29.03.1994 йилдаги 171-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 29.03.1994 йилдаги 171-сон
Дата вступления в силу
29.03.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 24.07.2003
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини чуқурлаштириш давлат дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонига, олдинги йилларда ўтказилган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тажрибаси ҳамда натижаларини назарда тутиб, кўп укладли иқтисодиётни барпо этиш ва ривожлантиришга оид қонунчилик ҳамда норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида давлат мулкини давлат тасарруфида бўлмаган турли мулкчилик шаклларига айлантиришнинг иккинчи босқичи мақсадлари, устуворликлари, изчиллигини белгилаб беради.
иккинчи гуруҳ, Дастурнинг 3.2-бандида назарда тутилган исталган усулда хусусийлаштирилиши мумкин бўлган қолган барча корхоналарни ўз ичига олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маданиятли бозор иқтисодиётига хос бўлган динамизм, ҳаракатчилик, юқори самарадорлик бозор инфраструктураси муассасалари тармоғи томонидан таъминланади. Бозорнинг ҳамма қатнашчилари: сотувчилар, харидорлар ва воситачилар учун зарур бўлган оммавий хизматлар билан тез, ишончли, қулай ва арзон тарзда таъминлаш уларнинг вазифаси ҳисобланади. Бунга товарлар, акциялар ва кўчмас мулклар олди-сотдиси, объектларни инвестициялаш, уларга кредит хизмати кўрсатиш, қимматли қоғозларни муомалага чиқаришни ва уларнинг ҳаракатини ташкил этиш киради. Юқорида қайд этилган ишларга бўлган эҳтиёжларни қондириш учун фонд, кўчмас мулк биржалари, инвестиция фондлари, ишлаб чиқариш воситалари сотиладиган улгуржи савдо корхоналари, хусусийлаштириш банки, универсал ахборот-телекоммуникация тизими жадал суръатда ташкил қилинади.
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси (Давлат мулки қўмитаси) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 7 февралдаги Фармони билан иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини тезлаштириш, шунингдек, республикада тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси негизида ташкил этилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.