Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Қарори
Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 26 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2694-4]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 октябрдаги 522-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари ҳаракатини янада тартибли ташкил этиш ҳамда назорат тартиботларини соддалаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 12 июндаги 335-В, 02-02/12-26-сон қарори (рўйхат рақами 2694, 2015 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 365-модда) билан тасдиқланган Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 13 декабрь,
335В-4-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 12 декабрь,
95-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 декабрдаги 335B-4-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 12 декабрдаги 95-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 4-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Йиғимлар барча тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги кассалари орқали қабул қилиниши мумкин.».
2. 20-банддаги «халтаси» деган сўз «сумкаси (қоп)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 21-бандда:
«халталари» деган сўз «сумкалари (қоплари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Махсус касса томонидан тижорат банкига юбориладиган нақд пул ва бошқа қимматликлар ўзаро шартномага асосан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати (банк автомашинасидан фойдаланган ҳолда) ёки «Республика махсус алоқа боғламаси» давлат унитар корхонаси хизмати кузатуви остида амалга оширилиши мумкин.».
4. 25-банддаги «инкассация хизмати» деган сўзлар «инкассация хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати (банк автомашинасидан фойдаланган ҳолда) ёки «Республика махсус алоқа боғламаси» давлат унитар корхонаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 28-банддаги «Давлат божхона қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 10/23/2694-4/0987-сон)