1-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар |
Амалга ошириш шакли |
Ижро муддати |
Масъул вазирлик ва идоралар |
|
I. Криминологик тадқиқотларни амалга ошириш механизмларини жорий этиш | ||||
|
1. |
Криминология тадқиқот институти тўғрисидаги низомни, унинг ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгашининг ишлаш тартибини, Институтнинг илмий таклифлари бўйича ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар томонидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш тартибини тасдиқлаш. |
Ҳукумат қарори лойиҳаси |
2024 йил 15 март |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. |
Криминологик фаолият амалиётидаги муаммоларнинг комплекс илмий ечимларини ишлаб чиқиш бўйича Криминология тадқиқот институтида буюртма ва ташаббус асосида амалга ошириладиган илмий-тадқиқот лойиҳалари рўйхатини тасдиқлаш. |
Ҳукумат қарори лойиҳаси |
2024 йил 25 март |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Миллий гвардия (Р. Джураев), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
3. |
Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқотларни ўтказиш, жиноятчилик омилларини илмий диагноз қилиш методикаларини тасдиқлаш: комплекс илмий диагноз асосида суд ҳукми (ажрими) чиққан (жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиққан) жиноятларнинг омилларини аниқлаш механизмлари; ҳудудлар кесимида криминоген вазиятни барқарорлаштириш чораларининг самарадорлигини илмий жиҳатдан баҳолаш, шунингдек, илмий таҳлил, прогноз ва диагноз хулосаларига асосланган ҳолда, жиноятчилик омилларини бартараф этиш чораларини белгилаш тартиби; илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш тартиби, илмий ишланмаларни криминологик фаолият амалиётига жорий этиш тизими, илмий таҳлил, прогноз ва диагноз хулосаларига асосланган ҳолда, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсияларни тайёрлаш механизмлари. |
Ҳукумат қарори лойиҳаси |
2024 йил 15 март |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Миллий гвардия (Р. Джураев), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Кулдашев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
4. |
Илмий диагноз асосида жиноятчилик омилларини аниқлаш механизмларини назарда тутган ҳолда «E-jamoat havfsizligi» ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «Jinoyat omillari» модулини яратиш ва ушбу тизимни ишга тушириш билан боғлиқ барча ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш (Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади). |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил 1 сентябрь |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
|
5. |
Ички ишлар органларида илмий фаолиятни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, бунда диссертация ва илмий ишланмалар ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бўлиши, уларни амалиётга жорий этиш бўйича ягона тартиб белгиланишини назарда тутиш. |
Идоравий норматив ҳужжат |
2024 йил 15 март |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) |
|
6. |
Латент жиноятчилик тенденцияларини таҳлил ва прогноз қилиш, унинг омилларини илмий диагноз қилиш методикасини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш. Бунда, қуйидаги манбаларни тизимли равишда методика асосида комплекс ўрганиш орқали латент жиноятчиликнинг тенденциялари ва омилларини аниқлаш амалиётини йўлга қўйиш: терговга қадар текширув ҳужжатлари (жиноят ҳақидаги мурожаатлар, жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорлар); Интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган жиноятчилик ҳолатлари ҳақидаги хабарлар (шу жумладан, уларга ёзилган изоҳлар); ижтимоий фикрни ўрганиш бўйича ўтказилган социологик тадқиқотлар натижалари. Ҳар чорак якунида таҳлил, прогноз ва диагноз натижаларини умумлаштириб, латент жиноятчиликнинг тенденциялари ва омиллари тўғрисида ахборот-таҳлилий ҳужжат тайёрлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органларга киритиш тартибини белгилаш. |
Қўшма қарор |
2025 йил февраль |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
7. |
Криминология тадқиқот институти томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида шартнома асосида экспертлик, илмий-тадқиқот, ноширлик, матбаа ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш. |
Идоравий норматив ҳужжат |
2024 йил 10 апрель |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) |
|
8. |
Иқтидорли ёшларни криминологик тадқиқотларга тизимли равишда жалб этиш механизмларини жорий этиш. Шу жумладан, Криминология тадқиқот институти томонидан ҳар йили олий таълим муассасалари битирувчи курси магистрлари, таянч докторантлари ва докторантлари ўртасида «Криминология билимдони» интеллектуал ўйинини ўтказишни ҳамда унинг ғолибларини муносиб рағбатлантиришни йўлга қўйиш. |
Қўшма қарор |
2024 йил 15 март |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Каримов), Миллий гвардия (Р. Джураев), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) |
|
II. Криминология соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш | ||||
|
9. |
Криминология тадқиқот институти ҳамда Корея криминология ва адлия институти ўртасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш. Бунда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш: |
Амалий чора-тадбирлар |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) | |
|
ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандумини ишлаб чиқиш ва имзоланишини ташкил этиш; |
2024 йил июль — сентябрь | |||
|
2024 — 2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; |
2024 йил июль — сентябрь | |||
|
Корея криминология ва адлия институти президенти ва 4 нафар етакчи криминолог олимларини Криминология тадқиқот институтига ташрифини ташкил этиш; |
2024 йил июль — сентябрь | |||
|
Криминология тадқиқот институтида Корея криминология ва адлия институти олимлари иштирокида «Ўзбекистон Республикасининг Криминологик фаолият кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш» номли фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасини амалга ошириш (ташаббус асосидаги тадқиқотни бажариш шаклида). |
2024-2025 йиллар | |||
|
10. |
Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан ҳамкорликни йўлга қўйишда, жумладан унинг грант маблағларини жалб этишда Корея криминология ва адлия институтининг услубий ёрдамидан фойдаланиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
Ҳамкорлик дастурига асосан |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
|
11. |
Германия Ички ишлар вазирлигининг жиноят омилларини аниқлаш ва бартараф этиш фаолияти, криминология институтлари (Қуйи Саксония Криминология тадқиқот институти, Макс Планк жиноят, хавфсизлик ва ҳуқуқни ўрганиш институти) ишлаш механизмларини бевосита ўрганиш чораларини кўриш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил январь — март |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
|
12. |
Австралия Ички ишлар вазирлигининг жиноят омилларини аниқлаш ва бартараф этиш фаолияти, криминология институтлари (Австралия криминология институти, Сидней криминология институти, Гриффит криминология институти) ишлаш механизмларини бевосита ўрганиш чораларини кўриш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил апрель — июнь |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
|
13. |
Венгрия Ички ишлар вазирлигининг жиноят омилларини аниқлаш ва бартараф этиш фаолияти, шунингдек, Криминология миллий институти ишлаш механизмларини бевосита ўрганиш чораларини кўриш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил август — октябрь |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
|
14. |
Ўзбекистонда «Жаҳон криминологиясининг илғор тажрибалари» мавзусида халқаро форум ўтказиш чораларини белгилаш. |
Ҳукумат фармойиши лойиҳаси |
2024 йил октябрь |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
|
15. |
Криминология тадқиқот институтининг ривожланган хорижий давлатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан манзилли ҳамкорликни ташкил этиш мақсадида қўшма криминологик тадқиқотларни амалга оширишни йўлга қўйиш. |
Чора-тадбирлар дастури |
2024-2025 йиллар |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
|
16. |
Криминология тадқиқот институти ҳузурида Халқаро экспертлар кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолият йўналишларини белгилаш бўйича чораларни кўриш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил декабрь |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
|
17. |
Криминология тадқиқот институти илмий ҳамкорликни йўлга қўйган хорижий давлатлар криминология тадқиқот институтлари билан биргаликда халқаро илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида «Жиноятчилик даражаси» халқаро рейтингини тузиш ва ҳар йил якунида эълон қилиб бориш масаласини ишлаб чиқиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2025 йил декабрь |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
|
18. |
Криминология тадқиқот институти БМТнинг жиноятларнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов дастури институтлари тармоғига аъзо бўлиши бўйича стратегик чора-тадбирларни белгилаш. |
Комплекс чора-тадбирлар дастури (2024 — 2026 йиллар учун) |
2024 йил май |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
|
19. |
Хорижий давлатлар криминология институтлари фаолияти ва ишлаш механизмларини ўрганиш натижаларини умумлаштириш асосида янги авлод илмий ташкилоти — «Смарт илмий-тадқиқот муассасаси» концепциясини ишлаб чиқиш ва уни Криминология тадқиқот институти фаолиятида синовдан ўтказиш. |
Қўшма қарор |
2025 йил май |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Каримов) |
|
III. Криминология тадқиқот институтининг илмий салоҳиятини ривожлантириш | ||||
|
20. |
Криминология тадқиқот институтининг илмий таркиб лавозимларига қабул қилиш тартиби ҳамда мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Идоравий норматив ҳужжат |
2024 йил 15 февраль |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) |
|
21. |
Криминология тадқиқот институти ходимлари ва хизматчиларининг илмий фаолиятини баҳолаш индикаторларини белгилашни ҳамда баҳолаш натижалари бўйича бир йил давомида ҳар ойлик қўшимча якка тартибдаги устамаларни тўлашни назарда тутувчи механизмларни жорий этиш. Бунда ходим ва хизматчиларнинг криминология соҳасига оид самарали илмий-амалий тадқиқотларни ўтказишга, тадқиқотлар натижаларидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш йўналишларида фойдаланишга қўшган аниқ ҳиссаси даражасини ҳисобга оладиган асосий мезонлар белгиланишини назарда тутиш. |
Ҳукумат қарори лойиҳаси |
2024 йил 15 апрель |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А. Хайдаров) |
|
22. |
Криминология тадқиқот институти илмий-амалий тадқиқотлар жараёнига шартнома асосида, шу жумладан етакчи хорижий илмий-тадқиқот муассасаларидан юқори илмий-таҳлилий маҳоратга эга бўлган малакали мутахассисларни бир йилгача муддатга жалб этиш тартибини белгилаш. |
Идоравий норматив ҳужжат |
2024 йил 20 март |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) |
|
23. |
Статистик, «электрон суриштирув ва дастлабки тергов» ягона ахборот тизими, архив ва бошқа маълумотлардан (қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш чекланган маълумотлар бундан мустасно) фойдаланиш ҳуқуқини бериш орқали Криминология тадқиқот институти илмий жараёнининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан (чекланган режимда) узвий боғланишини таъминлаш. |
Қўшма чора-тадбирлар |
2024 йил 1 июль |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
24. |
Криминология тадқиқот институти ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгашининг таркибини, ҳисобот ва рағбатлантириш тизимини белгилаш. |
Идоравий норматив ҳужжат |
2024 йил 1 май |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) |
|
25. |
Криминология тадқиқот институтининг веб-сайтини яратиш ва доимий фаолият юритишини таъминлаш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил 30 июль |
Ички ишлар вазирлиги (З. Курбанов) |
|
26. |
Криминология тадқиқот институти томонидан «Бир жиноят омили ва унинг бартараф этилиши» телекўрсатувини тайёрлаш ва тизимли равишда эфирга узатилишини йўлга қўйиш бўйича чораларни белгилаш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2025 йил январдан бошлаб |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), МТРК (А. Ходжаев) |
|
27. |
Белгиланган тартибда тайёрланган қуйидаги мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳаларининг ижрочи ташкилотини Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар марказидан Криминология тадқиқот институтига ўзгартирган ҳолда илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси асосида илмий лойиҳани бажариш тўғрисидаги шартномаларни расмийлаштириш чораларини кўриш ва ижрога қаратиш: «Оммавий норозиликларнинг олдини олиш методикаси ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш» номли мақсадли амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси; «Хавфсиз болалик» тамойили асосида ҳамкорликда ишлаш методикаси ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш» номли мақсадли амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси; «Ички ишлар органлари конвой бўлинмалари томонидан конвой остидаги шахсларни электрон браслетлар орқали назорат қилишнинг аппарат-дастурий комплексини яратиш» номли мақсадли инновацион илмий-тадқиқот лойиҳаси; «Профилактик ҳисоб, маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахсларнинг жамоат хавфсизлиги хизматига келиб рўйхатдан ўтишини таъминлашда бармоқ изини таниб олиш тизимидан фойдаланишнинг аппарат-дастурий комплексини яратиш» номли мақсадли инновацион илмий-тадқиқот лойиҳаси; «Пробация назорати дастурий таъминотини ишлаб чиқиш» номли мақсадли амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси; «Озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахсларни масофавий назорат қилиш аппарат-дастурий комплексини яратиш» номли мақсадли амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил 30 март |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Ш. Турдикулова), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) |
|
28. |
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази фаолиятини қайта кўриб чиқиб, тубдан такомиллаштириш чора-тадбирларини белгилаш. Бунда, жумладан, марказнинг илмий ва услубий салоҳиятини ошириш, молиялаштириш тартибини белгилаш, амалиётга жорий этилаётган тадқиқотларни рағбатлантириш, ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонларини киритган ҳолда KPI тизими асосида муносиб пул таъминоти тизимини жорий қилиш назарда тутилади. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2024 йил май |
Ички ишлар вазирлиги (Б. Абдуллаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А. Хайдаров) |
|
IV. Диссертация тадқиқотларини амалиётдаги муаммоларни ҳал этишга самарали йўналтириш | ||||
|
29. |
«Криминология»ни мустақил ихтисослик сифатида ажратиб, унинг предметига ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва ижтимоий профилактикани киритган ҳолда ихтисослик паспортини тасдиқлаш масаласини кўриб чиқиш. Юридик, социологик, психологик, педагогик, тиббий, атроф-муҳит, рақамли криминология, геокриминология каби криминологиянинг замонавий соҳаларини ҳисобга олган ҳолда криминология ихтисослиги бўйича илмий даража бериладиган фан тармоқларини белгилаш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил 1 октябрь |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Каримов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
30. |
Криминология соҳасидаги муаммоларни чуқур ва ҳар томонлама тадқиқ этиш учун Криминология тадқиқот институтида Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш (муассасалараро) фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўриш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил ноябрь |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (А. Юсупов) |
|
31. |
Криминология тадқиқот институтида «Криминология» халқаро илмий-амалий журналини таъсис этиш бўйича ташкилий чораларни кўриш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2025 йил январь |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
|
32. |
Криминология тадқиқот институти ва криминология соҳасида тадқиқотларни олиб борувчи бошқа илмий ташкилотлар муассислигида «Криминологик фаолият» илмий-амалий журналини таъсис этиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил ноябрь |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
V. Криминология тадқиқот институтини моддий-техник таъминлаш | ||||
|
33. |
Криминология тадқиқот институтини барча зарур замонавий илмий-техник ускуна, мебель ва моддий-техник воситалар билан таъминлаш бўйича ташкилий чораларни кўриш (Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади). |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил 20 апрель |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) |
|
34. |
Криминология тадқиқот институти фаолиятини рақамлаштириш, илмий-амалий тадқиқотларни ўтказиш ва электрон иш юритувини йўлга қўйиш учунтегишли ускуналар, қурилмалар, тармоқлар ва дастурий маҳсулотларни харид қилиш ҳамда ўрнатиш бўйича барча зарурий чораларни кўриш. |
Ҳукумат қарори лойиҳаси |
2024 йил 20 апрель |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А. Хайдаров) |
|
35. |
Криминология тадқиқот институтида техник-муҳандислик қўриқлов ва кириш-чиқишни автоматик назорат қилиш тизими ўрнатилишини таъминлаш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил 30 апрель |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) |
|
36. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил 30 май |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) | |
|
37. |
Криминология тадқиқот институти имижини шакллантириш бўйича зарур ташкилий чораларни кўриш, жумладан Институт рамзларини тасдиқлаш ва брендбукини яратиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил август — октябрь |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) |
|
38. |
Криминология тадқиқот институти учун хизмат автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимитни (3 та шахсий бириктирилган электромобиль, 4 та навбатчи автотранспорт воситаси, мобиль илмий лаборатория сифатида жиҳозланган микроавтобус) Ички ишлар вазирлиги учун ажратилган лимитларни қайта тақсимлаш ҳисобига ажратиш ҳамда уларни Ички ишлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан харид қилиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил 30 май |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) |
|
39. |
Криминология тадқиқот институтининг бинолари таъмирланишини, унинг автотураргоҳи ва илмий-ишлаб чиқариш лабораторияси барпо этилишини таъминлаш чораларини кўриш (Ички ишлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади). |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил 30 октябрь |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) |
|
40. |
Илмий-тадқиқот ишлари натижалари, брошюралар, буклетлар ва бошқа адабиётларни нашр этиш ва тарқатиш учун Криминология тадқиқот институтида типографияни ташкил этиш ва зарур бўлган замонавий нашриёт ускуналари билан жиҳозлаш (Ички ишлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади). |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил 30 ноябрь |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) |
2-ИЛОВА
|
Кўрсаткич (индикатор) номи |
Ўлчов бирлиги |
2024 й. |
2025 й. |
2026 й. |
2027 й. |
2028 й. |
2029 й. |
2030 й. | |
|
I. Илмий кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва криминологик тадқиқотларни ташкил этиш бўйича | |||||||||
|
1. |
Криминология соҳаси бўйича илмий даражага эга илмий таркиб ходимлари улуши |
Илмий таркиб ходимлари сонига нисбатан фоизи |
5 |
10 |
20 |
30 |
40 |
50 |
60 |
|
2. |
Чет тилини В2 даражада билиши бўйича миллий ёки халқаро сертификатга эга илмий таркиб ходимлари улуши |
Илмий таркиб ходимлари сонига нисбатан фоизи |
5 |
8 |
10 |
15 |
20 |
25 |
30 |
|
3. |
Криминологик фаолият амалиётига жорий этилган илмий ишланмалар сони бўйича «Жамоат хавфсизлиги бўйича ташаббус индекси» (i-indeks) 3 ва ундан юқори бўлган илмий таркиб ходимлари улуши |
Илмий таркиб ходимлари сонига нисбатан фоизи |
- |
8 |
16 |
25 |
35 |
40 |
50 |
|
4. |
Иқтибослар сони бўйича «Хирш» индекси (h-indeks) 2 ва ундан юқори бўлган илмий таркиб ходимлари улуши |
Илмий таркиб ходимлари сонига нисбатан фоизи |
- |
- |
5 |
8 |
10 |
10 |
15 |
|
5. |
Криминология соҳасида докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш |
Ҳимоя қилинган диссертациялар сони |
- |
5 |
5 |
5 |
10 |
10 |
15 |
|
6. |
Криминология соҳасида илмий-тадқиқот ва илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш |
Чоп этилган тадқиқот ҳисоботи сони |
5 |
10 |
25 |
30 |
35 |
40 |
45 |
|
7. |
Илмий ишланмаларни криминологик фаолият амалиётига жорий этиш |
Тасдиқланган хулосалар сони |
- |
5 |
10 |
15 |
20 |
25 |
30 |
|
II. Ўзбекистон криминологиясининг назарий асосларини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича | |||||||||
|
8. |
Ўзбекистон криминологиясининг назарий асосларини шакллантириш бўйича илмий таърифлар ишлаб чиқиш |
Илмий таърифлар сони |
10 |
20 |
30 |
35 |
40 |
45 |
50 |
|
9. |
Ўзбекистон криминологиясининг назарий асосларини шакллантириш бўйича илмий таснифлар ишлаб чиқиш |
Илмий таснифлар сони |
5 |
10 |
14 |
16 |
18 |
20 |
22 |
|
10. |
Ўзбекистон криминологиясининг назарий асосларини ривожлантириш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқиш |
Илмий таклифлар сони |
10 |
30 |
40 |
50 |
60 |
65 |
70 |
|
11. |
Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботини тайёрлаш |
Чоп этилган давлат ҳисоботи сони |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
|
12. |
«Криминологиянинг долзарб масалалари» мавзусида республика конференциясини ўтказиш |
Чоп этилган конференция материаллари тўплами сони |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
|
13. |
«Жаҳон криминологиясининг илғор тажрибалари» мавзусида халқаро форумни ўтказиш |
Чоп этилган форум материаллари тўплами сони |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
|
III. Жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва салбий тенденцияларни бартараф этиш бўйича | |||||||||
|
14. |
Жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва салбий тенденцияларни бартараф этиш бўйича илмий-тадқиқот ва илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш |
Чоп этилган тадқиқот ҳисоботи сони |
5 |
7 |
9 |
11 |
14 |
16 |
18 |
|
15. |
Ўтказилган тадқиқотлар натижасида жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш |
Илмий хулосалар сони |
5 |
10 |
14 |
16 |
18 |
20 |
22 |
|
16. |
Ўтказилган тадқиқотлар натижасида жиноятчиликнинг салбий тенденцияларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш |
Илмий таклифлар сони |
5 |
15 |
24 |
26 |
28 |
30 |
32 |
|
17. |
Жиноятчилик тенденциялари давлат ҳисоботини тайёрлаш |
Чоп этилган давлат ҳисоботи сони |
2 |
4 |
4 |
4 |
4 |
4 |
4 |
|
IV. Жиноятчилик омилларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича | |||||||||
|
18. |
Жиноятчилик омилларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича илмий-тадқиқот ва илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш |
Чоп этилган тадқиқот ҳисоботи сони |
- |
7 |
9 |
11 |
14 |
16 |
18 |
|
19. |
Ўтказилган тадқиқотлар натижасида жиноятчилик омилларини аниқлаш |
Илмий хулосалар сони |
10 |
30 |
35 |
35 |
40 |
40 |
45 |
|
20. |
Ўтказилган тадқиқотлар натижасида жиноятчилик омилларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш |
Илмий таклифлар сони |
10 |
25 |
44 |
46 |
48 |
50 |
52 |
|
21. |
Жиноятчилик омиллари давлат ҳисоботини тайёрлаш |
Чоп этилган давлат ҳисоботи сони |
2 |
4 |
4 |
4 |
4 |
4 |
4 |
|
V. Халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича | |||||||||
|
22 |
Хорижий ва халқаро криминология тадқиқот институтлари билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш |
Имзоланган меморандум сони |
2 |
2 |
2 |
3 |
3 |
3 |
3 |
|
23 |
Илмий таркиб ходимларининг хорижий ва халқаро криминология тадқиқот институтларида илмий стажировка ўташи |
Стажировка ўтаган ходимлар сони |
1 |
4 |
6 |
8 |
8 |
8 |
10 |
|
24 |
Илмий таркиб ходимларининг хорижий ва халқаро криминология тадқиқот институтларига илмий хизмат сафарларини амалга ошириши |
Илмий хизмат сафарлари сони |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
11 |
|
25 |
Амалга оширилган илмий хизмат сафарлари натижасида хорижий давлатлар криминологиясининг ижобий тажрибаларини аниқлаш |
Илмий таклифлар сони |
10 |
15 |
15 |
20 |
25 |
30 |
35 |
|
26 |
Хорижий давлатлар криминологияси ижобий тажрибаларини криминологик фаолият амалиётига жорий этиш |
Тасдиқланган хулосалар сони |
- |
10 |
14 |
16 |
18 |
20 |
22 |
|
27 |
Хорижий ва халқаро криминология тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ва илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш |
Якунланган лойиҳалар сони |
- |
1 |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
|
28 |
Хорижий ва халқаро криминология тадқиқот институтлари илмий таркиб ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида илмий стажировка ўташи |
Стажировка ўтаган ходимлар сони |
1 |
4 |
6 |
6 |
8 |
8 |
10 |
|
29 |
Хорижий ва халқаро криминология тадқиқот институтлари илмий таркиб ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтига илмий сафарларни амалга ошириши |
Илмий сафарлар сони |
1 |
6 |
7 |
8 |
8 |
9 |
9 |
|
30 |
«Криминология» халқаро илмий-амалий журналининг халқаро илмий-техник маълумотлар базалари (Web of Science, Scopus ва ҳ.к.)га киритилиши |
Маълумотлар базалари сони |
- |
- |
- |
1 |
1 |
2 |
2 |
|
31 |
«Криминология» халқаро илмий-амалий журнали муассислари таркибига хорижий ва халқаро криминология тадқиқот институтлари киритилиши |
Журналнинг хорижий муассислари сони |
1 |
2 |
2 |
3 |
3 |
3 |
3 |
|
32 |
«Криминологик фаолият» илмий-амалий журналида хорижий ва халқаро криминология тадқиқот институтлари илмий таркиб ходимлари билан ҳаммуаллифликда мақолаларни нашр этиш |
Жами мақолалар сонига нисбатан фоизи |
- |
10 |
15 |
20 |
25 |
30 |
35 |
|
VI. Илмий ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш ҳамда рақамли технологияларни жорий этиш бўйича | |||||||||
|
33. |
«Криминологик фаолият» илмий-амалий журналини чоп этиш |
Чоп этилган журнал сонлари |
1 |
4 |
4 |
4 |
4 |
6 |
6 |
|
34. |
«Криминология» халқаро илмий-амалий журналини чоп этиш |
Чоп этилган журнал сонлари |
1 |
2 |
2 |
2 |
2 |
4 |
4 |
|
35. |
Миллий илмий ресурслардан фойдаланиш имкониятини яратиш |
Маълумотлар базалари сони |
1 |
2 |
2 |
2 |
3 |
3 |
3 |
3-ИЛОВА
|
Босқичлар |
Субъектлар |
Чора-тадбирлар |
Муддатлар | |||
|
1-босқич |
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи субъектлар (буюртмачилар) |
Ўз хизмат фаолиятида юзага келган муаммоларни бартараф этиш юзасидан илмий асосланган ечимларни ишлаб чиқиш бўйича буюртма беради |
Ҳар йили камида биттадан буюртма | |||
|
2-босқич |
Криминология тадқиқот институти |
Буюртмаларни қабул қилиб, уларни бажариш бўйича илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини тайёрлайди ва буюртмачилар билан келишади |
Лойиҳа тайёр бўлгандан сўнг 5 иш куни ичида | |||
|
3-босқич |
Буюртмачилар |
Ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари амалга оширилишини молиялаштиради (Молиялаштириш миқдорини белгилашда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон, 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарорларида белгиланган зарур қоидалар инобатга олинади) |
Лойиҳа келишилгандан сўнг 10 иш куни ичида | |||
|
4-босқич |
Криминология тадқиқот институти |
Камида 3 кишидан иборат илмий-тадқиқот гуруҳларини тузган ҳолда илмий-тадқиқот лойиҳаларини жамоа бўлиб амалга оширади |
Амалий лойиҳалар 1 йил, фундаментал лойиҳалар 2-3 йил | |||
|
5-босқич |
Криминология тадқиқот институти |
Якунланган ҳар бир илмий-тадқиқот лойиҳаси бўйича тадқиқот ҳисоботини тайёрлайди ва буюртмачиларга тақдим этади |
Лойиҳа якунлангандан сўнг 5 иш куни ичида | |||
|
6-босқич |
Буюртмачилар |
Тадқиқот ҳисоботини кўриб чиқади ва уни амалиётга жорий этиш чораларини кўради |
Топшириқда белгиланган муддатда | |||
4-ИЛОВА
|
Босқичлар |
Субъектлар |
Чора-тадбирлар |
Муддатлар | |||
|
1-босқич |
Криминология тадқиқот институти |
Институтнинг Ҳаракатлар дастурида йил давомида амалга ошириладиган ташаббус асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари (16 та соҳавий, 14 та ҳудудий лойиҳалар) белгилаш |
Ҳар йили декабрь ойининг 25 санасига қадар | |||
|
2-босқич |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги |
Институтнинг харажатлар сметасида йил давомида амалга ошириладиган ташаббус асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини молиялаштириш учун зарур бўлган маблағларни бюджет маблағлари ҳисобидан ажратиш |
Ҳар йилги бюджет параметрларига асосан | |||
|
3-босқич |
Криминология тадқиқот институти |
Ташаббус асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда уларни Ички ишлар вазирлиги Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти билан келишиш |
Лойиҳа тайёр бўлгандан сўнг 5 иш куни ичида | |||
|
4-босқич |
Криминология тадқиқот институти |
Ташаббус асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларининг амалга оширилишини ўзининг тадқиқот харажатлари учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (Молиялаштириш миқдорини белгилашда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон, 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарорларида белгиланган зарур қоидалар инобатга олинади) |
Лойиҳа келишилгандан сўнг 5 иш куни ичида | |||
|
5-босқич |
Криминология тадқиқот институти |
Камида 3 кишидан иборат илмий-тадқиқот гуруҳларини тузган ҳолда илмий-тадқиқот лойиҳаларини жамоа бўлиб амалга ошириш |
Амалий лойиҳалар 1 йил, фундаментал лойиҳалар 2-3 йил | |||
|
6-босқич |
Криминология тадқиқот институти |
Ташаббус асосидаги якунланган ҳар бир илмий-тадқиқот лойиҳаси бўйича тадқиқот ҳисоботини тайёрлаш ва уни Вазирлар Маҳкамасига киритиш |
Лойиҳа якунлангандан сўнг 5 иш куни ичида | |||
|
7-босқич |
Вазирлар Маҳкамаси |
Тадқиқот ҳисоботини кўриб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш юзасидан масъул давлат органларига топшириқ бериш |
Лойиҳа келиб тушган кундан 15 иш куни ичида | |||
|
8-босқич |
Масъул давлат органлари |
Тадқиқот ҳисоботини амалиётга жорий этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш |
Топшириққа мувофиқ белгиланган муддатда | |||
5-ИЛОВА
Илмий нашр | Мазмуни | Чоп этиш муддати | ||
Жиноятчилик тенденциялари давлат ҳисоботи | Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти Ҳуқуқий статистика бош марказининг жиноятлар ҳақидаги статистик маълумотлари бўйича жиноятчилик тенденцияларини таҳлил ва прогноз қилиш асосида тайёрланган ахборот-таҳлилий ҳужжат | Ҳар чорак якунида | ||
Жиноятчилик омиллари давлат ҳисоботи | Жиноятлар омилларини методика бўйича илмий диагноз қилиш асосида тайёрланган ахборот-таҳлилий ҳужжат | Ҳар чорак якунида | ||
Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботи | Криминология соҳаси бўйича бажарилган илмий-тадқиқот, илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари, диссертациялар, илмий ишланмалар натижаларини, уларнинг жорий этилганлиги ҳақидаги хулосаларни таҳлил қилиш асосида тайёрланган ахборот-таҳлилий ҳужжат | Ҳар йил якунида | ||
Тадқиқот ҳисоботи | Якунланган илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси натижалари бўйича чоп этиладиган монография шаклидаги илмий нашр | Лойиҳа якунлангандан сўнг | ||
Диссертация автореферати | Якунланган фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертацияси натижалари бўйича чоп этиладиган рисола шаклидаги илмий нашр | Диссертация ҳимоясидан олдин | ||
«Криминологиянинг долзарб масалалари» мавзусидаги республика конференцияси материаллари тўплами | Криминология соҳаси бўйича миллий илмий ва таълим ташкилотлари, жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъектлар малакали мутахассисларини таклиф этган ҳолда даврий равишда ўтказиладиган конференция материаллари тўплами ва тадбир иштирокчилари учун тарқатма материаллар | Ҳар йил якунида | ||
«Жаҳон криминологиясининг илғор тажрибалари» мавзусидаги халқаро форум материаллари тўплами | Криминология соҳаси бўйича хорижий ва халқаро илмий ташкилотлар малакали мутахассисларини таклиф этган ҳолда даврий равишда ўтказиладиган форум материаллари тўплами тадбир иштирокчилари учун тарқатма материаллар | Ҳар йил якунида | ||
«Криминология янгиликлари» илмий тўплами | Криминологик фаолият амалиётига жорий этилган илмий ишланмалар эълон қилинадиган илмий тўплам | Ҳар чорак якунида | ||
«Криминология» халқаро илмий-амалий журнали | Илмий мақола шаклида тайёрланган миллий ва хорижий криминологик тадқиқотлар натижалари чоп этиладиган, Криминология тадқиқот институти, хорижий криминология тадқиқот институтлари муассислигида таъсис этиладиган халқаро илмий нашр | Ҳар чорак якунида | ||
«Криминологик фаолият» илмий-амалий журнали | Криминология ихтисослиги бўйича диссертация, илмий-тадқиқот, илмий-амалий тадқиқот, социологик тадқиқот натижалари, шунингдек, илмий мақолалар эълон қилинадиган илмий нашр | Ҳар ярим йил якунида | ||
Криминология ўқув дастури | Криминологик тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳолда криминология фани бўйича чоп этиладиган янги авлод ўқув-услубий қўлланмаси | Ҳар йил якунида | ||
Криминология дарслиги | Криминологик тадқиқотлар натижалари асосида криминология фани бўйича чоп этиладиган янги авлод ўқув адабиёти | Ҳар уч йил якунида | ||