юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш ҳамда лицензиялаш паспортларини тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мунтазам йўловчи ташиш йўналишларини бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказишда Транспорт назорати инспекциясининг вазифаларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тендер ғолибининг ҳар бир автотранспорт воситасига йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон гувоҳнома паспортини тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мунтазам йўловчи ташиш йўналишларидаги автотранспорт воситаларининг тасдиқланган йўналиш схемаси ва ҳаракатланиш жадвалига риоя этилишини таъминлаш мақсадида йўналишдаги автотранспорт воситаларини сунъий йўлдошли ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан жиҳозлаш ва автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилиш талабларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, мунтазам йўловчи ташиш йўналишлардаги автотранспорт воситаларини сунъий йўлдошли ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан жиҳозлаш ва Транспорт вазирлигининг автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилиш талаблари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 1 октябрдан бошлаб — янгидан очиладиган йўналишларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 1 июлдан бошлаб — қолган барча йўналишларга амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 31 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
465-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сон қарорига

ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда халқаро юк ташийдиган автотранспорт воситаларига рақамли назорат қурилмаларини жорий этиш тўғрисида» 2011 йил 22 декабрдаги 340-сон қарори қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«21. Белгилансинки, халқаро автомобиль қатновида ҳамда М3 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларида йўловчи ва юкларни шаҳарлараро (масофаси 400 км ва ундан юқори) йўналишлар бўйича ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режими рақамли назорат қурилмаси (тахограф) ёрдамида назорат қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ҳайдовчи фақат рақамли назорат қурилмасида ўзининг ҳайдовчи карточкасидан фойдаланиши лозим бўлади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 июлдаги 636-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 1-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2-банддаги «марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади)» сўзлари «марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки «Лицензия» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ушбу Регламент қоидалари 7 ва 8-иловаларга мувофиқ паспортларда назарда тутилган лицензияланадиган фаолият турларига нисбатан татбиқ этилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-банддаги ««Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан (кейинги ўринларда — Вазирлик) — йўловчиларни ва юкларни халқаро ташиш бўйича лицензия/лицензия варақаларини бериш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари томонидан — йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ташиш бўйича лицензиялар/лицензия варақаларини бериш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш амалга оширилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда — назорат қилувчи органлар) мазкур Регламентга 7 ва 8-иловаларда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади ҳамда ҳуқуқбузарларга берилган лицензия/лицензия варақаларининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уларни бекор қилиш юзасидан лицензияловчи органларга тақдимнома киритади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-банднинг иккинчи — ўн иккинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси ўзгаргандагина, айнан шу автотранспорт воситасига ундаги мавжуд лицензия варақаси асосида ариза берувчининг лицензия варақасини қайта расмийлаштириш бўйича аризасига кўра — лицензия варақалари берилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2 ва 3-боблар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-банд «(кейинги ўринларда — ЯИДХП)» сўзларидан кейин «ёки «Лицензия» АТ» сўзлари билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-банднинг тўртинчи хатбошиси «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки «Лицензия» АТ» сўзлари билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«17. Давлат хизматларини кўрсатганлиги учун йиғим ва давлат божи тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11,25 фоизи (шундан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун) — ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«21. Давлат хизматлари марказига шахсан бориб мурожаат қилинганда, сўровнома тўлдирилгандан кейин бир соат мобайнида сўровнома лицензияловчи органга юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали мурожаат қилинганда, сўровнома автоматик тарзда лицензияловчи органга келиб тушади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўровнома ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда сўровнома иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда, навбатдаги иш куни сўровноманинг лицензияловчи органга тушган ва лицензияловчи орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ЯИДХП» қисқартмаси «ЯИДХП/«Лицензия» АТ» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«24. Лицензияловчи орган давлат божи тушган вақтдан бошлаб бир иш кунида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия/лицензия варақаларини расмийлаштиради ҳамда тегишли давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП/«Лицензия» АТ орқали электрон шаклда юборади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«25. Лицензия/лицензия варақаларини бериш Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни 29-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар лицензия/лицензия варақаларини беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензия/лицензия варақасини бериш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг (маълумотлар) ариза берувчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ариза берувчининг лицензия талаблари ҳамда шартларига мувофиқ эмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчиликда назарда тутилган фаолият турлари учун бир йил муддатга лицензияни олиш ёки суднинг қарорига (ҳукмига) асосан шахсга нисбатан муайян фаолият тури билан шуғулланиш тақиқланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Лицензия варақаларини беришни бошқа асосларда рад этиш қатъий тақиқланади.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчи лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ариза берувчилар рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат лицензияни бериш рад этилганлиги ҳақидаги электрон хабарнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31-банддаги «ЯИДХПга» сўзи «ЯИДХП ва «Лицензия» АТга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«32. Лицензиат — юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) фаолият турлари бўйича ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин беш иш куни ичида кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли маълумотларни кўрсатган ҳолда, лицензия/лицензия варақасини қайта расмийлаштириш тўғрисида давлат хизматлари марказига, ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали лицензия/лицензия варақасини қайта расмийлаштириш учун ариза бериши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензиат — жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг (якка тартибдаги тадбиркор) унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти қайта рўйхатдан ўтганидан кейин беш иш куни ичида давлат хизматлари марказига, ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали лицензия/лицензия варақасини қайта расмийлаштириш учун ариза бериши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензиат — автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси ўзгаргандан кейин беш иш куни ичида мавжуд лицензия варақасини қайта расмийлаштириш тўғрисида давлат хизматлари марказига, ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали лицензия варақасини қайта расмийлаштириш учун ариза бериши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза лицензиатнинг хоҳишига кўра рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юборилиши мумкин. Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган тадбиркорлик субъектининг қайта рўйхатдан ўтказилиши учун асос бўлган маълумотларни кўрсатган ҳолда, «Лицензия» АТ орқали лицензияловчи органга хабарнома юборади. Рўйхатдан ўтказувчи орган орқали лицензияни қайта расмийлаштиришда йиғим ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензия/лицензия варақаси қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия/лицензия варақаси асосида амалга оширади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34-банднинг биринчи хатбошисидаги «лицензияловчи» сўзи «назорат қилувчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35 ва 36-бандлар куйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«35. Лицензия/лицензия варақасининг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни 32-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда тўхтатиб турилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензия/лицензия варақасининг амал қилиши куйидаги ҳолларда лицензияловчи орган томонидан тўхтатиб турилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлиги аниқланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензиат томонидан лицензияловчи ёки назорат қилувчи органнинг лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори бажарилмаганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензия/лицензия варақасининг амал қилиши ўн кунгача муддатга лицензияловчи орган томонидан ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса — суд томонидан тўхтатиб турилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензияловчи органнинг лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриши лицензиатга лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш сабаблари ва қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда, махсус электрон тизимга киритилган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай, махсус электрон тизим воситасида электрон шаклда етказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суднинг лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори лицензиатга қонунчиликда белгиланган муддатларда етказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Лицензияловчи органлар ёки суд лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилиши муддатини белгилаши шарт. Бунда кўрсатилган муддат лицензиат лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни махсус электрон тизим орқали олган кундан эътиборан беш иш кунидан кам ва олти ойдан кўп бўлмаслиги керак.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилган тақдирда, лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб турган лицензияловчи орган ёки тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги ҳақида тасдиқнома олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини қайта тиклаши (тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши) шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суднинг лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида тегишли лицензияловчи органга қонунда белгиланган тартибда етказилади. Бунда лицензияловчи орган лицензия/лицензия варақасининг амал қилиши қайта тикланганлиги тўғрисидаги маълумотни махсус электрон тизимга бир иш кунидан ошмаган муддатда жойлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар лицензияловчи орган лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини қайта тиклаш ҳақида ёки қайта тиклашни рад этиш тўғрисида уч иш куни ичида қарор қабул қилмаса, лицензиат мазкур муддат ўтгандан сўнг лицензияловчи органни махсус электрон тизим воситасида хабардор қилган ҳолда ўз фаолиятини давом эттириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензиат лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларни лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда, суд лицензияни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензияловчи органнинг лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш суд томонидан асоссиз деб топилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида улар кўрган зарар миқдорида жавобгар бўлади. Бунда лицензия амал қилишининг тўхтатиб турилишини суд томонидан асоссиз деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан лицензия/лицензия варақасининг амал қилиши қайта тикланган деб ҳисобланади.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш тўғрисидаги ахборот махсус электрон тизим орқали жойлаштирилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тугатиш Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни 34-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда лицензияловчи орган томонидан тугатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензиялаш тартиби бекор қилинганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензия варақасининг амал қилиш муддати тугаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензияга эга бўлган жисмоний шахс вафот этганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

лицензиат лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензиат томонидан лицензияловчи органга лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини олти ойгача тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан илгари мурожаат этилган бўлиб, мазкур муддат ичида лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида лицензияловчи органга ариза билан мурожаат қилинмаган тақдирда»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«лицензиат томонидан бошқа лицензиатга белгиланган тартибда бириктирилган мунтазам йўналишда йўловчиларни ташиш хизматини кўрсатиш;

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мунтазам йўналишларда белгиланган тариф (йўл ҳақи) миқдорини асоссиз равишда ошириш ҳамда йўналиш схемасидан четга чиққан ҳолда (автомобиль йўлларида ва кўчаларда белгиланган тартибда вақтинча чекловлар киритилган ёки автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилган ҳолатлар бундан мустасно) белгиланмаган жойда йўловчиларни чиқариш ва тушириш»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«38. Лицензия/лицензия варақаси Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни 33-моддасида назарда тутилган тартибда ва ҳолатларда бекор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензия/лицензия варақаси куйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензиат лицензияни/лицензия варақасини бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат этганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, унинг ўзгартирилиши, шунингдек, янги вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахсда фаолиятнинг айни бир лицензияланадиган турини ёки ҳаракатларни (фаолиятни) амалга ошириш учун лицензия мавжуд бўлган тақдирда, қўшиб юборилиши бундан мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахснинг муомалага лаёқатлилиги белгиланган тартибда чекланганда, у муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензия/лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи белгиланган муддатда тўланмаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензиат лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туришига олиб келган ҳолатларни лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензияловчи органнинг лицензия/лицензия варақасини бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

лицензия/лицензия варақаси қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланганда.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензия/лицензия варақаси мазкур банднинг учинчи — еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда лицензияловчи орган томонидан бекор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензия/лицензия варақаси мазкур банднинг саккизинчи — ўн биринчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда суд томонидан бекор қилинади. Лицензияловчи орган лицензия/лицензия варақасини бекор қилиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай, лицензиатга махсус электрон тизим воситасида электрон шаклда лицензия/лицензия варақасини бекор қилиш ҳақида ариза билан судга мурожаат қилиш асосларини, қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда етказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензия/лицензия варақаси мазкур банднинг ўн биринчи хатбошисида кўрсатилган асосга кўра бекор қилинган тақдирда, лицензия у берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суднинг лицензия/лицензия варақасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ҳамда лицензияловчи органга қонунчиликда белгиланган муддатларда етказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензияловчи орган лицензия/лицензия варақасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай, лицензиатга махсус электрон тизим воситасида электрон шаклда лицензия/лицензия варақасини бекор қилиш асосларини, қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда етказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензияловчи орган бекор қилинган лицензия тўғрисидаги ахборотни бир иш куни ичида махсус электрон тизим воситасида лицензиялар реестрига киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Лицензияни/лицензия варақасини бекор қилишда, тугатишда, тўхтатиб туришда тўланган давлат божи қайтарилмайди.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу банднинг ўнинчи ва ўн биринчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда қонунчиликда белгиланган фаолият турлари учун бир йил давомида қайтадан лицензия берилмайди. Мазкур талаб тадбиркорлик субъектининг муассиси ёки бенефициар мулкдори томонидан ташкил этиладиган янги тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳам татбиқ этилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «тўхтатиш» сўзи «тугатиш» сўзи билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«43. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП/«Лицензия» АТ орқали доимий назоратни амалга оширади ва мониторинг олиб боради»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда лицензия ва лицензия варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш бўйича ишларни амалга ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Лицензия ва лицензия варақалари олиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш, «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш.

2. Маъмурий регламент ва оммавий оферта билан танишиб чиқиш.

3. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.

1. Хоҳишига кўра.

2. Мурожаат қилганда.

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали

3. «Лицензия» ахборот тизими

Сўровномани лицензияловчи органга юбориш.

1. 1 соат мобайнида.

2. Автоматик тарзда.

3-босқич

Лицензияловчи орган

(Транспорт вазирлиги ва ҳудудий бошқармалари)

1. Ариза берувчини лицензия талаб ва шартларига мослигини ўрганади.

2. Ариза берувчини лицензия талаб ва шартларига номувофиқ деб топилган тақдирда давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали лицензия беришни рад этиш тўғрисида қабул қилган қарори юзасидан хабар юбориш.

1. 2 иш куни.

2. Автоматик

тарзда.

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Ариза берувчини (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) қабул қилинган қарор ҳақида ҳамда лицензия/лицензия варақалари бериш учун ўрнатилган тартибда давлат божи тўловларини амалга ошириш тўғрисида хабардор қилиш.

1 соат мобайнида

5-босқич

Ариза берувчи

Лицензия/лицензия варақалари бериш ҳақида қарор келиб тушгандан сўнг лицензия варақалари бериш учун давлат божи тўловлари амалга оширилади.

3 ой мобайнида

6-босқич

Лицензияловчи орган

1. Ижобий қарор мавжудлиги ва лицензия/лицензия варақалари бериш учун тўловлар тўланганидан сўнг QR-код билан ҳимояланган лицензия/лицензия варақаларини расмийлаштириш.

2. Лицензия/лицензия варақаларини (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориш.

1 иш кунида

7-босқич

Давлат хизматлари маркази

Лицензия/лицензия варақасини талабгорга ўзи шахсан келганда унга ўз муҳрини қўйиш йўли билан бериш.

1 соат мобайнида

»;

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«Лицензия варақаларини олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситалари тўғрисида

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪЛУМОТ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Автотранспорт воситасининг русуми

Давлат рақами

Ишлаб чиқарилган йили

Юк кўтариш қуввати, йўловчи сиғими

Автотранспорт тури

Ташув тури ҳамда автотранспорт воситасининг тоифаси

Фаолият тури

Фаолият кўрсатиш муддати

Автотранспорт воситасининг техник ҳолати

Мулкчилик тўғрисида маълумотлар, ижара шартномаси муддати, санаси, ижарага берувчи номи

Авторанспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномаси рақами

Берилган санаси

Техник ҳолати

»;

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги 7 ва 8-иловалар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

7-ИЛОВА

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятини лицензиялаш

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПАСПОРТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

Лицензия номи:

Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензия/лицензия варақалари.

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

а) йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ҳамда автобусларда ташиш;

б) йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш;

в) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича автобусларда ташиш;

г) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича микроавтобусларда ташиш;

д) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича енгил автомобилларда ташиш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахслар.

4.

Лицензияловчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари.

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) кўрсатилган ҳолда, лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома ва/ёки лицензия варақалари олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситаларининг рўйхати билан бирга автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар;

б) Ариза берувчида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти яратиб берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари.

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

1. Лицензия берилганлиги учун давлат божи ундирилмайди.

2. Автомототранспорт воситасининг бир бирлиги учун 1 йилга лицензия варақалари берилганлиги учун:

йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ҳамда автобусда ташиш (сиғимига/йўловчи ўрнига қараб):

14 ўрингача

БҲМнинг 1 баравари

14 ўриндан ортиқ

БҲМнинг 2,5 баравари

йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилда ташиш

4 ўрингача

БҲМнинг 2 баравари

4 ўриндан ортиқ

БҲМнинг 3,5 баравари

йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича 12 ўриндан ортиқ автобусда ташиш

БҲМнинг 28 баравари

йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича микроавтобусда ташиш, 1 та транспорт воситаси учун

БҲМнинг 22 баравари

йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича енгил автомобилда ташиш, 1 та транспорт воситаси учун

БҲМнинг 7 баравари

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

2 иш куни.

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) лицензиат томонидан автотранспорт воситаларидан фойдаланишда, уларни шайлашда қонунчилик ҳужжатларига, ташиш қоидаларига мажбурий риоя қилиниши, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши;

б) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспортлардан фойдаланиш учун масъул бўлган, белгиланган тартибда Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастурлар бўйича малакасини ошириб, малака имтиҳонидан ўтган мансабдор шахсларнинг мавжуд бўлиши;

в) лицензиат фойдаланаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун лицензия варақаси мавжуд бўлиши;

г) автотранспорт воситасининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник жиҳатдан созлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши;

д) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли ташилиши;

е) тендерлар натижалари бўйича ваколатли органлар билан шартнома асосида:

йўловчиларни йўловчилар ҳуқуқларига, ҳаракатланишнинг белгиланган жадвалларига, транспортда юриш тарифларига риоя этган, йўловчиларнинг белгиланган тоифаларини бепул ва имтиёзли тарзда ташишни таъминлаган, қоида бузиш, антисанитария ҳолатларига, хизмат кўрсатиш сифатининг паст бўлишига йўл қўймаган ҳолда, автомобилда мунтазам ташиш (йўналишсиз таксилардан ташқари); мунтазам йўналишларга сунъий йўлдошли ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан тўлиқ жиҳозланган автотранспорт воситаларини чиқариш ҳамда автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилган ҳолда, уларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида белгиланган серверга мунтазам узатилишини ташкил этиш;

ж) ташиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларини бажариш, автотранспорт воситасини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш, асраш, техник кўрикдан ўтказиш, техника хавфсизлигини таъминлаш, автотранспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш;

з) янгидан олинаётган ва тўлдирилаётган автотранспорт воситаларига лицензиатлар томонидан қўшимча лицензия варақаларининг ўз вақтида олиниши;

и) шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда автомобилда ташишларни амалга ошираётган автотранспорт воситаларида сервис устахонасининг тамғаси қўйилган назорат приборлари (тахографлар) мавжуд бўлиши;

к) йўналишсиз таксиларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлиги;

л) мунтазам йўловчи ташиш йўналишларда фаолият юритадиган автотранспорт воситаларининг тендер шартномаларида мавжуд бўлиши.

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас.

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

1. Лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмайди.

2. Лицензия варақаси бир йилдан кам бўлмаган муддатга берилади. Агар ашёвий ҳуқуқлар ва ижара шартномаси ёки тендер шартномасининг амал қилиш муддати бир йилдан кам бўлса, лицензия варақасининг амал қилиш муддати уларнинг муддати билан чекланади.

12.

Изоҳ.

Ариза берувчи лицензияловчи органга мурожаат қилганда, бир ариза билан ушбу лицензияловчи орган томонидан бериладиган лицензия турларининг бир неча қисмини олиш ҳуқуқига эга.

Лицензия варақасининг амал қилиши лицензия варақаси берилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Ариза берувчи тақдим этган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳақиқийлиги учун жавоб беради.

Юридик шахс штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспортлардан фойдаланиш учун масъул бўлган шахсларнинг мавжуд бўлишига оид талаблар Транспорт вазирлиги томонидан белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш хизматининг ишчиси (мутахассиси) сифатида ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 декабрдаги ПҚ-443-сон қарорининг 9-бандига мувофиқ электромобиллар ва гибрид автомобилларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахслар 2030 йил 1 январга қадар лицензия варақалари берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этилган.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

8-ИЛОВА

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПАСПОРТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

Лицензия номи:

Автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти учун лицензия/лицензия варақалари.

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

Автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар.

4.

Лицензияловчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги.

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома ва/ёки лицензия варақаларини олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситаларининг рўйхати билан бирга автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар;

жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) учун — фамилияси, исми, отасининг исми, паспортга ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасига оид маълумотлар, лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома ва/ёки лицензия варақаларини олиш учун ариза берувчи ихтиёрида бўлган автотранспорт воситаларининг рўйхати билан бирга автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар;

б) ариза берувчида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти яратиб берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари.

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

1. Лицензия берилганлиги учун давлат божи ундирилмайди.

2. Автомототранспорт воситасининг бир бирлиги учун 1 йилга лицензия варақалари берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари. Бунда юкларни автомобиль транспортида ташишда фойдаланиладиган шатакчи автомобилларга лицензия варақалари берганлик учун давлат божи ундирилмайди.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

2 иш куни.

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) лицензиат томонидан автотранспорт воситаларидан фойдаланишда, уларни шайлашда қонунчилик ҳужжатларига, ташиш қоидаларига мажбурий риоя қилиниши, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши;

б) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган, белгиланган тартибда Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастурлар бўйича малакасини ошириб, малака имтиҳонидан ўтган мансабдор шахсларнинг мавжуд бўлиши;

в) лицензиат фойдаланаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун лицензия варақаси мавжуд бўлиши;

г) автотранспорт воситасининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник жиҳатдан созлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши;

д) ташиш ва ёнгин хавфсизлиги талабларини бажариш, автотранспорт воситасини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш, уни асраш, техник кўрикдан ўтказиш, техника хавфсизлигини таъминлаш, автотранспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш;

е) янгидан олинаётган ва тўлдирилаётган автотранспорт воситаларига лицензиат томонидан қўшимча лицензия варақаларининг ўз вақтида олиниши;

ж) халқаро юк ташишларни амалга ошираётган автотранспорт воситаларида сервис устахонасининг тамғаси қўйилган назорат приборлари (тахографлар) мавжуд бўлиши.

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас.

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

1. Лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмайди.

2. Лицензия варақаси бир йилдан кам бўлмаган муддатга берилади. Агар ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномасининг амал қилиш муддати бир йилдан кам бўлса, лицензия варақасининг амал қилиш муддати уларнинг муддати билан чекланади.

12.

Изоҳ.

Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юк автомобили ёки шатакчи автомобиль ҳамда хорижий давлат ҳудудида рўйхатга олинган тиркама ёки ярим тиркамадан иборат транспорт воситалари таркибидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган халқаро ташишда юк автомобили ёки шатакчи автомобилга олинган лицензия варақаси автотранспорт воситаларининг бутун таркиби учун амал қилади.

Лицензия варақасининг амал қилиши лицензия варақаси берилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Ариза берувчи (юридик шахслар) лицензияловчи органга мурожаат қилганда, бир ариза билан ушбу лицензияловчи орган томонидан бериладиган лицензия турларининг бир неча қисмини олиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи тақдим этган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳақиқийлиги учун жавоб беради.

Юридик шахс штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахсларнинг мавжуд бўлишига оид талаблар Транспорт вазирлиги томонидан белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ автомобилда ташиш хавфсизлигини таъминлаш хизматининг ишчиси (мутахассиси) сифатида ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланади.

»;

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«назорат қилувчи орган — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмаси»;

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 4-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«шартнома (брутто-шартнома) талаб ва шартлари уч маротаба бузилганлиги ҳолатлари юзасидан назорат қилувчи орган томонидан расмийлаштирилган далолатномалар асосида белгиланган тартибда шартномани (брутто-шартнома) бекор қилиш чораларини кўриш»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 11-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Бунда вақтинча бириктириш тўғрисидаги электрон хабарнома олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида ташувчи томонидан таклиф қилинган автотранспорт воситаларининг ҳар бири учун лицензия варақалари расмийлаштирилиши, сунъий йўлдошли ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан жиҳозланиши ва автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилиниши лозим»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) 18-банддаги «(шаҳар автобус йўналишлари бўйича камида олтмиш календарь кун олдин)» сўзлари чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) қуйидаги мазмундаги 231-банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«231. Ахборот тизимига жойлаштирилган лотлар бўйича суд органлари томонидан тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ушбу лотлар жойлаштирилган тендер рўйхатидан вақтинча олиб турилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вақтинча олиб турилган лотларнинг очиқ тендер ўтказиш муддати лотдан олинган муддатига мутаносиб равишда суд қароридан келиб чиққан ҳолда, қайта ахборот тизимига (рўйхатга) белгиланган тартибда киритилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«автобус ва микроавтобуснинг базавий комплектациясида йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги (иқлим-назорат тизими, интернет жаҳон ахборот тармоғи ва телефон қувватлагичлари бундан мустасно)»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«таклиф этилган барча автотранспорт воситаларини сунъий йўлдошли ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан жиҳозлаш ва автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилиш мажбуриятини олиши»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«д) тендер талабларида йўналишда саройдан фойдаланиш коэффициентини 0,8 га тенг деб ҳисобга олган ҳолда, йўналишдаги автотранспорт воситаларининг ҳисобланган сони»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«42. Тендер ғолибининг таклифлари назорат қилувчи орган ва Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати масъул ходимлари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилади. Зарурат бўлганда, таклифлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлигини ўрганиш жараёнига бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари жалб этилишига йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамоатчилик назорати учун таклифлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлигини асословчи ҳужжатлар, шу жумладан, фото ва видео тасвирлар назорат қилувчи органнинг масъул ходими томонидан ўрганиш ўтказилган кундан кейин бир иш кунида ахборот тизимига киритилади ва бошқа ташувчиларга холисона текшириш имконияти яратилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
з) 43-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Бунда ўрганиш ўтказиладиган кундан бир иш кун олдин манфаатдор томонларга ўрганиш вақти ва манзили тўғрисида хабардор қилинади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи — учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«46. Таклифларнинг асослилиги ва уларда келтирилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини ўрганишда қуйидагилар инобатга олинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳномага мувофиқ автотранспорт воситаси категорияси, класси ҳамда ўриндиқлари сони ва ахборот тизимига киритилган бошқа маълумотлари ишлаб чиқарувчи томонидан берилган маълумотларга мос келиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автобус ва микроавтобусларнинг базавий комплектациясида йўловчиларга қўшимча қулайликларнинг мавжудлиги ҳамда уларнинг соз ва функционал ҳолатдалиги»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«автотранспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун барча шароитга эга техник базанинг мавжудлиги»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
к) 51-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«Бунда шаҳарлараро-вилоятлараро ҳамда халқаро йўналишлар бўйича тендер ғолиби шартномани акцептлашдан олдин автовокзал ва автостанциялар билан тузилган шартномани ахборот тизимига юклайди.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тендер ғолиби аниқланган кундан бошлаб саккиз иш куни муддатда шартномада кўрсатиладиган автотранспорт воситаларини ваколатли органнинг автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилиши лозим»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
л) 52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«52. Қуйидаги ҳолатларда очиқ тендер қатнашчисининг тендер ғолиблиги бекор қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лот бўйича таклиф қилинган автотранспорт воситалари бўйича маълумотлар назорат қилувчи органга (олдиндан келишилган вақт ва манзилга) уларнинг ҳақиқатда мавжудлигини ўрганиш учун тақдим қилинмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган муддатда лот бўйича барча автотранспорт воситалари ваколатли органнинг автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилинмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автотранспорт воситаларининг ҳар бири учун лицензия варақаларини белгиланган муддатларда расмийлаштириб бўлмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот тизимига жойлаштирилган шартнома белгиланган муддатда сабабсиз акцептланмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

лот бўйича таклифлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганлиги оқибатида тўпланган баллар кейинги қатнашчи тўплаган баллардан камайиб кетса;

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шаҳарлараро-вилоятлараро ҳамда халқаро йўналишлар бўйича тендер ғолиби шартномани акцептлашдан олдин автовокзал ва автостанциялар билан тузилган шартномани ахборот тизимига юкламаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
очиқ тендер қатнашчисининг тендер ғолиблиги бекор қилинган тақдирда, энг кўп баллар миқдори бўйича кейинги қатнашчи тендер ғолиби деб эътироф этилади ва кейинги қатнашчиларга ҳам мазкур тартиб амал қилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
м) 56-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«56. Мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон гувоҳнома ушбу Низомга 4-иловада келтирилган паспортга мувофиқ расмийлаштирилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
н) 60-банддаги «ваколатли органнинг» сўзлари «назорат қилувчи органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
о) 64-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«64. Тендер ғолиби лот бўйича қуйидаги мажбуриятларни бажариши шарт:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ лот бўйича таклиф этган тариф даражаси асосида камида бир йил йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) йўналишларга сунъий йўлдошли ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан тўлиқ жиҳозланган автотранспорт воситаларини чиқариш ҳамда уларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида белгиланган серверга мунтазам узатилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) қатнаётган автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, уларнинг ташқарисида ва салонлари ичида тозалаш-ювиш ишларини, йўналишга шартномада кўрсатилган миқдорда тўлиқ жиҳозланган автотранспорт воситалари белгиланган тартибда чиқарилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) жисмоний ва юридик шахсларнинг йўловчиларни мунтазам ташишлар билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этиш ва аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларга видеокузатув тизимлари билан жиҳозланган автобусларни чиқариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

е) шаҳарлараро-вилоятлараро ҳамда халқаро йўналишлар бўйича автовокзал ва автостанциялар билан тегишли шартнома тузиш;

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) тендер шартномаси тузилгандан кейин ўттиз кун ичида йўналишга жойлаштирилган автотранспорт воситаларига бириктирилган барча ҳайдовчиларига 30 соатлик дастур бўйича Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
п) Низомга 2-иловада:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«8. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автобус ва микроавтобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги учун қуйидаги жадвалга мувофиқ коэффициент қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Мезон номи

Қўллаш учун коэффициент

1. Шаҳар (йўналишли такси), шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги автобус ва микроавтобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги

Кондиционер (иқлим-назорати тизими)

1,20

Интернет жаҳон ахборот тармоғи

1,15

Биоҳожатхона

(базавий комлектацияда назарда тутилган бўлса)

1,10

Аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай ва хавфсиз муҳитни таъминловчи ускуналар (базавий комлектацияда назарда тутилган бўлса)

1,10

Телефон қувватлагичлари

1,05

Бекатларни эълон қилиш аудио тизими

1,05

2. Шаҳар автобус йўналишларидаги автобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги

Кондиционер (иқлим-назорати тизими)

2,0

Аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай ва хавфсиз муҳитни таъминловчи ускуналар (базавий комлектацияда назарда тутилган бўлса)

2,0

Бекатларни эълон қилиш аудио тизими

1,5

Видеокузатув тизимлари

1,5

Йўловчиларни ҳисоблаш қурилмалари

1,5

Интернет жаҳон ахборот тармоғи

1,5

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ушбу банд фақат 8 ўриндан ошиқ автобуслар ва микроавтобуслар учун татбиқ этилади. Ташувчи қўшимча қулайликларнинг доим соз ва функционал ҳолатда сақланишини таъминлаш мажбуриятини олади. Мазкур банд билан белгиланган коэффициентлар миқдори ҳар бир автотранспорт учун алоҳида ҳисобланади.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автотранспортлар талаб этилаётган категорияларга мос келганидан кейин уларнинг салонида қулайликлар яратилгани учун белгиланган шкала асосида 1 баллга нисбатан оширувчи коэффициент қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1 х 1,20 = 1,2 х 10 = 12 кондиционер учун балл;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1 х 1,15 = 1,15 х 5 = 5,75 интернет жаҳон ахборот тармоғи учун балл;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1 х 1,05 = 1,05 х 2 = 2,1 мониторлар учун балл.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Барча баллар қўшилади ҳамда таклиф этилган умумий автотранспорт воситаси сонига бўлинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

(12+5,75+2,1) : 10 = 1,98

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Демак, таклиф этилган 10 та автотранспорт воситасида қўшимча қулайликлар яратилгани учун 1,98 балл ҳисобланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«корхона балансида автотранспорт воситаларини ҳар куни рейсдан олдинги техник кўрикдан ўтказиш учун барча шароитга эга техник базанинг мавжудлиги учун 1 балл»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
р) қуйидаги мазмундаги 4-илова билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Тендер ғолибининг ҳар бир автотранспорт воситасига йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон гувоҳнома

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПАСПОРТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи электрон гувоҳнома.

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерларда иштирок этиш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс.

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаси.

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Гувоҳнома олиш учун қуйидаги ишларни амалга оширилиши лозим:

шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ҳамда халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерларда иштирок этиш;

энг кўп балл тўплаб тендер ғолиби деб эътироф этилиш;

ваколатли орган билан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи шартномани расмийлаштириш.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Мавжуд эмас.

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Мавжуд эмас.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

Шартнома расмийлаштирилгандан сўнг 1 соат ичида.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Шартномада кўрсатилган талаб ва шартларига риоя этилиши.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас.

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Шартнома амал қилиш муддатига қадар.

12.

Изоҳ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ шартнома тузилганидан сўнг тендерда ғолиб чиққан қатнашчининг лот бўйича таклиф қилган ҳар бир автотранспорт воситаси учун йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи электрон гувоҳнома расмийлаштирилади.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Мазкур илованинг 3-банди «а» кичик банди саккизинчи ва ўнинчи хатбошилари, «б» кичик банди олтинчи ва саккизинчи хатбошилари, «в» кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги ўзгартиришлар билан киритилаётган талаблар амалда фаолият юритаётган божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони учун ҳам татбиқ этилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)