07.03.2024 йилдаги ПҚ-122-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакат иқтисодий ҳаётида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, аёллар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан уч йиллик имтиёзли давр билан етти йил муддатга йиллик 14 фоиз ставкада жами 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида, шундан АТ «Халқ банки»га 35 миллион АҚШ доллари, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБга 35 миллион АҚШ доллари ва «Микрокредитбанк»АТБга 30 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ресурслари ажратилсин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 апрелдаги ПҚ-149-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 07/24/149/0262-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, хотин-қизларнинг бизнес-лойиҳаларини молиялаштиришга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АТ «Халқ банки» ва «Микрокредитбанк»АТБга ажратилган маблағлар ҳисобидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида белгиланган тартиб ва механизмлар асосида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБга ажратилган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-306-сон ва 2023 йил 15 ноябрдаги «Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-366-сон қарорларида белгиланган тартиб ва механизмлар асосида кредитлар ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки, Савдо-саноат палатаси, АТ «Халқ банки», «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ва «Микрокредитбанк» АТБда қуйидагиларни назарда тутувчи хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш тизими яратилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташаббускор хотин-қизларнинг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллаларда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотларни сотиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кооперация асосида лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳалар амалга оширилишини кузатиб бориш ва аёл тадбиркорлар билан доимий мулоқот қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Бош вазир ўринбосари З. Махкамова Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда 2024-2025 йилларда тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) ишлаб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, Дастурни шакллантиришда ва унга киритилган лойиҳаларга мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан кредит ажратишда устуворлик «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган хотин-қизлар томонидан амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳаларга берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича махсус комиссия (Т. Нарбаева):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ҳафта муддатда Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича махсус комиссия таркибини тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур қарорнинг 3-бандида назарда тутилган Дастурни тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар ой якуни билан Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича махсус комиссиянинг йиғилишида амалга оширилаётган ишлар самараси ва натижадорлигини муҳокама қилиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 7 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-122-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2024 й., 07/24/122/0193-сон; 03.04.2024 й., 07/24/149/0262-сон)