29.04.2024 йилдаги ПҚ-165-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш жараёнларини самарали ташкил этишнинг қўшимча чоралари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари ҳамда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган дастурларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш, соҳада самарали назорат механизмлари ва замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, лойиҳалар иштирокчилари ва назорат қилувчи идораларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, вазирликнинг тасдиқланган умумий штат бирликлари сони доирасида ҳамда шартнома асосида мутахассис-экспертларни жалб қилиш ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари ҳамда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган дастурларга (кейинги ўринларда — давлат дастурлари) мувофиқ қиймати 10 миллиард сўмдан юқори бўлган объектларни (кейинги ўринларда — алоҳида объектлар) қуриш ва реконструкция қилиш бўйича тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ваколатига эга лойиҳа офиси (кейинги ўринларда — Лойиҳа офиси) ташкил этилсин ҳамда қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алоҳида объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тайёрланган лойиҳалаш топшириқларини кўриб чиқиш ва келишиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алоҳида объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини уларнинг самарадорлиги ва асосланганлиги, функционаллиги таъминланганлиги, шунингдек, келгусида уларни эксплуатация қилишда қулайлик ва тежамкорликка риоя этилганлиги жиҳатидан ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алоҳида объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларида қўлланилаётган нархларни чуқур таҳлил қилиб, қурилиш материаллари ва ишларнинг (хизматларнинг) қиймати сунъий равишда қимматлашишининг олдини олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш якунларига кўра уларнинг самарадорлиги ва асосланганлиги, уларда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилганлиги, алоҳида объектларнинг функционаллиги ва эксплуатация учун қулайлиги ҳамда смета қийматининг мақбуллиги юзасидан тавсия бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий соҳа объектларининг намунавий лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ўн кун муддатда Лойиҳа офиси тўғрисидаги низом ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиланган тартибда тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йилда Лойиҳа офиси томонидан давлат дастурларига қўшимча киритилаётган, қиймати 10 миллиард сўмдан юқори бўлган алоҳида объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари кўриб чиқилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лойиҳа офиси томонидан лойиҳалаш топшириқларини келишиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ҳамда улар бўйича тавсия бериш «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лойиҳа офиси томонидан лойиҳалаш топшириқларини кўриб чиқиш ва келишиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва экспертизадан ўтказишга тавсия бериш учун объектлар смета қийматининг 0,005 фоизи миқдорида тўловлар ундирилади ва буюртмачи харажатларида акс эттирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лойиҳа офиси билан келишилмаган алоҳида объектларнинг лойиҳалаш топшириқларини тасдиқлашга йўл қўйилмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лойиҳа офиси томонидан ўзига юкланган вазифаларни амалга оширишда, шу жумладан лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқишда зарур ҳолларда, лойиҳа институтлари, экспертиза органлари ва бошқа ташкилотларнинг малакали мутахассислари жалб қилиниши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алоҳида объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича Лойиҳа офисининг тавсияси бўлмаган тақдирда, буюртмачилар томонидан уларни экспертизага тақдим этишга йўл қўйилмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лойиҳа офисига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун юқори малакали хорижий ва маҳаллий мутахассислар, эксперт, консультант ва маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар асосида жалб этиш ҳуқуқи берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лойиҳа офиси мансабдор шахслари лойиҳалаш топшириқларини кўриб чиқиш ва келишиш ҳамда экспертизадан ўтказишга тавсия беришда ўзларига юкланган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилишига жавобгар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ давлат дастурлари доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2025 йил 1 январдан бошлаб лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва объектларни фойдаланишга қабул қилишда қурилиш харажатларни баҳолашнинг «ҳажм» услубига (ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олишга) ўтилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2024 йил 1 июлдан бошлаб объектларнинг смета қиймати «Қурилиш ресурслари миллий классификатори» электрон платформаси маълумотлари асосида шакллантирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 2024 йил 1 октябрдан бошлаб қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилган ҳолда, «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг «Қурилишда давлат назорати» электрон платформаси орқали расмийлаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) лойиҳалаштириш топшириғи ва унга илова этиладиган ҳужжатлар тўлиқ ишлаб чиқилмаган объектлар учун лойиҳа-қидирув ташкилотларини аниқлаш бўйича тендер савдоларини белгилаш тақиқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буюртмачи томонидан қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларига тегишли бўлган бирламчи-рухсат берувчи ҳужжатлар, экспертиза хулосалари ва тендер ҳужжатлари ҳамда тегишли давлат харидлари тўғрисидаги шартномалар мажбурий тартибда жойлаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш шартномалари билан бирга объектларда ишларни бажариш ва молиялаштириш графиклари ҳамда уларнинг ҳақиқатда молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар электрон шаклда юборилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган иш турлари, ҳажмлари ва қийматлари тўғрисидаги маълумотлар солиқ органларига тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактуралар асосида шакллантирилган ҳолда юборилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 1 июлдан бошлаб автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда қиймати 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлган лойиҳалар бўйича жалб қилинадиган ёрдамчи пудрат ташкилотлари рўйхатга олинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тендер савдолари оферентлари томонидан таклифлар тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда киритилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва Транспорт назорати инспекцияси томонидан ҳар ойда камида бир маротаба давлат дастурларига киритилган объектлардаги қурилиш жараёнининг жорий ҳолати бўйича фотосуратлар жойлаштириб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Давлат дастурлари доирасида Бош прокуратура ва Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган қуйидаги назорат тартиби жорий этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилиш объектлари бўйича тегишли ҳокимликлар томонидан ер участкаларини ажратишга оид ҳужжатлар ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан лойиҳалаштиришга доир бирламчи рухсат берувчи ҳужжатлар ўз вақтида расмийлаштирилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилиш объектлари лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган муддатларда экспертизадан ўтказилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳа ва пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича тендер савдолари қонунчиликка мувофиқ ташкил этилиши ва ўтказилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буюртмачилар ва ғазначилик бўлинмалари томонидан объектлар ўз вақтида молиялаштирилиши, пудрат ташкилотлари томонидан белгиланган муддатларда қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши ҳамда объектлар фойдаланишга топширилиши устидан тизимли назорат ўрнатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) жойига чиққан ҳолда ижроси кечикаётган лойиҳалар ва муаммоли объектларда камчиликлар ўрганилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда мазкур бандда назарда тутилган мониторинг ва назорат тадбирлари натижаларига кўра:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилиш-монтаж ишларини тўхтатмасдан туриб, бартараф этиб бўлмайдиган шаҳарсозлик, давлат харидлари ва бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатлари аниқланган объектлар бўйича камчиликлар бартараф этилгунга қадар молиялаштиришни қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинча тўхтатиш юзасидан тегишли буюртмачилар ва Ғазначилик хизмати қўмитасига тақдимнома киритилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳа ва пудрат ташкилотлари томонидан ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаган ҳоллар аниқланганда, уларнинг электрон тендер савдоларида иштирокини чеклаш юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига кўрсатма киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларини молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ғазначилик органлари «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларига тегишли бўлган бирламчи рухсат берувчи ҳужжатлар, экспертиза хулосалари ва тендер ҳужжатлари тўлиқ жойлаштирилганлиги кўриб чиқилгандан сўнг тегишли давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларни уч иш куни ичида рўйхатга олади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) давлат харидлари тўғрисидаги шартномалар ғазначилик органларида рўйхатга олингандан сўнг улар бўйича аванс тўловлари инсон омилисиз автоматик тарзда амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) фойдаланишга топширилган объектнинг кафолат суммаси пудрат ташкилотининг ихтиёрига кўра:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кафолат муддати давомида — объектни кафолат муддатида суғурталаш ёки тижорат банклари томонидан кафолатлаш орқали тўлаб берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кафолат муддати тугагандан сўнг — фойдаланувчи ташкилотнинг асослантирилган эътирози бўлмаган тақдирда, пудрат ташкилотининг ҳисобварағига ғазначилик тизимидан инсон омилисиз автоматик равишда ўтказилади. Бунда, фойдаланувчи ташкилот хулосаси электрон имзо билан тасдиқланган ҳолда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга қуйидаги объектларда аутсорсинг асосида тадбиркорлик субъектларини жалб қилишга рухсат берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 1 январдан бошлаб — тажриба тариқасида қурилиш (таъмирлаш) ишлари янгидан бошланадиган мактаб, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 1 январдан бошлаб — бошқа қурилиш (таъмирлаш) объектларида (давлат сирлари билан боғлиқ бўлган объектлар бундан мустасно).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Белгилаб қўйилсинки, 2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган лойиҳаларга йўналтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг демографик ҳолати ва эҳтиёжи инобатга олинган ҳолда, ҳудудлар кесимида лойиҳалар рўйхати манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан шакллантирилади ҳамда «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамоатчилик томонидан энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар ғолиб деб топилади ҳамда ҳар бир ҳудуд учун тақсимланган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури лойиҳасига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Вазирлар Маҳкамаси 2024 йил якунига қадар соҳалар кесимида биноларни сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгиловчи шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ишлаб чиқилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ишлаб чиқилган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини шакллантиришда биноларни сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар учун зарур маблағларни назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ахборот тизимларига вазирлик ва идораларнинг ўзаро интеграция қилинган ахборот тизимлари орқали тақдим этиладиган қўшимча маълумотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш, бошқариш ва назорат қилиш самарадорлигини янада ошириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уч ой муддатда техник назорат хизматини кўрсатишга аутсорсинг асосида тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш, техник назорат хизматини кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини баҳолаб, уларнинг рейтингини «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида эълон қилиб бориш тартибини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 1 августга қадар фойдаланишга топширилган объектларни кафолат муддати давомида суғурталаш ёки тижорат банклари томонидан кафолатлаш тартибини белгилаш юзасидан тегишли ҳужжат лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош прокуратура билан биргаликда 2024 йил 1 июнга қадар қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнини рақамлаштириш тўғрисидаги низом лойиҳасини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирлар ижросини самарали ташкил қилишга масъул этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Кучкаров белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т. Йўлдошев ва Ҳисоб палатаси раиси А.М. Бобоев ушбу қарорда белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор ижросини таъминлаш бўйича масъул идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 29 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-165-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 апрелдаги ПҚ-165-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ахборот тизимларига вазирлик ва идораларнинг ўзаро интеграция қилинган ахборот тизимлари орқали тақдим этиладиган қўшимча маълумотлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Вазирлик ва идоралар номи

Тақдим этиладиган маълумотлар

Тақдим этиш муддати

I. «Қурилиш ресурслари миллий классификатори» электрон платформасига жойлаб бориладиган маълумотлар

1.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Давлат харидлари соҳасидаги қурилиш ресурсларига оид маълумотлар.

Доимий

2.

Солиқ қўмитаси

Маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталогидаги қурилиш ресурсларига оид (маҳсулот номи, ўлчов бирлиги, нархи) маълумотлар.

Доимий

3.

Миллий статистика қўмитаси

Саноат маҳсулотларининг нархлари кўрсаткичлари.

Ҳар ойда

4.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Қурилиш материаллари бўйича стандартлар ва мувофиқлик сертификатлари асосида уларнинг техник параметрлари кўрсаткичлари, шунингдек, қурилиш ресурсларига оид миллий стандартлар бўйича ҳужжатлар тўплами.

Доимий

5.

Божхона қўмитаси

Республика ҳудудига импорт қилинган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналари ва жиҳозлари бўйича нарх кўрсаткичлари.

Ҳар ойда

II. «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига жойлаштириб бориладиган маълумотлар

6.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Қурилиш ва таъмирлаш лойиҳалари, уларга ажратилган маблағлар ҳамда молиялаштириш бўйича маълумотлар.

Доимий

7.

Солиқ қўмитаси

1. Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган дастурлар доирасида бажарилган қурилиш-монтаж ишларини тасдиқловчи электрон ҳисобварақ-фактуралар ва уларга иловалар.

2. Лойиҳа ва пудрат ташкилотларининг жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ҳисоботларидаги ишчи ходимлар ҳақидаги маълумотлар.

Доимий

8.

Марказий банк орқали тижорат банклари

Хизмат кўрсатувчи банкдан 2-сон картотека қарздорлиги ва «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюросидан муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар.

Доимий

9.

Кадастр агентлиги

Янги қурилиш объектлари бўйича тегишли ҳокимликлар томонидан ер участкаларини ажратишга оид ҳужжатларнинг ўз вақтида расмийлаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар.

Доимий

10.

Ички ишлар вазирлиги

Шахснинг маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилганлиги ва судланганлиги тўғрисидаги маълумот.

Доимий

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ахборот тизимларига узатиладиган ахборот ва маълумотларнинг ўз муддатида, тўғри ва тўлиқ тақдим этилишига тизимга интеграция қилинган тегишли вазирликлар ва идораларнинг биринчи раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу рўйхатдаги маълумотлар беғараз тақдим этилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-223-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 апрелдаги ПҚ-165-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш, бошқариш ва назорат қилиш самарадорлигини янада ошириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Қурилиш-пудрат ташкилотлари ҳисобварақ-фактураларининг янги шаклини тўлдириш ва ҳисобини юритиш бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил май

Солиқ қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

2.

Давлат молиявий назорати инспекциясининг қурилиш объектларида назорат ўлчовини амалга ошириш бошқармаси малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йил май

Бош прокуратура,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

3.

«Шаффоф қурилиш» тизимини Ҳисоб палатасининг «Масофавий аудит» автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил май

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Ҳисоб палатаси

4.

«Шаффоф қурилиш» тизими орқали Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган дастурларни амалга ошириш жараёнлари рақамлаштириш билан тўлиқ қамраб олинганлиги юзасидан Вазирлар Маҳкамасига хулоса киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил май

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ҳисоб палатаси,

Бош прокуратура

5.

Рақамли технологиялар вазирлиги хулосасига асосан «Шаффоф қурилиш» тизимини такомиллаштириш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

Заруратга кўра

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ҳисоб палатаси,

Бош прокуратура,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

Бунда, «Шаффоф қурилиш» тизимини доимий такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2024 йил май

6.

«Шаффоф қурилиш» тизимида «Давлат дастурлари ижроси мониторинги» платформасини ишга тушириш.

Бунда, Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасининг ушбу платформага кириш имкониятини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил июнь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

7.

Объектларнинг смета қийматини шакллантириш бўйича «Қурилиш ресурслари миллий классификатори» электрон платформасини тўлиқ ишга тушириш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил июнь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Статистика агентлиги,

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Божхона қўмитаси

8.

Техник назорат хизматини кўрсатишга аутсорсинг асосида тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2024 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

9.

Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнини рақамлаштириш тўғрисидаги низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2024 йил июнь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Бош прокуратура,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

10.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бажариладиган қурилиш ва таъмирлаш ишларида лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашдан бошлаб объектларни қабул қилиб олишгача бўлган жараёнларни ҳажм ва сифат кўрсаткичлари («ҳажм» услуби) асосида амалга ошириш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2024 йил июль

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

11.

«Давлат дастурлари лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш ва манзилли рўйхатларни келишиш» автоматлаштирилган электрон платформасини юритиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

Бунда, Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасининг ушбу платформага кириш имкониятини яратиш.

Идоралараро ҳужжат лойиҳаси

2024 йил июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Ҳисоб палатаси,

Бош прокуратура

12.

Фойдаланишга топширилган объектларни кафолат муддати давомида суғурталаш ёки тижорат банклари томонидан кафолатлаш ҳамда кафолат суммаларини муддатидан олдин тўлаб бериш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2024 йил август

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Марказий банк

13.

Солиқ органларининг ахборот тизимидаги пудрат ташкилотлари ва улардаги ишчиларга солиқ ҳамда бошқа тўловлар ҳисобланишига оид маълумотларни Ягона миллий меҳнат тизимига интеграция қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил август

Солиқ қўмитаси,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

14.

Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан амалга оширилган лойиҳалар бўйича эришилган миқдор ва сифат кўрсаткичларини ички аудит хизматлари томонидан баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш.

Идоралараро ҳужжат лойиҳаси

2024 йил август

Ҳисоб палатаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

15.

Бюджет тизими бюджетлари ҳамда давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш-монтаж ишлари, шу жумладан, қиймати 100 млрд сўмдан юқори бўлган лойиҳалар бўйича улар якунлангандан сўнг аудит ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

Идоралараро ҳужжат лойиҳаси

2024 йил август

Ҳисоб палатаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

16.

Биноларни сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгиловчи шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш.

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари

2024 йил декабрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

17.

Ижтимоий соҳа объектларини лойиҳалаштириш тармоқ нормаларини янгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил декабрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

18.

Давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган қурилиш ва реконструкция қилиш лойиҳалари бўйича ижроси кечикаётган ва муаммоли объектларда жойига чиққан ҳолда камчиликларни ўрганиш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Бош прокуратура,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси,

Ҳисоб палатаси,

Давлат молиявий назорати инспекцияси

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 апрелдаги ПҚ-165-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4929-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошисидаги «ва кичик саноат зоналари» сўзлари «зоналар» сўзи билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили Давлат бюджетининг асосий параметрларини шакллантиришда махсус иқтисодий зоналар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш ишлари учун Давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида маблағлар ажратилишини назарда тутсин».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги «2022 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-98-сон қарорининг 3-бандида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан Дастурнинг асосий параметрларига тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари ҳамда молиялаштириш манбалари мавжуд бўлган қўшимча лойиҳалар (объектлар) киритилишини, амалга оширилмаган лойиҳалар (объектлар) чиқариб ташланишини, шунингдек, капитал қўйилмаларнинг буюртмачилар (ташаббускорлар) ўртасида қайта тақсимланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февралдаги «Уй-жойлар қурилишини ва қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-139-сон қарорининг 3-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Бунда, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан Дастурнинг асосий параметрларига тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ самарасиз лойиҳаларни чиқариб ташлаш ва (ёки) бошқа истиқболли лойиҳаларни киритишни назарда тутувчи ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2024 й., 07/24/165/0311-сон; 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон; 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)