29.01.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3493
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи, 29.01.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3493
Дата вступления в силу
30.01.2024
Ҳужжат 30.01.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйруғи

Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 29 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3493]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ва 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон «Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Директор Д. ЛИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2023 йил 26 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
104-сон

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2023 йил 26 декабрдаги 104-сон буйруғига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Мазкур Низом капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимида (бундан буён матнда махсус режим деб юритилади) махсус режим иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш, махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ҳамда махсус режим иштирокчилари реестрини юритиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аризачи — махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилган тан олинган хорижий юрисдикцияда рўйхатдан ўтган чет эл юридик шахси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кастодиан — чет элда қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси сифатида фаолият юритувчи молиявий ташкилот, шу жумладан банк бўлиб, у молиявий воситалар ва мижозларнинг пул маблағларининг ҳисобини юритиш, уларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқлаш, мижозларнинг молиявий воситаларини сақлаш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олиш вазифасини амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режим — капитал бозори соҳасида молиявий воситалар, тартиб ва механизмларни жорий этувчи юридик шахслар учун алоҳида ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режим иштирокчиси — махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган тан олинган хорижий юрисдикцияда рўйхатдан ўтган чет эл юридик шахси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режим иштирокчиларининг реестри (бундан буён матнда реестр деб юритилади) — махсус режимда рўйхатдан ўтган иштирокчилар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи оммавий ахборот ресурси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
омнибус ҳисобварақ — чет эллик номинал сақловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ёки «Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖ (бундан буён матнда «ЎзРВБ» АЖ деб юритилади) депозитарий тизимида очилган ва барча чет эллик бенефициар мулкдорлар ва (ёки) чет эллик номинал сақловчиларга тегишли қимматли қоғозларнинг сони ва қиймати жамланган ҳолда ҳисобга олинадиган хорижий номинал ҳисобварақ тури;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тан олинган хорижий юрисдикция — Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тан олинган хорижий юрисдикция;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича хорижий ваколатли давлат органи — тан олинган хорижий юрисдикциянинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллик мижоз — қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича хорижий ваколатли давлат органи томонидан берилган рухсатнома асосида мижозларга Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясидан ташқарида хизмат кўрсатувчи чет эллик номинал сақловчининг мижози (жисмоний ёки юридик шахс, шу жумладан бошқа чет эллик номинал сақловчи);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллик инвестиция воситачиси — Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунида белгиланган инвестиция воситачисининг профессионал фаолияти билан тенглаштириладиган тан олинган хорижий юрисдикциянинг қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган инвестиция компанияси (инвестиция ёки депозитар банк, брокер ёки инвестиция воситачиси), глобал кастодиан, кастодиан, банк ёки бошқа юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллик бенефициар мулкдор — Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ҳисобида ёки «ЎзРВБ» АЖ депозитарий тизимида қимматли қоғозларнинг эгаси сифатида рўйхатга олинган ёки рўйхатга олинмаган, бироқ қимматли қоғозларга тўғридан-тўғри ёки билвосита эгалик қилиш ёки улардан фойда олиш ҳуқуқига эга бўлган ва чет эллик номинал сақловчи ҳисобида қимматли қоғозларнинг якуний эгаси ҳисобланган жисмоний ёки юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллик номинал сақловчи — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан маслаҳатлашувлар натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тан олинган чет эллик инвестиция воситачиси, хорижий ёки халқаро қимматли қоғозлар марказий депозитарийси бўлиб, профессионал фаолиятни амалга ошириш учун жумладан қуйидаги ваколатларга эга бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзининг чет эллик мижозлари (чет эллик бенефициар мулкдорлар ёки бошқа чет эллик номинал сақловчилар) номидан ва уларнинг топшириғига кўра ҳаракат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қимматли қоғозлар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш, агар улар хорижий ёки халқаро қимматли қоғозлар марказий депозитарийси бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича хорижий ваколатли давлат органи томонидан тартибга солинадиган чет эл биржаларидаги савдолар натижасига кўра хорижий ёки халқаро қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ҳисоб-китоблари асосида ўзининг чет эллик мижозлари учун қимматли қоғозлар ва пул маблағлари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзининг чет эллик мижозлари топшириғига кўра ёки улар номидан қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ўтказиш, рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, сақлаш ва (ёки) тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий номинал ҳисобварақ — чет эллик номинал сақловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ёки «ЎзРВБ» АЖ депозитарий тизимида бевосита битта чет эллик бенефициар мулкдор номига тўғридан-тўғри индивидуал ҳисобварақ ёки омнибус ҳисобварақ шаклида очиладиган депо ҳисобварағининг тури;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўловга нисбатан ўтказиш (delivery versus payment) — қимматли қоғозларни ўтказиш тизими ва пул ўтказмасини қимматли қоғозларни ўтказиш тегишли тўлов билан бир вақтда амалга оширилишини таъминлайдиган тарзда боғлайдиган қимматли қоғозлар бўйича ҳисоб-китоб механизми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўғридан-тўғри индивидуал ҳисобварақ — чет эллик номинал сақловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ёки «ЎзРВБ» АЖ депозитарий тизимида бевосита чет эллик бенефициар мулкдор номидан ва унинг номига очилган депо ҳисобварағи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Махсус режим иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Агентликнинг махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш бўйича ишчи органи функциялари Агентликнинг Капитал бозорини ривожлантириш бошқармаси (бундан буён матнда ишчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ишчи орган:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аризачининг махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаларини қабул қилади ва кўриб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аризачилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Агентлик раҳбарига (ўринбосарига) махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида хулоса беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режим иштирокчиларининг реестрини юритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режим иштирокчиларини ташкилий-ҳуқуқий ва маслаҳат жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентликнинг раҳбарига (ўринбосарига) махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида таклифлар киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Аризачилар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда махсус режим иштирокчисини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Махсус режим иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш талаблари ва шартлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Махсус режим доирасида тан олинган хорижий юрисдикциялар рўйхати мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида махсус режим доирасида қуйидагилар тақиқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тан олинган хорижий юрисдикцияларнинг тегишли лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлари мавжуд бўлмаган инвестиция воситачилари ва чет эллик номинал сақловчилар томонидан фаолиятни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган инвестиция воситачиси ва чет эллик номинал сақловчи фаолиятидан ташқари бошқа фаолиятни амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Махсус режим иштирокчиларининг эгалари ва раҳбарлари (директорлари ва ўринбосарлари) террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар бўлиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Махсус режим доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллик инвестиция воситачилари Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси фаолиятини амалга ошириши ва депо ҳисобварағини очиши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллик номинал сақловчилар қимматли қоғозлар бўйича ҳисобварақлар очиши ва Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини тўғридан-тўғри ёки агент орқали амалга ошириши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллик номинал сақловчилар, жумладан кастодиан банкларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида хорижий ва миллий валютада ҳисобварақлар очишга, шунингдек Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ва «ЎзРВБ» АЖ депозитарий тизимида депо ҳисобварақлари очишга рухсат берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уюшган савдоларда қимматли қоғозларни сотувчи (сотиб олувчи) норезидент юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида миллий валютада ҳисобварақлар очишга рухсат берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корпоратив облигацияларнинг чиқарилиши ва муомаласи ҳамда улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишда облигацияларнинг қийматини чет эл валютасида белгилаш ва мазкур валютада тўлашга рухсат берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллик номинал сақловчилар ўзларининг Ўзбекистон Республикасида очилган ҳисобварақларидаги ҳисобга олинган қимматли қоғозлар ёки пул маблағларининг бенефициар мулкдори ҳисобланмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қимматли қоғозларнинг хорижий номинал ҳисобварағидан (ёки хорижий номинал ҳисобварағига) бенефициар мулкдор ўзгармаган ҳолда «қимматли қоғозларни тўловсиз етказиб бериш» (Free of Payment transfer of securities) орқали ўтказилиши ушбу қимматли қоғозларни реализация қилиш (сотиш) ҳисобланмайди ва томонларнинг ҳеч бири, шу жумладан чет эллик номинал сақловчи учун солиқ мажбуриятини келтириб чиқармайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллик номинал сақловчилар Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини алоҳида лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат олмасдан, филиал ёки янги юридик шахс ташкил этмасдан ёхуд маҳаллий юридик шахснинг устав капиталида иштирок этмасдан ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллик инвестиция воситачиларининг ходимларига тан олинган хорижий юрисдикцияларда берилган қимматли қоғозлар билан ишлаш имконини берувчи малака сертификатлари мазкур ходимларга Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ алоҳида қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака аттестатини олмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасида қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЎзРВБ» АЖ ўзининг депозитарий тизимида давлат қимматли қоғозларини сақлаш ва ҳисобга олиш ҳамда чет эллик номинал сақловчиларга бошқа депозитарий хизматлар кўрсатиш учун чет эллик номинал сақловчилар депо ҳисобварақларини юритиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Аризани тақдим этиш ва кўриб чиқиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун аризачи мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза ҳамда қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатларни Агентликка тақдим этади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги анкета;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аризачининг устави ва бошқа таъсис ҳужжатларининг нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аризачига қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича хорижий ваколатли давлат органи томонидан берилган лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг нусхаси, шунингдек агар мавжуд бўлса, лицензиялар ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат реестрининг тегишли расмий манбасига ҳавола;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ аризачининг раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза ва ҳужжатлар аризачи томонидан Агентликка қоғоз ёки Агентликнинг электрон почта манзилига электрон шаклда тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар аризачининг раҳбари томонидан тасдиқланиши (имзоланиши) керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон шаклда тақдим этилаётган маълумотлар юқори сифатда ва «PDF», «PNG» ёки «JPEG» форматларда бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Агентлик ариза келиб тушган кундан бошлаб йигирма иш куни ичида аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда қўшимча равишда текшириш талаб қилинган тақдирда, ишчи органнинг таклифига кўра аризани кўриб чиқиш муддати Агентлик раҳбари (ўринбосари) томонидан ўн иш кунига узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда аризачи шу куннинг ўзида хабардор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ишчи орган ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни ўн беш иш куни, қўшимча ўрганиш талаб этилганда, йигирма беш иш куни ичида кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижаси бўйича хулосани Агентлик раҳбари (ўринбосари)га тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ишчи орган томонидан хулоса киритилган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентлик раҳбари (ўринбосари) томонидан аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳолатларда рад этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аризачи мазкур Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аризачининг мансабдор шахслари ва таъсисчиларининг иқтисодий жиноятларда, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатиш билан боғлиқ жиноятларда, шунингдек уюшган жиноятчилик, ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси, коррупция ва ахборот технологияларни молиялаштиришда иштирок этганлиги ёки иштирок этишда гумонланаётганлиги ҳақида маълумотлар мавжудлиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда аризачига ишчи орган томонидан рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда бир иш куни ичида хабарнома юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Аризачи рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда хабарномани олган кундан бошлаб ўттиз кун ичида такроран ариза бериши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Такроран берилган ариза бўйича ўн иш куни ичида аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг такроран тақдим этилган аризалар ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ишчи орган бир иш куни ичида тегишли маълумотларни реестрга киритади ва аризачига хабарнома юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи орган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида аризачини мазкур қарор билан ёзма равишда таништиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Махсус режимнинг амал қилиш муддати уч йилни ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Махсус режим иштирокчисининг фаолиятини мониторинг қилиш ва иштирокчи мақомидан маҳрум қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ишчи орган махсус режим иштирокчиларининг фаолияти ҳамда улар томонидан махсус режим талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан доимий мониторингни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Махсус режим иштирокчилари ҳар ойда Агентлик томонидан тасдиқланган шаклга мувофиқ кейинги ойнинг бешинчи кунигача Агентликка ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режим иштирокчисининг махсус режим иштирокчиси мақомидан воз кечиш тўғрисидаги аризаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар бўйича берилган ҳисоботларда ёлғон маълумотлар берилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режим иштирокчисининг у рўйхатдан ўтган тан олинган хорижий юрисдикцияда тўловга лаёқатсиз деб топилиши ёки унинг лицензия ёхуд рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатдан маҳрум қилиниши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа ваколатли органларидан аризачининг мансабдор шахслари ва таъсисчиларининг иқтисодий жиноятларда, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалиши, шунингдек уларни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши, коррупция ва ахборот технологиялар билан боғлиқ жиноятларда иштирок этганлиги ёки иштирок этишда гумонланаётганлиги ҳақида маълумот олиниши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Мазкур Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ҳолатлар аниқланган кундан бошлаб уч иш куни ичида Агентлик томонидан махсус режим иштирокчисини мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ишчи орган махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида реестрга тегишли маълумотларни киритади ҳамда бу ҳақда тегишли юридик шахсни хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Чет эллик инвестиция воситачиси ёки чет эллик номинал сақловчи махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилинганда, уларнинг депо ҳисобварақларини бошқа чет эллик инвестиция воситачиси ёки чет эллик номинал сақловчига ўтказиш тартиби улар ўртасидаги келишув бўйича тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Махсус режим иштирокчиларининг реестрини юритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Реестр ишчи орган томонидан юритилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режим иштирокчисининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили, телефон рақами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режим иштирокчисига қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича хорижий ваколатли давлат органи томонидан берилган лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режим иштирокчисининг рўйхатдан ўтказиш рақами ва санаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режим иштирокчисини махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш асослари ва санаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Реестрда мавжуд бўлган маълумотлар Агентликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Манфаатдор шахслар Агентлик томонидан қабул қилинган қарорлар устидан судга белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Аризачи

1. Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимининг (бундан буён матнда махсус режим деб юритилади) иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза ва ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ариза ва ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) тақдим этади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Агентлик

Ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхат ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

20 иш куни, узайтирилган тақдирда 30 иш куни

Агентлик

1. Ишчи орган ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди.

15 иш куни, узайтирилган тақдирда 25 иш куни

2. Ишчи орган хулосаси асосида махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

5 иш куни

3-босқич

Ишчи орган

Аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда аризачига рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.

1 иш куни

4-босқич

Аризачи

Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга ўтказишни рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда такроран ариза беради.

30 кун

Агентлик

1. Такроран берилган ариза бўйича аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга ўтказиш ёки рўйхатга ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

10 иш куни

2. Мазкур муддат ўтганидан сўнг такроран тақдим этилган аризаларни ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқади.

белгиланган муддатда

5-босқич

Ишчи орган

1. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, тегишли маълумотларни реестрга киритади ва аризачига хабарнома юборади.

1 иш куни

2. Аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор билан ёзма равишда таништиради ҳамда махсус режимнинг талаблари ва шартларига риоя қилинмаган тақдирда, махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиниши тўғрисида огоҳлантиради.

3 иш куни

6-босқич

Махсус режим иштирокчиси

Ўзгартирилган, номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, Агентликка кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беради.

5 иш куни

Агентлик

Аризани қабул қилгандан сўнг реестрга тегишли ўзгартиришларни киритади.

1 иш куни

7-босқич

Агентлик

Мазкур Низомда кўрсатилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, махсус режим иштирокчисини мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3 иш куни

Ишчи орган

Ишчи орган махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор асосида реестрга тегишли маълумотларни киритади ҳамда бу ҳақда тегишли юридик шахсни хабардор қилади.

1 иш куни

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида чет эллик иштирокчиларнинг тан олинган хорижий юрисдикциялар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ

Т/р

Хорижий юрисдикция номи

1.

Австралия

2.

Австрия

3.

Арманистон

4.

Бельгия

5.

Буюк Британия

6.

Венгрия

7.

Германия

8.

Гонконг

9.

Греция

10.

Грузия

11.

Дания

12.

Ирландия

13.

Исландия

14.

Испания

15.

Италия

16.

Хитой

17.

Канада

18.

Жанубий Корея

19.

Латвия

20.

Литва

21.

Люксембург

22.

Нидерландия

23.

Янги Зеландия

24.

Норвегия

25.

Польша

26.

Португалия

27.

Сингапур

28.

Словения

29.

Словакия

30.

Америка Қўшма Штатлари

31.

Туркия

32.

Финляндия

33.

Франция

34.

Чехия

35.

Швеция

36.

Швейцария

37.

Эстония

38.

Япония

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

АРИЗА

1.‎

Юридик шахснинг (аризачининг) номи:

2.‎

Юридик манзили (почта манзили):

3.‎

Электрон почта манзили:

4.‎

Телефон рақами:

5.‎

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) (агар мавжуд бўлса):

6.‎

Хизмат кўрсатувчи банки:

7.‎

Раҳбарининг фамилияси ва исми:

8.‎

Аризани топширишга ваколатли шахснинг фамилияси ва исми, телефон рақами, электрон почта манзили:

Сиздан капитал бозори «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида
‎________________________________________________________________________

(мурожаат мақсади: махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш)

рухсат беришингизни сўраймиз.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:
‎1. Анкета ___ варақда;
‎2. Юридик шахс (аризачи) устави ва бошқа таъсис ҳужжатларининг нусхаси;
‎3. Юридик шахс рўйхатдан ўтган жойдаги қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи давлат органи томонидан берилган лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг нусхаси, шунингдек агар мавжуд бўлса, лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат реестрининг тегишли расмий манбасига ҳавола;
‎4. Юридик шахснинг раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар

Юридик шахс раҳбарининг имзоси
‎20___ йил «___»____________
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун аризачининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АНКЕТАСИ

1-боб. Аризачи ҳақидаги маълумотлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Юридик шахснинг (аризачининг) номи

Жойлашган жойи (манзили)

Телефон рақами

Электрон почта манзили

Расмий веб-сайти

Юридик шахс (аризачи) рўйхатдан ўтган давлат

Доимий фаолият юритиш жойи

Юридик шахснинг (аризачининг) давлат рўйхатидан ўтган санаси (кун/ой/йил) ва рақами

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Аризачининг фаолияти билан боғлиқ маълумотлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1. Аризачи тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан ташкилот тузилмаси, илгари эришилган ютуқлар ва фаолият профили

2. Аризачининг йирик акциядорлари (акцияларининг/улушларининг камида 25 фоизига эгалик қилувчи) ва ижро органи/бошқарув аъзоларининг (бошқарув раиси, бош директор, директорлар) соҳадаги билим ва тажриба тўғрисидаги маълумотлар

3. Аризачининг молиявий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар (охирги молиявий йил ҳолатига аризачининг молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувидан ўтказилган йиллик молиявий ҳисоботи бўйича)

4. Аризачининг рўйхатдан ўтган тан олинган хорижий юрисдикциядаги лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус режими доирасида амалга оширилиши мўлжалланган фаолият ҳақидаги маълумотлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1. Амалга оширилиши мўлжалланган фаолият ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан, аризачининг мазкур фаолиятни амалга ошириш бўйича бошқа бозорлардаги тажрибаси ва капитал бозорининг ривожланишига ёрдам бериши тўғрисидаги объектив таҳлил

2. Амалга оширилиши мўлжалланган фаолият бўйича хизматлар кўрсатиш тартибини кўрсатиб беринг:

аризачи, унинг мижозлари ва бизнес шериклари (агар мавжуд бўлса) ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва пул айланмалари;

аризачи мижозларининг маблағлари ва қимматли қоғозлари жойлаштириладиган ва сақланадиган ташкилот.

3. Аризачи томонидан фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган техник тизимлар ва ечимлари

4. Амалга оширилиши мўлжалланган фаолият бошлашнинг тахминий санаси

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Декларациялаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1. Аризачи:

ҳар қандай жиноят учун терговда қатнашган, айбланаётган, судланган ёхуд ҳар қандай жиноий таъқиб остида бўлганми ёки ҳозирда мавжудми ёхуд

сўнгги 5 йил ичида тан олинган хорижий юрисдикциядаги бирон бир тартибга солувчи ёки лицензияловчи орган томонидан интизомий жавобгарликка тортилганми?

 Ха  Йўқ

2. Аризачи ҳозирда ёки олдин:

банкрот, фаолияти тугатилган ёки суд назорати остида бўлганми;

унга нисбатан банкротлик, ликвидация ёки суд назорати тартиб-таомиллари қўлланилмоқдами?

 Ха  Йўқ

(Юқорида кўрсатиб ўтилган саволларга ижобий жавоб берилган тақдирда, қуйида батафсил маълумотлар кўрсатилиши лозим)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 Мазкур анкета ва унга илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилигини ҳамда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар берилмаганлигини тасдиқлайман.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 Аризам қаноатлантилганидан кейин тақдим этган ҳужжатларимда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланган тақдирда, махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум этилишим мумкинлигини тушунаман.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ваколатли шахснинг исми

Лавозими

Телефон рақами

Email

Ваколатли шахснинг имзоси

Сана:

Қўшимча алоқа учун шахс (агар юқоридагидан фарқ қилса)

Лавозими

Телефон рақами

Email

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик шахснинг (аризачининг) раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари) ва таъсисчилари ҳақидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪЛУМОТ

1-жадвал

Т/р

Юридик шахснинг раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари)

Лавозими

Фамилияси, исми

Фуқаролиги

Шахсини тасдиқловчи ҳужжат

Ҳужжат тури

Серия ва рақами

Берилган вақти ва амал қилиш муддати

Ким томонидан берилган

1

2

3

4

5

6

7

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

2-жадвал

Т/р

Юридик шахснинг таъсисчилари

Фамилияси, исми ёки юридик шахс номи

Улуш миқдори

Фуқаролиги (жисмоний шахслар учун) ёки давлат рўйхатидан ўтган жойи (юридик шахслар учун)

Шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки давлат рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома

Ҳужжат тури

Серия ва рақами

Берилган вақти ва амал қилиш муддати

Ким томонидан берилган

1

2

3

4

5

6

7

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2024 й., 10/24/3493/0074-сон; 06.04.2026 й., 10/26/3493-1/0318-сон)