04.04.2024 йилдаги ПФ-59-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Кўчирма]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Меҳнат миграцияси жараёнларини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларга қулай шарт-шароитларни яратиш, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилиш, шу жумладан уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қуйидагиларни ташкил этиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги» давлат корхонаси негизида давлат муассасаси шаклида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигини (кейинги ўринларда — Агентлик);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 4 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида 4 штат бирлигидан иборат бўлган Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўлимини (кейинги ўринларда — Бўлим).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги ПФ-162-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 06/24/162/0847-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик, Бўлим ва атташе фаолиятини ташкил этиш тартиби 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва хориждаги ваколатхоналари фаолиятини молиялаштириш манбалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, 2024 йил 1 июндан бошлаб Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий тиллар ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача миқдорда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга «ишчи виза»ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорда компенсация тўланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) суғурта ташкилотларига — Ижтимоий реестр, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, шунингдек, бошқа таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта мукофотини қоплаш мақсадида ҳар бир суғурталанган фуқаро учун йилига бир марта уч юз минг сўмгача миқдорда субсидия тўланади;
(3-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) хорижда меҳнат қилиш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга дучор бўлган ва камситилган, меҳнат ҳамда бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволда, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз ва яшаш учун маблағсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига адвокатнинг, юридик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларининг хизматлари учун белгиланган тартибда ҳақ тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев) манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур бандга мувофиқ, субсидия, компенсация ва бошқа тўловларни ажратиш тартибини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилаб қўйилсинки, Фармоннинг 3-банди «а» кичик бандида назарда тутилган компенсацияларни олиш учун фуқаро «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуаси орқали электрон тарзда ёки бевосита Агентликка асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, компенсация суммаси фуқаро хорижда ишга жойлашганидан сўнг бир ойдан кечикмасдан унинг аризасида кўрсатилган банк пластик картасига ўтказиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилансинки, 2024 йил 1 июндан бошлаб ҳужжатларни онлайн талаб қилиб олиш бўйича консуллик йиғимлари миқдори фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берганлик учун давлат божи миқдорига тенглаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига доимий консуллик ҳисобида туриш бадалини бекор қилиш, шунингдек, ҳисобда туриш тартиб-таомилларини қайта кўриб чиқиб, уларнинг шартларини соддалаштириш бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев) ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оғир аҳволда қолган меҳнат мигрантларига моддий ёрдам кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида 2024-2025 йилларда Буюк Британияда (Лондон), Германияда (Берлин), Туркияда (Истанбул) ва Саудия Арабистонида (Ар-Риёд) Агентликнинг ваколатхоналарини ёки меҳнат мигрантларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш марказларини (кейинги ўринларда — марказлар) очиш бўйича мазкур давлатлар ваколатли органлари билан музокаралар ўтказсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
музокаралар натижаларидан келиб чиқиб, Агентлик ваколатхоналарини ва (ёки) марказларни очиш, жиҳозлаш ва сақлаб туриш харажатларини Жамғарма ҳисобидан қоплаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Белгилансинки, 2024 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари учун белгиланган пенсияни ҳисоблаб чиқариш, вояга етмаган фарзандларининг умумтаълим муассасаларида таҳсил олиши билан боғлиқ тўловларни қоплаб бериш (умумтаълим муассасалари пулли бўлганда), шунингдек, уларга моддий ёрдам кўрсатиш ва рағбатлантириш тартиби Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари ходимлари ва вакилларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев) Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2024 йил 1 сентябрга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат мигрантларига ёрдам кўрсатиш учун туну кун ишлайдиган Call-марказ фаолиятини ташкил этсин ҳамда ягона телефон рақамининг узлуксиз ишлашини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет элдан чиқувчи абонентлар учун Call-марказ рақамига қўнғироқларни бепул асосда амалга ошириш имконини яратсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2025 йил 1 июлга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистондан ташқарига чиқувчи ва давлат ҳудудига кириб келувчи шахсларнинг аниқ ҳисобини юритиш имконини берувчи ягона идоралараро ва тўлиқ интеграция қилинган электрон маълумотлар базасини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат мигрантлари учун бўлиб турган мамлакатлари ва у ердаги бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотларни жойлаштириш, ватандошлар билан онлайн мулоқот қилиш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш, қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар билан боғланиш имконини берувчи мобиль иловани яратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Call-марказ фаолиятини юритиш, мобиль иловани яратиш ва уни келгусида техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ барча харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ягона электрон маълумотлар базасини яратиш ва уни келгусида техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Жамғарма ва Ички ишлар вазирлигининг маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) 90 кун ва ундан ортиқ муддатга хорижга чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўйича маълумотларни ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар Агентликка тақдим этиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Белгилансинки, 2024 йил 1 июлдан бошлаб хусусий бандлик агентликларига хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган шахсларга Ўзбекистон Республикасининг ташқарисида ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатганлик учун ҳақ ундиришга рухсат этилади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар томонидан тўланадиган маблағлар тижорат банкларида очилган махсус ҳисобварақда сақланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳисобварақда сақланган маблағлар хусусий бандлик агентлиги томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилганидан сўнг хусусий бандлик агентлигининг асосий ҳисобварағига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024 йил 1 июндан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ишга олинган бундай ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда уч ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг «Онлайн маҳалла» электрон платформасида «Реинтеграция» модули яратилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ҳар бир маҳаллада «маҳалла еттилиги» томонидан меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни хатловдан ўтказиш ва натижаларини «Реинтеграция» модулига киритиш амалиёти йўлга қўйилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга реинтеграция ёрдами кўрсатилиши ва уларнинг расмий бандлиги таъминланиши ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичларидан (KPI) бири этиб белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Мусаев):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) бир ой муддатда «маҳалла еттилиги» томонидан меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни хатловдан ўтказиш ва улар тўғрисидаги маълумотларни қайд этиш бўйича йўриқнома ва намунавий сўровнома шаклини ишлаб чиқсин ҳамда ҳар бир маҳаллага етказиб берилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2024 йил 1 июнга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуаси ва «Бандлик хизмати» ахборот тизимининг «Онлайн маҳалла» электрон платформаси билан интеграция қилинишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳоким ёрдамчиларига «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали миллий вакансиялар базасидаги ва хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари ҳамда ушбу иш ўринларига қўйилган талаблар тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида электрон тарзда олиш имкониятини яратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) 2024 йил 1 июндан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат миграциясидан қайтиб келган, ижтимоий аҳамиятли касалликка чалинган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига мувофиқ бепул тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини йўлга қўйсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Марказий банк (М. Нурмуратов) ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А. Хаитов) меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, шунингдек, томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик ва бошқа фаолият турлари билан шуғулланиши учун «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларига мувофиқ кредитлар ажратилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2024 йил 1 июлга қадар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари негизида ота-онаси хорижда меҳнат қилаётган болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш амалиётини жорий қилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2025 йил 1 январдан бошлаб туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларида фаолият юритаётган ижтимоий ходимлар томонидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар хонадонидаги аҳволни ўрганиб, уларнинг ижтимоий хизматлар ва ёрдамга бўлган эҳтиёжи аниқланишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг оилалари билан, шу жумладан, кейс-менежмент усулини қўллаган ҳолда самарали иш ташкил этилиши, улардан ижтимоий хизматлар ва ёрдам олиш бўйича буюртмалар қабул қилиниши, заруратга қараб буюртмалар масъул вазирлик ва идораларга юборилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган оилалар мунтазам равишда мониторинг қилиб борилиши, улар учун ижтимоий хизмат ва ёрдамлар ташкил этилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг болаларига таълим, тиббиёт ва бошқа ижтимоий хизматлардан фойдаланишга ёрдам берилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024-2025 йилларда миграция соҳасидаги устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «йўл харитаси») 3-иловага* мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 — 2026 йилларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларни тайёрлаш ва чет элга ташкиллаштирилган тартибда юборишнинг ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлари 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги ПФ-162-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 06/24/162/0847-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 3 — 5-иловалар эълон қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлик, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларига «йўл харитаси» ва мақсадли кўрсаткичларда назарда тутилган вазифалар ва тадбирларнинг сифатли ҳамда ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Қуйидагиларга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига — ҳокимларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид ҳисоботларини эшитиш доирасида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий Мажлис Сенатига — халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига мазкур йўналишдаги фаолиятини амалга оширишга кўмаклашиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳар йили Олий Мажлис Сенатига ташқи меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот киритиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Джурабаев) Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов) билан биргаликда оммавий ахборот воситалари орқали мазкур Фармон ва «йўл харитаси»нинг амалга оширилиши тўғрисида аниқ кўрсаткичлар ва натижаларни ифодалаган ҳолда, ахборот-таҳлилий шарҳларни тизимли равишда тайёрлаш ва эълон қилиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармон ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 4 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-59-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 апрелдаги ПФ-59-сон Фармонига

1-ИЛОВА

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўлими ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ва консуллик муассасаларидаги меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе фаолиятини ташкил этиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Номланиши

Асосий фаолият йўналишлари

Фаолиятини ташкил этиш тартиби

1.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаш, дастлабки мослаштириш тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ҳамда чет элда ишга жойлаштириш жараёнларини самарали бошқариш ва назорат қилиш.

2. Маҳаллий ва чет эллик малакали мутахассисларни, хорижий иш берувчиларни жалб қилган ҳолда хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларни чет тиллари ва касбий кўникмаларга ўқитишни ташкил қилиш ва келгусида уларга халқаро намунадаги сертификатлар бериш.

3. Хорижга кетишдан олдинги мажбурий дастлабки мослаштириш дастурларини, шунингдек, фуқароларни қонуний меҳнат миграциясини амалга оширишга рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш ва ижро этиш.

4. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш ва уларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш жараёнларини тартибга солишга доир масалалар юзасидан хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.

5. Меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқароларни реинтеграция қилиш тадбирларини амалга оширишда иштирок этиш.

6. Чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани белгиланган тартибда бериш.

7. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш.

8. Ташқи меҳнат миграцияси соҳасини комплекс таҳлил қилиш ва ушбу йўналишдаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

9. Аҳолини миграция вазияти, халқаро меҳнат бозоридаги ҳолат ва имкониятлар, кириб келаётган ва бўлиб турган давлатнинг қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақида мунтазам равишда хабардор қилиб бориш.

1. Агентлик ташқи меҳнат миграция соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлашга масъул бўлган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

2. Агентлик ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, Агентлик, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари жорий харажатларини қоплаш — Агентликнинг ўз маблағлари ҳисобидан, хориждаги ваколатхоналарнинг жорий харажатларини қоплаш эса — Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

3. Агентлик қайта ташкил этилаётган давлат корхонасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

4. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари — Агентлик директори (кейинги ўринларда — Агентлик директори) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

5. Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган уч нафар, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.

6. Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва хориждаги ваколатхоналари тузилмасини тасдиқлаш, ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш, шунингдек, уларни рағбатлантириш Агентлик директори томонидан амалга оширилади.

7. Жамғарма фаолиятини бошқариш Агентлик директори томонидан амалга оширилади.

8. Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан Агентлик ходимларининг лавозим маошини белгилашда тариф коэффициентлари 2 баравар оширилган миқдорда қўлланади.

9. Агентлик директорига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

Агентликка юкланган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари, илмий-таълим муассасаларининг юқори малакали мутахассисларини, шу жумладан хорижий мутахассис ва экспертларни шартнома асосида жалб этиш;

ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан тежаб қолинган, шунингдек, тасдиқланган штатлар жадвалида назарда тутилган штат бирликлари тўлдирилмаганлиги сабабли бўшаб қолган маблағларни Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва хориждаги ваколатхоналари ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтириш.

2.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўлими

1. Ваколатли давлат органларининг, шу жумладан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг миграция соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш.

2. Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш, ички миграция оқимларини кўпайтириш учун шароит яратилиши устидан назоратни амалга ошириш.

3. Республика ва унинг ташқарисидаги миграция вазиятини тизимли асосда комплекс таҳлил қилиб бориш, шу жумладан:

мамлакатимиз ва хориждаги миграция вазиятини таҳлил қилиш;

миграция сиёсатини амалга ошириш борасида хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда ушбу йўналишдаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш;

қисқа, ўрта ва узоқ муддатли даврда миграция жараёнларини ривожлантиришнинг прогноз сценарийларини ишлаб чиқиш.

4. Миграция соҳасини такомиллаштириш, ташқи меҳнат миграциясини диверсификациялаш, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

5. Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш.

1. Бўлим Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 4 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.

2. Бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ–5785-сон Фармони асосида ташкил этилган Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.

3. Бўлим бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига бўйсунади.

3.

Меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе

1. Салоҳиятли иш берувчилар билан музокаралар ўтказиш, фуқароларни хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш кўламини кенгайтириш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш.

2. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.

3. Хорижда бўлиб турган даврида зўравонлик, мажбурий меҳнатга дучор бўлган, жароҳат олган, бахтсиз ҳодиса натижасида жабрланган, мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз ёки маблағсиз қолган фуқароларга ёрдам кўрсатиш.

4. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳисобини юритиш, уларнинг меҳнат ва яшаш шароитини ўрганиш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш.

1. Атташе Агентлик директорининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

2. Атташе фаолияти Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхона ва консуллик муассасалари раҳбарлари томонидан ташкил этилади.

3. Атташе фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Агентлик директори томонидан амалга оширилади.

4. Атташе фаолиятини моддий ва молиявий таъминлаш, шу жумладан унга иш ҳақи тўлаш, хизмат сафари ва хорижий давлатдаги яшаш харажатларини компенсация қилиш, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 апрелдаги ПФ-59-сон Фармонига

2-ИЛОВА

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва хориждаги ваколатхоналари фаолиятини молиялаштириш манбалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва хориждаги ваколатхоналари фаолиятини молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эл фуқароларига республика ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берганлик учун йиғимлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларига мувофиқ пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва мақсадли маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.04.2024 й., 06/24/59/0270-сон; 24.10.2024 й., 06/24/162/0847-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)