1-ИЛОВА
|
1. |
А. Арипов |
— |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика комиссияси раиси |
|
2. |
Х. Султонов |
— |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Республика комиссияси раиси ўринбосари |
|
3. |
О.Қ. Абдураҳмонов |
— |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари |
|
4. |
Б. Курбанов |
— |
Мудофаа вазири, Республика комиссияси ишчи органи раҳбари |
|
5. |
Лавозими бўйича |
— |
Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари |
|
6. |
Б. Валиев |
— |
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари |
|
7. |
А. Ташкулов |
— |
Адлия вазири |
|
8. |
Х. Умарова |
— |
Мактабгача ва мактаб таълими вазири |
|
9. |
Б. Мусаев |
— |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири |
|
10. |
О. Назарбеков |
— |
Маданият вазири |
|
11. |
П. Бобожонов |
— |
Ички ишлар вазири |
|
12. |
Б. Саидов |
— |
Ташқи ишлар вазири |
|
13. |
К. Шарипов |
— |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири |
|
14. |
Қ. Қуронбоев |
— |
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси |
|
15. |
И. Мирзаалиев |
— |
Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси, «Жадид» газетаси бош муҳаррири |
|
16. |
И. Норқулов |
— |
Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари |
|
17. |
Б. Юлдашев |
— |
Фанлар академияси президенти |
|
18. |
А. Саъдуллаев |
— |
Ёшлар ишлари агентлиги директори |
|
19. |
Б. Абдикаримов |
— |
Маданий мерос агентлиги директори |
|
20. |
У. Шадиев |
— |
Туризм қўмитаси раиси |
|
21. |
Д. Махсудов |
— |
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари |
|
22. |
А. Ходжаев |
— |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори |
|
23. |
У. Юсупов |
— |
«Ўзархив» агентлиги директори |
|
24. |
Ш. Ризаев |
— |
Кинематография агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи |
|
25. |
А. Нуридинов |
— |
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси |
|
26. |
А. Кўчимов |
— |
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори |
|
27. |
А. Жўрабоев |
— |
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси |
|
28. |
О. Ҳасанов |
— |
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари |
|
29. |
С. Турдиев |
— |
«Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви раиси |
|
30. |
С. Саидов |
— |
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси |
|
31. |
Азамат Зиё |
— |
Фанлар академияси Тарих институти директори |
|
32. |
У. Тешабоева |
— |
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори |
|
33. |
Ж. Исмаилова |
— |
Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори |
|
34. |
Лавозими бўйича |
— |
Жадидлар мероси давлат музейи директори |
|
35. |
Б. Ҳасанов |
— |
Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори |
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар |
Ижро муддати |
Молиялаштириш манбаи |
Масъул ижрочилар |
|
I. Ташкилий-амалий тадбирлар |
||||
|
1. |
Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимизнинг ҳаёти ва фаолиятни ўрганиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси)нинг йиғилишини ўтказиш ва иш режасини тасдиқлаш. |
2024 йил август |
- |
Республика комиссияси |
|
2. |
Қатағон қурбонлари ва жадидларнинг вилоят, туман ва шаҳарлар кесимида номма-ном аниқлаш, уларнинг ҳаёти ва фаолияти, тарихий хизматлари ҳақидаги маълумотларни, архив ва музейларда сақланаётган ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш бўйича олимлар ва мутахассислардан иборат таркибда ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этиш. Бунда Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари илмий ходимлари учун вазирлик ва идораларнинг идоравий архивларидан фойдаланиш имкониятини яратиш. |
2024 йил август ойидан бошлаб доимий равишда |
- |
Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий суд, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, «Ўзархив» агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
3. |
Қатағон қурбонлари ва жадидлар яшаб ўтган хонадонларга ташриф буюриш ҳамда қатағон қурбонлари ва жадидларнинг авлодлари ва яқинларига заруратга кўра моддий ва маънавий кўмак бериш чораларини кўриш. |
Ҳар йили май, август, октябрь ойларида |
«Нуроний» жамғармаси ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари, ижрочилар маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди |
|
4. |
Қатағон қурбонлари ва жадидларнинг оила аъзолари, фарзанд ва набиралари ҳамда бошқа яқинларини моддий ва маънавий рағбатлантириш, давлат мукофотларига тавсия этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. |
2025 йил март |
Маҳаллий ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва «Нуроний» жамғармаси маблағлари, ҳомийлик хайриялари |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари |
|
5. |
Қатағон қурбонлари ва жадидлар туғилиб вояга етган ва истиқомат қилган ҳудудлардаги маҳаллаларда ва умумтаълим мактабларида хотира бурчакларини ташкил этиш. |
2024-2025 йиллар |
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари |
Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
|
6. |
Таълим ташкилотларида «Мустақиллик дарслари» доирасида қатағон қурбонлари ва жадидлик ҳаракати намояндаларига бағишланган ўқув машғулотларини ташкил этиш. |
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили |
Ташкилотчилар маблағлари |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
7. |
Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва унинг ҳудудий бўлимлари фондларини мунтазам бойитиб бориш, янги экспозиция ва кўргазмалар ташкил этиш ҳамда бу борада замонавий ахборот технологиялари, мультимедиа воситаларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш. |
2024 — 2026 йиллар |
Давлат бюджети маблағлари, тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейи бўлган олий таълим муассасалари маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
8. |
«Қатағон қурбонлари» хотира китобларини нашр этиш ҳамда жойлардаги маҳаллаларга етказилишини таъминлаш. |
2025 йилдан бошлаб режа асосида |
Давлат бюджети маблағлари |
Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
9. |
Қатағон қурбонлари ва жадидларнинг хотирасини абадийлаштириш, уларнинr меросини чуқур ўрганиш ва кенг омма ўртасида тарғиб этиш, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва унинг ҳудудий бўлимлари фондларини бойитиш, замонавий ахборот технологиялари, мультимедиа воситалари билан таъминлаш, китоблар ва йўл кўрсаткичлар чоп этиш ва тайёрлаш билан боғлиқ сарф-харажатларни молиялаштириш мақсадида маҳаллалар, туманлар, ҳудудлар ва республика даражасида махсус фондлар ташкил этиш ва уларни молиялаштириш манбалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. |
2024 йил октябрь |
- |
Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Фанлар академияси |
|
II. Илмий-тадқиқот ишлари |
||||
|
10. |
Қатағон қурбонлари ва жадидлар ҳаёти ва илмий меросига бағишланган тўплам (китоб)лар тайёрлаш ва уларнинг тақдимотларини ўтказиш. |
2024 йилдан бошлаб ҳар йили |
Давлат бюджети, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Республика Маънавият ва маърифат маркази маблағлари |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди |
|
11. |
Ўзбекистон тарихи, қатағон қурбонлари ва маърифатпарвар жадидлар ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш юзасидан илмий лойиҳалар учун грантлар ажратиш. Ушбу йўналиш бўйича илмий мактаб яратиш, мақсадли аспирантура ва докторантурага қабулни йўлга қўйиш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил декабрь |
Лойиҳа учун ажратиладиган грантлар |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси |
|
12. |
Мамлакатимиз озодлиги учун курашган ва қатағонга учраган шахслар ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, бу йўналишдаги илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш: илмий-тадқиқот ишларини давлат буюртмаси талабларига мувофиқ танловлар асосида шакллантириш ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш; ҳар бир лойиҳа натижаларини кенг оммалаштириш мақсадида алоҳида кўрсатув ва теледастурларда ёритилишини таъминлаш. |
2024 — 2026 йиллар |
Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари учун ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, «Ўзархив» агентлиги |
|
13. |
Қатағон қурбонлари ва жадидлар ҳаётига оид ижтимоий тармоқларга мўлжалланган видеоролик ва мультимедиа маҳсулотларини давлат буюртмаси асосида тайёрлаш. |
Доимий |
Давлат бюджети маблағлари, ижрочилар маблағлари |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси |
|
14. |
Собиқ мустабид тузум даврида зулм ва зўравонлик қурбони бўлган ватандошларимиз ва уларнинг авлодлари яшаган ва яшаётган хонадонларга ёдгорлик лавҳалари ўрнатиш, маҳалла идоралари биноларида Республика комиссияси томонидан белгиланадиган ягона намуна ва тегишли тартибда шакллантириладиган рўйхат асосида «Қатағон қурбонлари хотираси бурчаклари» ва «Маҳалла хотира китоблари»ни ташкил этиш ишларини амалга ошириш. |
2024 — 2026 йиллар |
Давлат бюджети маблағлари, маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи |
|
15. |
Эсдалик лавҳалари, «Қатағон қурбонлари хотираси бурчаклари» ва «Маҳалла хотира китоблари»нинг ягона намунаси, уларни ўрнатиш ва ташкил этиш тартибини белгилаш юзасидан Республика комиссиясига таклиф киритиш. |
2024 йил август |
- |
Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
|
16. |
Кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотлар, авваламбор, маҳалладан бошланаётганини инобатга олиб, бой тарихимиз ва маданиятимиз, буюк алломаларимиз мероси, ватанпарвар аждодларимизнинг маънавий жасоратини маҳаллаларда кенг тарғиб этиш юзасидан тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. |
Алоҳида режа асосида |
Ижрочиларнинг маблағлари |
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
17. |
Ҳудудларда муайян маҳалла, қишлоқ ва овулда туғилиб ўсган ва оммавий қатағонлар қурбони бўлган шахслар тўғрисида «Ватанимиз мустақиллиги ва халқимиз озодлиги йўлида жонини фидо қилган аждодларимизнинг хотираси барҳаёт!» шиори остида планшетлар ва бошқа кўргазмали воситалар ўрнатиш. |
Алоҳида режа асосида |
Ижрочиларнинг маблағлари |
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи |
|
18. |
Қатағон қурбонлари ва жадидлик ҳаракати билан боғлиқ объектларни сайёҳлик йўналишларига киритиш, бу мавзуда эсдалик совғалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, маҳаллий тадбиркор ва ҳунармандлар учун бундай маҳсулотларни тайёрлаш ва реализация қилиш бўйича маркетинг дарсларини ташкил этиш. |
Алоҳида режа асосида |
Ижрочиларнинг маблағлари |
Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи |
|
19. |
Жадид маърифатпарварлари фаолиятини ўрганган тадқиқотчиларнинг шахсий ва оилавий архивларида ҳамда турли кутубхоналарда сақланаётган тарихий манбаларни, ноёб суратларни тўплаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ҳамда тўпланган илмий ва тарихий манбалар билан Тошкент шаҳридаги жадид маърифатпарварлари асос солган Турон кутубхонаси фондини бойитиб бориш. |
Алоҳида режа асосида |
Давлат бюджети маблағлари, маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари, ижрочилар маблағлари |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази |
|
III. Маънавий-маърифий тадбирлар |
||||
|
20. |
«Тарихий хотира, маънавий ва руҳий тарбия — Янги Ўзбекистон пойдевори» деган шиор остида барча туман ва шаҳарларда, маҳаллаларда, ташкилот ва муассасаларда маънавий-маърифий, тарғибот-тушунтириш тадбирлари ҳамда давра суҳбатлари, таълим муассасалари ва маҳаллаларда уч авлод учрашувлари, хотира ва қадрлаш мавзусида тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш. |
2024 йилдан бошлаб ҳар йили август ва октябрь ойларида |
Ташкилотчилар маблағлари |
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, ЎзФА, Ёзувчилар уюшмаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
21. |
Қатағон қурбонлари ва жадидлар ҳаёти, фаолияти, уларнинг мустақиллик йўлидаги курашлари, маърифатпарварлик ғоялари ҳақида бадиий ва ҳужжатли фильмлар, мультфильмлар ва бошқа ижодий маҳсулотлар тайёрлаш. Бунда ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, режиссёрлар ва ижодкорлар ўртасида ушбу мавзуга доир энг яхши асарлар танловини ўтказиш. |
Доимий |
Давлат бюджети маблағлари |
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, «Ўзархив» агентлиги, Фанлар академияси |
|
22. |
Маҳалла ва хонадонларда ўтказилаётган тадбир ва маросимларда аҳолига: халқимизнинг мустақилликка эришиш йўлидаги кўп асрлик мардона кураши ва аждодларимизнинг ғоят мураккаб даврларда ҳам дину диёнатини асраб, уни ҳамиша қалбида сақлаб келаётгани ҳамда уларнинг ибратли ҳаёти; Янги Ўзбекистондаги бугунги эркин ва фаровон ҳаёт, виждон эркинлиги ва диний бағрикенглик, бу борада халқимизга яратилаётган қулай шароитлар ҳақида кенг маълумотлар берилишига доимий эътибор қаратиш. |
Доимий |
- |
Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди |
|
23. |
Интернет тармоғида жадидлар ва қатағон қурбонлари ҳақида турли ёшдаги аудитория, айниқса, ёшлар учун мос келадиган, уларнинг эътиборини тортадиган шакл ва кўринишдаги материалларни жойлаштириб бориш. Бу борада фойдаланувчилар ўртасида турли танловлар ва акциялар ўтказиш. |
Алоҳида режа асосида |
Ижрочилар маблағлари |
Рақамли технологиялар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи |
|
24. |
Фанлар академияси Тарих институтининг «Jadidlar.uz» электрон платформасини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш ва платформани янги электрон адабиётлар, тарихий манбалар, жадид матбуоти намуналари ва аудиовизуал маҳсулотлар билан бойитиш чораларини кўриш. |
Алоҳида режа асосида |
Давлат бюджети маблағлари, ижрочилар маблағлари |
Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Фанлар академияси Тарих институти |
|
25. |
Қатағон қурбонларининг номларини тиклаш ва хотирасини абадийлаштириш бўйича халқаро конференция ва давра суҳбатлари ўтказиш. |
Алоҳида режа асосида |
Ижрочилар маблағлари |
Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, ЎзФА |
|
26. |
«Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ўзбек маърифатпарварларининг ўрни ва роли» мавзусида Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар қори Абдурашидхонов, Убайдулла Хўжаев, Абдурауф Фитрат, Исҳоқхон Ибрат, Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Ашурали Зоҳирий, Ҳожи Муин ва бошқа тарихий қаҳрамонларимиз жасоратини таҳлилий асосда очиб бериш, уларнинг ватанпарварлик ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида алоҳида рисола ва видеороликлар тайёрлаш. |
2024 йилдан бошлаб алоҳида режа асосида |
Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси, ижрочилар маблағлари |
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фанлар академияси, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
|
27. |
Жадид маърифатпарварлари ҳақида плакатлар тўплами ва тақвимини тайёрлаш. |
2025 йил алоҳида режа асосида |
Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси маблағлари |
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |