07.02.2024 йилдаги 76-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.02.2024 йилдаги 76-сон
Дата вступления в силу
09.05.2024
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ҳамда уларнинг фаолият юритиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитация қилганлик учун давлат божи ундириш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Аккредитация гувоҳномаси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ расмийлаштирилади (узайтирилади).
10. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими — ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, аризага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.
Хорижий тижорат ташкилоти аккредитация қилувчи органнинг ваколатхонани аккредитация қилиш тўғрисида ижобий қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида ушбу Низомнинг 13-бандида белгиланган тўловни амалга ошириши лозим. Тўлов амалга оширилмаган тақдирда, хорижий тижорат ташкилоти аккредитация қилувчи органга ушбу Низом талабларига мувофиқ аризани янгидан тақдим этади.
19. Ваколатхона ушбу Низомга 3-иловада кўрсатилган шаклга мувофиқ аккредитация гувоҳномаси расмийлаштирилган кундан бошлаб очилган ҳисобланади.
ушбу Низомга 5-иловада келтирилган намунавий шаклга мувофиқ ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган икки нусхадаги шахсий варақа;
31. Аккредитация карточкаси ушбу Низомга 6-иловада келтирилган шаклга мувофиқ хорижий ходимга расмийлаштириб берилади.

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз ваколатхонасини очишдан манфаатдор бўлган хорижий тижорат ташкилоти

Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали:

а) ваколатхонани аккредитация қилиш учун зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза юборади;

Хоҳишига кўра

б) аккредитация гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш учун зарур бўлган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза юборади.

Ваколатхонага берилган аккредитация гувоҳномасининг амал қилиши муддати тугашидан бир ой аввал

2-босқич

Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни автоматик равишда аккредитация қилувчи органга юборади.

Реал вақт режимида

3-босқич

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (аккредитация қилувчи орган)

1. Тегишли ҳужжатларни қабул қилади ва уларни кўриб чиқади.

2. Ваколатхонани аккредитация қилиш ёхуд рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3. Ваколатхонани аккредитация қилишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин хорижий тижорат ташкилоти томонидан ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқади.

Ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида

4-босқич

Аккредитация қилувчи орган

1. Агар ваколатхонани аккредитация қилиш бўйича ижобий қарор қабул қилинган бўлса, ариза берувчини бу ҳақда хабардор қилади ва давлат божини тўлаш учун ўз ҳисобварағининг реквизитларини тақдим этади.

2. Агар ваколатхонани аккредитация қилиш рад этилган бўлса, ариза берувчига рад этишнинг аниқ сабаблари ва кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли муддат кўрсатилган ҳолда хабар қилади.

Қарор қабул қилинган кун реал вақт режимида

5-босқич

Хорижий тижорат ташкилоти

Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун давлат божи тўланганлигини ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқлайди.

Маблағлар тушган кундан бошлаб бир иш куни давомида

Аккредитация қилувчи орган

1. Давлат божи тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланган тақдирда, ваколатхонани QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланган аккредитация гувоҳномасини расмийлаштиради.

2. Аккредитация гувоҳномаси расмийлаштирилгандан сўнг давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали топширади.

Ваколатхона аккредитацияси учун тўлов аккредитация қилувчи орган ҳисобварағига тушгандан кейин

1.

Ҳужжат номи:

Аккредитация гувоҳномаси

2.

Ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналари фаолият юритиши

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Хорижий тижорат ташкилоти

4.

Ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

5.

Ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

I. Аккредитация гувоҳномасини олиш учун:

а) ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади*:

хорижий тижорат ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар (номи, келиб чиқиш мамлакати, мулкчилик шакли, ташкилий-ҳуқуқий шакли, рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси рақами, таъсисчилари (иштирокчилари), манзили, устав жамғармаси, алоқа маълумотлари, фаолияти тарихи);

хорижий тижорат ташкилоти фаолияти тўғрисидаги маълумотлар (ходимларининг умумий сони, фаолият тури, маҳсулот (товар) номенклатураси, сўнгги молия йилида товар (иш, хизмат) айирбошлаш ҳажми);

хорижий тижорат ташкилоти раҳбарияти тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О, фуқаролиги, алоқа маълумотлари);

мавжуд шуъба корхоналар, ваколатхоналар, филиаллар тўғрисидаги маълумотлар;

ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, Ўзбекистон Республикаси корхоналари ва ташкилотлари билан амалий ва бошқа турдаги алоқалар, бажарилишига ваколатхона кўмаклашадиган шартномалар ва битимлар тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);

ваколатхонани очиш муддати;

ариза тўлдирувчи шахс тўғрисида маълумотлар (Ф.И.О., алоқа маълумотлари);

б) тегишли чет давлат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган хорижий тижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатлари (устав, таъсис шартномаси);

в) хорижий тижорат ташкилоти жойлашган мамлакатда унинг расмий равишда рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи, тегишли давлат органи томонидан берилган ҳужжат (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки савдо реестридан кўчирма, савдо лицензияси);

г) ваколатхона бошлиғига хорижий тижорат ташкилоти томонидан берилган паспорт (идентификация ID-картаси) маълумотлари ва унга берилаётган ваколатлар тўлиқ кўрсатилган ишончнома;

д) хорижий тижорат ташкилоти раҳбарияти томонидан шахсий имзо ва ташкилот муҳри (агар мавжуд бўлса) билан тасдиқланган ваколатхона тўғрисидаги низом.

II. Аккредитация гувоҳномаси муддатини узайтириш учун:

а) ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади*:

хорижий тижорат ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар;

хорижий тижорат ташкилоти раҳбарияти тўғрисидаги маълумотлар;

мавжуд шуъба корхоналар, ваколатхоналар, филиаллар тўғрисидаги маълумотлар;

ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, Ўзбекистон Республикаси корхоналари ва ташкилотлари билан амалий ва бошқа турдаги алоқалар, бажарилишига ваколатхона кўмаклашадиган шартномалар ва битимлар тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);

ваколатхонанинг аккредитация муддатини узайтириш муддати;

ариза тўлдирувчи шахс тўғрисида маълумотлар (Ф.И.О., алоқа маълумотлари).

б) хорижий тижорат ташкилоти томонидан ваколатхона бошлиғига унинг паспорт (идентификация ID-картаси) маълумотлари ва унга берилаётган ваколатлар тўлиқ кўрсатилган ишончнома (аккредитация қилувчи органга илгари тақдим этилган ишончноманинг муддати ўтган тақдирда);

в) ваколатхонанинг фаолияти тўғрисидаги маълумот (почта манзили, алоқа маълумотлари, ваколатхона ходимларининг паспорт (идентификация ID-картаси) маълумотлари, хорижий тижорат ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги асосий ташқи иқтисодий фаолияти натижалари, хусусан, инвестициялар оқими, имзоланган келишув, шартнома, контрактлар бўйича маълумотлар, маҳаллий ҳамкорлар тўғрисида маълумотлар, хайрия-ҳомийлик тадбирларида иштироки тўғрисида маълумотлар);

г) ижара шартномасининг ёки эгаллаб турган бинога ҳуқуқни тасдиқловчи бошқа фуқаролик-ҳуқуқий шартнома нусхаси.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

7.

Ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ давлат божи ундирилади.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

Беш иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳалқаро шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятини амалга ошириш

10.

Ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

1 йилдан 3 йилгача

12.

Изоҳ:

Ушбу Паспортнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлар:

нотариал тасдиқланган ҳолда давлат тилида ёки рус тилида тақдим этилиши;

хорижий тижорат ташкилоти рўйхатдан ўтказилган давлатдаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасида, у мавжуд бўлмаган тақдирда эса хорижий тижорат ташкилоти рўйхатдан ўтказилган давлатнинг ташқи ишлар органларида, ушбу давлатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасасида ёки дипломатик ваколатхонасида белгиланган тартибда легаллаштирилиши, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментида тасдиқланиши керак.

Агар ушбу ҳужжатларга 1961 йил 5 октябрдаги хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Гаага Конвенциясига мувофиқ апостиль қўйилган ёхуд ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ тузилган ҳолда тақдим этилган бўлса, легаллаштириш талаб этилмайди.

Агар ушбу Паспортнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг бир қисми хорижий тижорат ташкилоти рўйхатдан ўтган давлатнинг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган бўлса, хорижий тижорат ташкилоти аккредитация қилувчи органга хорижий тижорат ташкилоти таъсис этилган мамлакатнинг Ташқи ишлар вазирлиги ёхуд мазкур мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхонасининг тасдиқномасини тақдим этади.

Ушбу Паспортнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлар улар берилган ёхуд тузилган кундан бошлаб олти ой муддатдан кечиктирмасдан, аккредитация қилувчи органга тақдим этилиши лозим.

Ариза берувчилар аккредитация қилувчи органга юборилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгардир.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг
ваколатхоналари ходимларини аккредитация қилиш учун тўлдириладиган
ШАХСИЙ ВАРАҚА

Шахсий маълумотлар
(бош ҳарфлар билан паспортда (идентификацияловчи
ID-картасида) кўрсатилганидек)

Расм охирги 6 ойлик

бўлиши шарт
(3.5 x 4.5 см)

Фамилияси: _________________________
Исми: ______________________________
Туғилган санаси: _____________________
Туғилган жойи: _______________________
Фуқаролиги: _________________________
Паспорт (идентификацияловчи ID-картаси)
рақами: _____________________________
Лавозими: __________________________
Манзили: ___________________________
Боғланиш учун маълумотлар
(Ўзбекистон Республикасида)
Манзили (туман, кўча, уй рақами):
___________________________________
Телефон рақами: _____________________
Электрон почта манзили: _______________
Изоҳ:

1. Илова қилинган барча ҳужжатлар ҳаққоний ва яхши кўринган бўлиши шарт.

2. Фотосуратда ҳеч қандай зарар ёки ифлосликлар, фон ёруғлиги ёки юзнинг сояси бўлмаслиги керак. Юз барча хусусиятлар аниқ кўринадиган ва табиий тери ранги билан фотосуратда марказлаштирилган бўлиши керак.