Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасининг «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 4 сентябрдаги 460-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон аккредитация маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
аккредитация объекти тушунчасини аккредитация учун ариза берувчи ва аккредитация қилинган субъект тушунчаларига ажратиш;
аккредитациядан ўтказилган мувофиқликни баҳолаш органлари, метрология хизматлари давлат реестри ўрнига Миллий аккредитация тизими реестрини жорий қилиш;
инспекция назорати тушунчаси ўрнига даврий баҳолаш тушунчасини киритиш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Р. Жуманазаров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 2 июль,
372-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банд ва 3-банднинг учинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «ДУК» аббревиатураси «давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «инспекция назоратида» сўзлари «даврий баҳолашдан ўтказишда» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 349-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/349/0660-сон)
4. 2-илова номланишидаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги «Аккредитация маркази» ДУКнинг» сўзлари «Ўзбекистон аккредитация маркази» давлат муассасасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон; 01.07.2026 й., 09/26/349/0660-сон)