1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддати | Молиялаштириш манбалари | Ижро учун масъуллар |
I. Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети фаолиятини ташкил этиш | |||||
1. | Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети (кейинги ўринларда — Университет) фаолиятини ташкил этиш. | 1. Университет уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш. 2. Университетнинг ташкилий тузилмаси, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш. | 2024 йил сентябрь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Университет |
2. | Университет факультетлари ва кафедралари фаолиятини ташкил этиш. | 1. Тажрибали мутахассислар, педагог ходимлар ва олимлардан иборат ишчи гуруҳ тузиш. | 2024 йил август | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет |
2. Кадрлар буюртмачилари талабларига мос ташкил этилиши зарур бўлган кафедралар рўйхатини шакллантириш. | 2024 йил август | ||||
3. Кафедраларни зарур ўқув-услубий ва меъёрий-услубий ҳужжатлар билан таъминлаш. | 2024 йил август | ||||
4. Кафедраларнинг профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш ва фаолиятини йўлга қўйиш. | 2024 йил сентябрь | ||||
3. | Университетни тажрибали ва юқори малакали мутахассислар (педагог ходимлар) билан тўлдириш. | 1. Хорижий ва маҳаллий малакали мутахассисларни (педагог ходимларни) белгиланган тартибда очиқ танловлар асосида саралаб олиш. | 2024 йил август | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Мусаев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Абдурахмонов), Университет |
2. Меҳнат қонунчилиги талаблари асосида педагог ходимларни ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномаларини расмийлаштириш. | 2024 йил сентябрь | ||||
3. Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтининг штатлар сони мақбуллаштирилиши натижасида ишдан бўшатиладиган профессор-ўқитувчилар, ишчи ва хизматчиларни белгиланган тартибда иш билан таъминлаш чораларини кўриш. | 2024 йил сентябрь | ||||
II. Университетда ўқув жараёнини ташкил этиш, таълим сифатини таъминлаш, янги педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини жорий этиш | |||||
4. | Таълим жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор таълим технологиялари ва ўқитиш методикаларини жорий этиш. | 1. Битирувчиларда замонавий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган малака талаблари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш мақсадида иш берувчилар таклифлари ҳамда биринчи 300 талик рўйхатга кирган олий таълим муассасалари дастурларини таҳлил қилиш. | 2024 йил август | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет |
2. Иш берувчилар таклифлари ва биринчи 300 талик рўйхатга кирган олий таълим муассасалари дастурлари асосида таълим йўналишлари фанлар каталогини мақбуллаштириш. | 2024 йил август | ||||
5. | Машғулотлар бўйича талабалар фикрини ўрганиш (feedback) ҳамда ўзаро ташриф (peer review) тизимини ривожлантириш. | 1. Машғулотлар бўйича талабалар фикрини ўрганишга қаратилган электрон платформани ишга тушириш. | 2025 йил сентябрь | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет |
2. Машғулотлар бўйича талабалар фикрини ўрганиш таҳлили асосида тегишли чора-тадбирларни белгилаш. | 2025/2026 ўқув йили | ||||
6. | Таълимнинг замонавий педагогик технологиялари ва методларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. | 1. Таълим жараёнини инновацион таълим технологиялари асосида ташкил этиш. | 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет |
2. Таълим мазмунини креатив фикрлаш, инновацион ғоя ва ишланмаларни шакллантиришга хизмат қилувчи таълим технологиялари билан бойитиш. | 2024 йил сентябрь | ||||
7. | Ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш ва жорий этиш ҳамда Ахборот-ресурс маркази фондини мунтазам янгилаб бориш. | 1. Ўқув адабиётларининг янги авлодини яратишга жалб қилинадиган профессор-ўқитувчилар учун моддий ва маънавий таъминот асосларини яратиш. | 2024 йил октябрь | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет |
2. Дарслик ва ўқув қўлланмаларни, илмий, услубий адабиётларни нашр қилиш учун Университет харажатлари сметасида мунтазам равишда зарур маблағларни назарда тутиш. | 2025 йил апрель | ||||
3. Университет таълим йўналишлари ва мутахассисликларини янги авлод ўқув адабиётлари билан таъминлаш мақсадида Таҳририй нашриёт бўлими фаолиятини ташкил этиш, босмахонанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва замонавий босма жиҳозлар билан таъминлаш. | 2026 йил декабрь | ||||
8. | Амалий ва сайёр машғулотларни ўтказишни кенгайтириш орқали талабаларнинг амалий компетенцияларини ривожлантириш. | 1. Талабаларнинг амалиётини Университет билан мустаҳкам алоқалар ўрнатилган ижтимоий, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш муассасаларида ташкил этиш. | 2025 йил апрель | Университетнинг мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет |
2. Кадрлар истеъмолчилари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, талабалар амалиётини самарали ташкил этиш ва мониторинг қилишни янада такомиллаштириш. | 2025 йил май | ||||
9. | Ҳамкор ташкилотларда кадрлар тайёрловчи кафедралар филиалларини ташкил этиш. | 1. Университетнинг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ташкилот ва корхоналарда Университет кафедраларининг филиалларини ташкил этиш. | 2025 йил сентябрь | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет, ҳамкор ташкилотлар |
2. Кафедралар филиалларида машғулотлар ўтказган ҳамда малакавий амалиёт ишларига раҳбарлик ва маслаҳатчилик қилган ходимларга Университет томонидан соатбай иш ҳақи тўлаш тартибини жорий этиш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | ||||
10. | Техника соҳасига оид 2 та таълим йўналишини халқаро аккредитациядан ўтказиш. | 1. Ички ва ташқи таълим сифатини таъминлашда хорижий тажрибани ўрганиш. | 2024 йил сентябрь | Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет |
2. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича шартномалар тузиш. | 2024 йил ноябрь | ||||
3. Хорижий экспертлар иштирокида ички ва ташқи сифатни таъминлаш бўйича тегишли таълим дастурларини халқаро таълим талабларига мослаштириш. | 2025 йил март | ||||
4. Халқаро таълим талабларига мослаштирилган таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш. | 2026 йил декабрь | ||||
11. | Университет профессор-ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириб бориш, жумладан, хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида тажриба оширишларини ташкил этиш. | 1. Университет профессор-ўқитувчиларининг 2024 — 2027 йилларда хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ режасини ишлаб чиқиш. | 2024 йил ноябрь | Университетнинг бюджетдан ташқари ва грант маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет |
2. Ҳар йили камида 10 нафар профессор-ўқитувчиларни ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим муассасаларига малака оширишга юбориш. | 2025 — 2027 йиллар | ||||
3. Профессор-ўқитувчилар учун хорижий илмий марказлар ва олий таълим муассасаларида, шунингдек, корхоналарда стажировкалар ташкил этиш. | Доимий | ||||
12. | Университет ўқув жараёнларига хориждан профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳа мутахассисларини жалб қилиш. | 1. Етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари профессор-ўқитувчиларини ўқув жараёнига жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2024-2025 йиллар | Университетнинг бюджетдан ташқари ва грант маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет |
2. Ўзаро ҳамкорлик асосида хорижий олийгоҳ ва илмий-тадқиқот муассасаларининг ўқитувчиларини ўқув жараёнларига жалб этиш. | 2024 — 2027 йиллар | ||||
13. | Университет профессор-ўқитувчиларининг соҳа йўналиши бўйича республикадаги ишлаб чиқариш корхоналарида стажировка ўташини ташкил этиш. | 1. Соҳа йўналиши бўйича республикадаги ишлаб чиқариш корхоналарида профессор-ўқитувчиларнинг стажировка ўташини ташкил этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш. | 2024 йил октябрь | Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет |
2. Профессор-ўқитувчиларнинг республикадаги ишлаб чиқариш корхоналарида стажировка ўташини ташкил этиш. | 2025 — 2027 йиллар | ||||
14. | Университетни нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларига киришга тайёрлаш. | 1. Университетни нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларига киритиш бўйича беш йиллик чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. | 2024 йил сентябрь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет |
2. Университетни нуфузли илмий-техник базаларда ўз профилига эга бўлишини таъминлаш. | 2024 йил октябрь | ||||
3. Университетни нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларига киритиш бўйича чора-тадбирлар режасида белгиланган мақсадли параметрлар ижросини мониторинг қилиб бориш. | 2024 — 2027 йиллар ҳар олти ойда | ||||
4. Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларида Университет профилини очиш. | 2024 йил декабрь | Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | |||
5. Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотлари масъуллари иштирокида Университет фаолиятини таҳлил қилиш. | 2025 йил март | ||||
15. | Университет талабаларини бевосита ишлаб чиқариш амалиётига кенг жалб қилиш ҳамда уларда амалий кўникмаларни шакллантириш. | 1. Талабаларнинг амалиётларини мақсадли ташкил этиш мақсадида уларни асосий иш берувчи корхона ва ташкилотларга бириктириш. | Ҳар йили октябрь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет |
2. Таълим шаклидан қатъи назар тегишли таълим йўналишлари бўйича талабалар амалиётларини тармоқ (соҳа)нинг муайян ташкилотлари ва корхоналарида келишув (шартнома) асосида тизимли равишда ўтказилишини таъминлаш. 3. Талабаларнинг амалиётни ўташ даврида муайян ташкилотлар ва корхоналарда мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлашишларига кўмаклашиш. | 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб | ||||
16. | Университет тасарруфидаги академик лицейда таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш чораларини кўриш. | 1. Академик лицей учун икки йиллик тизимга мослаштирилиб чуқурлаштирилган фанлар бўйича яратилган дарслик ва адабиётларни апробациядан ўтказиш ва чоп этишга тайёрлаш. 2. Апробациядан ўтган ва чоп этишга тайёрланган дарсликларни чоп этиш. | 2025 йил июль-август | Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет |
3. Университет тасарруфидаги академик лицей ўқув дастурларини илғор хорижий дастурлар асосида такомиллаштириш. | 2025/2026 ўқув йилига қадар | ||||
III. Университетнинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини ривожлантириш ҳамда илмий ишлар натижадорлигини таъминлаш | |||||
17. | Университетнинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида олий таълимдан кейинги таълим институтини тизимли ташкил этиш. | 1. Университетнинг илмий салоҳиятини йилма-йил ошириб бориш мақсадида олий таълимдан кейинги таълим институтини тизимли ташкил этиш учун қишлоқ хўжалиги ихтисосликлари бўйича таянч докторантурада кадрларни мақсадли тайёрлашни йўлга қўйиш. 2. Университет тадқиқотчиларини хорижий олий таълим муассасаларига мақсадли докторантурага ўқишга юбориш. | 2025 йилдан бошлаб | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет |
18. | Университет профессор-ўқитувчилари, илмий-тадқиқотчилари ва талабаларининг инновацион технологияларни яратиш ҳамда жорий этиш борасидаги ташаббускорлигини ошириш. | Университетда инновацион технологияларни яратиш ҳамда жорий этиш борасидаги тадқиқотчиларнинг ташаббускорлигини ва моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида «Spin-off» шартлари асосида «Кичик инновацион корхоналар» ташкил этиш. | 2025 йил декабрь | - | Университет, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Қосимов) |
19. | Профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчиларни илмий стажировкаларини ташкил этиш орқали илмий ишлар кўламини ошириш. | 1. Университет профессор-ўқитувчилари, илмий-техник ва муҳандис ходимларини республикада ва хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларида, илмий-тадқиқот марказларида стажировкаларини ташкил этиш. 2. Иқтисодиёт тармоқларида, кооперацияларда, йирик ишлаб чиқариш корхоналарида стажировка ўташ бўйича дастурлар тайёрлаш ва амалга ошириш. | 2025 йилдан бошлаб | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Университет, Инновацион ривожланиш агентлиги (Ражаббоев), «Эл-юрт умиди» жамғармаси (Бекмуродов) |
20. | Профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг илмий фаолиятини кенгайтириш мақсадида рағбатлантириш тизимини жорий қилиш. | 1. Университетда «Хирш» индекси (h-индекс) юқори бўлган профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчиларни рағбатлантириш тизимининг меъёрий-ҳуқуқий асосини ишлаб чиқиш. 2. «Хирш» индекси (h-индекс) юқори бўлган олимлар, профессор-ўқитувчи ва тадқиқотчиларнинг устамалар миқдорини «Хирш» индекси (h-индекс): 5 дан 9 гача бўлса 20 фоиз; 10 ва ундан юқори бўлса 30 фоиз этиб белгилашни назарда тутувчи тизимни жорий қилиш. | 2025 йил январь | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет |
21. | Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг илмий-технологик вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий технологияларни синаш ва жорий этишга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотларни олиб бориш. | 1. Университет кафедраларининг илмий тадқиқотлари йўналишларини белгилаш, грантлар жалб этишни ва хўжалик шартномаларини бажаришни ташкил этиш. 2. Тармоқ корхоналарининг муаммолари бўйича мавзулар базасини шакллантириш. 3. Тармоқ корхоналари билан хўжалик шартномаларини тузиш ва лойиҳаларни бажариш. | 2025 йилдан бошлаб | Ҳудуддаги тармоқ корхоналарининг маблағлари | Университет, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Қосимов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов) |
22. | Университетда давлат илмий дастурлари доирасида олиб борилаётган лойиҳалар ва тадқиқотларнинг натижадорлигини ошириш. | 1. Давлат илмий дастурлари доирасида тадқиқотлар мавзуларини ҳудудий ва ишлаб чиқариш соҳалари муаммоларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш. 2. Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш учун лойиҳа ва таклифлар киритиб бориш. | 2025 йилдан бошлаб | Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Университет, Инновацион ривожланиш агентлиги (Ражаббоев) |
23. | Университетда талабаларнинг илмий-ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш. | 1. Университетда иқтидорли талабаларни саралаб олиш ва илмий-тадқиқот ишларига йўналтириш. 2. Университетнинг тажрибали профессор-ўқитувчиларига талабаларни илмий-тадқиқот ишларини бажариш учун бириктириш. 3. Илмий-тадқиқот ишларида фаол иштирок этган талабаларни рағбатлантириб бориш. | 2025 йилдан бошлаб | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет |
IV. Университетда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар тизимини такомиллаштириш | |||||
24. | Университетда талабалар ўртасида атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг тарғиб қилиш, уларнинг адабиётга қизиқишларини янада ошириш мақсадида Адиблар хиёбонини ташкил этиш. | 1. Университет ҳудудида Адиблар хиёбони учун жой ажратиш ва хиёбон лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил февраль | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет |
2. Хиёбонда адиблар ҳайкалларини ўрнатиш ва ижодкор ёшларни бирлаштирадиган, доимий равишда турли фестиваллар, тадбирлар ўтказиш учун барча шароитларга эга кўркам масканга айлантириш. | 2025 йил март | ||||
3. Университет Адиблар хиёбонида турли тадбирлар ва фестиваллар ўтказиш. | Режа асосида | ||||
25. | Халқ эътирофи ва эл ардоғидаги санъаткор, шоир, ёзувчи, олим, давлат ва жамоат арбоблари билан талабалар учрашувларини ташкил этиш. | 1. Халқ эътирофи ва эл ардоғидаги санъаткор, шоир, ёзувчи, олим, давлат ва жамоат арбоблари рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил март | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет |
2. Шакллантирилган рўйхатга мувофиқ, семинар, очиқ мулоқот ва бошқа тадбирларни, шу жумладан масофавий тарзда ташкил қилиш. | Режа асосида | ||||
26. | Талабаларда ўзликни англаш, миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш мақсадида Университет фаолияти, буюк аждодларимиз тарихи ва муҳандислик, технологияларга оид музей фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Музей фаолиятини йўлга қўйиш бўйича низом ва чора тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. | 2025 йил январь | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет |
2. Музей фаолиятини йўлга қўйиш учун хона ажратиш. 3. Музей учун ажратилган хоналарни зарур жиҳозлар билан таъминлаш. | 2025 йил февраль | ||||
27. | Романлар, ҳикоялар ва кинофильмлар орқали ёшлар онгида халқ қаҳрамонлари ҳақида чуқур тасаввур уйғотиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишларини кенг йўлга қўйиш. | 1. Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Нажмиддин Кубро, жадид боболаримиз, Иккинчи жаҳон уруши даврида ўз жонини фидо қилган қаҳрамонларнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ижодий кечалар ва учрашувларни ташкил этиш. | 2025 йил январь | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет |
2. Талабаларнинг театр ва музейларга ташрифини ташкил этиш. 3. Талабалар учун фильмлар намойишини ташкил этиш. | Режа асосида | ||||
V. Университет моддий-техника базасини мустаҳкамлаш | |||||
28. | Термиз тумани, «Янги Ўзбекистон» массиви «Янгиобод» маҳалласида Термиз давлат педагогика институти учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 1000 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойини барпо этиш. | 1. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 1000 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойини барпо этиш концепциясини ишлаб чиқиш. | 2025 йил октябрь | Тадбиркорлик субъектлари маблағлари, Давлат бюджетидан мазкур мақсадларга ажратилган субсидиялар | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Термиз давлат педагогика институти |
2. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 1000 ўринли талабалар турар жойларини қуриш ишларини амалга ошириш. | 2025-2026 йиллар | ||||
29. | Термиз тумани, «Янгиобод» маҳалласи, Ат-Термизий кўчаси, 1-а-уй манзилида жойлашган Термиз давлат педагогика институтининг бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш. | 1. Бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш бўйича лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. | 2025 йил декабрь | Олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Термиз давлат педагогика институти |
2. Бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш. | 2026 йил декабрь | ||||
VI. Университет фаолиятини рақамлаштириш ва таълим жараёнларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш | |||||
30. | Университет кампуси ва улардаги бино-иншоотларнинг АКТ инфратузилмасини такомиллаштириш. | 1. Университетнинг АКТ инфратузилмаси ҳолатини хатловдан ўтказиш. | 2024 йил сентябрь | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Университет |
2. Хатлов натижаларига кўра талаб этиладиган қурилмаларни харид қилиш. | 2024 йил ноябрь | ||||
3. Университет биноларини оптик толали алоқа линиялари орқали юқори тезликдаги интернетга улаш. 4. Университет серверларини узлуксиз захира электр манбаи билан таъминлаш. | 2024 йил декабрь | ||||
31. | Университет фаолиятига бошқаришнинг замонавий технологияларини қўллаш. | 1. «Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими (НEMIS)»ни ўрнатиш созлаш ва ишга тушириш. | 2024 йил август | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет |
2. Ахборот тизимига Университетнинг тузилмаси, профессор-ўқитувчилар, ходимлар ҳамда талабалар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ киритилишини таъминлаш. | 2024 йил сентябрь | ||||
3. Университет веб-сайтини замон талабларига мос равишда такомиллаштириш. | 2024 йил октябрь | ||||
32. | Талабаларга онлайн усулда шартномалар олиш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш. | 1. Университет учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «billing.edu.uz» ахборот тизимида алоҳида профиль яратиш. | 2024 йил сентябрь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет |
2. Талабаларга шартномаларни онлайн тақдим этиш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш. | 2024 йил сентябрь | ||||
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Объектнинг номи |
Манзили |
Эгаллаган майдони, (м2) |
Кадастр рақами |
Балансда сақловчи |
|
I. Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетига ўтказиладиган бино ва иншоотлар |
|||||
|
1. |
1-сонли ўқув биноси |
Термиз шаҳри, «Гулистон» МФЙ, И. Каримов кўчаси, 288 а-уй |
45 868 |
19:15:01:03:10:0625 |
Термиз муҳандислик-технология институти |
|
2. |
2-сонли ўқув биноси |
Термиз шаҳри, «Гулистон» МФЙ, И. Каримов кўчаси, 284-уй |
28 364 |
19:15:01:03:10:1128 |
Термиз муҳандислик-технология институти |
|
3. |
Тажриба синов участкаси |
Термиз тумани, «Янгиобод» МФЙ |
101 140 |
19:11:000239522 |
Термиз муҳандислик-технология институти |
|
4. |
Ўқув полигони (Устахона биноси 4 000 м2 ер майдони билан бирга туман тиббиёт бирлашмасига ўтказилган) |
Қумқўрғон тумани, «Нурли диёр» МФЙ |
26 962 |
19:07:02:01:03:0859 |
Термиз муҳандислик-технология институти |
|
5. |
Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ҳузуридаги «Ахборот-маслаҳат маркази (Extension center)» ДУК |
Термиз тумани, «Янгиобод» МФЙ |
192 472 74 396 83 822 |
19:11:000002458 19:11:000239529 19:11:000002459 |
Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти |
|
6. |
Маъмурий ўқув биноси ва талабалар турар жойи |
Термиз шаҳри, «Гулистон» МФЙ, И. Каримов кўчаси, 288 б-уй |
31 533 |
19:15:41:02:01:0107 |
Термиз давлат педагогика институти |
|
II. Термиз давлат педагогика институтига ўтказиладиган бино ва иншоотлар |
|||||
|
7. |
Институт ҳудуди, 1 ва 2-сонли ўқув бинолари, 1 ва 2-сонли талабалар турар жойлари бинолари |
Термиз тумани, «Янгиобод» МФЙ, Ат-Термизий кўчаси, 1 а-уй |
42 000 |
19:11:01:01:06:0298 |
Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти |
|
8. |
Талабалар турар жойи барпо этиш учун ажратилган ер майдони |
Термиз тумани, «Янгиобод» МФЙ |
3 000 |
Сурхондарё вилояти ҳокимининг 21.11.2023 йилдаги 587-8-0-Q/23-сон қарори |
Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти |