1-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Молиялаштириш манбалари |
Масъул ижрочилар |
|
I. Яйловлардан самарали фойдаланишнинг ташкилий-услубий асосларини такомиллаштириш | |||||
|
1. |
Яйловларни тоифалаш ва уларнинг деградациясини табақалашган ҳолда баҳолашнинг ягона услубиётини ишлаб чиқиш. |
1. Яйловларни тоифалаш ва уларнинг деградациясини баҳолаш бўйича халқаро мезонлар, усуллар ва индикаторларни таҳлил қилиш ва ўрганиш. |
2024 йил апрель |
Ижрочиларнинг маблағлари |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Ўзбекистон Фанлар академияси (Б. Юлдашев) |
|
2. Яйловларни тоифалаш ва уларнинг деградациясини табақалашган ҳолда баҳолашнинг ягона услубиёти лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2024 йил май | ||||
|
3. Лойиҳани тасдиқлаш бўйича қўшма қарорни қабул қилиш ва ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш. |
2024 йил июнь | ||||
|
2. |
2024 — 2028 йилларда 21,2 млн гектар яйловларни контурлар ва фойдаланувчилар кесимида хатловдан ўтказиш. |
1. Яйловларни контурлар кесимида хатловдан ўтказиш учун талаб этиладиган маблағларнинг смета-ҳужжатларини ишлаб чиқиш. |
2024 йил апрель |
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини аниқлаш ва қайта баҳолаш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни хатловдан ўтказиш, яйловларда геоботаник тадқиқотлар ва мониторингини ўтказиш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А. Хайдаров) |
|
2. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳар йили бюджет маблағлари параметрларида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан яйловларни хатловдан ўтказиш ишларини молиялаштириш. |
2024 йил май | ||||
|
3. Ҳар бир контур ва фойдаланувчи кесимида электрон хариталарни яратиш ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ягона геоахборот тизимига киритиш. |
2024 — 2028 йиллар давомида | ||||
|
4. Хатлов натижаларига кўра захирадаги бўш турган ер участкаларини очиқ электрон танловлар асосида ижарага бериш орқали республика бўйича яйловлардан субъектлар кесимида (фермер, деҳқон хўжалиги ва бошқалар) фойдаланилишини босқичма-босқич таъминлаш. |
Хатлов якуни билан бир ой муддатда | ||||
|
3. |
Деградацияга учраган яйловларни тиклаш ҳамда табиатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилинишини таъминлаш. |
1. 15 минг гектарда чўл-яйлов озиқабоп ўсимликлар уруғчилигини ташкил этиш. |
2024 йил май |
Ижрочиларнинг маблағлари |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (И. Эргашев), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги (Н. Бакиров) |
|
2. Ўсимлик қоплами камайган яйловларда чорва молларини алмашлаб ўтлатиш тизимини жорий қилиш. |
2024 йил давомида | ||||
|
3. Делтапланлар ва бошқа учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида уруғларни сепиш ишларини амалга ошириш. |
Экиш мавсумида | ||||
|
4. |
Яйловлар сув таъминотини яхшилаш ва қайта тиклашда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чораларини кўриш. |
1. Бухоро ва Навоий вилоятларида яйловларни сув таъминотида мавжуд бўлган насослар ва сув иншоотлари, суғориш тармоқларини хатловдан ўтказиш. |
2024 йил май |
Ижрочиларнинг маблағлари |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (И. Эргашев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
|
2. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида бўлган насослар ва бошқа гидрографик иншоотларни давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорларга бириктириш учун таклифлар ишлаб чиқиш. |
2024 йил июнь | ||||
|
5. |
Яйлов инспекциясини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш. |
1. Чет мамлакатларда яйловлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш. |
2024 йил май |
Ижрочиларнинг маблағлари |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов) |
|
2. Яйловлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратни амалга ошириш юзасидан асосланган таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил июль | ||||
|
6. |
Яйлов ҳудудларида инфратузилма тармоқларини қайта тиклаш ва ривожлантириш. |
1. Яйловлардаги носоз ва таъмирталаб суғориш иншоотларини реконструкция қилиш ҳамда ресурс тежамкор ускуналар ўрнатиш. |
График асосида |
Ижрочиларнинг маблағлари |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (И. Эргашев), Автомобиль йўллари қўмитаси (Ж. Турсунов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
|
2. Чорва молларини сақлаш жойлари ва чўпон уйларини таъмирлаш ҳамда янгидан қуриш. |
Доимий | ||||
|
3. Узоқ чўл ҳудудларига олиб борувчи йўлларни таъмирлаш. |
График асосида | ||||
|
4. Яйлов инфратузилмасини яхшилаш бўйича халқаро молия институтлари маблағларини жорий қилган ҳолда эксперимент лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. |
2024 йил декабрь | ||||
|
7. |
Яйловлардан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида аҳоли саводхонлигини ошириш бўйича амалий хизмат кўрсатишни жорий қилиш. |
1. Ҳудудларда яйловдан фойдаланувчилар учун ўқув-амалий семинарлар ташкил этиш. |
Ҳар чоракда |
Ижрочиларнинг маблағлари |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (И. Эргашев), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Джурабаев) |
|
2. Яйловлар ва пичанзорларни сақлаш ва келгуси авлодга буст-бутун ҳолда етказиш бўйича «Яйловларимиз эътиборга муҳтож» ва «Келажак авлодга яйловларни етказайлик» каби шиорлар остида кўрсатувлар тайёрлаш, уларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. |
|||||
|
3. Яйловдан фойдаланувчиларга ҳудудларда яйловлардан самарали фойдаланиш бўйича давра суҳбатларини ташкил этиш. |
Ҳар чоракда | ||||
|
8. |
Германиянинг Табиатни муҳофаза қилиш бўйича Зукков фонди билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда иқлимни молиялаштириш воситалари орқали чўл яйловларни тиклаш ва улардан барқарор фойдаланиш» лойиҳасини амалга ошириш. |
1. Лойиҳа бўйича Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хулосасини олиш. |
2024 йил июнь |
Халқаро молия институтлари маблағлари |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Гидрометеорология хизмати маркази (Ш. Хабибуллаев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов) |
|
2. Вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда лойиҳа ҳужжатларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил август | ||||
|
3. Лойиҳани белгиланган муддатларда амалга ошириш чораларини кўриш. |
Белгиланган муддатда | ||||
|
II. Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш стратегиясини амалга ошириш | |||||
|
9. |
Ўзбекистон яйловлари ва ер ости сувларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш стратегиясини молиялаштириш ишларини амалга ошириш. |
1. Халқаро ва маҳаллий мутахассислар билан биргаликда амалга ошириладиган ишлар учун смета харажатларини ишлаб чиқиш. |
2024 йил апрель |
Ҳисоб-китобларга асосан халқаро молия институтлари маблағлари |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов) |
|
2. Амалга ошириладиган ишларни хорижий молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш чораларини кўриш. |
2024 йил апрель — август | ||||
|
10. |
Стратегияни амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Амалга ошириш муддатларини ва молиялаштириш манбаларини тасдиқлашни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил октябрь |
Ҳисоб-китобларга асосан халқаро молия институтлари маблағлари |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазири (К. Шарипов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов) |
|
III. Яйловларни барқарор бошқариш тизимини жорий этиш | |||||
|
11. |
Яйловларнинг бугунги экологик ва хўжалик ҳолати бўйича таҳлилий ҳисобот тайёрлаш. |
1. Республикада тарқалган асосий яйлов типларининг реал экологик-хўжалик ҳолати ва ўсимликлар қопламининг деградация даражаси бўйича маълумотларни тўплаш. |
2024 йил ноябрь |
Ижрочиларнинг маблағлари |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти (Р. Тўраев) |
|
2. Яйловлардаги бугунги вазият ва улардан фойдаланиш тартиб-қоидаларининг амалдаги тизимини жойларда ўрганиш бўйича дала кузатув ишларини олиб бориш. |
2024 йил декабрь | ||||
|
3. Олинган натижалар асосида таҳлилий материаллар тайёрлаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиш. |
2024 йил декабрь | ||||
|
12. |
Самарқанд давлат университети ва Тошкент давлат аграр университетида яйлов экологияси ва менежменти бўйича таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш тизимини яратиш чораларини кўриш. |
1. «Яйлов экологияси ва менежменти» таълим йўналишидаги нуфузли хорижий университетларнинг тажриба ва ютуқларини ўрганиш. |
2024 йил мобайнида |
Ижрочиларнинг маблағлари |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазири (К. Шарипов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов) |
|
2. «Яйлов экологияси ва менежменти» таълим йўналиши бўйича мавжуд эҳтиёжни аниқлаш. |
2024 йил апрель | ||||
|
3. Илғор хорижий тажрибага асосланиб, яйлов экологияси ва менежменти бўйича миллий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш. |
2024 йил май | ||||
|
4. «Яйлов экологияси ва менежменти» таълим йўналишини олий таълимнинг бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари классификаторига киритиш бўйича таклифларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этиш. |
2024 йил июнь | ||||
|
13. |
«Яйлов экологияси ва менежменти» йўналишида хорижий муассасалар билан ҳамкорликни ривожлантириш. |
1. «Яйлов экологияси ва менежменти» йўналишида хорижий муассасалар билан ҳамкорлик келишувини тузиш. |
2024 йил апрель |
Ижрочиларнинг маблағлари |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов) |
|
2. Яйлов соҳасида етакчи хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларига, жумладан, Texas А&М University (АҚШ), Darmstadt Technical University (Германия)га амалий ташриф уюштириш ва келишув шартномаларини расмийлаштириш. |
2024 йил май | ||||
|
3. Хорижий ҳамкорлар билан биргаликда Ўзбекистон шароитида яйловлардан самарали фойдаланиш бўйича замонавий илмий-тадқиқот йўналишлари ва амалиёти талабларини ишлаб чиқиш. |
2024 йил июнь | ||||
|
IV. Ер ости сувларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш | |||||
|
14. |
Ўзбекистонда ер ости сувларини бошқариш ва мониторинг қилиш, илмий ва маъмурий базасини таҳлил қилиш. |
1. Яйловларда ер ости сувларини мониторинг қилишнинг ҳолати ва мавжуд илмий-техник инфратузилмаси бўйича маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш. |
2024 йил апрель |
Ижрочиларнинг маблағлари |
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов) |
|
2. Яйловларда кузатув қудуқларини оптимал жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. |
2024 йил май | ||||
|
3. Яйлов мониторингини автоматлаштирилган тизимга (замонавий ўлчов ускуналари, электрон маълумотлар базаси, ер ости сувларининг электрон рақамли харитаси) айлантириш чораларини кўриш. |
2024 йил июнь | ||||
|
15. |
Қишлоқ хўжалигида ер ости сувларига бўлган талабни ўрганиш ва хронометражли таҳлиллар ўтказиш. |
1. Яйлов ўсимликларининг сувга бўлган талабидан келиб чиқиб, ер ости сувларига нисбатан эҳтиёжни аниқлаш. |
2024 йил апрель |
Ижрочиларнинг маблағлари |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (И. Эргашев), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов) |
|
2. Ер ости сувларидан фойдаланиш тартиби асосида хронометражли таҳлиллар ўтказиш. |
2024 йил июнь | ||||
|
3. Ер ости сувларидан фойдаланиш ва уларни бошқариш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш. |
2024 йил июль | ||||
|
4. Ер ости сувларидан фойдаланиш ҳисобини юритиш бўйича электрон маълумот алмашинувини йўлга қўйиш. |
Доимий | ||||
|
16. |
Яйловлардан вақтинча фойдаланиш ва ерга эгалик ҳуқуқий кафолатларини амалиётга татбиқ қилиш. |
1. Яйловлардан фойдаланувчиларнинг ерга нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилган ва ижара шартномалари тузилганлик ҳолатини таҳлил қилиш. |
2024 йил апрель |
Ижрочиларнинг маблағлари |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (И. Эргашев), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги (Н. Бакиров) |
|
2. Ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан амалий семинарлар ташкил қилиш. |
2024 йил май | ||||
|
3. Яйловларнинг экологик ҳолатини сақлаш, ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш ва иқтисодий самарадорлигини таъминлаш бўйича жорий ҳолатни ўрганиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўриш. |
Доимий | ||||
|
17. |
Яйловлардаги ер ости сувларидан фойдаланиш тартибини белгилаш. |
1. Яйловлардаги ер ости сувларидан яйловларни ва чорва молларини суғориш учун фойдаланиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш. |
2024 йил июнь |
Ижрочиларнинг маблағлари |
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (И. Эргашев), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги (Н. Бакиров) |
|
2. Яйловлардаги ер ости сувларидан яйловларни ва чорва молларини суғориш учун фойдаланиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида қўшма қарор қабул қилиш. |
2024 йил август | ||||
2-ИЛОВА
|
1. |
И.Ю. Абдурахмонов |
— |
қишлоқ хўжалиги вазири, ишчи гуруҳ раҳбари |
|
2. |
Т.Ю. Рапиков |
— |
Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти мудири, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари |
|
3. |
А.А. Абдухакимов |
— |
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири |
|
4. |
Б.Ф. Исламов |
— |
тоғ-кон саноати ва геология вазири |
|
5. |
И.Ф. Хамраев |
— |
Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти бош мутахассиси |
|
6. |
Н.Ж. Бакиров |
— |
Ўрмон хўжалиги агентлиги директори |
|
7. |
Э.Ш. Ҳайитов |
— |
Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси раиси |
|
8. |
Р.А. Тўраев |
— |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти бош директори |
|
9. |
Т.Ф. Ражабов |
— |
Самарқанд давлат университети қошидаги Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори |
|
10. |
О.И. Соатов |
— |
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тупроқ унумдорлигини ошириш ва ерлар деградациясига қарши курашиш бошқармаси бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби |
3-ИЛОВА
|
Тадбир номи |
Масъул ташкилот |
Молиялаштириш манбаи |
Яйлов ва пичанзор майдонлари (млн. гектар) |
Шундан: | ||||
|
2024 йилда |
2025 йилда |
2026 йилда |
2027 йилда |
2028 йилда | ||||
|
2024 — 2028 йилларда яйловларни хатловдан ўтказиш ва электрон хариталарини ишлаб чиқиш |
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти |
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар |
21,2 |
3,5 |
4,4 |
4,4 |
4,4 |
4,5 |