ИЛОВА
| Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
| I. Кадрлар салоҳиятини ошириш | |||||
| 1. | Тиббий таълим тизимини, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш. | 1. Тошкент тиббиёт академиясида Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси (WFME) стандартларини жорий этиш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш. | 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб | Ҳисоб-китоблар асосида Тошкент тиббиёт академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Худаяров), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Каримов) |
| 2. Тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасалари талабаларининг билимларини икки босқичли баҳолаш тизими асосида баҳолашни йўлга қўйиш. Бунда, ўқиш давомийлигидан келиб чиқиб тегишинча иккинчи ёки учинчи курс якуни бўйича биринчи босқичда фундаментал фанлар (анатомия, гистология, физиология, микробиология, иммунология, биокимё, фармакология, жамоат саломатлиги ва бошқалар) бўйича давлат имтиҳонларини ўтказиш кўзда тутилади. Ўқиш якунидан сўнг иккинчи босқичда асосий клиник фанлар (ички касалликлар ва эндокринология, педиатрия, жарроҳлик, акушерлик ва гинекология, руҳий саломатлик ва психиатрия, шошилинч тиббий ёрдам ва бошқалар) бўйича билимларни қўллаш юзасидан давлат имтиҳонларини, шунингдек, бемор олдида клиник имтиҳонни (шу жумладан профессионал тиббий ёрдамни кўрсатиш бўйича) ўтказиш кўзда тутилади. | 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб | - | |||
| 3. «Жамоат саломатлигини ташкил этиш ва бошқариш» (Public Нealth and Нealthcare Management), «Жамоат саломатлиги: эпидемиология ва маълумотлар таҳлили» (Public Нealth: Epidemiology and data science/data analytics), «Жамоат саломатлиги: овқатланиш» (Public Нealth: Nutrition), «Профилактик тиббиёт» (Preventive Medicine), «Жисмоний фаоллик ва реабилитация» (Physical Activity and Rehabilitation) магистратура мутахассисликларини жорий этиш ҳамда ушбу мутахассисликлар бўйича ҳар йили камида 150 нафар мутахассисни давлат буюртмаси асосида тайёрлаш чораларини кўриш. | 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар | |||
| 4. Тиббиёт олий таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари учун кўп тармоқли тиббиёт ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган интернатура ташкил этиш. | 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб | Давлат бюджети маблағлари | |||
| 5. Ҳудудларда тор соҳадаги мутахассисларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, тиббиёт олий таълим муассасаларининг 200 нафар битирувчисини магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий олий таълим муассасалари ва марказларида ўқитиш. | 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб режа-график асосида | Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Фазилкаримов) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Худаяров) | ||
| 6. Тиббиёт олий таълим муассасаларида таълим жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш: талабалар ва ўқитувчилар нисбатини қайта кўриб чиқиш; компетенцияларга асосланган ўқув дастурларини жорий этиш; ҳамшираларнинг клиник компетенцияларини кенгайтириш, ҳамширалар роли, лавозимлари ва иш ҳақи даражаларига эътибор қаратган ҳолда ҳамширалик касбини ислоҳ қилиш; халқаро тиббиёт мактаблари билан ҳамкорликда оилавий тиббиёт дастурларини жорий этиш; талабаларда клиник кўникмаларни шакллантиришга масъул бўлган шифокорлар (клиник инструкторлар) учун ҳақ тўланадиган лавозимларни жорий этиш; ҳамширалар, доялар ва бошқа ўрта бўғин мутахассислари учун бакалавр, магистр ва фан доктори даражаларини берувчи янги касбий табақалаштирилган таълим дастурларини жорий этиш; фундаментал фанларни ўзлаштириш босқичидан кейинги босқичга ўтиш учун инглиз тилини билиш даражаси бўйича талабни белгилаш; талабаларнинг билим ва малакалари сифатини баҳолаш механизмларини такомиллаштириш. | 2024 йил 1 октябрь | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Худаяров), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Каримов) | ||
| 7. Узлуксиз тиббий таълим тизимини такомиллаштириш. Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш мақсадида узлуксиз касбий таълим электрон порталини жорий этиш. | 2025 йил 1 январь | Ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Худаяров) | ||
| 8. Шифокорлар ва фармацевтлар фаолиятини лицензиялаш, шунингдек, тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш. | 2024-2025 йиллар | Ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Худаяров) | ||
| II. Бирламчи бўғинда хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш | |||||
| 2. | Бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш. | 1. Пулли ва бепул хизматларни аниқ белгилаган ҳолда давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетини тўлиқ жорий этиш ва молиялаштиришни таъминлаш. Бунда қуйидагиларни инобатга олиш: оилавий шифокор пункти, поликлиника ва шифохоналарда тиббиёт ходимларининг кўникмасини мустаҳкамлаш; туман миқёсида энг кенг тарқалган касалликлар бўйича (амбулатор ташрифларнинг 40 фоизини ташкил этадиган касалликлар ҳамда стационар шароитда ётқизиб даволанадиган касалликларнинг 80 фоизи) кўрсатиладиган тиббий ёрдамни халқаро стандартларга мослигини таъминлаш, бунинг учун зарур бўлган асосий дори воситалари, диагностика усуллари, тиббий асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминлаш. | 2024-2025 йиллар | Ҳисоб-китоблар асосида | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Фазилкаримов) |
| 2. Туман шифохоналари даражасида диагностика салоҳиятини марказлаштириш ва интеграциялашув орқали самарадорлик ва сифат назоратини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш. | 2024 йил 1 ноябрь | ||||
| 3. Шифокорлар ва ҳамширалар ўртасидаги вазифаларни қайта кўриб чиқиш. | 2024 йил 1 август | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Худаяров) | |||
| 4. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда тиббиёт ходимларининг амалдаги функционал мажбуриятларини қайта кўриб чиқиш. | 2025 йил 1 январь | ||||
| 5. Соғлиқни сақлаш йўналишидаги ахборот тизимларини яратишни жадаллаштириш. | 2024 — 2026 йиллар | Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) | |||
| 3. | Беморларни тиббий реабилитация қилиш тизимини йўлга қўйиш. | Инфаркт, инсульт, шикастланиш ва жарроҳлик амалиётларидан сўнг ҳамда суяк-мушак тизими касалликлари мавжуд бўлган беморларни тиббий реабилитация қилиш тизимини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2024 йил 1 июнь | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Худаяров) |
| 4. | Соғлом турмуш тарзини кенг жорий этиш. | 2024 — 2026 йилларга мўлжалланган соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишни шакллантириш дастурини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритилишини таъминлаш. | 2024 йил 1 май | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Худаяров) |
| III. Ҳудудлар ва республика даражасида хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш | |||||
| 5. | Давлат тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш. | Тиббий суғурта механизмларини жорий этиш: | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Фазилкаримов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси (Эрматов) | |
| а) Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида; | 2024 йил якунига қадар | ||||
| б) республиканинг барча ҳудудларида. | 2026 йил якунига қадар | ||||
| 6. | Ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш. | Ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида якуний натижага йўналтирилган молиялаштиришнинг янги усулларини («даволанган ҳолат» учун, жон бошига молиялаштириш ва бошқалар) жорий этиш. | 2024-2025 йиллар | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Фазилкаримов) |
| 7. | Ҳудудлар ва республика даражасидаги тиббиёт муассасалари фаолиятининг институционал асосларини такомиллаштириш. | 1. Республика ихтисослаштирилган хирургия, кардиология, эндокринология, дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказлари, Болалар миллий тиббиёт маркази ҳамда Миллий тиббиёт марказининг фаолиятига замонавий бошқарув усуллари ва тиббий ёрдам хавфсизлиги ва сифатининг юқори стандартларини жорий этиш ҳамда уларни халқаро аккредитациядан ўтказилишини таъминлаш. | 2024 йил якунига қадар | Ҳисоб-китоблар асосида ушбу марказлар маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Фазилкаримов ) |
| 2. Ихтисослаштирилган шифохоналар, диспансерлар ва бошқа марказларни кўп тармоқли ҳудудий шифохоналарга айлантиришни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқиш. | 2024 йил 1 сентябрь | ||||
| 3. Аҳолига давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам кўрсатишга хусусий тиббиёт ташкилотларини жалб этиш орқали тиббий хизматлар бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш. Бунда: нодавлат тиббиёт ташкилотларига барча йўналишларда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифадаги шахсларга тиббий хизмат кўрсатишга рухсат бериш; арзонлаштирилган нархлар ва юқори сифатнинг энг яхши комбинациясини таклиф қилувчи нодавлат тиббиёт ташкилотларини танлаш бўйича ҳар йили тендерлар ўтказиш тартибини назарда тутиш. | 2024 йил 1 октябрь | ||||
| IV. Соғлиқни сақлаш тизимининг бошқа йўналишларини такомиллаштириш | |||||
| 8. | Тиббиёт ходимларининг касбий этикасини такомиллаштириш. | Тиббиёт ходимларининг (иш жойида) касбий этика билан боғлиқ кўникмаларини ривожлантириш, шифокор сирини ташкил этадиган маълумотларни ошкор қилмаслик масалалари бўйича қисқа муддатли ўқув машғулотларини ташкил этиш. | Режа-график асосида | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Худаяров) |
| 9. | Оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш. | 1. Оилани тўғри режалаштириш ва соғлом ҳомиладорликни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш. 2. Аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишларини олиб бориш. | 2024 йил якунига қадар | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Худаяров) |
| 10. | Хусусий сектор салоҳиятидан кенг фойдаланишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш. | 1. Илгари бошланган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш. 2. Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларини трансформация қилиш, давлат тиббиёт муассасаларини ишончли бошқарувга бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2024 йил 1 декабрь | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Фазилкаримов) |
| 11. | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида ислоҳотларни жадаллаштириш. | 1. Жаҳон савдо ташкилоти талаблари, тиббиёт муассасаларини лойиҳалаш, қуриш, жиҳозлаш ва эксплуатация қилиш бўйича етакчи хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда амалдаги 40 та санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш ва халқаро стандартларга мувофиқлаштириш. | 2024 йил якунига қадар | Ҳисоб-китоблар асосида | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Худаяров) |
| 2. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг лабораторияларини комплекс баҳолаш ва улар самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш. | 2024 йил 1 ноябрь | ||||
| 3. Шикастланишлар, жумладан, йўл-транспорт ҳодисалари натижасида шикастланиш ва ўлим ҳолатлари, шунингдек, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари устидан эпидемиологик назоратни йўлга қўйиш. | 2024 йил якунига қадар | ||||