Ҳужжат кучини йўқотган 14.01.2025 04.04.2024 йилдаги КҚ-706-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори, 04.04.2024 йилдаги КҚ-706-IV-сон
Дата вступления в силу
04.04.2024
Ҳужжат кучини йўқотган 14.01.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва сенаторларнинг «Маҳалла еттилиги» билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли «Ҳудудларни ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал этишда маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва сенаторларнинг «маҳалла еттилиги» билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳаллалар даражасида аҳоли муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва самарали ечимини топиш, ижтимоий ҳимоя тизимининг манзиллилиги ва шаффофлигини таъминлаш орқали фуқаролар яшаш шароитларини янада яхшилаш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрнини ошириш ҳамда соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори жамоатчилик асосида фаолият юритадиган «Маҳалла еттилиги» ташкил қилинди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур соҳада белгиланган вазифаларни самарали амалга оширишда «Маҳалла еттилиги»га кўмаклашиш, маҳаллаларда қабул қилинаётган қарорларнинг ҳаққонийлиги ва асослилигини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва «Маҳалла еттилиги»нинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва «Маҳалла еттилиги»нинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш схемаси 1-иловага, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва «Маҳалла еттилиги»нинг ўзаро ҳамкорлик йўналишлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар Кенгашларига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий Кенгаш депутатларини тегишли сайлов округларидаги маҳаллаларга бириктириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий Кенгаш депутатлари ва «Маҳалла еттилиги»нинг ҳамкорликдаги фаолиятини ушбу Қарорга 1-иловадаги схема асосида ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда Кенгаш сессиясида ушбу схема асосида ишларни ташкил этиш масаласини Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий бўлинмаси ҳамда «Маҳалла еттилиги» вакиллари иштирокида кўриб чиқиш ва аниқ вазифаларни белгилаб олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар чоракда Кенгаш сессиясида маҳаллий Кенгаш депутатлари ва «Маҳалла еттилиги»нинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиш ҳамда масъулларнинг фаолиятига баҳо бериш, шунингдек, Маҳалла уюшмаси туман (шаҳар) бўлими раҳбарининг Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари 3-иловага мувофиқ ҳудудларга бириктирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сенат аъзолари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бириктирилган ҳудуддаги маҳаллий Кенгашларда ишни Маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва «Маҳалла еттилиги»нинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш схемаси асосида ташкил этиш учун масъуллиги белгилансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар ойнинг бир ҳафтасида ўзи бириктирилган ҳудудга чиққан ҳолда мазкур Қарорда белгиланган вазифаларнинг сифатли ташкил этилишида маҳаллий Кенгашларга амалий ёрдам кўрсатиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алоҳида график асосида ҳудудлардан юборилган таклифларни ўрганиш ва муҳокама қилиш бўйича Олий Мажлис Сенати Кенгашининг сайёр йиғилишлари ташкил этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар ярим йилда Сенат Кенгашининг сайёр йиғилишлари давомида аниқланган, «Маҳалла еттилиги» фаолияти билан боғлиқ республика даражасидаги масалалар Сенат ялпи мажлиси муҳокамасига киритилиб, соҳага оид мутасаддилар ахборотлари эшитилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур ҳолларда аниқланган муаммолар ечими бўйича Ҳукуматга ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Сенатнинг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий Кенгашларга «Маҳалла еттилиги» билан ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш бўйича услубий кўмак бериб борсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жорий йилнинг 1 октябрига қадар «Маҳалла еттилиги» ва маҳаллий Кенгашлар ҳамкорлигига оид амалиётни таҳлил қилиб, ҳамкорлик самарадорлигини янада ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 4 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КҚ-706-IV-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 4 апрелдаги КҚ-706-IV-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва «Маҳалла еттилиги»нинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ўрганиладиган масалалар

Маҳаллий Кенгаш депутатлари ва «Маҳалла еттилиги»нинг 8 та йўналиш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари;

«Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорлари асосида кўрсатиладиган 64 турдаги ижтимоий ёрдам ва ажратиладиган субсидияларнинг манзиллилиги ва асослилиги;

«Маҳалла еттилиги» томонидан аниқланган ва туман (шаҳар), вилоят, республика даражасида ҳал этиладиган муаммолар.



Ўрганишни амалга оширувчи субъект

Маҳаллий Кенгаш депутатлари (заруратга кўра, ҳудуддаги тегишли идора ва ташкилотлар вакиллари жалб этилиши мумкин) ўзи сайланган округдаги «Маҳалла еттилиги» фаолиятини ўрганади ҳамда яқин ҳамкорлик қилади.


Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши депутати

«Маҳалла еттилиги» билан ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ўзи сайланган округдаги маҳаллаларга маҳаллий Кенгаш котибияти томонидан бириктирилади.

1 кун

2-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши депутати

Тегишли маҳалладаги «Маҳалла еттилиги» томонидан амалга оширилган ишлар ҳолатини (шунингдек, 8 та ҳамкорлик йўналишларини танлов асосида) ўрганади.

Ўзига бириктирилган барча маҳаллаларда «Маҳалла еттилиги» томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва ажратиладиган субсидияларнинг манзиллилиги ва асослилигига алоҳида эътибор қаратади.

Кенгаш котибияти тасдиқлайдиган график асосида

(бир ой давомида ўз округига кирувчи барча маҳаллаларда)

3-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши депутати

Сайлов округидаги маҳалла фуқароларининг қабулини ташкил этади. Ўрганиш ва аҳоли билан мулоқот натижалари бўйича аниқланган камчиликларни ва шакллантирилган таклифларни умумлаштиради ҳамда маҳаллий Кенгаш котибиятига тақдим этади.

Ҳар ойнинг охирги иш кунида

4-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибияти

Депутатлар томонидан тақдим этилган муаммоларни тегишли комиссиялар ўртасида ўрганиш учун тақсимлайди.

Таклифлар келиб тушган кундан эътиборан 1 ҳафта ичида

5-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши доимий комиссиялари

Тақдим этилган муаммоларни туман (шаҳар) даражасидаги мутасадди идора ва ташкилотлар вакиллари билан биргаликда ўрганиб, бевосита жойига чиққан ҳолда сайёр тарзда муҳокама қилади ҳамда ҳал этиш чораларини кўради.

Ўрганиш натижалари бўйича ўз ечимини топмаган муаммоларни Кенгаш сессияси муҳокамасига киритади.

Ҳар ойнинг охирги иш кунида

6-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши

«Маҳалла еттилиги» фаолиятини ўрганиш якунлари бўйича аниқланган масалалар муҳокамасига бағишланган сессияни ўтказади. Сессияда:

«Маҳалла еттилиги» фаолияти ва улар билан ҳамкорлик самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинади;

Маҳалла уюшмаси туман (шаҳар) бўлими раҳбарининг Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботи эшитилади;

МФЙ раисларининг фаолиятига баҳо берилади, заруратга кўра, уларга нисбатан ишончсизлик билдирилади (ушбу норма «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонунга киритилгандан сўнг);

«Маҳалла еттилиги» ҳамда депутатлар томонидан аниқланган, туман (шаҳар) даражасида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинади ҳамда зарур чоралар белгиланади;

вилоят (Тошкент шаҳар) даражасида ҳал этиладиган масалалар бўйича юқори турувчи Кенгашга таклифлар киритилади.

Мазкур сессияда ушбу ҳудуддан сайланган сенатор ва вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгаши депутатлари иштирок этади.

Ҳар чоракда

7-босқич

Халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгаши котибияти

Туман (шаҳар) Кенгаши сессиясида муҳокама қилинган ва вилоят (Тошкент шаҳар) даражасида ҳал этиладиган масалаларни дастлабки тарзда ўрганиш учун доимий комиссиялар ўртасида тақсимлайди.

Таклифлар келиб тушган кундан бошлаб 1 ҳафта ичида

8-босқич

Халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгаши доимий комиссиялари

Тақдим этилган муаммоларни вилоят (Тошкент шаҳар) даражасидаги мутасадди идора ва ташкилотлар вакиллари билан биргаликда ўрганиб, муҳокама қилади ҳамда ҳал қилиш чораларини кўради.

Ўрганиш натижалари бўйича ўз ечимини топмаган муаммоларни Кенгаш сессияси муҳокамасига киритади.

Ҳар ойда

9-босқич

Халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгаши

Ўрганишлар натижаларини сессияда муҳокама қилиб, масъулларнинг ҳисоботини эшитади ҳамда улар фаолиятига баҳо беради, хусусан:

«Маҳалла еттилиги» вакилларининг вилоят (Тошкент шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари фаолиятига баҳо беради;

вилоят (Тошкент шаҳар) даражасида ҳал этиладиган масалалар бўйича тегишли чораларни белгилайди;

республика даражасида ҳал этиладиган масалалар бўйича таклифларни Олий Мажлис Сенатига киритади.

Сессия Олий Мажлис Сенатининг ҳудудга бириктирилган қўмитаси раиси (доимий асосда ишловчи сенатори) иштирокида ўтказилади.

Ҳар чоракда

10-босқич

Олий Мажлис Сенати

Ҳудудлардан юборилган таклифларни ўрганиш ва муҳокама қилиш учун халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгаши билан биргаликда Сенат Кенгашининг сайёр йиғилишини ўтказади.

Алоҳида график асосида

11-босқич

Олий Мажлис Сенати

Сенат Кенгашининг сайёр йиғилишлари давомида аниқланган, «Маҳалла еттилиги» фаолияти билан боғлиқ бўлган республика даражасидаги масалаларни Сенат ялпи мажлиси муҳокамасига киритиб, мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботини эшитади.

Зарур ҳолларда, муаммолар ечими бўйича Ҳукуматга ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритади.

Ҳар ярим йилда

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 4 апрелдаги КҚ-706-IV-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва «Маҳалла еттилиги»нинг ўзаро ҳамкорлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЙЎНАЛИШЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳолининг ижтимоий хизматлардан хабардорлигини ошириш бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Маҳалла еттилиги» вакиллари иштирокида маҳалла аҳолиси билан мулоқот ташкил этиш (ҳар ҳафта бир маротаба фуқароларни қабул қилиш);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Маҳалла еттилиги» вакиллари билан биргаликда давлат ижтимоий ҳимоя тизими орқали қамраб олинган 250 га яқин хизматлар моҳияти бўйича тушунтиришлар олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Маҳаллада аҳоли муаммоларини самарали ҳал этиш, маънавий муҳитни сақлаш, маънавий-маърифий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқ инспектори ва ижтимоий ходимнинг ўз вазифаларини бажаришда ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллада аҳолини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этиш, камбағал оилаларга ажратилаётган бюджет маблағлари ва бошқа маблағларни мақсадли ва манзилли йўналтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчиликка мувофиқ Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан мақсадли фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллада соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни сақлаш, миллий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни тарғиб қилиш, маънавий-маърифий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Маҳалла еттилиги»нинг ижтимоий ёрдам ва ажратиладиган субсидиялар тўғрисидаги коллегиал қарорларини белгиланган тартибда расмийлаштириш ва асосли қабул қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллада тегишли қарорлар бажарилиши, ҳал этилмаган муаммолар сабаблари ҳамда аҳоли яшаш шароитларини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳалла аҳолисининг маҳалла раиси фаолиятидан рози бўлишига эришиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли бандлигини таъминлаш, ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун белгиланган мезонларга асосан субсидияларни тўғри ажратиш (томорқа ер эгаларига енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, суғориш воситаларини харид қилиш, уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш ва бошқа асбоб-ускуналар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитларни тўғри ажратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредитлар ва субсидиялар ажратиш кўзда тутилган ҳар бир лойиҳанинг самарадорлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳалла аҳолисининг ҳоким ёрдамчиси фаолиятидан рози бўлишига эришиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, билим ва кўникмаларни эгаллашда уларга кўмаклашиш ва рағбатлантириш бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга белгиланган мезонлар асосида моддий ёрдам, уй-жой учун субсидияларни тўғри ажратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредитларни тўғри ажратиш, махсус ўқитиш дастури бўйича ўқитиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиғини сақлаш, хотин-қизлар спортини ривожлантириш, уларнинг меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳалла аҳолисининг хотин-қизлар фаоли фаолиятидан рози бўлишига эришиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга белгиланган мезонлар асосида моддий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилиш учун субсидияларни тўғри ажратиш (асбоб-ускуналар, меҳнат қуроллари, уруғлик ва кўчатларни харид қилиш ва бошқа);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш курслари харажатларини қоплаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ёшлар дафтари»га киритилган профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳалла аҳолисининг ёшлар етакчиси фаолиятидан рози бўлишига эришиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳалла ҳудудида жамоат тартибини сақлаш чораларини кўриш, жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича профилактик ишларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қаровсиз, назоратсиз қолган вояга етмаганларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳалла аҳолисининг профилактика инспектори фаолиятидан рози бўлишига эришиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оғир аҳволга тушган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар ва оилаларни аниқлаш, уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб профессионал ижтимоий хизмат кўрсатиш ва ёрдам ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Темир дафтар»га киритилган фуқароларга белгиланган мезонлар асосида моддий ва бошқа турдаги ёрдамларни тўғри кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳалла аҳолисининг ижтимоий ходим фаолиятидан рози бўлишига эришиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Маҳаллий бюджет даромадлари барқарорлигини таъминлаш бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудуддаги имкониятларни ишга солиш, солиқ базасини кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштириш ҳамда ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг кичик бизнес тоифасига ўтишига амалий ёрдам кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳалла аҳолисининг солиқ инспектори фаолиятидан рози бўлишига эришиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 4 апрелдаги КҚ-706-IV-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳарларга бириктирилган сенаторлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Фамилияси, исми ва отасининг исми

Лавозими

Бириктирилган ҳудуд номи

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

(Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раиси Борий Батирович Алиханов, қўмита раиси ўринбосари Батир Джолдасович Матмуратов)

1.

Аннакличева Гулистан Ахмедовна

«Қорақалпоқ адабиёти» газетаси бош муҳаррири

Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа туманлари

2.

Атаниязова Орал Аминовна

Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори

Мўйноқ, Хўжайли, Шуманай, Қонликўл, Қўнғирот туманлари

3.

Данияров Абатбай Сапарбаевич

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ҳокими

Бўзатов, Кегейли, Тахтакўпир, Чимбой, Қораўзак туманлари

4.

Жалменов Уликбек Абилаевич

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси

Нукус шаҳри, Амударё, Нукус, Тахиатош туманлари

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

(Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Азадбекович Алимов)

5.

Ганиева Матлуба Махамажановна

Андижон тумани Орол маҳалла фуқаролар йиғини раиси

Андижон, Балиқчи, Бўстон, Избоскан, Олтинкўл, Пахтаобод, Улуғнор, Шаҳрихон туманлари

6.

Ғаниев Акром Тўлқинович

«Нил-гранит» масъулияти чекланган жамияти ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари

Андижон, Хонобод шаҳарлари, Асака, Булоқбоши, Жалақудуқ, Марҳамат, Хўжаобод, Қўрғонтепа туманлари

БУХОРО ВИЛОЯТИ

(Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Файзиевич Гадоев, Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Шухрат Аскарович Чўллиев)

7.

Ачилов Нурмухамед Нуруллаевич

«Парвоз Хумо Равнақ Транс» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси

Жондор, Олот, Қоракўл, Ғиждувон туманлари

8.

Рахматов Муртаза Ахмедович

«Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластери» уюшмаси раиси

Вобкент, Пешку, Ромитан, Шофиркон туманлари

9.

Хусейнова Абира Амановна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили

Бухоро, Когон шаҳарлари, Бухоро, Когон, Қоровулбозор туманлари

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

(Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Рискул Эргашбоевич Сиддиқов)

10.

Алимова Халида Рауфовна

Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори

Зафаробод, Зарбдор, Ғаллаорол туманлари

11.

Мухторова Назира Абдусаттаровна

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи

Жиззах шаҳри, Мирзачўл, Фориш туманлари

12.

Пардаев Нусуратулла

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилояти Кенгаши раиси

Арнасой, Дўстлик, Зомин, Янгиобод туманлари

13.

Суярова Санобар Зарфуллаевна

Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи

Бахмал, Шароф Рашидов, Пахтакор туманлари

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

(Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Абдумаликович Мадумаров)

14.

Иркаев Абдурахим Панджиевич

Қарши давлат университети «Миллий ғоя ва маънавият асослари» кафедраси профессори

Қарши шаҳри, Косон, Қарши туманлари

15.

Курбонов Илхам Узакович

Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи

Касби, Кўкдала, Миришкор, Нишон, Чироқчи туманлари

16.

Фозилов Хуршид Ғайратович

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори

Шаҳрисабз шаҳри, Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ туманлари

17.

Шамсиев Шермат Жўрақулович

«Муборак газни қайта ишлаш заводи» масъулияти чекланган жамияти директори

Деҳқонобод, Муборак, Қамаши, Ғузор туманлари

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

(Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Кобул Бекназарович Турсунов)

18.

Орзиева Дилбар Адизовна

Кармана туманидаги «Янги замон болалари» оилавий болалар уйи тарбиячиси

Кармана, Нурота, Навбаҳор туманлари

19.

Тулекова Зиба Толибековна

Томди тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси в.б.

Зарафшон шаҳри, Томди тумани

20.

Файзиев Улуғбек Ганиевич

Навоий шаҳридаги «Zarafshаn Golden Group» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси

Қизилтепа, Конимех, Хатирчи туманлари, Ғозғон шаҳри

21.

Ходжаев Жамшид Бахтиёрович

Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Навоий шаҳри, Учқудуқ тумани

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

(Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Махмуд Маматович Парпиев)

22.

Абдуллаханов Носирбек Абдурашитович

Наманган шаҳридаги «Анамед» диагностика маркази директори

Наманган шаҳри, Янги Наманган, Давлатобод, Мингбулоқ туманлари

23.

Нажмиддинов Икромхон

«Нуроний» жамғармаси Наманган вилояти бўлими раиси

Уйчи, Учқўрғон, Чортоқ, Чуст, Янгиқўрғон туманлари

24.

Умаров Бахтиёр Ганиевич

Наманган туманидаги «Истиқлол текстил дизайн» масъулияти чекланган жамияти бош директори

Косонсой, Наманган, Норин, Поп, Тўрақўрғон туманлари

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

(Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Гулнора Махмудовна Маруфова)

25.

Алимова Гавхар Зайировна

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар ҳокими

Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон, Жомбой, Булунғур, Пайариқ туманлари

26.

Джалолов Шавкат Амонович

«Agromir group» директорлар ассоциацияси Кенгаши раиси

Самарқанд, Тойлоқ, Ургут туманлари

27.

Тошев Фармон Исҳоқович

«Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталарининг бирлашган таҳририяти бош муҳаррири

Пахтачи, Нарпай, Нуробод, Иштихон, Қўшработ туманлари

28.

Халмурадов Рустам Ибрагимович

Самарқанд давлат университети ректори

Самарқанд шаҳри, Пастдарғом, Оқдарё туманлари

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

(Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Анвар Мирзаахмедович Туйчиев)

29.

Артукбаева Хайтхан

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими раҳбари

Ширин шаҳри, Гулистон тумани

30.

Боқиев Фарход Эсанович

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари

Гулистон шаҳри, Боёвут, Оқолтин туманлари

31.

Сотиболдиев Улуғбек Норхожаевич

Мирзаобод туманидаги «Bek corp» масъулияти чекланган жамияти директори

Мирзаобод, Сайхунобод, Сардоба туманлари

32.

Уралова Дилфуза Джумановна

Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими

Янгиер шаҳри, Сирдарё, Ховос туманлари

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

(Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Каримович Иминов)

33.

Бўтаева Бахтигул Абрахматовна

Қизириқ туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактаби директори

Бойсун, Шеробод, Қизириқ, Қумқўрғон туманлари

34.

Кадиров Бахадир Тухтаевич

Термиз шаҳридаги «Сурхон саноат қурилиш» компанияси бошқаруви раиси

Жарқўрғон, Олтинсой, Шўрчи туманлари

35.

Сангинов Абдуғани Абдураҳмонович

«Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

Сариосиё, Узун, Денов, Бойсун туманлари

36.

Соатов Арзикул Чоршанбиевич

«Нуроний» жамғармаси Сурхондарё вилояти бўлими раиси

Термиз шаҳри, Ангор, Музработ, Термиз туманлари

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

(Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Кутбидин Нукритдинович Бурханов, Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Акбаровна Кадирханова)

37.

Бурханов Кутбидин Нукритдинович

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси

Нурафшон шаҳри, Ўрта Чирчиқ, Оққўрғон туманлари

38.

Кадирханова Малика Акбаровна

Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси

Янгийўл шаҳри, Зангиота, Тошкент, Чиноз, Қуйи Чирчиқ, Янгийўл туманлари

39.

Тоиров Маҳмуджон

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раҳбари, «Адабиёт зиёси» газетаси бош муҳаррири

Оҳангарон, Чирчиқ шаҳарлари, Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент, Қибрай, Юқори Чирчиқ туманлари

40.

Хурсанов Абдулло Халмурадович

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

Ангрен, Бекобод, Олмалиқ шаҳарлари, Бекобод, Бўка, Пискент туманлари

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

(Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Манзура Алимовна Салимова)

41.

Султанов Иброхим Аширалиевич

Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги «Исмоилжон гиламлари» хусусий ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари

Фарғона, Марғилон, Қувасой, Қўқон шаҳарлари, Бешариқ, Данғара, Ёзёвон, Қува, Қўштепа, Тошлоқ, Бағдод, Бувайда, Олтиариқ, Риштон, Сўх, Учкўприк, Фарғона, Фурқат, Ўзбекистон туманлари

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

(Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Бахадир Садуллаевич Тажиев)

42.

Дурдиева Гавҳар Салаевна

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси минтақавий бўлими — Хоразм Маъмун академияси илмий лабораторияси мудири

Хива шаҳри, Хива, Янгиариқ туманлари

43.

Садуллаева Фарахат Аминовна

Хоразм вилояти Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари

Урганч шаҳри, Гурлан, Шовот туманлари

44.

Шарипов Умарбек Куранбаевич

Хоразм вилояти Урганч туманидаги «Тилло домор» хусусий корхонаси раҳбари

Урганч, Хонқа, Боғот, Хазорасп туманлари

45.

Курбанов Равшанбек Давлетович

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори маслаҳатчиси

Қўшкўпир, Янгибозор, Боғот туманлари

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

(Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Дилорам Гафурджановна Ташмухамедова, Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нариман Маджитович Умаров)

46.

Зиё Азамат Хамид ўғли

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тарих институти директори

Учтепа, Шайхонтоҳур, Бектемир туманлари

47.

Каланов Рустам Абдухакимович

«Нуроний» жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими раиси

Сергели, Янгиҳаёт, Миробод, Юнусобод туманлари

48.

Сагдуллаев Шамансур Шахсаидович

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институти директори

Мирзо Улуғбек, Яккасарой, Яшнобод туманлари

49.

Ташмухамедова Дилорам Гафурджановна

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари

Чилонзор, Олмазор туманлари