кредит маблағлари туроператорларга 2 йиллик имтиёзли давр (фоиз ва асосий қарздан) билан 10 йил муддатга ажратилади;
2024 йил Халқаро туризм куни доирасида биринчи глобал сайёҳлик медиакампусини ташкил қилсин;
Белгилансинки, мастер-режалар ишлаб чиқиладиган ҳудудларда ер участкаларини сотишдан тушган маблағлар биринчи навбатда Жамғарма харажатларини қоплашга йўналтирилади.
2024 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан 100 миллиард сўм ажратсин;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПФ-102-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Туризмни ривожлантириш бўйича республика жамоатчилик кенгаши
|
1. |
А.Н. Арипов |
— |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Жамоатчилик кенгаши раиси |
|
2. |
Г.Б. Исраилова |
— |
Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси раиси, Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари |
|
3. |
А.А. Абдухакимов |
— |
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари |
|
4. |
З. Пололикашвили |
— |
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг туризм бош котиби |
|
5. |
С. Ибботсон |
— |
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм элчиси |
|
6. |
З. Тонгқиан |
— |
«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети проректори |
|
7. |
Ю. Мизумори |
— |
Туризм қўмитасининг Япониядаги туризм вакили |
|
8. |
О. Қ. Норинбоев |
— |
Ўзбекистон география жамияти раиси |
|
9. |
Ф.А. Абдуллаева |
— |
Ўзбекистон меҳмонхоналар уюшмаси раиси |
|
10. |
А.Х. Умаров |
— |
Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси раиси |
|
11. |
Т.Д. Мусин |
— |
Ўзбекистон рестораторлар ва отельерлар уюшмаси раиси |
|
12. |
Д.Р. Ураков |
— |
Ўзбекистон «Ҳунарманд» уюшмаси раҳбари в.б. |
|
13. |
Ш.М. Саибов |
— |
Ўзбекистон туризм транспорти уюшмаси раиси |
|
14. |
М.С. Султанова |
— |
Ўзбекистон социал туризм уюшмаси раиси |
|
15. |
Л.Ю. Козловский |
— |
Ўзбекистон экстремал ва тоғ туризми федерацияси раиси |
|
16. |
М.С. Сайдаминов |
— |
«Orient voyages» масъулияти чекланган жамияти директори |
|
17. |
З.А. Бутаев |
— |
«Samarkand touristic centre» масъулияти чекланган жамияти ижрочи директори |
|
18. |
М.М. Рамазонов |
— |
«Авруд травел» масъулияти чекланган жамияти маркетинг ва бизнесни ривожлантириш бўйича директори |
|
19. |
Б.Р. Ашуралиев |
— |
«Элан Экспресс» масъулияти чекланган жамияти директори |
|
20. |
Л.М. Мирзаева |
— |
«Фаровон Хива хотел» меҳмонхонаси бош менежери |
|
21. |
Б.Р. Кораходжаев |
— |
«Asia star plaza» масъулияти чекланган жамияти директори |
|
22. |
Д.А. Якубова |
— |
«Oʻzbekiston 24» ахборот-таҳлилий телерадиоканали сиёсий шарҳловчиси |
|
23. |
Э.А. Тухватулина |
— |
«Дунё бўйлаб» телеканали «Всё о Туризме» дастури муаллифи ва бошловчиси |
|
24. |
О.А. Назарбеков |
— |
маданият вазири |
|
25. |
И.Р. Махкамов |
— |
транспорт вазири |
|
26. |
Б.О. Саидов |
— |
ташқи ишлар вазири |
|
27. |
Ш.С. Хидоятов |
— |
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири в.б. |
|
28. |
П.Р. Бобожонов |
— |
ички ишлар вазири |
|
29. |
И.И. Норқулов |
— |
иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари |
|
30. |
А.З. Саъдуллаев |
— |
ёшлар ишлари агентлиги директори |
|
31. |
Б.Г. Абдикаримов |
— |
Маданий мерос агентлиги директори |
|
32. |
У.Р. Шадиев |
— |
Туризм қўмитаси раиси, Жамоатчилик кенгаши котиби |
Изоҳ: Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси ва Туризм қўмитасига Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Жамоатчилик кенгаши аъзолари таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПФ-102-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Туризмни ривожлантириш бўйича маҳаллий жамоатчилик кенгашларининг намунавий
|
1. |
Лавозимига кўра |
— |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, маҳаллий жамоатчилик кенгаши раиси |
|
2. |
Лавозимига кўра |
— |
Туризм соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилоти вакили, Маҳаллий жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари |
|
3. |
Лавозимига кўра |
— |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари, маҳаллий жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари |
|
4. |
Лавозимига кўра |
— |
Туризм ва унга ёндош соҳалардаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари |
|
5. |
Лавозимига кўра |
— |
Ҳудуддаги йирик туроператорлар |
|
6. |
Лавозимига кўра |
— |
Ҳудуддаги йирик меҳмонхона вакиллари |
|
7. |
Лавозимига кўра |
— |
оммавий ахборот воситалари вакиллари |
|
8. |
Лавозимига кўра |
— |
Маданият вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси бошлиғи |
|
9. |
Лавозимига кўра |
— |
транспорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси бошлиғи |
|
10. |
Лавозимига кўра |
— |
Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бўлинмаси бошлиғи |
|
11. |
Лавозимига кўра |
— |
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси бошлиғи |
|
12. |
Лавозимига кўра |
— |
ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси бошлиғи |
|
13. |
Лавозимига кўра |
— |
иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси бошлиғи |
|
14. |
Лавозимига кўра |
— |
Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бўлинмаси бошлиғи |
|
15. |
Лавозимига кўра |
— |
Маданий мерос агентлигининг ҳудудий бўлинмаси бошлиғи |
|
16. |
Лавозимига кўра |
— |
Туризм қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ўринбосари Маҳаллий жамоатчилик кенгаши котиби |
Маҳаллий жамоатчилик кенгашлари ўринбосарларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда маҳаллий кенгашлар аъзолари таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПФ-102-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш бўйича
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
I. Ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш чора-тадбирлари | |||||
1. | Кичик бизнесга тайёр жойни қуриб таклиф қилиш бўйича янги тизим яратиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Икки ой муддатда | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги | |
2. | Бўстонлиқ туманидаги 100 миллион доллар инвестиция жалб қилинган ҳолда «Хаятт» меҳмонхонаси талаблари асосида барпо этилаётган меҳмонхона мажмуасига олиб борувчи 4Р6д Тошкент ш. — Чирчиқ ш. — Чимён автомобиль йўлини реконструкция қилиш. | 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш. 2. Лойиҳани Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига таклиф киритиш. | 2024 йил октябрь | Туризм объектлари атрофидаги ер майдонлари, сув ва йўл инфратузилмаларини яхшилашга ажратиладиган маблағлар ҳисобидан | Тошкент вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
3. Таъмирлаш ишларини амалга ошириш. | 2025 йил | ||||
3. | Тошкент вилоятида «Хаятт» меҳмонхонаси талаблари асосида барпо этилаётган меҳмонхона фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида мажмуанинг электр энергияси истеъмоли режасидан келиб чиқиб, керакли қувватдаги электр подстанциясини ўрнатиш. Бунда, подстанция қурилиши учун сарфланган харажатлар меҳмонхона мажмуасига етказиб берилган электр энергиясини монетизация қилиш (сотуви) ҳисобидан қопланади. | Амалий чора-тадбирлар. | 2025 йил | Республика бюджети маблағлари | «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ |
4. | Ғелондан ўтувчи Оқсув дарёсида 63 миллион АҚШ долларилик қуввати 24 Мегаваттли 3 та ГЭСни ишга тушириш. | Амалий чора-тадбирлар. | 2025 йил давомида | Ижрочилар маблағлари | «Ўзбекгидроэнерго» АЖ |
5. | Сечанкўл ва Ачинкўл кўллари бўйида туристик масканлар барпо этиш, туризм хизмат турларини ташкил этиш. | Кўллар атрофида туристик масканлар барпо этиш, туризм хизмат турларини ташкил этиш бўйича ўрганишлар олиб бориш ва Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифларни киритиш. | 2025 йил март | - | Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси |
6. | Наманган вилояти Чортоқ туманида камида 10 та санатория ва меҳмонхона ташкил қилишга инвесторларни жалб қилиш. | 1. Чортоқ туманида санатория-курорт зоналарини ташкил қилиш учун салоҳияти юқори бўлган ҳудудларни аниқлаш. | Бир ой муддатда | Ижрочилар маблағлари | Наманган вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
2. Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикасидаги инвесторлар учун тақдимотлар тайёрлаш. | Икки ой муддатда | ||||
3. Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикасига ташрифларни амалга ошириш ва ижобий натижаларга эришиш. | 2024 йил давомида | ||||
7. | Хитой, Россия, Туркия ва бошқа мақсадли давлатлардан хорижий сайёҳлар сонини ошириш ва туризм инфратузилмасига инвестиция жалб қилиш чораларини кўриш. Бунда, вилоят ҳокимларининг ўринбосарлари бошчилигидаги делегацияларни уч ойгача ушбу давлатларда хизмат сафарида бўлишини таъминлаш. | 1. Ҳокимликлар вакилларининг Хитой, Россия, Туркия ва бошқа давлатларга ташрифи бўйича режа-жадвал тузиш. 2. Ушбу давлатлардаги дипломатик ваколатхоналар, тегишли хорижий ташкилотлар билан музокара ўтказиб, вилоятлар делегацияларининг ташрифини ташкил этиш. 3. Хитой, Россия, Туркия ва бошқа давлатлардаги йирик бизнес эгаларининг ҳудудлар туризм инфратузилмасига инвестиция киритиши ва туроператорлар томонидан туристик оқимни кўпайтириш мақсадида икки томонлама келишувларга эришиш. | 2024 йил 1 августдан бошлаб, доимий равишда | Ижрочилар маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
8. | Мастер-режалар ишлаб чиқиладиган 20 та туман (шаҳар)ларнинг ҳар бирига 50 миллион долларлик инвестиция киритиш бўйича тақдимот қилиш. | Тақдимот лойиҳаси. | Бир ой муддатда | - | Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
9. | Миср ва Туркия тажрибаси асосида Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида шарқ бозори лойиҳасини амалга ошириш. | 1. Шарқ бозори лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Лойиҳалар тақдимотини ўтказиш. 3. Лойиҳани амалга ошириш истагини билдирган ташаббускорларни аниқлаш. | Икки ой муддатда | Ижрочилар маблағлари | Савдо-саноат палатаси, «Ўзмиллий банк» АЖ, Маданий мерос агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
4. Шарқ бозорлари лойиҳасини ЮНЕСКО билан ўрнатилган тартибда келишиш. | 2024 йил якунига қадар | ||||
10. | Етакчи хорижий давлатларда «Farovon» миллий меҳмонхона бренди остида меҳмонхоналар барпо этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. | Таклифлар ишлаб чиқиш. | Уч ой муддатда | - | Вазирлар Маҳкамаси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
11. | Туризм соҳасидаги инвесторларга қулай сармоявий муҳит яратиш. Бунда, 3-5 юлдузли меҳмонхона ва курорт (резорт)ларни барпо этаётган хорижий ва маҳаллий инвесторларга махсус туристик-рекреацион зоналарга нисбатан қўлланадиган имтиёз ва афзалликларни тақдим этишни кўзда тутувчи «туризм инвестори» мақомини жорий қилиш. | Таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Уч ой муддатда | - | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Туризм қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги |
12. | Бирорта ҳам меҳмонхона мавжуд бўлмаган 22 та туманда кичик отеллар барпо этиш учун оилавий хоналар сонидан келиб чиқиб, субсидия ажратиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Уч ой муддатда | - | Туризм қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
II. Узоқ хориж давлатларидан янада кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш чора-тадбирлари | |||||
13. | «Е-visa» (электрон виза) тизимини такомиллаштириш, узилишларсиз мунтазам ишлашини таъминлаш ҳамда мобил иловани ишга тушириш. | Амалий чора-тадбирлар. | Икки ой муддатда | Ташқи ишлар вазирлиги маблағлари | Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Туризм қўмитаси |
14. | Қўшни давлатларда сайёҳлар гуруҳларининг чегарадан ўтишини енгиллаштириш бўйича мутасадди ташкилотлар билан музокаралар ўтказиб, яшил йўлаклар ташкил этиш юзасидан аниқ ва ҳамкорлар билан келишилган ечимларни киритиш. | Амалий чора-тадбирлар. | Икки ой муддатда | - | Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги |
15. | «Атлетико Мадрид» (Испания) футбол жамоаси билан Ўзбекистон туризм бренди реклама кампаниясини йўлга қўйиш юзасидан Испания томони билан ишларни ташкил қилиш. | 1. Республиканинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун зарур маълумотларни (лого ва слогин) шакллантириш (заруриятга кўра ишчи гуруҳлар тузиш). 2. Футбол жамоаси маъмурияти билан музокаралар ўтказиш. | Икки ой муддатда | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ва Туризм қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тенг улушларда | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
3. Лойиҳани амалга ошириш. | 2024 йил давомида | ||||
16. | Ўзбек ипаги, миллий либослари ва Ўзбекистоннинг анъанавий безакларини кенг тарғиб этиш мақсадида жаҳоннинг машҳур кутюрье ва мода уйлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар. | Икки ой муддатда | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ва Туризм қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тенг улушларда | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
17. | Мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи «Ўзбек ипаги: жаҳон брендлари илҳоми» танловини ўтказиш. | 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2024 йил август | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ва Туризм қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тенг улушларда | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси |
2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2024 йил октябрь | ||||
18. | Мўйноқ аэропорти имкониятидан самарали фойдаланиш орқали алоҳида ҳаво ҳудудини ташкил этиш ҳамда парашютдан сакраш ва ҳаво дайвинги экстремал туризмини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш. | 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2024 йил август | - | Мудофаа вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2024 йил октябрь | ||||
19. | Тошкент шаҳрида халқаро гастрономик фестиваль ташкил қилиш. | 1. Фестивални ўтказиш вақти ва жойини белгилаш. 2. Фестиваль тўғрисидаги маълумотларни маҳаллий ва хорижий туристик ташкилотларга етказиш. 3. Фестивални ташкил қилиш ва Ўзбекистоннинг гастротуризм салоҳияти тақдимотларини ўтказиш. | 2024 йил сентябрь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тенг улушларда | Туризм қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
20. | Хива шаҳрида халқаро гастрономик фестиваль ташкил қилиш. | 1. Фестивални ўтказиш вақти ва жойини белгилаш. 2. Фестиваль тўғрисидаги маълумотларни маҳаллий ва хорижий туристик ташкилотларга етказиш. 3. Фестивални ташкил қилиш ва Ўзбекистоннинг гастротуризм салоҳияти тақдимотларини ўтказиш. | 2025 йил (келишилган муддатда) | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тенг улушларда | Туризм қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
21. | Музейлар фаолиятини такомиллаштириш дастурини ишлаб чиқиш. | 1. Хусусий музейлар очиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Музейлар фаолиятига замонавий ахборот технологияларни жорий қилиш, музейларга кириш учун ягона карта тизимини ва музейлар экспозициясини тизимли равишда янгилаш механизмларини яратиш. 3. Музейларда эсдалик совғаларини сотиш бўйича хизматлар кўламини кенгайтириш ва чипталарга табақалаштирилган тарифларни белгилаш. Музейларнинг бўш майдончаларида аукционлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, бадиий, ҳунармандчилик, коворкинг майдончалари, ҳордиқ чиқариш зоналарини ташкил этиш орқали музейларда монетизацияга шароит яратиш. | 2024 йил ноябрь | - | Маданий мерос агентлиги |
22. | 2025 йилда реставрация қилинадиган маданий мерос объектлари рўйхатини шакллантириш ҳамда уй музейларини таъмирлаш ва тиклаш масаласини киритиш. | 1. Таъмирталаб уй музейлари рўйхатини шакллантириш. 2. Хива шаҳрида Ичан қалъа мажмуасидан 2 километр узоқликда жойлашган Муҳаммад Раҳимхон II — Ферузнинг «Қибла тозабоғ» ёзги қароргоҳини тўлиқ тиклаш, музей ташкил қилиш, экспонатларнинг виртуал кўриниши ва анимациясини шакллантириш, аудио ва мультимедия воситаларини ўрнатиш учун қўшимча 10 миллиард сўм ажратилишини таъминлаш. | 2025 йил март | Маданий мерос объектларини таъмирлаш, реконструкция қилишга ажратилган маблағлар ҳисобидан | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданий мерос агентлиги |
23. | Маданий мерос объектларининг меъморий қиёфаси, туризм салоҳияти ва миллий қадриятларни ўзида ифода этадиган тарғибот намуналарини ишлаб чиқиш. | 1. Хоразм, Самарқанд ва Бухорода жойлашган йирик маданий мерос объектлар рўйхатини шакллантириш. | Бир ой муддатда | Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан | Маданий мерос агентлиги, Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. Тарғибот маҳсулотларининг дизайни намуналарини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. | Икки ой муддатда | ||||
3. Ишлаб чиқилган дизайн асосида маҳсулотларни тайёрлаш. | Уч ой муддатда | ||||
4. Шакллантирилган рўйхатга асосан тарғибот маҳсулотларини маданий мерос объектларига жойлаштириш. | Олти ой муддатда | ||||
24. | Меҳмонхона ва йирик туризм комплекслари учун яқин 4 йилда бошқарувчиларга бўлган талабни ўрганиб, хориждаги туризм ва сервис комплексларида ҳар йили камида 20 нафар ўрта бўғин менежерининг малакасини ошириш. Бунда, менежерларни хорижда ўқитиш харажатлари Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Икки ой муддатда | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
25. | Янги ўқув йилидан туризм соҳасидаги олийгоҳларда 2 минг талабани ҳамда коллеж ва техникумларда 1 минг ўқувчини дуал таълим билан қамраб олиш чораларини кўриш. | Амалий чора-тадбирлар. | 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси |
26. | Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларини ташишда ички ишлар органлари томонидан автобусларга ҳамроҳлик қилиш бўйича тарифларни қайта кўриб чиқиш. | Идоравий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. | Икки ой муддатда | - | Ички ишлар вазирлиги, Туризм қўмитаси |
27. | Туризм соҳасининг субъектлари томонидан автобус, микроавтобус ва минивенлар ён ойналари тусини ўзгартиришда фақат бир марта тўловни амалга ошириш тартибини жорий қилиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Бир ой муддатда | - | Ички ишлар вазирлиги |
28. | Туристик салоҳияти ошиб бораётган ҳудудлардаги туризм намойиши объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларнинг самарадорлигини янада ошириш ва сайёҳлар хавфсизлигини комплекс таъминлаш мақсадида Фарғона ва Жиззах вилоятлари ички ишлар бошқармалари таркибида хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаларини ташкил этиш учун Ички ишлар вазирлигига қўшимча 25 та штат бирлигини ажратиш ҳамда уларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни 2025 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети параметрларида назарда тутиш. | Амалий чора-тадбирлар. | 2024 йил декабрь | Республика бюджети маблағлари | Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
29. | 2025 — 2028 йиллар учун ички туризм тарғиботига қаратилган маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш. | 1. Ўзбекистон маркетинг уюшмаси ҳамда хусусий маркетинг ташкилотлари, шу жумладан, хорижий ташкилотлар билан музокаралар олиб бориш. | 2024 йил август | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси | Туризм қўмитаси |
2. Маркетинг ташкилотлари билан келишувга эришиш. | 2024 йил сентябрь | ||||
3. Ички туризм тарғиботига қаратилган маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш. | 2025 йил январь | ||||
4. Маркетинг стратегиясини амалга ошириш ҳамда ижросини таъминлаш. | 2025 — 2028 йиллар давомида | ||||
30. | Туризм қўмитаси тўғрисидаги низом қабул қилингунга қадар Қўмита ҳудудий бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартларини Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сон қарори билан белгиланган тартибга мувофиқ амалга ошириш. | 1. Туризм қўмитаси тўғрисидаги Низом тасдиқлангунга қадар Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартларини Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сон қарори доирасида вақтинча амалга ошириш. | 2025 йил давомида | Маҳаллий бюджет маблағлари | Туризм қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. 2024 йил январь ойидан тўланмаган фарқ суммалари тўлаб берилишини таъминлаш. | Бир ҳафта муддатда | ||||
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби ва шартларини Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сон қарорига мувофиқлаштириш; Туризм қўмитаси ташкилий тузилмасида стратегик режалаштириш ва методология, жамоатчилик билан алоқалар (ахборот хизматлари), коррупцияга қарши курашиш, халқаро ҳамкорлик қилиш ва рейтинглар каби таркибий бўлинмалари ташкил этилишини низом лойиҳасида назарда тутиш. | уч ой муддатда | ||||
31. | Хоразм вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида 2025 йилда маданий мерос объектларини таъмирлаш ва тиклаш. | 1. «Ичан қалъа» давлат-музей қўриқхонаси ҳудудидаги «Карвон сарой» ҳунармандлар мажмуасини реставрация қилиш учун 2025 йилда маданий мерос объектларини реставрация қилишга республика бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 12 млрд сўм ажратиш. | 2025 йил март | Маданий мерос объектларини таъмирлаш, реконструкция қилишга ажратилган маблағлар ҳисобидан | Маданий мерос агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
2. Хива шаҳридаги «Ичан қалъа» давлат-музей қўриқхонаси ҳудудидаги «Карвон сарой» ҳунармандлар мажмуаси ва «Дешан қалъа» ҳудудлари бўйича батафсил режалаштириш лойиҳа таклифларини белгиланган тартибда ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси маркази билан келишиш. | 2026 йил давомида | ||||
32. | Йиллик тақвим режага киритилган йирик маданий-кўнгилочар тадбирларни ўтказиш вақти ва жойи ўзгартирилган тақдирда, тадбир ўтказилиши белгиланган муддатдан камида икки ой олдин оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда баёнот бериш орқали муносабат билдириш. | Амалий чора-тадбирлар. | 2025 йил 1 январдан бошлаб, заруратга кўра доимий равишда | Туризм қўмитаси, Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |
33. | Меҳмонхоналарни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тизимини такомиллаштириш. Бунда, хорижий мамлакатларнинг ижобий тажрибасини ўрганган ҳолда: меҳмонхоналар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш; меҳмонхона хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан сертификатлаштириш талабларига риоя қилинишини таъминлашга қаратилган тартиб ишлаб чиқиш назарда тутилади. | 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2024 йил ноябрь | - | Туризм қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Бош прокуратура |
34. | Этноқишлоқларни сақлаш, муҳофаза этиш ва ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш. Бунда: муҳофаза этиладиган этноқишлоқлар рўйхатини шакллантириш; муҳофаза этиладиган этноқишлоқлар жойлашган уйларни сақлаш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш; шакллантирилган рўйхатда келтирилган қишлоқларнинг маданий-тарихий аҳамиятга эга чегараларини белгилаган ҳолда қишлоқларга «Этноқишлоқ» мақомини бериш ва мазкур қишлоқларни Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2024 йил ноябрь | Туризм қўмитаси, Маданий мерос агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПФ-102-сон Фармонига
4-ИЛОВА
«Белгилансинки қаватлар сони билан боғлиқ талаблар ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ёки тоғли ва тоғолди ҳудудларда янги қурилган меҳмонхоналарга татбиқ этилмайди»;