10.02.2024 йилдаги СҚ-875-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори, 10.02.2024 йилдаги СҚ-875-IV-сон
Дата вступления в силу
10.02.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳамда 2024 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 25 майдаги СҚ-297-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан тизимли ишлар амалга оширилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга қаратилган қонунчилик асосларини такомиллаштириш йўналишида 13 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат (3 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та фармони ва 2 та қарори ҳамда ҳукуматнинг 6 та қарори) қабул қилинди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Унда жинсий зўравонлик, жумладан вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганларга нисбатан жавобгарлик чораларининг кучайтирилиши билан бирга, ушбу тоифадаги жиноятлар учун қонунчиликда кўзда тутилган енгилликлар берилмаслиги, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш, ярашганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш каби чоралар қўлланилмаслиги қатъий белгилаб қўйилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш, шу жумладан хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш бўйича маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодлар кўрсатилаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг 30 фоизидан 40 фоизга оширишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гендерга оид аудит ўтказилиши қонунчилик билан мустаҳкамланиб, хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси томонидан мазкур аудитни ўтказиш услубияти ва уч йиллик режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро меҳнат ташкилотининг «Ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисида»ги (132-сонли), «Ишлаётган аёллар ва эркаклар учун тенг муносабатлар ва тенг имкониятлар: оилавий мажбуриятга эга ишчилар тўғрисида»ги (156-сонли), «Тўлиқсиз иш куни тўғрисида»ги (175-сонли) конвенцияларини ратификация қилиш тўғрисида қонун лойиҳалари ҳукуматга киритилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳомиладор ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилаётган хотин-қизларга мослашувчан ишлаш имкониятини яратиш, тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахсларнинг хулқ-атворини ўзгартириш, сайловга оид нормаларда гендер балансини белгилаш ҳамда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича 4 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат (1 та қонун ва 3 та ҳукумат қарори) лойиҳалари ишлаб чиқилди ва ҳукуматга киритилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бошқаруви академияси томонидан раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича 60 соатлик малака ошириш курслари ташкил этилиб, унда 319 нафар хотин-қиз ўқитилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий кадрлар захирасига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари лавозимлари учун жами 970 нафар, шундан 162 нафар номзоддан иборат кадрлар захираси шакллантирилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гендер тенглик юзасидан медиа маҳсулотларни мониторинг қилиш натижаларига кўра республика телеканалларида 89 та ҳолатда, даврий нашрларда 70 та ҳолатда, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ресурсларида 549 та ҳолатда гендер тенгликка мос бўлмаган эпизодлар мавжуд деб топилиб, тегишли чора кўриш учун ваколатли органларга юборилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гендер тенглик тамойилларига мувофиқ оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган материалларни гендер тенглик тамойилларига мувофиқ ҳолда тайёрлаш юзасидан «Гендер зўравонлик ҳолатларига ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан муносабат билдириш сиёсати», «Гендер-таъсирчан журналистика: хотин-қизларга нисбатан зўравонликни оммавий ахборот воситаларида қандай ёритиш керак», «Гендер-сезгир журналистика», «Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари: халқаро ва миллий механизмлар» мавзуларида туркум ўқув машғулотлари ўтказилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 262,2 минг хотин-қизга 4,5 трлн сўм миқдорида кредит, ишсиз ва ижтимоий дафтарларда рўйхатда турувчи 56,8 мингдан зиёд хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ўзини ўзи банд қилиш учун 274 млрд сўм субсидиялар ажратилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика миқёсида 250 мингдан зиёд аёллар «Ишга марҳамат» мономарказлари, Хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида ва бошқа нодавлат таълим муассасаларида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аёлларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш йўналишида 3,2 млн аёл онкоскрининг текширувидан ўтказилди. Касаллик аниқланган 3 662 аёлдан 3 643 нафари соғломлаштирилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан ўтказилган давлат ижтимоий буюртмаси ва гранти танловларида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, эрта никоҳ ва ажримларни камайтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларга ҳуқуқий, психологик кўмак кўрсатиш соҳалари бўйича 39 та лойиҳа учун 6,6 млрд сўм ажратилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини (бундан буён матнда Стратегия деб юритилади) амалга оширишда қатор камчиликларга йўл қўйилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Стратегиянинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш бўйича самарали фаолият ташкил эта олмаганлиги сабабли 2023 йилда белгиланган айрим мақсадли кўрсаткичлар бажарилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Масалан, вазир ва вазирга тенглаштирилган лавозимларда, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида (ҳоким) ва сиёсий партияларнинг раҳбарлик лавозимларида ҳамда судьялар орасида хотин-қизларнинг улуши, аёллар бошчилик қиладиган юридик мақомдаги корхоналар ва ташкилотлар улушини ошириш, ОИВ инфекцияси юқтирган аёллар ва эркаклар интенсив кўрсаткичини камайтириш бўйича режалаштирилган мақсадга эришилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бюджетни шакллантиришда аёлларнинг иштирокини ошириш чораларини кўришга оид топшириқ ижроси юзасидан фақатгина хорижий тажриба ўрганилиши билан чекланилган. Ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда бюджетни шакллантиришда хотин-қизларнинг иштирокини таъминлаш бўйича амалий чоралар кўрилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ давлат органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича Маслаҳат кенгаши органларининг фаолияти самарали ташкил этилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органларида Маслаҳат кенгаши органларини фақат тузиш билангина чекланилган, улар деярли фаолият юритмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бугунги кунда хотин-қизларнинг аксарияти хусусий секторда банд бўлишига қарамай, хусусий корхоналар, ташкилот ва муассасаларда бу каби Маслаҳат кенгашлари органлари ташкил этилишини оммалаштириш етарли даражада олиб борилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хотин-қизларнинг бошқарув лавозимдаги улуши иқтисодиётнинг тармоқлар кесимида таҳлил қилиш кўрсатганидек, қурилиш соҳасида аёл раҳбарлар 4,3 фоизни, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасида 6,3 фоизни, ташиш ва сақлаш соҳасида 7,6 фоизни, саноат соҳасида 8,6 фоизни, молиявий ва суғурта фаолияти соҳасида 11,6 фоизни, савдо соҳасида 11,8 фоизни, яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасида 14 фоизни ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, «Раҳбар аёллар мактаби» ўқув дастурининг 99 нафар битирувчиси Миллий кадрлар захираси маълумотлар базасига киритилган бўлиб, уларнинг атиги 10 фоизи раҳбарлик лавозимларига тайинланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бошқаруви органларида хотин-қизларнинг улушини ошириш бўйича самарали чоралар кўрилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, Дин ишлари бўйича қўмитада хотин-қизларнинг улуши 9,1 фоизни, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида 11,2 фоизни, Сув хўжалиги вазирлигида 11,6 фоизни, Ташқи ишлар вазирлигида 12,8 фоизни, Қишлоқ хўжалиги вазирлигида 16,2 фоизни, Транспорт вазирлигида 16,8 фоизни, Энергетика вазирлигида 16,7 фоизни, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида 17,5 фоизни ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, ушбу кўрсаткичнинг туман, шаҳар ҳокимликлари девонидаги таҳлили 117 та туман (шаҳар) ҳокимлигида 2 — 12,7 фоизни, 63 тасида 13 — 20 фоизни ташкил қилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасидаги ишлар ҳам талаб даражасида эмас. Масалан, «Зулфия» номидаги давлат мукофоти совриндорларининг имкониятларидан умуман фойдаланилмаган. Бугунги кунда ушбу мукофот билан тақдирланган 424 нафар хотин-қиздан 22 нафари (ёки 8,4 фоизи) вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратида, 6 нафари раҳбарлик лавозимларида, 8 нафари депутатликда фаолият юритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан 2023 йилда хорижга таълим олиш учун юборилган ёшлар орасида хотин-қизлар улуши 30,6 фоизни ташкил этган (274 нафардан 84 нафари хотин-қизлар). Хусусан, магистратура таълим дастури бўйича аёллар 22 фоизни (159 нафардан 35 нафари), докторантура таълим дастури бўйича 20,6 фоизни (29 нафардан 6 нафар) ташкил қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Докторантура таълим дастури бўйича Бухоро, Жиззах, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридан ташқари бошқа ҳудудлар бўйича бирорта аёл таълим олиш учун юборилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таълимнинг ахборот-коммуникация технологиялари, муҳандислик, ишлаб чиқариш ва ишлов бериш ҳамда техника йўналишларида таҳсил олаётган хотин-қизларнинг улуши ҳамон пастлигича қолмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, 2022/2023 ўқув йилида олий ўқув юртларидаги талабалар орасида хотин-қизлар улуши ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида 30 фоизни, муҳандислик иши соҳасида 26 фоизни, ишлаб чиқариш ва ишлов бериш соҳасида 20 фоизни ва техника йўналишида 14 фоизни ташкил этган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий таълим муассасаларида аёл раҳбарларни қўллаб-қувватлаш ва лавозимларини кўтариш бўйича таъсирчан чоралар амалга оширилмаганлиги сабабли бугунги кунда уларнинг сони қуйи даражада қолмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, 213 та умумий олий таълим муассасасида атиги 13 нафар ректор, 51 нафар проректор лавозимларида аёллар фаолият кўрсатмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан ташқари, давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашига номзодлар юзасидан эълон қилинган танловларга Миллий кадрлар захирасидаги хотин-қизларнинг номзодларини жалб қилиш ва жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ишлари етарли даражада йўлга қўйилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган жами 1 826 та корхона бўйича маълумотлар ўрганилганда 266 тасида кузатув кенгаши раиси ва 1 335 тасида кузатув кенгаши аъзолик ўринлари мавжуд бўлиб, уларда атиги 116 нафар (8,7 фоиз) хотин-қиз фаолият кўрсатмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига давлат улуши бўйича номзодларни кўрсатиш учун махсус веб-портал (www.cns.davaktiv.uz) орқали жами 4 та танлов эълон қилинган бўлиб, мазкур танловларда иштирок этиш учун 64 та корхонанинг давлат улуши бўйича 314 нафар аъзолик ўринларига 845 нафар талабгор орасида бор-йўғи 27 нафар (3 фоиз) аёл номзоддан аризалар келиб тушган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 1 январга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари орасида хотин-қизларнинг улушини камида 30 фоизга етказиш белгиланган бўлса-да, аммо бугунги кунда уларнинг улуши бор йўғи 15 фоизни ташкил этмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан ташқари, тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини баҳоловчи халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистоннинг ҳолатини яхшилаш бўйича аниқ таклифлар шакллантирилмаган ва чоралар белгиланмаган, биргина «Глобал аёллар, тинчлик ва хавфсизлик индекси» номли рисола чоп этиш билан чекланилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, «Глобал гендер тафовути» индекс ҳисоботида Ўзбекистоннинг ўрнини акс эттириш бўйича Индекс ҳисоботини тузишда иштирок этувчи халқаро ташкилотлар экспертлари билан ҳамкорлик қилиш, уларга зарур бўлган маълумотларни етказиш, шунингдек, Индексда Ўзбекистон Республикаси ўрнини акс эттириш борасидаги аниқ чораларни ўз ичига олган «Йўл харитаси» ишлаб чиқилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9-моддасига ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М. Кадирханованинг 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳамда 2024 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларига Стратегияда ва уни 2023 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларни бажаришда йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2024 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ҳафта муддатда 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2024 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ҳудудий чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига тасдиқлаш учун киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2024 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар чорак якунида кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2024 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига таҳлилий ахборот киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2024 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурининг ижроси юзасидан таҳлилий маълумотларни ҳамда мавжуд муаммоларни батафсил ўрганиш асосида 2025 йилга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури лойиҳасини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда ҳудудлардаги иқтидорли ва истиқболли хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларни кучайтирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда Стратегиянинг мақсадли кўрсаткичлари билан ишлаш бўйича Қўмита фаолиятини самарали ташкил этиш чораларини кўрсин, зарур ҳолларда мақсадли кўрсаткичларга эришишда юзага келаётган муаммолар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлардан гендер тенгликка эришишни ҳамда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг имкониятларни таъминлаш борасида маблағлар ажратилишини таҳлил қилиб борсин ҳамда ҳар чорак якунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига таҳлилий маълумотларни киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда ижтимоий ҳимояга муҳтож, нотинч оилаларда яшаётган хотин-қизларнинг таълим олишига кўмаклашиш ва уларни касбга йўналтириш ҳолатини мониторинг қилиб борсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда давлат органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш бўйича Маслаҳат кенгашлари фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этиш мақсадида режа асосида семинар-тренинглар ўтказилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ҳар чорак якуни бўйича Стратегиянинг амалга оширилиши юзасидан масъул вазирлик ва идораларнинг ахборотларини эшитиб, тегишли чоралар кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари тегишли соҳа ва тармоқларда гендер мақсадларига эришиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2024 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг жойлардаги ижросини Кенгаш сессияларида танқидий муҳокама қилиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М. Кадирханова зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 10 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СҚ-875-IV-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2024 йил 10 февралдаги СҚ-875-IV-сонли қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2024 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

I. Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга ва гендер зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик асосларини ва институционал тизимни такомиллаштириш

1.

Халқаро меҳнат ташкилотининг «Меҳнат соҳасида тазйиқ ва зўравонлик тўғрисида»ги (2019 йил 10 июндаги 190-сонли) конвенциясини ва хорижий тажрибани чуқур таҳлил қилган ҳолда ундаги халқаро стандартлар ва нормаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш чораларини кўриш.

Бунда иш жойида ёки иш билан боғлиқ ҳолатда содир этилган жинсий зўравонлик/тегажоғлик учун жиноий жавобгарлик ҳамда иш жойида ёки иш билан боғлиқ ҳолатда жинсий зўравонлик/тегажоғликдан жабрланган шахсга компенсация тўлаш масаласини ўрганиб чиқиш.

1. Халқаро меҳнат ташкилотининг 190-сонли Конвенциясини ратификация қилишга оид Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар масъулларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

март

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Иш берувчилар Конфедерацияси,

Касаба уюшмалари Федерацияси

2. Ишчи гуруҳ томонидан қонунчилик талабларини ҳамда ҳуқуқни қўллаш ва хорижий давлатлар амалиётини ўрганиш.

июнь

3. Ўрганиш натижалари асосида Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда келишиш.

июль

4. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

август

2.

Фарзанд туғилиши муносабати билан эркакларга иш ҳақи сақланган ҳолда қисқа муддатли таътил беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Мутасадди вазирлик ва идоралар масъулларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

март

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Иш берувчилар Конфедерацияси,

Касаба уюшмалари Федерацияси

2. Ишчи гуруҳ томонидан қонунчилик талабларини ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш.

апрель

3. Ўрганиш натижалари асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишиш, жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш.

май

4. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

июнь

3.

Давлат органлари ва ташкилотларида хотин-қизлар учун муносиб ва қулай меҳнат шароитларини яратиш, иш вақтидан унумли фойдаланишни ташкил қилиш мақсадида меҳнатни нормаллаштириш бўйича намунавий меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш.

1. Мутасадди вазирлик ва идораларнинг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этиш.

март

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Касаба уюшмалари Федерацияси,

Иш берувчилар конфедерацияси

2. Тўлиқ иш вақти давомида тегишли малакага эга бўлган ходим меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасини тўлиқ бажаришга эришиш учун, шу жумладан масофавий ишдаги, меҳнат нормаларини жорий қилиш бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.

апрель-май

3. Меҳнат нормаларини белгилаш мумкин бўлган ва мақсадга мувофиқ ҳисобланадиган иш турларини аниқлаш ва таҳлил қилиш.

июнь-июль

4. Давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлари учун намунавий меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда киритиш.

ноябрь

4.

Халқаро меҳнат ташкилотининг «Қишлоқ хўжалигида меҳнат гигиенаси ва хавфсизлиги тўғрисида»ги (2001 йил 5 июндаги 184-сонли) конвенциясини ва хорижий тажрибани чуқур таҳлил қилган ҳолда ундаги халқаро стандартлар ва нормаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш чораларини кўриш.

1. Халқаро меҳнат ташкилотининг 184-сонли Конвенциясини ратификация қилишга оид Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар масъулларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

март

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Иш берувчилар Конфедерацияси,

Касаба уюшмалари Федерацияси

2. Ишчи гуруҳ томонидан қонунчилик талабларини ҳамда ҳуқуқни қўллаш ва хорижий давлатлар амалиётини ўрганиш.

июль

3. Ўрганиш натижалари асосида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда келишиш.

август

4. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

ноябрь

5.

Халқаро меҳнат ташкилотининг «Тадбиркорнинг тўловга қодир бўлмаганлиги тақдирда ишчиларнинг талабларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (1992 йил 3 июндаги 173-сонли) конвенциясини ва хорижий тажрибани чуқур таҳлил қилган ҳолда ундаги халқаро стандартлар ва нормаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш масаласини ўрганиш.

1. Халқаро меҳнат ташкилотининг 173-сонли Конвенциясининг нормаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш масаласини ўрганиш юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар масъулларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

апрель

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил,

Адлия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Иш берувчилар Конфедерацияси,

Касаба уюшмалари Федерацияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ишчи гуруҳ томонидан қонунчилик талабларини ҳамда ҳуқуқни қўллаш ва хорижий давлатлар амалиётини ўрганиш.

август

3. Ўрганиш натижалари асосида Конвенцияни ратификация қилиш юзасидан хулоса ва аниқ таклифлар ишлаб чиқиш.

сентябрь

4. Ишлаб чиқилган хулоса ва аниқ таклифларни Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари комиссиясига киритиш.

сентябрь

6.

Оилавий зўравонлик содир этилиши хавф даражаси юқори бўлган ҳолатларда хотин-қизлар хавфсизлигини таъминлаш масаласини ўрганиш.

1. Оилавий зўравонлик содир этилиши хавф даражасини баҳолаш тизимини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар масъулларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

март

Ички ишлар вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Олий суд,

Бош прокуратура,

нодавлат нотижорат ташкилотлари

(келишув асосида)

2. Ишчи гуруҳ томонидан қонунчилик талабларини ҳамда ҳуқуқни қўллаш ва хорижий давлатлар амалиётини ўрганиш.

апрель

3. Ўрганиш натижалари асосида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш.

май

4. Ишлаб чиқилган хулоса ва аниқ таклифларни Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари комисциясига киритиш.

июнь

II. Сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

7.

Хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини оширишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш.

1. Сайлов жараёнларига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда сайловларнинг барча босқичида хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича алоҳида дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Дастур ишлаб чиқиш — март,

Сиёсий партиялар

(келишув асосида),

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

ЎзМТРК,

ЎзА,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари

2. Жамиятда «Аёл сиёсатчи» образи тўғрисида ижобий фикрни шакллантиришга қаратилган тарғибот ишларини олиб бориш.

3. Сиёсатчи аёллар ҳақида медиа маҳсулотлар тайёрлаш ҳамда марказий, маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарқатилишини ташкил этиш.

амалга ошириш йил давомида

8.

Маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзод хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини кучайтириш.

1. Маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзод хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш.

2. Маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзод хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ва билимларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда унинг ҳудудий филиалларида ўқитиш. Бунда:

ўқув курсларини ташкил қилиш дастурини ва режасини ишлаб чиқиш;

ўқувларга етакчи мутахассисларни, сиёсатчиларни ва олимларни жалб қилиш.

алоҳида режа асосида

Сиёсий партиялар

(келишув асосида),

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Давлат бошқаруви академияси,

вазирлик ва идоралар

9.

Давлат бошқарувида хотин-қизлар улушини оширишда сиёсий партияларнинг иштирокини янада кенгайтириш.

1. Жамиятда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини рағбатлантиришга қаратилган сиёсий партияларнинг дастурларини ишлаб чиқиш.

май

Сиёсий партиялар

(келишув асосида),

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари

(келишув асосида)

2. «Хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини оширишда сиёсий партияларнинг ўрни ва роли» мавзусида ҳудудий ва республика илмий-амалий анжуманини ташкил этиш.

июнь

10.

Сайловларда хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида «Сиёсий жараёнларга бефарқ эмасман» шиори остида тарғибот кампаниясини ташкил этиш.

1. «Сиёсий жараёнларга бефарқ эмасман» шиори остида тарғибот кампаниясини ташкил этиш дастурини ишлаб чиқиш.

май

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

вазирлик ва идоралар,

Нодавлат нотижорат ташкилотлари

(келишув асосида)

2. Тарғибот тадбирлари доирасида фойдаланиш учун турли буклет, флаер, ижтимоий роликлар ишлаб чиқиш ва чоп этиш.

июль

3. Тарғибот тадбирларга атоқли илм-фан намояндалари, сиёсатчилари, маданият ва санъат арбоблари, таниқли ёзувчи ва шоирлар, ёш ижодкорлар, спортчилар ва фаол хотин-қизларни кенг жалб қилиш.

август — октябрь

4. Кампания доирасида оммавий ахборот воситаларида турли ижтимоий роликлар эфирга узатилишини, ижтимоий тармоқларда таниқли, етакчи аёллар иштирокида хештеглар ва флешбомлар ўтказилишини йўлга қўйиш.

август — октябрь

5. Маҳаллаларда ва меҳнат жамоаларида сайлов қонунчилигидан хабардорлик ва ҳуқуқий саводхонлик даражасини оширишга қаратилган учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказиш.

август — октябрь

III. Давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

11.

Давлат хизматидаги хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий салоҳиятини ошириш.

1. Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан давлат бошқарувининг турли соҳаларида фаолият олиб бораётган фаол хотин-қизларнинг касбий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш бўйича қисқа муддатли ўқувлар ташкил қилиш.

апрель

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Давлат бошқаруви академияси,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Хотин-қизларнинг касбий ва шахсий малакасини ошириш бўйича интерактив махсус онлайн курсларни ишлаб чиқиш ҳамда ходимларнинг масофавий ўқувларини таъминлаш.

йил давомида

12.

Лавозими кўтарилишида хотин-қизлар учун гендернинг вертикал сегрегацияси муаммосини бартараф этиш.

1. Давлат органи, ташкилоти ва корхонасида фаолият юритаётган хотин-қизлар орасидан истиқболли ва иқтидорли хотин-қизларни аниқлаш ва вазирлик ва идоралар кесимида кадрлар захирасини шакллантириш.

июнь

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Захирага киритилган хотин-қизларнинг билим ва касбий кўникмаларини мунтазам ривожлантириш ҳамда уларни юқори раҳбарлик лавозимларига мақсадли тайёрлаш бўйича махсус ўқув дастурлари ва ўқув режаларини ишлаб чиқиш.

Бунда:

ҳар бир давлат органи, ташкилоти ва корхонаси кадрлар захирасига киритилган хотин-қизлар учун қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш бўйича индивидуал дастур, захирадаги кадрларни ўқитиш дастурлари ва режаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ўқув жараёнига маҳаллий ва хорижий етакчи таълим ва ўқув муассасаларининг юқори малакали мутахассисларини шартнома асосида жалб қилиш амалиётини жорий этади;

индивидуал дастурда захирадаги мутахассис билан уни касбий юксалтиришда олиб бориладиган индивидуал ишлар, хусусан, ўқитиш, малакасини ошириш, амалиёт ўташи, тажрибали раҳбарлар ва мутахассисларга бириктирилиши, ротация қилиниши масалаларига эътибор қаратилади.

июль

3. Махсус ўқув дастурлари ва ўқув режалари асосида ўқувларни ташкил қилиш.

4. Ҳар чоракда амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиб бориш ва мониторинг қилиш.

режа асосида ҳар чоракда

13.

Хотин-қизларнинг давлат хизматида фаолият юритиши жозибадорлиги ва иш режими қулайлигини ошириш.

1. Танлов асосида давлат органи, ташкилоти ва корхонасида, шу жумладан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида мослашувчан ва масофавий иш режимлари ташкил этилганлиги юзасидан пилот тариқасида 40 та вазирлик ва идорада ўрганиш олиб бориш.

апрель

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Касаба уюшмалари Федерацияси,

Иш берувчилар конфедерацияси,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва гендер тадқиқот институти

2. Ўрганиш натижалари бўйича пухта ва асосланган таклифлар ишлаб чиқиш.

ноябрь

14.

Олий таълим муассасаларида таълим олаётган хотин-қизларда лидерлик кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш борасида тизимли ишларни йўлга қўйиш.

1. Олий таълим муассасаларда талаба хотин-қизлардан иборат «Лидер қизлар клуби» фаолиятини тизимли йўлга қўйиш.

апрель

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари

2. Клуб аъзоларини вазирлик ва идораларда ва уларнинг қуйи тузилмаларида мақсадли амалиёт ўташ тартибини йўлга қўйиш.

апрель

3. Вазирлик ва идораларда малакали мутахассисга бириктириш (устоз-шогирд) орқали уларни касбий маҳоратини ошириш.

апрель

4. Раҳбар аёллар билан тажриба улашиш мақсадида учрашувлар ўтказиш.

режа асосида

5. Барча қилинган ишларни ОАВда ва ижтимоий тармоқларда ёритиб бориш.

йил давомида

15.

Олий ўқув юртларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимини мустаҳкамлаш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш.

1. Олий таълим муассасалардаги хотин-қизларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Бунда ҳуқуқий билимларни содда ва кўргазмали ўргатишга қаратилган кўргазма, танлов, акция, флешмоб, давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ва уларда флаерлар, буклетлар, тақдимот слайдлари, видеороликлар тарқатиш назарда тутилади.

апрель

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Фанлар академияси,

олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда тадбирларни ўтказиш.

режа асосида

16.

Давлат хизматида жинс бўйича бевосита ва билвосита камситишга оид ҳолатларни таҳлил қилиш.

1. Ходимлар ўртасида гендер тенгликни таъминлаш, жинс бўйича камситиш ва иш жойидаги турли тазйиқ ва зўравонликлар бўйича ижтимоий сўровномалар ўтказиш.

апрель

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Меҳнат тадқиқотлари институти,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари нодавлат нотижорат ташкилотлари

(келишув асосида)

2. Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларнинг бузилишига доир мурожаатларни кўриб чиқиш ҳамда уларни тиклаш бўйича чоралар кўриш.

доимий

17.

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгашларининг фаолиятини такомиллаштириш чораларини кўриш.

1. Иқтисодиёт тармоқларидаги корхона, ташкилот ва муассасада хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш бўйича маслаҳат кенгашлари органлари фаолиятини оммалаштириш чораларини кўриш.

йил давомида

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Касаба уюшмалари Федерацияси,

Иш берувчилар конфедерацияси,

манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар

2. Маслаҳат кенгашлари органлари ишини тўғри ва самарали ташкил этиш мақсадида уларнинг аъзолари учун ўқув семинарларни ташкил этиш.

режа асосида

18.

Миллий кадрлар захирасида хотин-қизлар улушини 30 фоизга етказишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Миллий кадрлар захирасига киритилган хотин-қизлар улушини вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда ҳудудлар кесимида таҳлил қилиш.

июль

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, вазирлик, идора ва ташкилотлар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Таҳлил натижалари асосида Миллий кадрлар захирасида салоҳиятли, фаол хотин-қизлар улушини 30 фоизга етказиш чораларини кўриш.

август

3. Раҳбарлик лавозимларига Миллий кадрлар захирасини шакллантиришда аёл номзодларни инобатга олиш ва лавозимга тайинлаш тизимини жорий этиш.

ноябрь

19.

Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашлари таркибида хотин-қизлар улушини кенгайтириш.

1. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашига номзодлар юзасидан эълон қилинган танловларга Миллий кадрлар захирасидаги хотин-қизларнинг номзодларини жалб қилиш чораларини кўриш ва оммавий ахборот воситалари, Интернет ижтимоий тармоқларида танловни кенг тарғиб қилиш.

белгиланган муддатларда

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

«Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси

2. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасидаги хотин-қизларни Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг корпоратив бошқарув бўйича ўқув курсларига кенг жалб этиш чораларини кўриш.

доимий

20.

Хорижда кадрлар малакасини ошириш, уларнинг стажировкадан ўтишларини ташкил этиш.

1. Ҳар бир вазирлик, идора ва ташкилотларнинг тизимида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари, илмий марказлари ва компанияларида малака ошириш (стажировка) ўтиш дастурларини ташкил этиш бўйича мақсадли буюртмаларини олиш.

апрель

«Эл-юрт умиди» жамғармаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг мақсадли буюртмаси асосида хотин-қизларнинг хорижда малака ошириши ва стажировка ўтишини ташкил этиш.

йил давомида

3. Малака оширган хотин-қизларнинг олган билимларини бошқа ходимлар билан улашиш ва ўз иш амалиётига татбиқ қилиш чораларини кўриш.

йил давомида

21.

Жаҳон иқтисодий форумининг «Глобал гендер тафовути» (Global Gender Gap) индекси билан ишлашда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

1. Жаҳон иқтисодий форумининг «Глобал гендер тафовути» индексида Ўзбекистон ўрнини акс эттириш мақсадида мазкур индексни ишлаб чиқувчи жамоаси билан алоқа ўрнатиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш.

апрель

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Жаҳон иқтисодий форумининг «Глобал гендер тафовути» индекси ҳисоботини тузишда иштирок этувчи ташкилотлар (Халқаро меҳнат ташкилоти, ЮНЕСКО, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқалар) вакиллари билан учрашувлар ташкил этиш.

май — август

3. Зарур маълумотларни ушбу Индекс ҳисоботини тузувчиларига етказиш.

доимий

22.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг «Ижтимоий институтлар ва гендер индекси»да (The Social Institutions and Gender Index) Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича чоралар кўриш.

1. Мутасадди вазирлик ва идоралар вакилларини ҳамда ННТ ва халқаро ташкилотлар экспертларини жалб қилган ҳолда «Ижтимоий институтлар ва гендер индекси» (The Social Institutions and Gender Index) индексида Ўзбекистон ўрнини яхшилашга тўсқинлик қилаётган омилларни ўрганиш.

июнь

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда Индекснинг ҳар бир ўлчов мезонлари бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

август

3. Таклифларни Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари комиссиясига киритиш.

август

23.

Медиа маҳсулотларини гендер тенглик тамойиллари юзасидан мониторинг қилиш чораларини кўриш.

1. Ишлаб чиқилган тартиб асосида ҳар олти ойда медиа маҳсулотларни гендер тенглик юзасидан мониторингдан ўтказиш.

2. Амалга оширилган ишлар бўйича Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасига таҳлилий маълумот тақдим қилиш.

ҳар олти ой якунлари бўйича

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси,

ЎзМТРК,

ЎзА

24.

БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) томонидан ташкилотларнинг гендер тенгликка эришиш бўйича фаолият самарадорлигини баҳолашга қаратилган халқаро «Гендер тенглик нишони» талабларини ўрганиш ва татбиқ қилиш.

1. БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) вакиллари, мутахассислар ва экспертлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

апрель

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Божхона қўмитаси

2. Мутахассислар ва экспертларнинг тавсияларини амалиётга татбиқ қилиш бўйича ўрганиш олиб бориш.

апрель

3. Тажриба синов тариқасида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси томонидан халқаро «Гендер тенглик нишони»ни олиш бўйича манзилли чоралар кўриш.

декабрь

25.

Хотин-қизларнинг халқаро миқёсда давлат ҳамда ўзи фаолият юритаётган давлат органи ва ташкилоти номидан вакил бўлиш ҳамда халқаро ташкилотлар ишида иштирок этиш имкониятини кенгайтириш.

1. Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги элчиларини лавозимга тайинлашда гендер тенгликни таъминлаш масаласини ўрганиб чиқиш.

2. Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги аёл (хотин-қиз) элчилари сонини ошириш чораларини кўриш.

йил давомида

Ташқи ишлар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

26.

Раҳбарлик лавозимида фаолият юритаётган хотин-қизлар томонидан аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни бевосита ҳудудга чиқиб ҳал қилиш амалиётини кенгайтириш.

1. Раҳбарлик лавозимида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш, улар томонидан аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни бевосита ҳудудга чиқиб ҳал қилиш бўйича график-режаларни ишлаб чиқиш.

апрель

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. График-режа асосида аҳолини, айниқса аёлларнинг ташвишга солаётган муаммоларни ўрганиш ва тегишли чоралар кўрилишини таъминлаш.

йил давомида

27.

Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига хотин-қизларни тайинлаш амалиётини кенгайтириш орқали ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир ишларда уларнинг фаоллигини ошириш.

1. Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларида гендер тенгликни таъминлаш масаласини ўрганиб чиқиш.

2. Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларида аёллар (хотин-қиз) сонини ошириш чораларини кўриш.

йил давомида

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

IV. Таълим, илм-фан, спорт ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

28.

STEM (Sience — табиий фанлар, Technology — технологиялар, Engineering — техник ижодкорлик, Mathematis — математика) йўналишларида ўқишни истаган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш.

1. STEM йўналишларида чекка ҳудудлардаги хотин-қизлар учун имтиёзли ўқув курсларини ташкил этиш.

йил давомида

Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ёшлар ишлари агентлиги

2. Хотин-қизларни илм-фан, инновация, ахборот технологияларни ривожлантиришдаги иштирокини кенгаштириш мақсадида СТЕМ аниқ фанлар йўналишида бакалавр ва магистратура босқичи учун алоҳида имтиёзли квоталар белгилаш масаласини ўрганиш ва таклифлар киритиш.

май

3. Талаба-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, қўшимча касб эгаллаши, ўз устида ишлаши учун олий таълим муассасалари қошида уларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, турли ўқув курслари, айниқса, устувор равишда STEM йўналишларидаги курслар фаолиятини йўлга қўйиш.

йил давомида алоҳида режа асосида

4. Олий таълим муассасаларида STEM йўналишларида фаолият юритувчи профессор-ўқитувчилар ва иқтидорли талаба қизларни хорижий давлатларнинг ҳамкор университет ва илмий тадқиқот муассасаларида тажриба алмашиш ва ўқиб келишлари учун ҳамкор олий таълим муассасалари ва Европа Иттифоқининг Эрасмус+ мобиллик лойиҳаларида иштирок этишини таъминлаш.

йил давомида

29.

Умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олувчи хотин-қизларни IT, муҳандислик, математика, физика, кимё, биология йўналишларига жалб қилиш чораларини кўриш.

1. Умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олувчи хотин-қизларни IT, муҳандислик, математика, физика, кимё, биология йўналишидаги тўгаракларга жалб этиш.

апрель

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

2. Тўгараклар фаолиятини мониторинг қилиб бориш.

доимий

30.

Олий таълим муассасаларида STEM йўналишларида таҳсил олувчи талаба қизларнинг мутахассисликлари бўйича амалий машғулотлар ҳамда малака амалиётларини ташкил этиш.

1. Иш берувчи ташкилотлар ҳамда соҳада фаолият юритаётган бошқа хўжалик субъектлари билан талаба қизларнинг амалий машғулотлар ва малака амалиётига бириктириш бўйича шартномалар тузиш.

март-апрель

Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар, илмий-тадқиқот муассасалари

2. Мазкур шартномаларга мувофиқ амалий машғулотлар ва малака амалиётини ўқув жараёни жадвали асосида ташкил этиш.

режа асосида

3. Малака амалиётларини ўтаётган талаба қизларга корхоналар томонидан иш ҳақлари берилишини ташкил қилиш.

йил давомида

31.

Хотин-қизларнинг илмий ва стартап ғояларини рўёбга чиқариш кўникмаларини шакллантириш, уларни илмий-инновацион фаолиятга кенг жалб этиш.

1. Олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар томонидан хотин-қизларнинг илмий ва стартап ғояларини рўёбга чиқаришга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш.

май

Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

2. Ўрганиш натижасида инновацион лойиҳалар бўйича «Олима аёл» ва «Бўлажак олим» танловларида хотин-қизларнинг фаол иштирок этишларини таъминлаш.

март — август

3. Танловларда иштирок этишнинг аҳамияти ҳақида тушунтириш-тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва хотин-қизлар учун лойиҳаларни тайёрлаш бўйича ўқув семинарларини ўтказиш.

танлов эълон қилинишидан икки ой олдин

32.

Хотин-қизларнинг илмий ҳамда инновацион фаоллигини қўллаб-қувватлаш.

1. Ҳудудлардаги иқтидорли хотин-қизларни аниқлаш ва рўйхатини шакллантириш.

июнь

Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Аниқланган хотин-қизларни Ёшлар академиясига жалб қилиш чораларини кўриш.

доимий

3. Профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчи аёллар ва талаба қизларни илмий-тадқиқот ишларига мақсадли жалб қилиш.

режага асосан

4. Олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижаларини Sopus, Web of Sience маълумотлар базасидаги журналларда чоп этиш. Натижаларни ишлаб чиқариш соҳасида амалиётга кенг жорий этиш чораларини кўриш.

режага асосан

33.

Хотин-қизларнинг илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш ва муваффақиятли стартап лойиҳаларини молиялаштириш.

1. Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва педагог ходимлари, ёш аёл тадқиқотчилар ҳамда талаба қизлар томонидан яратилган илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш ва молиявий ресурсларни жалб этишда илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш.

август

Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

2. Маҳаллий ва халқаро кўргазма ҳамда ярмаркаларда илмий-тадқиқот натижалари ва ишланмалар намойиш қилинишини таъминлаш.

доимий

3. Чет эллик мутахассис-экспертлар билан давра суҳбатлари ва яратилган илмий тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш юзасидан музокаралар ташкил этиш.

доимий

34.

Хотин-қизлар орасида репродуктив органлар хавфли ўсма касалликларини эрта аниқлаш ва тизимли назорат қилиш чораларини кўриш.

Касалликлар профилактикасини амалга ошириш мақсадида қуйидаги скрининг кўриклари тақсимот режасини тасдиқлаш ва соғломлаштириш ишларини олиб бориш:

45 — 65 ёшли аёлларда кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш бўйича скрининг кўриклари тақсимот режаси;

35 — 55 ёшли аёллар орасида бачадон бўйни саратони касаллигини аниқлаш бўйича скрининг кўриклари тақсимот режаси;

15 — 49 ёшли туғиш ёшидаги аёллар саломатлигини муҳофаза қилиш, экстрагенитал касалликларни эрта босқичда аниқлаш бўйича скрининг кўриклари тақсимот режаси;

хавф гуруҳига мансуб аҳоли орасида сил касаллигини эрта аниқлаш бўйича флюорографик скрининг кўриклари тақсимот режаси.

ишлаб чиқиш — апрель, амалга ошириш режа асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

35.

Оналар ва болалар ҳамда аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш хизматининг моддий-техника базасини такомиллаштириш.

1. Туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари «Пренатал ташхис хона»лари, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидаги «Аёллар маслаҳатхоналари» бўлими ва болалар бўлимларининг моддий-техника базаси ҳолатини ўрганиш.

июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ўрганиш натижалари бўйича талаб юқори бўлган замонавий тиббий жиҳозлар ва асбоб-ускуналар рўйхатини шакллантириш ҳамда босқичма-босқич жиҳозлаш чораларини кўриб бориш.

йил давомида

36.

Соғлом овқатланиш асослари, жисмоний фаоллик, зарарли одатларга қарши курашиш, репродуктив саломатлик ва тиббий маданиятини ошириш бўйича тарғибот тадбирларини амалга ошириш.

1. Соғлом овқатланиш асослари, жисмоний фаоллик, зарарли одатларга қарши курашиш, оилани режалаштиришда тиббий маданиятни ошириш бўйича барча таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда тарғибот ишларини ташкил этиш.

2. Тадбирларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш.

йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

ЎзМТРК,

ЎзА

37.

Ижтимоий соҳаларда, жумладан таълим, илм-фан, спорт ва тиббиёт йўналишларида долзарб аҳамиятга эга бўлган қарорларни қабул қилиш ҳамда уларни амалга оширишда хотин-қизларнинг иштирокини кучайтириш.

1. Таълим, илм-фан, спорт ҳамда соғлиқни сақлаш ва шу каби бошқа соҳаларда вазирлик ва идораларнинг коллегиал органларини гендер тенглик асосида ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш.

май

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Спорт вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Таълим, илм-фан, спорт ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларида вазирлик ва идораларнинг коллегиал органларда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг иштирок этишини таъминлаш.

йил давомида

38.

Узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, хотин-қизлар ва эркакларни бутун умр давомида ўқишга бўлган имкониятларини рағбатлантириш.

Давлат хизматида фаолият юритаётган тажрибаси 10 йилдан ортиқ бўлган хотин-қизлар ва эркаклар учун таълим дастурларини кўпайтириш масаласини кўриб чиқиш. Бунда Давлат бошқаруви академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ва бошқаларда қисқа муддатли (онлайн/офлайн) ўқув дастурларини кўпайтириш чораларини кўриш.

йил давомида

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Давлат бошқаруви академияси,

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

39.

Хотин-қизлар ва эркакларнинг оилани режалаштириш борасидаги тиббий маданиятини ошириш, оилани режалаштиришда уларнинг шахсий ҳаётига учинчи шахсларнинг аралашишига йўл қўймаслик бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш.

1. Тарғибот-ташвиқот гуруҳларини тузиш, дастурларини ишлаб чиқиш, график-режа асосида ҳудудларда тарғибот ишларини олиб бориш.

2. Услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ва тарқатиш чораларини кўриш.

йил давомида

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

V. Ижтимоий-иқтисодий соҳаларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

40.

Маҳаллаларда ташкил этилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолияти самарадорлигини ошириш.

1. Марказларда ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан уйда ўтирган эҳтиёжманд аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда талаб юқориги бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш.

июнь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хотин-қизларнинг тиббий маданиятини ривожлантириш ва тиббиёт профилактикасини йўлга қўйиш.

йил давомида

3. Маҳаллаларда ташкил этилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолиятини самарадорлиги юзасидан Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасига таҳлилий маълумот ва таклифлар тақдим этиш.

октябрь

41.

Одам савдосидан жабр кўрган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод этиладиган фуқароларнинг оилаларидаги ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга кўмаклашиш.

1. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этиладиган шахслар, хотин-қизларнинг рўйхатларини шакллантириш ва ҳар бирининг оиласи билан манзилли ишлар бўйича чора-тадбирларни белгилаш.

йил давомида

Ички ишлар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Шахслар, шу жумладан, хотин-қизларнинг оилаларидаги муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли чораларни кўриш (бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, психологик, ҳуқуқий ёрдам ва бошқалар).

чора-тадбирлар асосида

42.

Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.

1. Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга муҳтож бўлган фуқаролар, айниқса хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш.

2. Аниқланган муаммоларнинг ечими бўйича амалий чора-тадбирларни белгилаш.

йил давомида

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги,

Ўзбекистонлик ватандош хотин-қизлар кенгаши,

Ташқи ишлар вазирлиги,

43.

Иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлган шахслар орасида хотин-қизлар улушини камайтириш.

1. Мутасадди вазирлик ва идоралар масъулларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

апрель

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

2. Ишчи гуруҳ томонидан қуйидаги масалаларни ўрганиш:

қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш тармоқларида норасмий банд бўлган хотин-қизлар улушини камайтириш мақсадида ушбу корхоналарда расмий банд бўлган хотин-қизлар улушидан келиб чиққан ҳолда иш берувчи томонидан ойлик иш ҳақи фондидан тўланадиган ягона ижтимоий тўлов миқдорини дифференциал тартибда камайтириш;

ушбу соҳаларда мавсумий банд бўлган хотин-қизларни солиқ ҳисоботларида акс эттириш орқали аҳоли бандлигини солиқ ва бандлик органларида рақамлаштирилган қайд этиш тизимини жорий қилиш;

қишлоқ хўжалиги тармоғида мавсумий банд бўлган хотин-қизларга календар йил учун тўлиқ йиллик иш стажи берилишини, шу билан бирга, ушбу аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланишини жорий этиш.

май

3. Ўрганиш натижалари бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

июнь

44.

Аграр секторида аёл раҳбарларнинг улушини ошириш чораларини кўриш.

1. Жойларда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва таҳлил қилиш.

май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва гендер тадқиқот институти,

Ўзбекистон «Аграр соҳа аёллари» уюшмаси

2. Тадқиқот натижаларига кўра соҳадаги хотин-қизларнинг раҳбарлик лавозимларидаги улушини босқичма-босқич ошириб боришга қаратилган асосланган таклифларни ишлаб чиқиш.

июнь

3. Ишлаб чиқилган таклифларни Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари комиссиясига киритиш.

июнь

45.

Аграр секторида банд бўлган хотин-қизлар ва эркакларнинг малакасини ошириш дастурларини қўллаб-қувватлаш.

1. Аграр секторида банд бўлган хотин-қизлар, шунингдек, аёл фермер ва томорқа ер эгалари рўйхатини шакллантириш.

апрель

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази,

Ўзбекистон «Аграр соҳа аёллари» уюшмаси,

Касаба уюшмалари Федерацияси

2. Ўқув материаллари (маъруза матни, тақдимот, тарқатма материал, кўргазмали тарғибот воситалари)ни тайёрлаш.

май

3. Малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда режа-жадваллар асосида қишлоқ хўжалиги ва агробизнес амалиётига оид ўқув курсларини (шу жумладан масофавий) ташкил этиш.

режа асосида

46.

Эркаклар ва аёлларнинг ёшга доир пенсияга чиқишида тенглик принципини таъминлаш масаласини ўрганиб чиқиш.

1. Пенсияга чиқиш ёшини тенглаштириш масаласида эркаклар ва аёлларнинг фикрини ва муносабатини ўрганиш мақсадида сўров ўтказиш. Бунда аёлларнинг ёшга доир пенсиясини «60 ёш» ёки эркакларнинг ёшга доир пенсиясини «55 ёш» этиб белгилашга муносабатларига эътибор қаратиш. Сўров натижасини Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари комиссиясига киритиш.

апрель

Оила ва гендер тадқиқотлар институти, «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази

2. Пенсияга чиқиш ёшини тенглаштириш масаласида сўров ўтказиш. Сўров натижасини Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари комиссиясига киритиш.

апрель

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати

3. Сўровномалар натижалари асосида эркаклар ва аёлларнинг пенсияга чиқиш ёшини тенглаштириш мақсадга мувофиқлигини ўрганиш ҳамда таклифлар ишлаб чиқиш.

май

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва гендер тадқиқотлар институти

47.

Жойларида хотин-қизлар ва эркакларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини ошириш.

1. Ҳудудларда, айниқса қишлоқ жойларида хотин-қизлар ва эркакларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини ўрганиш.

май-июнь

Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

2. Ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий ахборот маълумот тайёрлаш.

июль

3. Таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш чораларини кўриш.

йил давомида

48.

Ижтимоий аҳамиятли ва юқумли касалликларга дучор бўлган беморларни қўллаб-қувватлаш.

1. Ижтимоий аҳамиятли ва юқумли касалликларга дучор бўлган беморлар ҳолидан хабар олиш.

2. Донор ташкилотлари билан ишлаш, турли акцияларни ўтказиш орқали даволаш учун зарур маблағларни жамғаришда кўмак бериш.

йил давомида

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

ННТлар

(келишув асосида)

49.

Хотин-қизлар масалалари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари салоҳиятини кучайтириш, гендер сиёсатини амалга оширишда улар иштирокини қўллаб-қувватлаш.

1. Хотин-қизлар масалалари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари салоҳиятини кучайтириш, гендер сиёсатини амалга оширишда улар иштирокини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат грантлари, ижтимоий буюртмаларни эълон қилиш.

2. Гендер сиёсатини амалга оширишда хотин-қизлар масалалари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари салоҳиятини ошириш бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш.

йил давомида

Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди,

ЎзННТМА ва унинг ҳузуридаги Жамоат фонди

(келишув асосида)

VI. Тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

50.

Гендер тенгликни таъминлашга оид турли стереотипларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик орасида кенг тарғибот ишларини олиб бориш.

1. Аҳолида шаклланган гендер стереотипларни ҳудудларнинг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида тарғибот материаллари, маъруза ва тезисларни ишлаб чиқиш.

апрель

Оила ва гендер тадқиқотлар институти,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

ЎзМТРК,

нодавлат нотижорат ташкилотлари

(келишув асосида)

Аҳолида шаклланган гендер стереотипларни бартараф этиш ва гендер тенгликни аҳолига тизимли етказиш бўйича тарғибот гуруҳларини шакллантириш ҳамда ҳудудларда тарғибот тадбирларини ташкил этиш жадвалларини ишлаб чиқиш.

май

3. Маҳаллалар, таълим муассасалари ва корхона-ташкилотларда тарғибот тадбирларини ўтказиш.

4. ОАВ, ижтимоий тармоқлар орқали аҳолида шаклланган гендер стереотипларни бартараф этишга қаратилган тарғибот тадбирларини амалга ошириш.

режа асосида

51.

Давлат бошқарув органлари меҳнат жамоаларида зўравонлик турлари ва уларнинг олдини олиш бўйича қисқа муддатли ўқувларни ташкил этиш.

1. Малакали психологларни жалб этган ҳолда меҳнат жамоаларида зўравонликнинг олдини олиш бўйича қисқа муддатли ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

апрель

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Барча давлат хизматчиларини ушбу дастурлар асосида ўқитишни ташкил этиш.

май — ноябрь ойларида

52.

Тазйиқ ва зўравонлик кўп содир этиладиган ҳудудларда тажрибали мутахассисларни жалб этган ҳолда ўрганишлар ўтказиш ҳамда бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўриш.

1. Тазйиқ ва зўравонлик кўп содир этиладиган ҳудудларни аниқлаш ва мутахассисларни жалб этган ҳолда уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш.

май

Оила ва гендер тадқиқотлар институти,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ушбу ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.

июнь

3. Тавсияларни амалиётга татбиқ этиш бўйича аниқ манзилли чораларни белгилаш ва амалга оширилишини таъминлаш.

режа асосида

4. Амалга оширилган ишларнинг натижадорлигини таҳлил қилиш ва ҳудудий комиссия мажлисларида муҳокама қилиш.

декабрь

53.

Тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимига кирувчи барча ташкилотларнинг ўзаро идоралараро ҳамкорлигини янада мувофиқлаштириш чораларини кўриш.

1. Мутасадди вазирлик ва идоралар вакилларини ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар экспертларини жалб қилган ҳолда идоралараро ҳамкорлик тизимни яхшилашга тўсқинлик қилаётган омилларни пилот Самарқанд, Жиззах ва Бухоро вилоятларида ўрганиш.

апрель

Ички ишлар вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

пилот вилоятлар ҳокимликлари,

манфаатдор вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари

(келишув асосида)

2. Ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда идоралараро ҳамкорлик тизимини яхшилаш бўйича аниқ механизмни ишлаб чиқиш ва инфографика кўринишида тайёрлаш.

май

3. Таклифларни Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари комиссиясига киритиш.

июнь

4. Ишлаб чиқилган тажрибани бошқа ҳудудларда татбиқ этиш чораларини кўриш.

июль

VII. Оилавий муносабатлар ҳамда болалар тарбияси соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

54.

Гендерга оид ҳуқуқий маданиятни ёшликдан шакллантириш мақсадида умумтаълим мактабларида ҳуқуқий саводхонлик бўйича интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда машғулотлар ўтказиш.

1. Умумтаълим мактабларида гендерга оид ҳуқуқий маданиятни ёшликдан шакллантириш бўйича режа ишлаб чиқиш.

апрель

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

ЎзМТРК,

нодавлат нотижорат ташкилотлари

(келишув асосида)

2. Режага асосан таълим муассасаларида ёшларга хос очиқ дарслар, интерфаол машғулотлар, кўрик-танловлар, викторина ўтказиш.

режа асосида

3. Ўқувчиларда ҳуқуқий маданиятни, жумладан хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигига оид тушунчаларни сингдиришга қаратилган қисқа метражли роликлар яратиш ва тарғиб қилиш.

апрель

55.

Олий таълим, профессионал таълим муассасаларида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича аниқ чораларни амалга ошириш.

1. Таълим муассасаларида «Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш» маслаҳатхоналарини ташкил этиш.

апрель

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва гендер тадқиқот институти,

«Мадад» НТТ

2. «Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш» махсус курси дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

май

3. Талабаларни миллий қадриятлар руҳида оилавий ҳаётга тайёрлашни ривожлантиришга доир тренинг ва методикалар мажмуини ишлаб чиқиш.

июнь

4. Махсус курс дастури асосида профессионал ва олий таълим муассасаларида ёшларни ўқитиб бориш.

режа асосида

56.

Оиланинг бирдамлигини мустаҳкамлаш, ибратли ота-оналик кўникмаларини ҳосил қилиш, оилавий бурч ва масъулиятни бажаришда отанинг ва онанинг ўрни ва аҳамиятини тарғиб қилишни кучайтириш.

1. Оиланинг бирдамлигини мустаҳкамлаш, ибратли ота-оналик кўникмаларини ҳосил қилиш, оилавий бурч ва масъулиятни бажаришда отанинг ва онанинг ўрни ва аҳамиятини тарғиб қилиш медиа-режасини ишлаб чиқиш.

март-апрель

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва гендер тадқиқоти институти,

ЎзМТРК,

Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси

2. Медиа-режада белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш ва натижалари ҳақида маълумотлар киритиб бориш.

режага асосан

57.

Ёшлар ўртасида тазйиқ ва зўравонликни бартараф қилиш, оилавий ажралишлар ва шу каби салбий ҳолатларга уларнинг муносабати ва фикр-мулоҳазаларини ўрганиш бўйича социологик тадқиқот ўтказиш.

1. Сўровномани ишлаб чиқиш.

апрель

Оила ва гендер тадқиқот институти,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги

2. Ёш оилалар ўртасида сўровномалар ўтказиш ва натижалари юзасидан таклифлар тайёрлаш.

июнь

3. Таклифлар асосида аниқ чора-тадбирларни белгилаш ва амалга оширилишини таъминлаш.

ишлаб чиқиш — июль,

амалга ошириш режа асосида

58.

Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта никоҳ, эрта туғруқ ҳолатини таҳлил қилиш.

1. Мутасадди вазирлик ва идоралар масъулларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

апрель

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва гендер тадқиқот институти,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ишчи гуруҳ томонидан ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта никоҳ, эрта туғруқ ҳолатини ўрганиш.

май

3. Ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумот ва аниқ таклифлар тайёрлаш.

июнь

59.

Ҳуқуқбузарликлар, жиноятчилик, оиладаги можаро ва зўравонликлар, оилалар ажрашиши ҳамда уларнинг ижтимоий оқибатларини комплекс тадқиқ қилиш асосида уларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

1. Мутасадди вазирлик ва идоралар масъулларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

март

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Оила ва гендер тадқиқот институти, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ишчи гуруҳ томонидан ҳуқуқбузарликлар, жиноятчилик, оиладаги можаро ва зўравонликлар, оилалар ажрашиши ҳолатини ўрганиш.

апрель-май

3. Ўрганиш натижалари бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва ижрога қаратиш.

май

60.

Давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган ибратли, фаол хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг фаолиятини кенг тарғиб этиш мақсадида «Йил аёли» ҳамда гендер тенгликни таъминлаш соҳасида идора ва ташкилотларнинг илғор тажрибасини аниқлаш мақсадида «Гендер тенглик фаоли» миллий танловларини ўтказиш.

1. Танловни Низом талаблари асосида белгиланган муддатларда ташкил этиш ва ўтказиш.

2. Танлов жараёнларини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.

танлов низомида белгиланган муддатларда

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

VIII. Гендер жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда режалаштириш ва бюджетлаштириш

61.

Гендер тенгликни ҳисобга олган ҳолда бюджетлаштириш тизимини жорий этиш.

1. «Гендер тенгликни ҳисобга олган ҳолда дастурий бюджетлаштириш» тизимининг синов тариқасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мисолида мақсадли индикаторларни ишлаб чиқиш;

июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Бюджет-солиқ илмий тадқиқотлари институти

2. Синов натижалари асосида «Гендер тенгликни ҳисобга олган ҳолда бюджетлаштириш» услубиётини ишлаб чиқиш.

октябрь

IX. Гендер статистикаси юритилишини такомиллаштириш

62.

Вазирлик ва идоралар томонидан юритиладиган идоравий статистик маълумотларни гендер кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда шакллантириш.

1. Вазирлик ва идоралар томонидан амалда юритилаётган идоравий статистика маълумотларини юритиш шаклларини қайта кўриб чиқиш.

август

Статистика агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Вазирлик ва идораларнинг идоравий статистика маълумот шаклларига гендер кўрсаткичларни назарда тутувчи тегишли ўзгаришлар киритиш, амалиётга жорий этиш ва Статистика агентлигига тақдим этиб бориш.

2024 йил якуни билан

63.

Гендер статистикасига оид маълумотларни ўзида мужассамлаштирган тўпламни тайёрлаш.

1. «Ўзбекистонда хотин-қизлар ва эркаклар: факт ва рақамлар» номли статистик тўпламни ишлаб чиқиш.

август

Статистика агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ишлаб чиқилган тўплам тақдимотини ўтказиш.

сентябрь

64.

2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичларини шакллантириш механизмини такомиллаштириш.

1. Вазирлик ва идораларда Гендер статистикасига оид кўрсаткичларни шакллантирувчи ходимлар малакасини ошириш.

режа асосида

Статистика агентлиги

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Мақсадли кўрсаткичларнинг мета маълумотларини шакллантириш.

июнь