ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбир номи |
Амалга ошириш шакли |
Ижро муддати |
Молиялаштириш манбалари |
Масъул ижрочилар |
|
I. «Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» электрон платформаси фаолиятини самарали ташкил этиш |
|||||
|
1. |
«Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» электрон платформаси (кейинги ўринларда — Виртуал академия)да ўқитишни ташкил этиш тартибини тасдиқлаш. |
Идоравий ҳужжат |
2024 йил сентябрь |
- |
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. |
Виртуал академияда коррупцияга қарши курашиш соҳасида эришилган ютуқлар, миллий ва хорижий тажриба, илмий, услубий ва амалий ишланмалар бўйича электрон маълумотлар базасини юритиш тартибини тасдиқлаш. |
Идоравий ҳужжат |
2024 йил октябрь |
- |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
3. |
Коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитилиши лозим бўлган давлат хизматчилари контингентини шакллантириш, йиллик ўқитиш режа-графигини тасдиқлаш. |
Идоравий ҳужжат |
2024 йил октябрь |
- |
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси |
|
4. |
Тингловчиларнинг билимларни ўзлаштириши натижалари бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш, ўқув курсларини тамомлаган шахсларнинг реестрини юритиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
Доимий |
- |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси |
|
5. |
Виртуал академияда ўқув жараёни сифатли ташкил этилишини мониторинг қилиш тартибини белгилаш. |
Идоравий ҳужжат |
2024 йил сентябрь |
- |
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги |
|
6. |
Махсус ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган шахсларга тақдим этиладиган сертификат намунасини тасдиқлаш. |
Идоравий ҳужжат |
2024 йил сентябрь |
- |
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси |
|
7. |
Виртуал академияда таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, ўқувчилари ва талабалари учун ўқув дастурларини тасдиқлаш. |
Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар |
2024 йил октябрь |
- |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
8. |
Таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, ўқувчилари ва талабалари учун ўқув контентини ишлаб чиқиш ва доимий янгилаб борилишини таъминлаш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2024 йил октябрь |
- |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
|
|||||
|
Доимий |
|||||
|
9. |
Коррупцияга қарши таълим ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш глобал ресурси (GRACE) дастури доирасида: сифатли мультипликацион фильм, видеолавҳа ва аудиоматериалларни яратиш мақсадида хорижий инвестициялар, грантлар ҳамда ҳомийлик хайрияларини жалб қилиш чораларини кўриш; ўқув материалларини давлат тилига таржима қилиш (мультипликацион фильм, видеолавҳа ва аудиоматериалларни дубляж қилиш) ва Виртуал академияга жойлаштириш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
Доимий |
- |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги |
|
10. |
Виртуал академияда коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқув жараёнини ташкил этиш, шу жумладан ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиб, курслар ҳақидаги маълумотларни Виртуал академияда жойлаштириш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
Доимий |
- |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси |
|
11. |
Виртуал академия электрон платформаси ва унинг мобиль иловасини ишга тушириш. |
Комплекс чора-тадбирлар |
2025 йил 1 январга қадар |
- |
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси |
|
12. |
Виртуал академиядаги ўқув жараёнига давлат органлари ва ташкилотларининг, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг малакали мутахассисларини, шу жумладан хорижий экспертларни жалб қилиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
Доимий |
- |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси |
|
13. |
Виртуал академиянинг узлуксиз ишлашини, ўқув контенти ва материаллари билан мунтазам тўлдирилиши ва янгилаб борилишини таъминлаш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
Доимий |
- |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси |
|
14. |
Давлат органлари ва ташкилотлари мунтазам равишда ўз ходимларининг Виртуал академияда коррупцияга қарши курашиш соҳасида малакасини ошириб бориш ишларини таъминлаш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
Доимий |
- |
Вазирлик ва идоралар, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги |
|
15. |
Давлат иштирокидаги корхоналар ходимларини Виртуал академияда коррупцияга қарши курашиш соҳасида малакасини ошириб бориш чораларини кўриш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
Доимий |
- |
Давлат иштирокидаги корхоналар, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги |
|
16. |
Виртуал академия фаолияти юзасидан ахборот ва таклифларни тайёрлаб, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига киритиб бориш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
Ҳар йил якуни бўйича |
- |
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси |
|
II. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг самарадорлигини ошириш |
|||||
|
17. |
Олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилиши мумкин бўлган тавсиявий йиллик илмий-тадқиқот мавзуларини шакллантириш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
Ҳар йили ноябрь-декабрь |
- |
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари |
|
18. |
Коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган илмий-тадқиқотлар натижаларини Агентликка тақдим этиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
Ҳар йили |
- |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари |
|
19. |
Коррупцияга қарши курашиш соҳасида эришилган ютуқлар, миллий ва хорижий тажриба, илмий, услубий-амалий ишланмалар ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича электрон маълумотлар базасини муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда юритиш тартибини жорий этиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2024 йил ноябрь |
- |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси |
|
|
|||||
|
Кейинчалик доимий |
|||||
|
20. |
Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги илмий тадқиқотларни мақсадли ва сифатли амалга ошириш, натижаларини оммалаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига таклифлар киритиб бориш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
Доимий |
- |
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси |
|
21. |
Ёшлар орасида Виртуал академия имкониятларини кенг тарғиб қилиш орқали жалб қилинган ёшлар сонини ошириб бориш. |
Чора-тадбирлар дастури |
Доимий |
- |
Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
III. Виртуал академиянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш |
|||||
|
22. |
Виртуал академияда ўқитишни ташкил этиш учун қўшимча замонавий ускуналар, серверлар ва бошқа жиҳозларни харид қилиш ва ўрнатиш. |
Комплекс ташкилий чора-тадбирлар |
2024-2025 йиллар |
Халқаро донорларнинг маблағлари |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
|
|
|||||
|
Кейинчалик заруратга кўра |
|||||
|
23. |
Коррупцияга қарши курашишнинг долзарб муаммолари юзасидан илмий-тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун миллий, хорижий ва халқаро грантларни жалб қилиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
Доимий |
- |
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
24. |
Виртуал академиянинг самарали ишлаши учун маҳаллий ва хорижий ҳуқуқий ҳамда ахборот-таҳлилий электрон нашрларга мунтазам обунасини таъминлаш. |
Комплекс ташкилий чора-тадбирлар |
2024 йил ноябрь |
Халқаро донорларнинг маблағлари |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси |
|
|
|||||
|
Кейинчалик доимий |
|||||
|
25. |
Виртуал академияни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг электрон ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига улаш. |
Комплекс ташкилий чора-тадбирлар |
2024 йил ноябрь |
Халқаро донорларнинг маблағлари |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси |
|
26. |
Виртуал академияни сифатли ўқув контенти ва материаллари билан таъминлаш мақсадида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг мультимедиа студиясини такомиллаштириш ва замонавий технологиялар билан жиҳозлаш. |
Комплекс ташкилий чора-тадбирлар |
Доимий |
Халқаро донорларнинг маблағлари, тўлов-шартномадан тушган маблағлар |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Рақамли технологиялар вазирлиги |
|
27. |
Виртуал академияда ўқитиш ва малака ошириш ўқув дастурларини контингент учун мослаштириш ва ўқув қўлланмалар, ўқув-услубий материалларни тайёрлаш. |
Комплекс ташкилий чора-тадбирлар |
Доимий |
Халқаро донорларнинг маблағлари, тўлов-шартномадан тушган маблағлар |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
28. |
Виртуал академиянинг самарали фаолият кўрсатиши учун халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш: етакчи илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий муассасалар ва бошқа ташкилотлар билан меморандумлар, ўзаро ҳамкорлик келишувларини тузиш, қўшма дастурларни амалга ошириш; Виртуал академиянинг фаолиятини ташкил этувчи ўқитувчи-ходимларнинг малакасини ошириш ва ўқитиш жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш амалиётини жорий этиш; ўқитувчи-ходимларни хорижий мамлакатлар таълим муассасаларида стажировка ўташини ташкил этиш. |
Комплекс ташкилий чора-тадбирлар |
Доимий |
Халқаро донорларнинг маблағлари |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги |