Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли «Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Энергетика тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотларни самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги фаолиятининг натижадорлигини янада ошириш мақсадида:
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармондан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш юзасидан зарур чораларни кўрсин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 29 март,
ПФ-53-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 мартдаги ПФ-53-сон Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар
1. «8. Энергетика вазирлиги» бўлимида «шу жумладан вазир ўринбосарлари сони» позициясининг «Жами бошқарув штат бирликлари сони» ва «Давлат бюджети ҳисобидан» устунларидаги «3» рақами «4» рақами билан алмаштирилсин;
2. «Изоҳлар» қисмига қуйидаги мазмундаги 7-банд киритилсин:
«Энергетика вазирининг ўринбосарларининг 1 штат бирлиги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг 1 штат бирлиги ҳисобидан ташкил этилган.»;
3. «Изоҳлар» қисмининг 7-банди тегишли равишда 8-банд деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2024 й., 06/24/53/0256-сон)