1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматлари сифатини яхшилаш бўйича фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тартибини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосарларининг Кадастр агентлиги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вазифаларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кадастр, геодезия ва картография соҳасида кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 18 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-16-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги ПФ-16-сон Фармонига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6061-сон Фармонида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Белгилансинки, Кадастр агентлиги фаолиятининг ер ҳисобини юритиш, мазкур соҳада вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан фаол ишлаш бўйича йўналишлари Бош вазир ўринбосари А.Ж. Раматов, молиявий фаолияти Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров томонидан мувофиқлаштирилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 5-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимида (кейинги ўринларда — Миллий геоахборот тизими)» сўзлари «Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизимида (UZKAD)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи хатбошидаги «Миллий геоахборот тизимига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимига (кейинги ўринларда — Миллий геоахборот тизими)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6243-сон Фармонининг 10-бандида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи хатбошидаги «ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш» сўзлари «ер майдонини қайтариш ва/ёки унда ноқонуний қурилган иморатларни бузиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-76-сон Фармонига 5-илованинг 42-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«
42.
«Рақамли ҳудуд» дастури доирасида Рақамли ривожланиш департаменти сўровига асосан қуйидаги маълумотларнинг долзарблигини таъминлаган ҳолда мунтазам равишда қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этиб борилишини йўлга қўйиш:
1) маъмурий-ҳудудий бирликлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари чегаралари, кўчмас мулк объектлари, уларнинг ер участкалари чегараларининг рақамли хариталари;
2) Давлат картография-геодезия фондида ва бошқа ташкилотларда сақланаётган аэросуратлар, космик суратлар ва улар асосида яратилган ортофотопланлар, шунингдек бошқа архив хариталар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4819-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Кадастр агентлигига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Кадастр агентлиги директори бошчилик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кадастр агентлиги директорининг ўринбосарлари иқтисодиёт ва молия вазири тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари иқтисодиёт ва молия вазири билан келишилган ҳолда Кадастр агентлиги директорининг тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат кадастрлари палатаси раиси ва унинг ўринбосарлари иқтисодиёт ва молия вазири билан келишилган ҳолда, Кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари, Кадастр агентлиги тизимидаги бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари («Республика аэрогеодезия маркази» ДК, «Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази» ДУК, Давлат картография-геодезия фонди, «Картография» давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси, Тошкент геодезия ва картография техникуми), шунингдек, уларнинг коррупцияга қарши курашиш бўлинмалари ходимлари Кадастр агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат кадастрлари палатаси кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрини, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказади;».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-357-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 11-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 августдаги «Учинчи шахсларга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 529-сон қарорида» сўзлари «тегишлича Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 186-сон, 2021 йил 19 августдаги «Учинчи шахсларга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 529-сон ҳамда 2022 йил 18 октябрдаги «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш, шунингдек, кадастр соҳасидаги айрим маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 610-сон қарорларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-позициянинг «Муддати» устунидаги «2023 йил апрель» ҳамда «2023 йил июнь» сўзлари тегишлича «2024 йил апрель» ҳамда «2024 йил декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-405-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«2023 йил 1 январдан» сўзлари «2026 йил 1 январдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Белгилансинки, 2026 йил 1 январдан бошлаб тегишли ҳуқуқлари кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилмаган давлат кўчмас мулк объектларини сақлаш харажатлари Давлат бюджети ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари манбалари ҳисобидан молиялаштирилмайди»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 5-илова қуйидаги мазмундаги 9 — 11-позициялар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«
9.
Географик объектларга ном бериш тартибини янада такомиллаштириш.
Кадастр соҳасида олий таълим муассасаларидаги таълим жараёнлари ва ишлаб чиқаришдаги узвийликни таъминлаш мақсадида Кадастр агентлигининг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотларда тегишлича олий таълим муассасалари кафедраларининг амалиёт филиалларини очиш.
а) «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети кафедраси филиалини — Республика аэрогеодезия марказида;
б) Ўзбекистон миллий университети кафедраси филиалини — Давлат кадастрлари палатасида;
в) Тошкент давлат техника университети кафедраси филиалини — Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармасида;
д) Гулистон давлат университети кафедраси филиалини — Давлат кадастрлари палатасининг Сирдарё вилояти бошқармасида;
е) Қорақалпоқ давлат университети кафедраси филиалини — Республика аэрогеодезия марказининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмасида;
ж) Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти кафедраси филиалини — Давлат кадастрлари палатасининг Қашқадарё вилояти бошқармасида;
з) Фарғона политехника институти кафедраси филиалини — Республика аэрогеодезия марказининг Фарғона ҳудудлараро бўлинмасида;
и) Урганч давлат университети кафедраси филиалини — Республика аэрогеодезия марказининг Хоразм ҳудудлараро бўлинмасида;
к) Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети кафедраси филиалини — Республика аэрогеодезия марказининг Самарқанд ҳудудлараро бўлинмасида.
Амалий чора-тадбирлар
2024 йил март
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Кадастр агентлиги
2. Кафедралар амалиёт филиалларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан ўлчаш воситалари, техника ва мебель билан жиҳозлаш.
Амалий чора-тадбирлар
2024 йил май
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Кадастр агентлиги
11.
Кадастр соҳасида олий таълим муассасалари ва Кадастр агентлигининг тизим ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Олий таълим ва ишлаб чиқаришдаги узвийликни таъминлаш мақсадида Агентликнинг ҳудудий тузилмаларида тегишлича олий таълим муассасалари кафедраларининг амалиёт филиалларини очиш ишларини амалга ошириш.
Ҳамкорлик шартномалари
2024 йил март
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Кадастр агентлиги
».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2024 й., 06/24/16/0051-сон)