Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
буйруғи
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 31 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2303-5]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2303, 2011 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 51-сон, 552-модда) билан тасдиқланган Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ 2024 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 31 март,
164-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2024 йил 30 март
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 31 мартдаги 164-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
||
|
7. Электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун |
— |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида |
|
». |
2. Қуйидаги мазмундаги 71-банд билан тўлдирилсин:
|
« |
||
|
71. Электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун |
— |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 6,84 баравари миқдорида |
|
». |
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.03.2024 й., 10/24/2303-5/0255-сон)