Ҳужжат кучини йўқотган 31.05.2005 07.04.1994 йилдаги 191-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.04.1994 йилдаги 191-сон
Дата вступления в силу
07.04.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 31.05.2005
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЯККА ТАРТИБДА УЙ-ЖОЙ ҚУРУВЧИЛАРГА ВА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ КООПЕРАТИВЛАРИГА ДЕВОРБОП МАТЕРИАЛЛАРНИ ИМТИЁЗЛИ НАРХЛАРДА СОТИШ ТАРТИБИ ТЎFРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 31 майдаги 138-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада уй-жой қурилишини рағбатлантириш ва ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 5 мартдаги Фармонининг 9-бандига, Вазирлар Маҳкамасининг ушбу масалалар бўйича 1994 йил 31 мартдаги 175-сон қарорининг 11-бандига мувофиқ ҳамда якка тартибда ва кооператив уй-жой қуришни янада рағбатлантириш ва ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Белгилаб қўйилсинки, 1994 йилнинг апрелидан бошлаб деворбоп материаллар якка тартибда уй-жой қурувчиларга ва уй-жой қуриш кооперативларига имтиёзли, амалдагидан ўртача 30 фоизга камайтирилган нархларда сотилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, деворбоп материалларни якка тартибда уй-жой қурувчиларга ҳамда уй-жой қуриш кооперативларига имтиёзли нархларда сотиш ҳокимликларнинг қарорлари ва якка тартибда ҳамда кооператив уй-жой қуришни мувофиқлаштирувчи хўжалик ҳисобидаги ҳудудий бошқармаларнинг лойиҳа ва шартномалар бўйича деворбоп материалларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжни тасдиқлайдиган маълумотномалари асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1994 йилнинг апрелидан бошлаб, деворбоп материаллар ишлаб чиқарувчи, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарнинг якка тартибда уй-жой қурувчиларга ва уй-жой қуриш кооперативларига деворбоп материалларни мазкур қарорнинг 1-бандига биноан сотиш билан боғлиқ чиқимларини республика бюджетидан қопласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзқурилишматериаллари» давлат концерни ва бошқа манфаатдор идоралар билан келишган ҳолда кўрсатиб ўтилган чиқимларни тўлашнинг Вақтинчалик тартибини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1994 йил 7 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
191-сон