27.11.2023 йилдаги 626-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.11.2023 йилдаги 626-сон
Дата вступления в силу
28.11.2023
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш учун қўйилган тақиқларни (хатловларни) бекор қилиш жараёнларининг соддалаштирилиши муносабати билан Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги йилларда мамлакатимизда нотариат институтининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳамда нотариал идоралар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифат даражасини ошириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, нотариал хизматлар кўрсатишнинг тезкорлигини ошириш, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда, жумладан, хусусий мулк эгалари ўз мулкини эркин тасарруф этиши ва ундан фойдаланиш борасидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни олиб ташлаш ҳамда соҳани рақамлаштириш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаш талаб этилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга қўйилган тақиқларни (хатловларни) бекор қилиш жараёнларини соддалаштириш, хусусан, банк ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан мажбурият тўлиқ бажарилганлиги ҳамда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш учун қўйилган тақиқ бекор қилиниши лозимлиги ҳақидаги маълумотларни замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, электрон шаклда юбориш амалиётини жорий этиш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 468-сон қарори билан тасдиқланган Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идоравий нотариал архивлар сақловида бўлган ҳужжатлар билан боғлиқ тақиқни (хатловни) нотариус томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бекор қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нотариал тасдиқланган гаров (ипотека) шартномалари бўйича тегишли банк ва бошқа кредит ташкилотларининг мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш учун қўйилган тақиқ бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумотларини, агар тақиқ 2019 йил 1 январга қадар қўйилган бўлса, исталган нотариус ёки тегишли нотариал архив мудири томонидан, шунингдек, тақиқ 2019 йил 1 январь ва ундан кейин қўйилган бўлса, тегишли банк ёки кредит ташкилоти томонидан бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкига (кейинги ўринларда — электрон маълумотлар банки) киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банк ва бошқа кредит ташкилотларининг нотариал тасдиқланган битимлар бўйича мажбурият тўлиқ бажарилганлиги ҳамда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга қўйилган тақиқ бекор қилиниши лозимлиги ҳақидаги маълумотларини электрон маълумотлар банкига электрон шаклда юбориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Банклар ва бошқа кредит ташкилотларига мажбурият тўлиқ бажарилганлиги ҳамда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш учун 2019 йил 1 январга қадар қўйилган тақиқ бекор қилиниши лозимлиги ҳақидаги маълумотларни электрон маълумотлар банкига электрон шаклда юбориш амалиётини жорий этиш тавсия қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нотариал тасдиқланган гаров (ипотека) шартномалари асосида мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш учун 2019 йил 1 январь ва ундан кейин қўйилган тақиқлар бўйича мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш учун қўйилган тақиқ бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни тегишли банк ёки кредит ташкилоти томонидан электрон маълумотлар банкига киритиш имкониятини яратсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2023 йил 27 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
626-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 626-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«8. Нотариус қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, шунингдек, тарафларнинг келишувига асосан мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўяди ва тақиқни бекор қилади. Бунда нотариуснинг мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиши ва тақиқни бекор қилиши электрон маълумотлар банки орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нотариус нотариал архив сақловида бўлган ҳужжатлар билан боғлиқ тақиқни (хатловни) бекор қилиши мумкин.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«10. Банк ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан берилган кредит ёки қарз қайтарилишини таъминлаш мақсадида нотариал тасдиқланган гаров (ипотека) шартномаси бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган тақдирда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 1 январга қадар қўйилган бўлса, мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга қўйилган тақиқ бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар исталган нотариус ёки тегишли нотариал архив мудири томонидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 1 январь ва ундан кейин қўйилган бўлса, мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга қўйилган тақиқ бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар тегишли банк ёки кредит ташкилоти томонидан электрон маълумотлар банкига киритилади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидаги мазмундаги 101-банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«101. Мазкур Низомнинг 10-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда банк ва бошқа кредит ташкилотларининг нотариал тасдиқланган гаров (ипотека) шартномаси бўйича мажбурият тўлиқ бажарилганлиги ҳамда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга қўйилган тақиқ бекор қилиниши лозимлиги ҳақидаги хабарномаси электрон маълумотлар банкига электрон шаклда юборилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, ушбу хабарномада мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйилишига асос бўлган нотариал тасдиқланган битимнинг реестр рақами ва санаси, тақиқ бекор қилиниши лозим бўлган мол-мулк ҳақидаги маълумотлар (идентификатор) ҳамда банк ёки бошқа кредит ташкилотининг солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилиши зарур.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«14. Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб ёки хатлаб қўйиш, шунингдек, уни бекор қилишда тўлов ундирилмайди, нотариус томонидан тақиқ (хатлов) бекор қилинадиган ҳоллар бундан мустасно.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 18-банддаги «ёки» сўзи «ва» сўзи билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/626/0901-сон)